ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари /

Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.06.2021 й. 380-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 июндаги

380-сон қарорига

4-ИЛОВА



Фуқаролар йиғини раисининг гувоҳномаси

ва кўкрак нишони тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқаролар йиғини раисига гувоҳнома ва кўкрак нишон бериш, ундан фойдаланиш, шунингдек, йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ва кўкрак нишони ўрнига янгисини бериш тартибини белгилайди.

2. Гувоҳнома фуқаролар йиғини раисининг ваколати ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Гувоҳнома фуқаролар йиғини раисининг фуқаролик паспорти ўрнини босмайди.

3. Фуқаролар йиғини раисининг кўкрак нишони тегишли ҳудудда раислик мақомига эга бўлган мансабдор шахс сифатида ажратиб турувчи белги ҳисобланади.

Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.


4. Фуқаролар йиғини раисига гувоҳнома ҳамда кўкрак нишон туман (шаҳар) фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия (кейинги ўринларда кўмаклашувчи комиссия деб аталади) томонидан берилади.

5. Фуқаролар йиғини раиси ўзига берилган гувоҳнома вакўкрак нишондан ўз ваколати муддати давомида фойдаланади.

6. Фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати тугаганидан кейин (ваколатлари муддатидан илгари тугатилганда) гувоҳнома ва кўкрак нишони кўмаклашувчи комиссияга қайтарилиши шарт.


2-БОБ. ГУВОҲНОМА ВА КЎКРАК НИШОННИНГ ШАКЛИ,

ГУВОҲНОМА БЛАНКАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, УЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ВА САҚЛАШ ТАРТИБИ


7. Гувоҳнома муқоваси ва бланкалари ҳамда кўкрак нишон кўмаклашувчи комиссия буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича белгиланган корхоналарда тайёрланади.

Гувоҳномаларнинг бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган тавсифга биноан қалбакилаштиришга қарши ҳимоя элементларига эга бўлган махсус қоғозда тайёрланади.

Гувоҳноманинг муқоваси ва бланкаси бошқа шахслар, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари буюртмасига асосан тайёрланишига йўл қўйилмайди.


8. Фуқаролар йиғини раиси сайланган деб топилгач, сайлов ўтказилган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай кўмаклашувчи комиссияга қуйидагиларни тақдим этади:

фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳнинг (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланган баённомаси ва қарори;

фуқаролар йиғини раиси паспортининг нусхаси;

3х4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат.


9. Гувоҳнома бланкалари фуқаролар йиғини раиси паспортининг нусхаси ҳамда ишчи гуруҳнинг баённомаси ва қарори асосида тўлдирилади. Зарур маълумотлар киритилгандан кейин гувоҳномалар бланкаларига улар эгаларининг фотосурати ёпиштирилади.

Гувоҳнома кўмаклашувчи комиссиянинг раиси томонидан имзоланади ва фуқаролар йиғини муҳри билан тасдиқланади. Тайёрланган гувоҳнома шаффоф плёнка билан қопланади.


10. Гувоҳнома тартиб рақамига эга бўлади. Берилган гувоҳномалар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда кўмаклашувчи комиссиялар томонидан юритиладиган Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномаларини бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш дафтарида (кейинги ўринларда - ҳисобга олиш дафтари) рўйхатдан ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг тартиб рақами ҳисобга олиш дафтаридаги тартиб рақамига мос бўлиши лозим.

11. Ҳисобга олиш дафтарида гувоҳноманинг тартиб рақами, гувоҳнома эгасининг ҳамда уни имзолаган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳноманинг амал қилиш муддати, гувоҳнома эгасининг фотосурати, гувоҳнома олинганлиги тўғрисида имзо ва сана, гувоҳномани қайтариш санаси, олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва имзоси, гувоҳномани йўқ қилиш тўғрисида белги (далолатнома санаси ва тартиб рақами) кўрсатилади.

Ҳисобга олиш дафтари ип ўтказиб тикилади, муҳрланади ва кўмаклашувчи комиссияда унинг ваколат муддати давомида сақланади.

Навбатдаги сайловлар эълон қилингач ҳисобга олиш дафтари янги тузилган кўмаклашувчи комиссияга топширилади.


12. Кўкрак нишони ушбу Низомга 3-иловада келтирилган тавсиф ва намунага биноан тайёрланади.


13. Гувоҳнома ва кўкрак нишони сайлов ўтказилган ва фуқаролар йиғини раиси сайланган деб топилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида берилади.

14. Тўлдиришда бузилган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.


15. Гувоҳнома ва кўкрак нишони фуқаролар йиғини раисига у Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини кўрсатганидан кейин берилади.

16. Гувоҳнома берилаётганда фуқаролар йиғини раиси гувоҳномани олганлиги тўғрисида ҳисобга олиш дафтарига имзо қўяди.

17. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ва кўкрак нишони ўрнига фуқаролар йиғини раисининг аризасига биноан янги гувоҳнома ҳамда кўкрак нишони берилиши мумкин.

Шунингдек, фуқаролар йиғини раисининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда гувоҳнома алмаштирилади.

18. Гувоҳнома йўқолганлиги муносабати билан янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага матбуотда гувоҳнома йўқолганлиги ва у ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ҳақида хабар эълон қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.

Гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганлиги туфайли янги гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризага яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ҳамда 3 х 4 ўлчамли 2 дона рангли фотосурат илова қилинади.


19. Йўқолган гувоҳнома фуқаролар йиғини раиси томонидан матбуотда хабар эълон қилинган кундан эътиборан ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома янги гувоҳнома берилган кундан эътиборан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.


20. Амал қилиш муддати тугаган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳномалар йўқ қилиниши ва бу ҳақида далолатнома тузилиши керак. Гувоҳномалар кўмаклашувчи комиссия томонидан йўқ қилинади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


21. Фуқаролар йиғини раиси гувоҳнома ва кўкрак нишонининг сақланиши учун шахсан жавобгардир. Гувоҳнома ва кўкрак нишонини бошқа шахсларга бериш тақиқланади.

22. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА


Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг шакли


Гувоҳноманинг муқоваси



FUQAROLARNING O`ZINI O`ZI

BOSHQARISH ORGANI


G U V O H N O M A

Гувоҳноманинг ички томони










(ma`muriy-hududiy birlik nomi)


(маъмурий-ҳудудий бирлик номи)



GUVOHNOMA N ___


ГУВОҲНОМА N ___



Фото

сурат

(30х40)









fuqarolar yig`ini raisi

фуқаролар йиғини раиси


Saylov 20__yil "__"______da o`tkazilgan

Сайлов 20__йил "__"_______да ўтказилган


Amal qilish muddati 20__yil "__"______


Амал қилиш муддати 20__йил "__"_______

M.O`.

Ko`maklashuvchi

М.Ў.

Кўмаклашувчи


komissiya raisi ______ ___(F.I.O)__


комиссия раиси _____ ___(Ф.И.О.)__

         


Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг

ТАВСИФИ


Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномасининг муқоваси 60 х 90 миллиметр катталикдаги тўқ яшил рангда, чармдан ёки унинг ўрнини босадиган материаллардан тайёрланади. Гувоҳноманинг олд томони марказ қисмининг юқорисида зарҳал рангда 14-шрифтда "FUQAROLARNING O`ZINI O`ZI BOSНQARISН ORGANI", пастда эса "GUVOНNOMA" деган матн жойлашган.

Гувоҳноманинг ички томонидаги матнлар икки саҳифага жойлаштирилади.

Гувоҳноманинг ички чап томонидаги ёзувлар лотин алифбосида бажарилади. Гувоҳноманинг ички чап қисмининг юқоридаги марказида икки қаторда тегишли вилоят ва туман (шаҳар) номи кўрсатилади, ундан кейин марказ қисмида "GUVOНNOMA N" сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, унинг пастида алоҳида фуқаролар йиғини раисининг фамилияси, исми, отасининг исми икки қаторда, шунингдек, тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда "Ko`maklashuchi komissiya raisi" сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфларива фамилияси жойлаштирилади, чапроқда "М.O`" ҳарфлари жойлашади.

Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги ёзувлар кирилл алифбосида бажарилади. Гувоҳнома ички ўнг қисмининг юқоридаги марказий қисмида маъмурий-ҳудудий бирлик номи кўрсатилади, ундан кейинги қаторда, марказий қисмда "ГУВОҲНОМА N" сўзи ёзилган бўлиб, унда гувоҳнома тартиб рақами қўйилади, ундан пастда чап томонда 3 х 4 см ўлчамли фотосурат жойлаштирилади. Фотосуратнинг ўнг томони марказида фуқаролар йиғини раисининг фамилияси, исми ва отасининг исми икки сатрда, шунингдек, тегишли фуқаролар йиғини номи ёзилади. Пастроқ қисмида сайлов ўтказилган сана бир қаторда, гувоҳноманинг амал қилиш муддати иккинчи қаторда ёзилади, бунда амал қилиш муддати навбатдаги сайловларгача белгиланади. Пастда "Кўмаклашувчи комиссия раиси" сўзлари, тегишли кўмаклашувчи комиссия раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси жойлаштирилади, чапроқда "М.Ў" ҳарфлари жойлашади.

Гувоҳноманинг ички томонлари оч сарғиш рангли махсус қоғоздан тайёрланади ва шаффоф плёнка билан қопланади. Гувоҳномадаги матн ва рақамлар қора рангда ёзилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Фуқаролар йиғини раиси гувоҳномаларини

бериш ва қайтаришни ҳисобга олиш

ДАФТАРИ


      



(туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссиянинг номи)


Т/р


Гувоҳноманинг

тартиб рақами


Эгаси ва

имзолаган

шахснинг

Ф.И.О.


Амал

қилиш

муддати


Эгасининг

фотосурати


Олинганлиги

тўғрисида

имзо, сана


Қайтариш

санаси, олган

шахснинг

Ф.И.О.,

лавозими,

имзоси


Йўқ қилиш

тўғрисида белги

(далолатнома

санаси ва

тартиб рақами)


        





Низомга

3-ИЛОВА


Фуқаролар йиғини раиси кўкрак нишонининг

НАМУНАСИ

           

           

Фуқаролар йиғини раиси кўкрак нишонининг

ТАВСИФИ


Фуқаролар йиғини раиси кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) 23 х 28 миллиметр ўлчамдаги қалқон шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.

Кўкрак нишонининг марказида маҳалланинг рамзий дарвозасини ифодаловчи арка жойлашган бўлиб, унинг ортида баланд тоғлар орасидан кўтарилаётган қуёш нурлари фонида тоғлардан водий ва воҳалар томон оқаётган дарёлар тасвирланган.

Кўкрак нишонининг чап томонидақад ростлаб турган замонавий бинолар ҳамда ўнг томонидаги қишлоқ, дала ва дарахтлар обод ва кўркам маҳалла маъносини ифода этади.

Кўкрак нишонининг пастки қисмида оқ рангли лента тасвирланган бўлиб, лента ичига тилла рангда "MAHALLA RAISI" ёзуви жойлашган.

"MAHALLA RAISI" ёзувининг остида яшилликка бурканган экин майдонлари тасвирланган.

Кўкрак нишони олд ва орқа томонларининг четлари қавариқдир.

Кўкрак нишонининг орқа томонига кийимга тақиб қўйиш учун айлана кўринишидаги мослама ўрнатилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь














































Время: 0.2203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск