ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.06.2021 й. 373-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 15 июндаги

373-сон қарорига

1-ИЛОВА


Республика ижро этувчи ҳокимият органлари,

хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида рақамли трансформация

ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини

рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда - ташкилотлар) рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


индикатор - ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги рейтинг баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;


индекс - рақамли трансформация ва рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолашда қўлланиладиган индикаторлар жамланмаси;


рейтинг баҳолаш - рейтинг кўрсаткичлари ва индикаторлари ёрдамида рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ташкилотлар ҳамда ҳудудларни энг юқори натижадан энг паст натижагача сараланган рўйхатдаги ўрнини белгилаш;


ҳудудлар - баҳоланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар;


NIS.UZ-ахборот тизими - ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун қўлланиладиган идоралараро ахборот тизими.



2-БОБ. ТАШКИЛОТЛАРДА РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ

ВА ҲУДУДЛАРДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ҲОЛАТИНИ

РЕЙТИНГ БАҲОЛАШНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНЛАРИ

ВА БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


3. Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишлардаги асосий индексларга мувофиқ амалга оширилади:

3.1. Очиқлик ва электрон иштирок индекси.

3.2. Электрон хизматлар индекси.

3.3. Ахборот хавфсизлиги индекси.

3.4. Фаолиятнинг рақамлашганлиги индекси.

Ташкилотларда рейтинг баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишларда асосий индикаторлар ёрдамида амалга оширилади:

4.1. Масофавий хизматлар экспорти марказларининг (BPO) мавжудлиги.

4.2. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми.

4.3. Компьютер-дастурлаш хизматлари ҳажми.

4.4. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иш билан таъминланганлар улуши.

4.5. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар.

4.6. IT-парк ва унинг резидентлари томонидан иш билан таъминланганлар улуши.

Ҳудудларда баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатининг рейтинги алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари, меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламида иш билан таъминланганлик даражаси ва бошқа йўналишлардаги индикаторларни ҳисоблаш асосида аниқланади.


6. Рейтинг баҳолаш индекслари, баҳолаш тартиби ҳамда баҳоларни ҳисоблаш услублари ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиётни рейтинг баҳолаш методикаларида батафсил тавсифланади.


7. Рейтинг баҳолаш методикалари "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланади.


8. Баҳоларни ҳисоблаш рейтинг баҳолаш методикасига мувофиқ NIS.UZ-ахборот тизимида реал вақт режимида инсон омилисиз амалга оширилади.


9. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва таҳлилий маълумотлардан фойдаланилади.


10. Рейтинг баҳолаш натижалари "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб борилади.


11. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси аниқланган индикаторларнинг миқдорига қараб, 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланади ҳамда "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилади.


12. Индикаторларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси рейтинг балли бўйича:

71 баллдан 100 баллгача баҳоланган ташкилот - "яшил";

55 баллдан 71 баллгача баҳоланган ташкилот - "сариқ";

55 баллдан паст баҳоланган ташкилот - "қизил" деб топилади.



3-БОБ. РЕЙТИНГ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА

ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА

УЛАРНИНГ ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ


13. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра Рақамли технологиялар вазирлигининг таклифига асосан "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси баёни билан:

ҳисобот йилида "яшил" деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари кейинги ҳисобот даври учун рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилингунига қадар ҳар ойда лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;

ҳисобот йилида икки марта "қизил" деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима қўлланилади ёки жарима қўллаш ҳақида таклиф киритилади.


14. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси "яшил" деб топилган ташкилотларнинг ижобий тажрибасини бошқа ташкилотлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Рақамли технологиялар вазирлиги заруратга кўра, рейтинг кўрсаткичлари рўйхати ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.


16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият органлари,

хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида рақамли трансформация

ҳолатини рейтинг баҳолаш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

    


     

Масъул органлар

       


    

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

     








1-босқич


Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги


     

"Очиқлик ва электрон иштирок индекси" бўйича ахборот технологияларига масъул таркибий бўлинмалар расмий статистик ва таҳлилий маълумотларни тўплайди, NIS.UZ-ахборот тизимига киритиш, киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди.

        


Ҳар ярим йиллик якунидан кейинги 45 кун давомида, январь-февраль, июль-август








2-босқич


      

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги

         


"Электрон хизматлар индекси" бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди.


Ҳар ярим йилликда январь-июнь,

июль-декабрь








3-босқич


Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги


         

"Фаолиятни рақамлаштирганлик индекси" бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади, ахборот тизимларини амалиётга татбиқ қилиш ҳужжатларида билдирилган вазифалар жорий қилинганлик даражасини текширади.

         


Ҳар ярим йилликда 45 кун давомида, май-июнь, ноябрь-декабрь








4-босқич


        

"Киберхавфсизлик маркази" ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги

       


"Ахборот ва киберхавфсизлик индекси" бўйича талаб этилган тадбирларни бажаради.


Ҳар ярим йилликда








5-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


Рейтинг натижаларини ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.


        

Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг

30-санасига қадар

         

         





Низомга

2-ИЛОВА



Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражасини

рейтинг баҳолашни амалга ошириш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

     


       

Масъуллар

    


     

Тадбирлар

     


     

Муддатлар

      








1-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражаси бўйича статистик ва таҳлилий маълумотларни NIS.UZ-ахборот тизимига киритади.


  

Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар

      








2-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


      

NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида рейтинг баҳолашни амалга оширади ва ҳудудларни рейтинг баҳолаш якунлари асосида рейтингни шакллантиради.

       


Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар








3-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


Рейтинг натижалари ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш


        

Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 30-санасига қадар

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июнь
































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск