ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 11.06.2021 й. 5-сон "Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқноманинг 20-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.06.2021 й. 3197-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.06.2021 й.

N 3197-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

11.06.2021 й.

N 5


ҚАРОРИ



Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини

лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича

йўриқноманинг 20-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Санитария-эпидемиология хизмати такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 17 октябрдаги 12-сон қарори (рўйхат рақами 3197, 2019 йил 19 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.11.2019 й., 10/19/3197/4037-сон; 20.10.2020 й., 10/20/3197-1/1396-сон) билан тасдиқланган Қаттиқ маиший чиқинди полигонларини лойиҳалаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича йўриқноманинг 20-бандидаги "Туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик маркази" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг туман (шаҳар) бўлими" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                            А.И. Максудов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 июнь

















































Время: 0.0274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск