ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.06.2021 й. 375-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.06.2021 й.

N 375




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЖИНОИЙ

ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШ ВА ТЕРРОРИЗМНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

БИЛАН БОҒЛИҚ МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2009 ЙИЛ 12 ОКТЯБРДАГИ

272-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсияларига мувофиқ, шунингдек, "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 42-сон, 450-модда) рус тилидаги матнига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига бир ой муддатда крипто-актив муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 июндаги

375-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни

тақдим этиш таргибини такомиллаштириш тўғрисида" 2009 йил

12 октябрдаги 272-сон қарорининг рус тилидаги матнига

киритилаётган қўшимчалар


1. 1-илованинг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"лица, осуществляющие деятельность в области оборота крипто-активов".


2. 2-илованинг иловаси қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:

"

лица, осуществляющие деятельность в области оборота крипто-активов


960

".

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июнь















































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск