ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўли рекреацион кўллар ҳудудида 2021-2025 йилларда туризмни ривожлантириш Концепцияси (ЎзР ВМ 14.06.2021 й. 368-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 июндаги

368-сон қарорига

1-ИЛОВА



Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тўдакўл кўли

рекреацион кўллар ҳудудида 2021-2025 йилларда

туризмни ривожлантириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Тўдакўл кўлида (кейинги ўринларда - рекреацион кўллар ҳудуди) туризмни ривожлантириш концепцияси мақсади Жиззах ва Навоий вилоятларининг туристик салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудлар иқтисодиётида туризмнинг ўрни ва ҳиссасини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмаси ва транспорт логистикасини такомиллаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини яхшилаш, шунингдек, янги туристик йўналишларни шакллантириш, аҳолининг дам олиши учун шарт-шароитларни яратиш, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳисобланади.

Айни пайтда Арнасой, Зафаробод ва Фориш туманлари ҳудудида 45 та замонавий меҳмонхона ҳамда 150 та меҳмон уйларини ташкил этиш режалаштирилган. Сайёҳларнинг ҳудудда узоқроқ муддат қолишини таъминлаш мақсадида миллий урф-одат ва анъаналар, тўй-маросимлар, кўнгилочар тадбирлар намойиш этиш, табиатга, шунингдек, маданий-тарихий масканларга саёҳатлар уюштириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, ҳудуднинг туризм салоҳияти ва бой табиий ресурсларини инобатга олган ҳолда, жойлаштириш воситалари, санаторийлар ва дам олиш масканлари етарли даражада ривожланмаганлиги, туристларга кўрсатиладиган хизматлар сифатининг пастлиги ва сонининг чегараланганлиги сабабли юқоридаги кўрсаткичлар қониқарсиз ҳисобланади.

Концепция рекреацион кўллар ҳудудини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, вазифалари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги ривожланиш босқичларини белгилаб беради ҳамда қуйидаги устувор йўналишларни амалга оширишни назарда тутади:



I-БОБ. РЕКРЕАЦИОН КЎЛЛАР ҲУДУДИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ


1. Туристларга хизмат кўрсатиш учун зарур

шарт-шароитларга эга замонавий туризм инфратузилмаси

объектлари, шунингдек, махсус, функционал ва

мавсумий дам олиш мажмуасини яратиш


1.1. Рекреацион кўллар ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, жумладан апарт-меҳмонхоналар, апарт-уйлар, бутик-меҳмонхоналар ва бошқаларни ўз ичига олган жойлаштириш воситалари мажмуасини яратиш.


1.2. Пляж ва спорт туризмини ривожлантириш, тиббий, шунингдек, экстремал (парапланлар ва дельтапланлар) туризм билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш учун етарли туризм инфратузилма объектларини яратиш, замонавий дор йўлларини қуриш.


1.3. Сувда дам олиш хизматлари (сув чанғиси, акваскипер, FlyBoard ва бошқа) ҳамда маданий-кўнгилочар марказлар (кинотеатрлар, караоке-барлар, боулинг, кўнгилочар марказлар ва бошқалар) фаолиятини ташкил этиш.


1.4. Рекреацион кўллар ҳудудида замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш.


1.5. Рекреацион кўллар ҳудудида Wi-Fi зоналарини кенгайтириш ва барқарор фаолият кўрсатувчи стационар ва уяли алоқа фаолиятини таъминлаш, туристик инфратузилма объектларида, шу жумладан меҳмонхоналар, мотель, кемпинглар ва дам олиш, шунингдек, умумий овқатланиш ва бошқа жойларда банк карталаридан тўловларни қабул қилиш учун тадбиркорлик субъектларини тўлов терминаллари билан тўлиқ таъминлаш ҳамда заруриятга кўра банк хизматларига бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда банкоматларни ўрнатиш.


1.6. Рекреацион кўллар ҳудудида тадбиркорлик ва ишбилармонлик тадбирларини (MICE tourism) ўтказишга мўлжалланган конгресс-холл, рекреация ва дам олиш масканлари, инвесторларни жалб қилишга қаратилган "Investor show room", шунингдек, туристларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ахборот марказларини ("Visitor center") ташкил қилиш.


1.7. Спорт-соғломлаштириш ҳамда бошқа туризм объектлари, замонавий муҳандислик инфратузилмалари, шунингдек, ижтимоий соҳа объектларини қуриш.



2. Транспорт воситаларининг эркин ҳаракатини

таъминлаш, ҳудудда янги турдаги транспорт ҳаракатини

жорий этиш, тегишли транспорт инфратузилмасини

ривожлантириш


2.1. Рекреацион кўллар ва унга олиб борувчи республика ва маҳаллий даражадаги йўлларини қуриш ва таъмирлаш.


2.2. Туристларга қулай шароит яратиш мақсадида Жиззах ш. - Арнасой - Тошкент ш. ҳамда Жиззах ш. - Арнасой - Самарқанд ш. йўналиши бўйича темир йўл орқали йўловчи ташиш тизимини йўлга қўйиш.


2.3. Хусусий транспорт воситаси билан ташриф буюрувчи туристлар учун рекреацион кўллар ҳудудида автомобилни қолдириш ва жамоат транспорти тармоғидан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида ҳудудга киришда махсус автотураргоҳларни ташкил этиш.


2.4. Барча йўналишларни қамраб олувчи жамоат транспортининг ички тармоғини ривожлантириш ва рекреацион кўллар ҳудудига олиб борувчи турли хилдаги транспорт воситаларининг узлуксиз ҳаракатини ташкил этиш.


2.5. Жамоат транспорти учун алоҳида йўлакларни ташкил етиш, барча ижтимоий гуруҳлар талабларига жавоб берадиган замонавий транспорт инфратузилмасини шакллантириш.


2.6. Пиёда сайрларни амалга ошириш учун шароитлар, рекреацион кўллар ҳудуди бўйлаб алоҳида тротуарлар, шунингдек, велосипед йўлаклари ва велотураргоҳлар яратиш, велосипед ижараси тармоғини ташкил этиш.


2.7. Табақалаштирилган тарифлар бўйича (шахсий транспорт воситалари учун юқори ставкалар, жамоат транспорти ва электромобил воситалари учун бепул) пуллик автотураргоҳларни яратиш.


2.8. Электромобиллар, электробуслар ва транспорт воситаларининг гибрид турларидан фойдаланган ҳолда алоҳида транспорт тармоғини шакллантириш, бундай транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш учун тегишли инфратузилма объектларини ташкил этиш.



3. Туризм хизматларини ташкил этишда туристларнинг

ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш


3.1. Кўрсатиладиган туризм хизматлари сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.


3.2. Туристларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш.


3.3. Якка ва уюшган туристларнинг оммавий жамланадиган ва мураккаб табиий тўсиқларга эга жойларда ҳамда сув ҳудудида профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, оғир аҳволда қолган шахсларга зарур ёрдам кўрсатишга ва туристларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган туристик назорат ва қутқарув хизматлари тизимини яратиш.


3.4. Туристлар учун фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш тартиби, шунингдек, қутқарув хизматлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ёрдам ва "тезкор алоқа линияси" телефон рақамлари ҳақида батафсил маълумот берувчи ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш, рекреацион кўллар ҳудудининг Call-сenter хизматини ишга тушириш.


3.5. Туристларни потенциал хавф-хатарлар ҳақида тўлиқ ва аниқ ахборот билан таъминлаш мақсадида огоҳлантиришнинг самарали тизимини яратиш, жумладан, туризм инфратузилма объектларида доимий видеокузатув тизимини жорий этиш.


3.6. Рекреацион кўллар ҳудудида лойиҳа бўйича режалаштирилаётган туристик объектлар барпо этилиб, зарур инфратузилма яратилганидан сўнг, ташриф буюрадиган туристлар оқимидан келиб чиққан ҳолда ушбу ҳудудда ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмасини ташкил этиш.


3.7. Рекреацион кўллар ҳудудиида фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирларини амалга ошириш.


3.8. Пляж зоналарида дам олувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, пляж акваториясини белгилаш, кичик ҳажмли кемалар турадиган базаларни (иншоотлар) причал ва пирслар (кемалар боғлаб қўйиладиган махсус жойлар)ни қуриш уларни белгиланган тартибда жиҳозлаш, шунингдек, қутқарув постларини ташкил этиш уларнинг жавобгарлик зоналарини белгилаш, тиббий ёрдам масканларини жойлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш.



4. Янги замонавий энергия тежовчи тизим ва

технологияларни жорий этиш орқали ноёб

экологик тизимни сақлаб қолиш


4.1. Тунги вақтларда ёритиш тизимларини такомиллаштириш, кўчаларни ёритишнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимидан фойдаланиш, шунингдек, бошқа замонавий усул ва технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўриш.


4.2. Кўчалар ва пиёда йўллари орасида яшил майдонларни яратиш, пиёдалар йўллари бўйлаб манзарали дарахтлар ва гуллар экиш.


4.3. Маиший чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини минималлаштириш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали иккиламчи моддий ресурсларини ва қаттиқ маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта ишлаш тизимини яратиш.


4.4. Энергия тежамкорлигини таъминлаш учун энергия самарадор технологиялардан фойдаланиш, жумладан, бино ва иншоотларда энергия тежамкор ёритиш ва иситиш асбобларини қўллаш ҳамда электр энергиясида ишловчи ўзиюрар ускуналардан фойдаланиш.


4.5. Муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан кенгроқ фойдаланиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва инвесторнинг харажатларини қисман ва тўлиқ компенсация қилиш учун мавжуд механизмлардан фойдаланиш.



5. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини

жорий этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятини

тарғиб қилиш


5.1. Реал вақт режимида туризм хизматлари кўрсатиш имкониятини берувчи рекреацион кўллар ҳудудининг расмий веб-сайтини яратиш.


5.2. Рекреацион кўллар ҳудуди ҳақидаги маълумотларни "Википедия" сайтида мунтазам жойлаштириб бориш, туристик порталлар (uzbekistan.travel ва бошқа соҳавий сайтлар) ҳамда оммабоп ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини яратиш.


5.3. Рекреацион кўллар ҳудудининг тўлиқ географик жойлашувини унинг туризм объектлари ҳақидаги маълумотлари билан бирга "Google Maps"га жойлаштириш.


5.4. QR-кодлар тизимини туризм йўналишлари бўйлаб жойлаштириш, жойлаштириш воситалари, жамоат транспорти ҳамда маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари чипталарини онлайн банд қилиш ва сотиб олиш тизимларини жорий этиш.


5.5. Рекреацион кўллар ҳудудининг туризм салоҳияти ва мавжуд туризм хизматларини халқаро ва республика миқёсида фаол тарғиб қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш.


5.6. Рекреацион кўллар ҳудудида маҳаллий ва халқаро миқёсдаги маданий-кўнгилочар, спорт тадбирлари, йирик форум, конференция ва бошқа MICE тадбирларни ўтказиш имкониятларини тарғиб қилиш ҳамда мунтазам ташкил этилишини таъминлаш мақсадида алоҳида тарғибот механизмини жорий этиш.


5.7. Ҳудуднинг туризм имкониятларидан ва кўрсатиладиган хизматлардан келиб чиқиб, рекреацион кўллар ҳудудининг тегишли туристлар гуруҳлари ўртасида тарғиб қилиш бўйича маркетинг стратегияси (таргетлаштирилган маркетинг)ни олиб бориш.



6. Туризм соҳасида малакали мутахассисларни

тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини

оширишни ташкил этиш


6.1. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатувчи юқори малакали кадрларни мунтазам тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг малакасини мустақил баҳолаб бориш тизимини яратиш.


6.2. Рекреацион кўллар ҳудудида фаолият кўрсатувчи персоналнинг тегишли ўқув масканлари ва таълим муассасаларида амалиёт ўташини ташкил этиш.


6.3. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида самарали кўникма ва билимларга эга бўлган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш.


6.4. Туризм ва хизмат кўрсатиш соҳасида кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.



II-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


Рекреацион кўллар ҳудудини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш натижасида қуйидагиларга эришилиши кутилмоқда:

Жиззах ва Навоий вилоятларининг бой туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишга эришиш, янги туризм маҳсулотларини яратиш ва фаол тарғиб қилиш.

Ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш учун таянч нуқтаси бўлиб хизмат қила оладиган халқаро даражадаги рақобатбардош туризм ва дам олиш мажмуаларини яратиш, туризм соҳасида тадбиркорликнинг ривожланиши, шу асосда туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш.

Ҳар бири 5 йиллик даврни ўз ичига олган 3 босқичда қуйидаги натижаларга эришилади:

Биринчи босқичда, жами 204 ўринли 6 та жойлаштириш воситаси ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудда экотуристик обьектлар, овчилик ва сувда дам олиш ҳудудлари ташкил этилади. Бундан ташқари ҳудудда кемпинглар мажмуаси, ўтов лагерлари, сендвич панел ва бошқа турдаги енгил конструкциялардан жойлаштириш воситалари барпо этилади;

Иккинчи босқичда, Айдаркўл атрофидаги 33 минг гектар ҳудудда янги туристик ҳудудлар, жойлаштириш воситаси, соғломлаштириш масканлари, спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар барпо этилади;

Учинчи босқичда, 300 ўринли жойлаштириш воситалари ва спорт тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ташкил этилади, 1 200 ўринга мўлжалланган автотурургоҳ ҳамда савдо ҳудуди барпо этилади.

Рекреацион кўллар ҳудудига биринчи босқичнинг сўнггида йиллик 10 000 нафар турист ташриф буюриши ҳамда 2040 йилда йиллик туристлар сони 30 000 кишига етиши кутилмоқда.

Рекреацион кўллар ҳудуди ва унга олиб борувчи 271 км йўлларни таъмирлаш ва қуриш ишлари амалга оширилади.

Жиззах ва Навоий вилоятларига ташриф буюрувчи маҳаллий ва хорижий туристлар сонининг йиллик ўсиши туфайли кўрсатиладиган туризм хизматлари ҳажмининг ўсиши ва 2025 йилгача вилоятда жами туризм хизматлари экспортини 600 минг АҚШ долларига етказишга ёрдам беради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 июнь


































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск