ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.06.2021 й. 381-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 июндаги

381-сон қарорига

ИЛОВА



Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб уруғлик шоли етиштириш учун уруғчилик

хўжаликларини танлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли (кейинги ўринларда - уруғлик шоли) етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини танлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


суперэлита уруғлик - нав муаллифи ёки у томонидан ваколат берилган шахс томонидан етиштирилган ва кейинчалик кўпайтириш учун мўлжалланган уруғликлар;


элита уруғлик - суперэлита уруғликларни изчил кўпайтириш йўли билан олинган уруғликлар;


кейинги авлод уруғлик - элита уруғликлардан олинадиган кейинги авлод уруғликлар киради.


3. Уруғлик шоли етиштириш учун танлов фермер хўжаликлари, шоличилик кластерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда - уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар) ўртасида ўтказилади.


4. Уруғлик шоли майдонлари, шунингдек, экиладиган навлари ва етиштириладиган уруғлик шоли ҳажмлари уруғлик етиштирувчилар таклифларидан келиб чиқиб туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.


5. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик шоли етиштирувчилар ўртасида танлов туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида соҳага тегишли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда тузилган туман ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - туман ишчи гуруҳи) томонидан ўтказилади.


6. Туман ишчи гуруҳи таркиби мазкур Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ туман ҳокими томонидан тасдиқланади.

Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими туман ишчи гуруҳи фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлайди.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг таклифларини инобатга олган ҳолда туман ишчи гуруҳи (туман қишлоқ хўжалиги бўлими) танлов ўтказиш вақтини ҳамда танлов ўтказиладиган жойни маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ёки туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилади.


8. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун ташкилотлар ўртасида танлов ўтказиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ


9. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги эълон ҳар йили 20 февралга қадар берилади.


10. Танлов ўтказилиши тўғрисида эълон қилинган кундан бошлаб йигирма иш кунида танловда иштирок этувчилардан ҳужжатлар қабул қилинади.


11. Уруғлик шоли етиштирувчилар туман ишчи гуруҳига танловда иштирок этиш учун ариза билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ер майдони тупроқ унумдорлиги тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси;

ер майдонининг сув таъминоти тўғрисида туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимининг маълумотномаси;

уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги умумий иш стажи тўғрисида "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастуридан олинган маълумот;

уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотнинг қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлик даражаси (қишлоқ хўжалиги техника воситаларининг техник паспортлари) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Ўзагроинспекция) туман бўлими маълумотномаси.

12. Ҳужжатлар туман ишчи гуруҳига бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимининг электрон почта манзилига тақдим этилади.

Ҳужжатлар туман ишчи гуруҳи котиби томонидан қабул қилинади, бунда топширилган ҳужжатларнинг бетлари сони рақамланган ва шнурланган махсус дафтарга қайд этиб борилади.

Туман ишчи гуруҳига почта орқали ёки электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда туман ишчи гуруҳи котиби бу тўғрисида уч иш кунидан кечиктирмасдан талабгорнинг тегишли электрон почта манзилига хабар юборади.


13. Танловда иштирок этиш учун ҳужжатларни қабул қилиш танлов эълон қилинган куннинг йигирманчи куни соат 18.00 дан кейин тўхтатилади. Агар охирги кун дам олиш ва байрам кунига тўғри келса, дам олиш кунидан кейинги биринчи иш куни соат 18.00 да тўхтатилади.



3-БОБ. УРУҒЛИК ШОЛИ ЕТИШТИРУВЧИ

ТАЛАБГОРЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ


14. Туман ишчи гуруҳи уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар ўртасида ҳужжатларни қабул қилиш якунланган кундан бошлаб ўн иш кун давомида танлов ўтказади.

Туман ишчи гуруҳи аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этганда кворум шаклланади ҳамда танлов ўтказиш учун асос бўлади.


15. Танловда уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотларнинг имкониятлари ўрганилади ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ рейтинг баллар шкаласига асосан баҳоланади.


16. Туман ишчи гуруҳига тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаганда ёки маълумотларни сохталаштириш ҳолатлари аниқланганда уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотнинг танловда қатнашиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилмайди.


17. Танловда уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотнинг кўрсаткичлари ва имкониятлари баҳоланади ҳамда тўпланган баллар йиғиндиси ҳисоблаб чиқарилади.


18. Танловда иштирок этган уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотларнинг экин майдони кўрсатилган ҳолда уларнинг тўплаган бали бўйича энг юқори баллдан бошлаб энг паст баллгача талабгорлар рўйхати шакллантирилади.

Энг юқори балл тўплаган уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлардан бошлаб туманда уруғлик учун экиладиган шоли майдони қамраб олингунгача бўлган уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар танлов ғолиби деб топилади.


19. Танлов якуни бўйича мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада баённома тузилади ва туман ишчи гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади ҳамда туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлигига тақдим этилади.


20. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги туман ишчи гуруҳи баённомасини тасдиқлайди, танлов натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилади ва танлов ғолибларини уч иш кунида эълон қилади.


21. Туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг қарори ва тузилган баённома нусхаси тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) ҳудудий бошқармаларига ҳамда уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини олган ташкилотларга юборилади.

Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати бир йил этиб белгиланади.



4-БОБ. УРУҒЛИК ШОЛИ ЕТИШТИРИШ ҲУҚУҚИГА

ЭГА БЎЛИШ УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА

ҲУЖЖАТЛАРНИ ЮРИТИШ


22. Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлар туман ишчи гуруҳи котиби томонидан юритилади.


23. Туман ишчи гуруҳи уруғлик шоли етиштирувчи ташкилотлар томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим этилган барча ҳужжатларни алоҳида йиғма жилдларга тикилган ҳолда танлов якунлангандан кейин ўн иш кунидан кечиктирмасдан Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармаларига топширади.

Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилади:

туман ишчи гуруҳи таркиби ҳақидаги маълумотнинг тасдиқланган нусхаси, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларининг туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда танловга ҳужжат қабул қилиш ва танловни ўтказиш муддатлари, танлов ўтказиладиган жойни белгилаш тўғрисидаги ҳужжатлари нусхаси;

туман ишчи гуруҳининг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари нусхаси;

танловда иштирок этувчи талабгорларни рўйхатга олиш учун тикилган ҳамда бетлар сони кўрсатилган махсус дафтар;

танловга талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар;

ҳар бир ишчи гуруҳ аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақаси;

танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;

ўтказилган танлов якуни бўйича туман ишчи гуруҳининг баённомаси нусхаси, туман (Қувасой шаҳри) ҳокимининг тегишли қарори нусхаси;

Йиғма жилдга рейтинг балларини бериш учун асос бўлган барча ҳужжатлар тикилиши шарт.


24. Туман ишчи гуруҳининг фаолиятига доир ҳужжатларнинг тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатда Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармаларига сақлаш учун топширилишига туман ишчи гуруҳи раҳбари ва котиби шахсан масъул этиб белгиланади.


25. Марказ уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштиради ва уларнинг реестрини шакллантиради, ягона электрон базага киритади.


26. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда:

уруғлик шоли селекция нави ва авлодлари бўйича алоҳида экилишини, вегитация даврида суғориш, ўғитлаш, бегона ўтлардан тозалаш каби агротехник тадбирларнинг ўтказилиши мониторингини олиб боришни;

уруғликка экилган шоли навдорлик сифат кўрсаткичларини аниқлаш бўйича дала апробация кўригидан ўтказилишини таъминлайди.



5-БОБ. УРУҒЛИК ШОЛИ

ЕТИШТИРУВЧИЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


27. Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштиришнинг қуйидаги тартиб-қоидаларига риоя қилинади:

нав муаллифлари ва нав оригинаторлари томонидан ишлаб чиқилган илмий асосланган тавсиялар асосида агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда сифатли қилиб ўтказишни таъминлаш;

уруғлик шоли етиштиришда техника билан ишлов беришга қулай контурларни танлаш, ер унумдорлиги юқори бўлган, сув билан яхши таъминланган далаларга жойлаштириш;

алмашиб экиш тизимини жорий этиш;

районлаштирилган, серҳосил, нав тозалиги юқори бўлган шоли навлари юқори авлодларидан уруғлик шоли етиштириш;

уруғлик шоли майдонларида нав тозалиги бўйича нав тозалаш ишларини олиб бориш ва дала апробация кўригини ўтказишни ташкил этиш;

уруғлик шолини ўриб-йиғиб олиш талабларига амал қилиш.

Мазкур талабларга амал қилмаган ташкилотларнинг уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқи бекор қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Шоличиликка ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилоти, уларнинг филиаллари ҳамда илмий-тажриба станциялари шолининг янги, истиқболли ва республика ҳудудида экишга тавсия этилган (районлаштирилган) навларининг бирламчи уруғларини танловда иштирок этмасдан етиштириш ҳуқуқига эга.


29. Танлов иштирокчилари танлов натижаларидан норози бўлган ҳолларда белгиланган тартибда судга ёки юқори турувчи органларга мурожаат қилишга ҳақли.


30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга

мансуб уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига

эга бўлиш учун танлов ўтказиш бўйича

туман ишчи гуруҳининг намунавий

ТАРКИБИ

         

Лавозими бўйича

-

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


Лавозими бўйича

-

туман қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Лавозими бўйича

-

туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


Лавозими бўйича

-

туман статистика бўлими бошлиғи


Лавозими бўйича

-

туман ирригация бўлими бошлиғи


Лавозими бўйича

-

вилоят уруғчиликни ривожлантириш маркази мутахассиси


Лавозими бўйича

-

туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби


         





Низомга

2-ИЛОВА



Суперэлита ва кейинги авлодларга мансуб

уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун

фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги

ташкилотлар ўртасида танлов ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар



1-босқич

Туман ишчи гуруҳи

(Туман қишлоқ хўжалиги бўлими)


Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича танлов ўтказиш тўғрисида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ёки туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида эълон қилади.


Уруғлик шоли етиштириш учун ҳар йили 20 февралга қадар









2-босқич

Талабгор

(Уруғлик шоли етиштириш истагида бўлган фермер хўжаликлари, шоличилик кластерлари ва бошқа ташкилотлар)


Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича туман қишлоқ хўжалиги бўлимига (туман ишчи гуруҳига) ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни топшириш.


Танлов эълон қилинган кундан бошлаб 20 иш кунида









3-босқич

Туман ишчи гуруҳи

(Туман қишлоқ хўжалиги бўлими)


Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштирувчи субъектлар ўртасида танлов ўтказиш.


Ҳужжат қабул қилиш якунлангандан кейин 10 иш кунида









4-босқич

Туман ишчи гуруҳи

(Туман қишлоқ хўжалиги бўлими)


Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича ўтказилган танловнинг якуний натижалари бўйича комиссия хулосасини туман ҳокимлигига тақдим этиш.


Танлов ўтказилгандан сўнг 5 иш кунда









5-босқич

Туман ҳокимлиги


Уруғлик шоли етиштириш бўйича ўтказилган танловнинг якуний натижалари бўйича тақдим этилган туман ишчи гуруҳининг хулосаси асосида туман ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш ва танлов ғолибларини эълон қилиш.


Ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин 3 иш кунида









6-босқич

Туман ишчи гуруҳи

(Туман қишлоқ хўжалиги бўлими)


Танлов якунлари бўйича қабул қилинган туман ҳокимининг қарори нусхасини, туман ишчи гуруҳининг баённомасини вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаларига ва уруғчиликни ривожлантириш марказига тақдим этиш.


Танлов якуни эълон қилингандан кейин 5 иш кунида









7-босқич

Вилоят уруғчиликни ривожлантириш марказининг ҳудудий бошқармалари


Суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик шоли етиштириш бўйича ўтказилган танлов якунлари бўйича тақдим этилган маълумотларни умумлаштириш, реестрини шакллантириш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ахборат тақдим этиш.


Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг 10 кун муддатда



        





Низомга

3-ИЛОВА



Уруғлик шоли етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш

учун танлов ўтказишда фермер хўжаликлари ва

бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг

имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳоланадиган имкониятлар

(ҳолатлар)


Рейтинг кўрсаткичлари


Рейтинг

баллар


Асослаш учун тақдим

этиладиган ҳужжатлар


1.

Тупроқ унумдорлиги (бонитет балл)


60 балл ва ундан юқори


10 балл

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотномаси


50 баллдан 60 баллгача


8 балл

40 балдан 50 баллгача


4 балл

2.

Сув билан таъминланиш даражаси


Яхши


10 балл

Туман ирригация бўлими маълумотномаси


Ўртача


5 балл

Ёмон


1 балл

3.

Талабгорнинг мутахассислиги ва маълумоти


Олий маълумотли агроном


10 балл

Маълумоти тўғрисидаги ҳужжат


Бошқа олий маълумотли мутахассис


8 балл

Ўрта махсус


5 балл

Ўрта


2 балл

4.

Талабгорнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажи


15 йил ва ундан юқори


10 балл

Меҳнат дафтарчаси

10 йилдан 15 йилгача


8 балл

5 йилдан 10 йилгача


6 балл

3 йилдан 5 йилгача


4 балл

1 йилдан 3 йилгача


2 балл

5.

Талабгорнинг қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланганлиги


Лазер ер такислагич ускунаси


8 балл

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими маълумотномаси


Шоли ўриш комбайни


7 балл

Ҳайдов трактори


6 балл

Шоли экиш сеялкаси


5 балл

Ер текислагич - грейдер, чизел (мола, борона комплектда)


4 балл

6.

Сўнгги 3 йилдаги шоли ҳосилдорлигининг ўртача кўрсаткичи


70 центнер ва ундан юқори


10 балл

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими маълумотномаси


50 центнердан 70 центнергача


5 балл

49 центнер ва ундан кам


2 балл

           

Изоҳ. Фермер хўжалиги ёки бошқа қишлоқ хўжалиги субъектининг имкониятларини баҳолашда ҳар бир йўналиш учун энг юқори балл 10 баллдан ошмаган ҳолда белгиланади.






Низомга

4-ИЛОВА



___________________ вилояти ____________ туманида

суперэлита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик

шоли етиштириш учун уруғчилик хўжаликларини

танлаш бўйича ишчи гуруҳнинг _______-сонли

ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ

__________ вилояти ________ тумани

20__ йил "___"___________

       

Раислик қилди:



Қатнашдилар:






Кун тартиби

_________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан ишчи гуруҳ раиси


           


ахбороти эшитилди.

Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб комиссия


ҚАРОР ҚИЛАДИ:

___________________________ уруғчилик хўжаликлари ўртасида ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.

Т/р

Танлов ғолибининг номи


Майдони, гектар


Тўплаган балл


1.





2.





3.





Ишчи гуруҳ раиси





(Ф.И.О)


(имзо)

Ишчи гуруҳ аъзолари:





(Ф.И.О)


(имзо)



(Ф.И.О)


(имзо)



(Ф.И.О)


(имзо)

Ишчи гуруҳ котиби:





(Ф.И.О)


(имзо)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь












































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск