ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Ёғочни қайта ишлаш ва мебель саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.06.2021 й. ПҚ-5155-сон "Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2021 й.

N ПҚ-5155



РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА

МЕБЕЛСОЗЛИК САНОАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Аҳоли турмуш даражаси ва янги қурилаётган уй-жойлар сонининг ошиши натижасида мебелсозлик саноати маҳсулотларига нисбатан ошиб бораётган талабни қондириш, республика ҳудудларидаги мебель ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, халқаро стандартларга жавоб берадиган ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 1-иловага мувофиқ ҳудудларда кластер усулида мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини (кейинги матнларда - кичик саноат зоналари) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш майдонлари мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

б) кичик саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш майдонларига эгалик қилишнинг мажбурий шарти сифатида ушбу кичик саноат зонасининг бош режасига асосан мебель ва унинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилиш объектларини жойлаштириш белгиланади;

в) кичик саноат зонасидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдонларини мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан тушган тушумнинг маҳаллий бюджетга йўналтириладиган қисми бюджетнинг қўшимча даромади сифатида шакллантирилади ва камида 30 фоизи ушбу ҳудудда янги ер майдонларини қишлоқ хўжалигига киритиш учун сарфланади;

г) ташкил қилинаётган кичик саноат зоналарининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш тадбирлари:

ичимлик суви, оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - 2021-2023 йиллар учун Давлат бюджетида назарда тутилган маблағлар;

электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича - ўрнатилган тартибда таъминотчи корхоналар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

ўн кун муддатда кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун 1-иловада кўрсатилган ер майдонларини қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;

бир ой муддатда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов) билан биргаликда белгиланган тартибда кичик саноат зоналари ҳудудларининг чегаралари ва бош режаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

икки ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.Ходжаев) билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини тасдиқласин. Бунда ҳар бир ҳудудда янгидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ушбу ҳудудда ташкил қилинаётган кичик саноат зонаси майдонидан камида икки баробар кўп бўлиши лозим.


4. Белгилансинки, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.


5. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ташкил қилинаётган кичик саноат зоналарини барча муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари билан таъминлаш манзилли дастурини тасдиқласин.


6. 2021 йил 15 июндан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ қуйидаги харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади:

2021-2024 йилларда йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналарнинг хомашё (ТИФ ТН бўйича 4410 ва 4411 кодлари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи миқдорида;

2024 йил 1 январга қадар мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган экспорт қилувчи корхоналарга мебель маҳсулотларини барча давлатларга, шу жумладан қўшни давлатларга экспорт қилишда автомобиль ва темир йўл ташиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ маҳсулот экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 5 фоизидан, темир йўл транспортида 7 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида.


7. 2024 йил 1 январга қадар 2-иловага мувофиқ мебель ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин.

8. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи "2021-2024 йилларда Ўзбекистонда мебель ва ёғочсозлик саноатини ривожлантириш дастури" лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

республика ҳудудларида қурилаётган кўп квартирали уй-жойларни аҳолининг талабидан келиб чиққан ҳолда биринчи навбатда маҳаллий мебель маҳсулотлари билан жиҳозлаш бўйича истеъмол кредитларининг янги турлари ва пакетларини жорий қилиш;

2021-2024 йилларда республика ҳудудларидаги давлат ташкилотларининг, шу жумладан мактабгача таълим, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг мебель жиҳозларини янгилаш графигини тасдиқлаш;

мебель саноатининг барча йўналишларида хомашё сифатида фойдаланиладиган дарахт турларини республика иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда етиштириш ҳамда республика мебель саноатида хомашё сифатида фойдаланиладиган дарахт турлари плантацияларини барпо этиш;

хорижий давлатлардаги (Хитой, Туркия ҳамда Европа давлатлари) йирик мебель ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан республикада ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш;

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда республика ҳудудларида МДФ плиталари, HPL панеллар, ҳамда мазкур қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган хомашё, эҳтиёт қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш.


9. "Мебель ва ёғочсозлик саноати" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йилдан бошлаб ҳар йили май ойида маҳаллий ва хорижий корхона вакиллари, салоҳиятли инвесторлар, экспертлар ва тармоққа алоқадор бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда Мебель халқаро савдо кўргазмасини ("Uzbek International Furniture Fair") ташкил қилиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А. Воитов) "Мебель ва ёғочсозлик саноати" уюшмаси (А. Нуритдинов) билан биргаликда икки ой муддатда Мебель халқаро савдо кўргазмасига тайёргарлик кўриш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширишни бошласин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда 1-иловада кўрсатилган туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 1-иловада кўрсатилган туманларда (шаҳарларда) жойлашган касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда мебелсозлик бўйича қисқа ва ўрта муддатли ўқув курсларини ташкил қилсин.


11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги икки ой муддатда "Мебель ва ёғочсозлик саноати" уюшмасининг ўқув курсларини ташкил қилиши учун "Ишга марҳамат" мономаркази Олмазор филиали биносида 5 та хонани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин ҳамда ушбу ўқув курсларида ўқитиладиган "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган ишсиз фуқароларнинг ўқув харажатлари белгиланган тартибда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган вазифаларнинг ижроси ёритиб борилишини таъминласин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Б. Воитов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 21 июндаги

ПҚ-5155-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳудудларда ташкил қилинадиган кластер усулида

мебель маҳсулотларини ишлаб чиқаришга

ихтисослашган кичик саноат зоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд


Туман (шаҳар)


Кичик саноат зонаси

ташкил қилинадиган

ҳудуд номи


Ташкил қилинадиган

кичик саноат зонаси

майдони

(гектар)


1.

Қорақалпоғистон Республикаси


Нукус тумани


қманғит" МФЙ


3

2.

Андижон вилояти


Андижон тумани


"Март" МФЙ


13

3.

Олтинкўл тумани


"Садда" МФЙ

3

4.

Бухоро вилояти


Ромитан тумани


"А.Навоий" МФЙ


1,3

4-1.

Жондор тумани


"Охших" МФЙ


1,8

5.

Жиззах вилояти


Жиззах шаҳри


"Сайхон" МФЙ


0,5

6.

Қашқадарё вилояти


Қарши шаҳри


"Буюк Турон" МФЙ


8

7.

Қарши тумани


"Кўчкак" МФЙ


1

8.

Навоий вилояти


Кармана тумани


"Сардоба" МФЙ


3

9.

Наманган вилояти


Наманган шаҳри


"Ойқирон" массиви


10

10.

Самарқанд вилояти


Пастдарғом тумани


"Қорағуппа" МФЙ


2,5

11.

Сурхондарё вилояти


Узун тумани


"Истиқлол" МФЙ


2

12.

Сирдарё вилояти


Янгиер шаҳри


"Наврўзобод" МФЙ


8,7

13.

Фарғона вилояти


Бағдод тумани


"Мурувват" МФЙ


6,4

13-1.

Бувайда тумани


"Қўнғирот" МФЙ


8,8

14.

Тошкент вилояти


Ўртачирчиқ тумани


"Саидовул" қишлоғи


25*

15.

Хоразм вилояти


Хонқа тумани


Мадир қишлоғи

10

              

*) Қўшимча лойиҳалар жойлаштирилиши заруратига кўра Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда 25 гектар ер майдони қўшимча ажратилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 21 июндаги

ПҚ-5155-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024 йил 1 январга қадар божхона божининг

ноль ставкаси қўлланиладиган, мебель ишлаб

чиқаришда фойдаланиладиган хомашё, эҳтиёт

қисмлар, фурнитура ва аксессуарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

ТИФ ТН коди


Номи


1.

3208 90 9109

Синтетик полимерлар ёки кимёвий модификацияланган табиий полимерларга асосланган, сувсиз муҳитда тарқалган ёки эриган бўёқлар ва лаклар (шу жумладан эмал ва лаклар)


2.

3506 91 0000

Тайёр елим


3.

3814 00 9000

Бўёқ ва лакларни ўчириш учун тайёр эритгич ва суюлтиргичлар


4.

3920 49

ПВХ қирралар


5.

3926 30 0000

Мебель учун маҳкамлайдиган буюмлар ва фурнитура


6.

4410

Ёғоч қириндили плиталар


7.

4411

Ёғоч толали плиталар


8.

7318 147318 15

Қора металдан ишлаб чиқарилган винтлар, болтлар, гайкалар, бурама илгаклар, заклепкалар, шпонкалар, шплинтлар, шайбалар (пружинали) ва шунга ўхшаш буюмлар


9.

7604 29 9000

Алюминийдан тайёрланган чўп ва профиллар


10.

8302 10 0000

8302 20 0000

8302 42 0000

Қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамловчи арматура, фурнитура, кронштейнлар, шарнирлар ва шунга ўхшаш мебель учун ишлатиладиган буюмлар;

қимматбаҳо бўлмаган металлдан ясалган маҳкамлагичли мебель ғилдираги ва эшикларни автоматик ёпувчи ускуналар


11.

9403 90 1000

Металлдан ясалган мебель қисмлари


             


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь


"Халқ сўзи", 2021 йил 22 июнь










































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск