ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2021 й. ПҚ-5150-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2021 й.

N ПҚ-5150



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

МАДАНИЙ МЕРОС АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА СОҲАНИ ИННОВАЦИОН

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон халқининг бой тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб ва нодир маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини самарали қўллаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6199-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида Маданий мерос агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:


а) моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида:

моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, қўриқланадиган теграларини белгилаш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш;

моддий маданий мерос объектларидан оқилона фойдаланиш, шу жумладан уларни давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, соҳани рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга ошириш, буюртмачи функциясини бажариш, узлуксиз равишда илмий-техник назорат қилиш, тарихий-маданий экспертиза ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертизасини амалга ошириш;


б) музейлар соҳасида:

миллий музей фондининг давлат каталогини юритиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини миллий музей фонди таркибига киритиш, ундан чиқариш, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ёхуд бошқа усулда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш ҳамда соҳада давлат назоратини амалга ошириш;

музейлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ривожлантириш, музей ходимларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш, музейларнинг тоифаларини белгилаш, миллий музей фондининг очиқлигини таъминлаш ва музей ашёлари ҳамда музей коллекцияларини ўрганиш, оммалаштириш, реставрация ва асрашга доир ишларни амалга ошириш;


в) алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар соҳасида:

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларни муҳофаза қилиш, уларнинг паспорти, бошқариш режалари, режими, қўриқланадиган теграларини белгилаш, ушбу ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;

тарихий жойларни Умумжаҳон мероси рўйхатига киритишга тавсия этиш, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция талаблари, ЮНЕСКО, Умумжаҳон мероси маркази, Умумжаҳон мероси қўмитаси тавсияларининг мамлакат ҳудудида бажарилишини назорат қилиш;


г) археология соҳасида:

археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, археология тадқиқоти учун рухсатнома бериш, илмий ҳисоботни экспертизадан ўтказиш ва унинг сақланишини таъминлаш;

Археология ашёлари давлат каталогини юритиш, археология ашёларининг давлатга топширилишини ташкил қилиш ҳамда фан, маданият ва таълим муассасаларига бириктириб қўйиш ва тасарруфдан чиқариш;

археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, ҳалокат ёқасидаги археология объектларида зудлик билан тадқиқот ўтказилишини таъминлаш, археология объектларини консервациялаш, музейлаштириш ҳамда археология паркларини яратиш;


д) мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликлар соҳасида:

маданий бойликларни муҳофаза қилиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши бўйича сертификат бериш ва реализация қилишни мувофиқлаштириш, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, уларнинг тоифасини аниқлаш, давлат реестрини юритиш, соҳада давлат назоратини амалга ошириш;

мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш, мунтазам янгилаб бориш ҳамда асл ёки кўчирма нусхалари, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш;

илмий ўрганиш асосида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар, ахборот бюллетенлари ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш, оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғида кенг ёритиш, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.


3. Белгилансинки, Агентлик:

моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади;

ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади;

соҳага оид қонунчилик ҳужжатларининг бузилишига йўл қўймаслик ёки қонун бузилишларини бартараф қилиш ҳақида тегишлича ёзма равишда огоҳлантиришлар ва ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

қонунбузилиш ҳолатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари жойлашган аҳоли пунктларининг бош режалари Агентлик билан келишилиши мажбурий ҳисобланади;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда ва уларнинг қўриқланадиган теграларида объектларни қуриш, бузиш ва ободонлаштириш ишларининг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилади. Бунда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича лойиҳалар Агентлик томонидан ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия орқали ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси маркази билан келишилади;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг давлат реестри Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

давлат кўчмас мулки ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ёки текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади;

моддий маданий мерос объектига етказилаётган зарар ҳақидаги ҳолат бўйича хабардор бўлган пайтдан бошлаб давлат назоратининг дастлабки натижалари 24 соат ичида Агентлик расмий сайти орқали жамоатчиликка маълум қилиниши шарт;

асрашга доир ишларни режалаштириш ва амалга оширишнинг барча босқичларини илмий-техник тадқиқ этиш учун ҳар бир объектнинг ўзига хослиги ва ҳолатидан келиб чиқиб, Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари тузилади, асрашга доир ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида гуруҳ аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш назарда тутилади;

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари манзилли рўйхати Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари ва Агентликнинг Илмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосалари асосида Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан тасдиқланади;

асрашга доир ишларни амалга ошириш учун Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари ва Илмий-эксперт кенгашининг ижобий хулосаларига асосан Агентлик томонидан берилган рухсатнома бўлиши шарт, ушбу қоидага риоя қилмаган ҳолда берилган рухсатнома ҳақиқий ҳисобланмайди;

Илмий-эксперт кенгаши ва Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари аъзоларига давлат суд экспертлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлар татбиқ этилади. Илмий-эксперт кенгаши хулосаси Агентлик учун мажбурий ҳисобланади.


5. Қуйидагилар:

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 65 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) бошқарув ходимларининг чекланган сони 145 нафар этиб белгилансин.

Белгилансинки, Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг тузилмаларига қўшимча 30 та штат бирлиги давлат музейлари ходимлари сонини мақбуллаштириш ҳисобига ажратилади.

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда давлат музейлари ходимлари сонининг мақбуллаштирилишини инобатга олиб, давлат музейларининг намунавий штатлар жадвалининг белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


6. Туризм ва спорт вазирига:

Агентликнинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг тузилмасига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш;

ҳудудий бошқармалар тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш, шунингдек, уларда бошқарув ходимларининг чекланган сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.


7. Белгилансинки:

Агентлик директорининг мақоми меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;

Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари туризм ва спорт вазирининг тақдимномасига асосан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик ходими сифатидаги иш стажи бошқа давлат органларига, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларга ишга ўтиш чоғида навбатдаги ҳарбий ва махсус унвонлар олиш, шунингдек, ҳарбий ва махсус унвонлар учун устамалар ҳамда узоқ муддатли хизмат учун қўшимча ҳақлар ҳисоблаш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади;

моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни режалаштириш, амалга ошириш, мувофиқлаштиришва илмий-техник назорат қилиш 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


8. Агентликнинг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат музей-қўриқхоналарига тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага беришдан тушган маблағларнинг 90 фоиз миқдори;

давлат мулки бўлган бошқа ташкилотларга тегишли моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини ижарага бериш ва чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори;

музей-қўриқхоналарда чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 50 фоиз миқдори ва давлат музейларида чипталар сотилишидан тушган пул маблағларининг 10 фоиз миқдори;

маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш, реализация қилиш учун давлат хизмати кўрсатиш, олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат, Миллий музей фондининг давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекциялари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш ҳамда унинг таркибидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини чиқариш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини давлат кадастрига киритиш ва чиқариш, тарихий-маданий ҳудуднинг паспортини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга хулоса бериш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома ва лицензия бериш, илмий-техник назорат қилиш, шунингдек, тарихий-маданий ва лойиҳа-смета ҳужжатларининг тегишли экспертизалари, реставратор-усталарга малака сертификати бериш учун тўловлар;

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари, алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишларини ўтказишга оид лойиҳалар, меросга бўлган таъсирини баҳолаш ҳисоботларини кўриб чиқиш учун тўловлар;

моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги ҳамда нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлиги учун тўланадиган жарималар, шунингдек, давлат мулки ҳисобланган моддий маданий мерос объектларига етказилган зарарни қоплаш бўйича маблағлар;

ваколатли органлар томонидан Агентлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва давлат музейлари, музей-қўриқхоналари фаолиятини, шунингдек, моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишни текшириш натижалари бўйича аниқланган ноқонуний сарфланган бюджет маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.


9. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари:

моддий маданий мерос объектларини, шу жумладан археология мероси объектлари, маданий бойликлар ҳамда музей ашёлари ва коллекцияларини муҳофаза қилиш, консервациялаш, реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш, ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштириш, шунингдек, улар билан боғлиқ илмий ва илмий-техник тадқиқотлар, лойиҳалаш ҳамда ишлаб чиқариш ишларини амалга ошириш;

моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрини, археология ашёлари, миллий музей фондининг давлат каталоглари ва паспортларини юритиш, музейлар фаолияти ва археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ва оммалаштириш ишларини ташкил этиш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларни муҳофаза қилиш;

Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, электрон хизматларни ривожлантириш ва рақамлаштириш, соҳада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларга самарали қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш;

экспертларни, жумладан хорижий мутахассислар, Илмий-эксперт кенгаши, Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш, жамоатчи инспекторлар, Агентлик ва ҳудудий бошқармаларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиш;

қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш учун сарфланади.

Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


10. Қуйидагилар:

2021-2022 йилларда моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар фаолиятини ривожлантириш ва соҳани рақамлаштириш бўйича "йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш, уларнинг рақамлаштирилган паспорти ва каталогини ишлаб чиқишнинг мақсадли кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

2021-2023 йилларда моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган теграларини белгилаш ва рақамлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 6-иловага мувофиқ;

2021-2023 йилларда давлат музейларидаги музей ашёлари ва музей коллекцияларини электрон идентификация қилиш мақсадли кўрсаткичлари 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарор билан тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлар 2021 йилда Жамғарма ва маданий мерос объектларини асраш учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2022-2023 йилларда Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Агентлик, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда ҳар йил якунида ўз ҳудудларида жойлашган моддий маданий мерос объектлари ва маданий бойликларни аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, асраш ва улардан оқилона фойдаланиш, музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши ҳолати ҳақида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ахборот бериб борсин.

Вазирлар Маҳкамаси ҳар чоракда мазкур қарор билан тасдиқланган "йўл харитаси" ва мақсадли кўрсаткичларнинг тўлиқ бажарилишини танқидий таҳлил қилиб, Агентлик, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари фаолиятига баҳо бериб борсин.


12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ моддий маданий мерос объектлари ва музейлар соҳасидаги давлат хизматлари 8-иловага мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклда кўрсатилади. Бунда, ушбу рўйхатга киритилган давлат хизматларини кўрсатишда:

Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ёки аризачининг ўзи бевосита Агентликнинг тегишли тузилмасига мурожаат қилиш тартиби жорий этилади. Аризачининг ўзи бевосита мурожаат қилганда унинг мурожаати Агентлик ходими томонидан махсус электрон тизимда рўйхатдан ўтказилиши шарт;

давлат хизматлари учун тўловларни электрон шаклда амалга ошириш орқали квитанция талаб қилиш бекор қилинади;

Агентлик масъул ходимлари ва фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилган мутахассислар, экспертлар томонидан тегишли кўчмас мулк ва кўчар ашёлар шахсан экспертизадан ўтказилади;

экспертиза ўтказиладиган манзил, вақт ва маълумот учун телефон рақамлари ҳамда давлат хизмати кўрсатиш натижаси ҳақида СМС юбориш орқали аризачи хабардор қилинади;

давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилади.


13. Белгилансинки, моддий маданий мерос объектлари, музей, спорт мажмуалари ва бошқа намойиш объектлари (кейинги ўринларда - намойиш объектлари):

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони билан тузилган Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланади;

рўйхатига киритилган намойиш объектларига кириш-чиқиш жойларида 2021 йил 1 октябрга қадар электрон турникетлар ёки ташриф буюрувчиларни автоматик ҳисобга олишга мўлжалланган бошқа мосламалар "Рақамлаштириш ва автоматлаштириш маркази" ДУК томонидан, жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида ўрнатилиши ҳамда улар тегишли ягона электрон тизимга интеграция қилиниши шарт.

2022 йил 1 январдан бошлаб намойиш объектлари рўйхатига киритилган намойиш объектларида чипталар савдосини тегишли ягона электрон тизимга интеграция қилмаган ҳолда амалга ошириш назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш деб баҳоланади.


14. Туризм ва спорт вазирлиги (А.А. Абдухакимов) икки ой муддатда:

тизимга интеграция қилиниши лозим бўлган намойиш объектлари рўйхатини шакллантирсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатнинг эълон қилинишини таъминласин;

қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги "Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4068-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 октябрь ва 2022 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги

Маданий мерос агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ












Маданий мерос агентлиги



Илмий-эксперткенгаш




















































































Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси тарихива маданияти давлат музейи, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи, Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи, Ўзбекистон замонавий санъати музейи, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона вилоятлари тарихи ва маданияти давлат музейлари, Термиз археология музейи, Ангрен шаҳар тарихи музейи, Чирчиқ шаҳар тарихи музейи, Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи, Оққўрғон тумани тарих-ўлкашунослик музей-мемориали


"Бухоро", "Шаҳрисабз", "Самарқанд", "Термиз", "Қўқон", "Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхоналари



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари


































Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи, Ғафур Ғулом уй-музейи, Мухтор Ашрафий уй-музейи, Ойбек уй-музейи, Сергей Бородин уй-музейи, Сергей Есенин музейи, Тамарахоним уй-музейи, Ўрол Тансиқбоев уй-музейи, Юнус Ражабий уй-музейи, Абдулла Қодирий уй-музейи, Абдулла Қодирий мемориал музейи



Самарқанд археология институти ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан)


























Регистон ансамблини таъмирлашва ундан фойдаланиш дирекцияси, "Ўзбек - Туркман дўстлик уйи" ва "Улли ҳовли" мажмуаси" дирекцияси, Абу Муин Насафий мажмуасини бошқариш ва ободонлаштириш дирекцияси
































































"Мозийдан садо" журнали таҳририяти















































            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий

мерос агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ













































Агентлик директори



Илмий-эксперт кенгаши

11



















































































Директорнинг биринчи ўринбосари



Директор ўринбосари - Бош меъмор



Директор ўринбосари


Бош археолог - бошқарма бошлиғи

1



















































Археология тадқиқларини мувофиқлаштириш ва Археология ашёлари давлат каталогини юритиш бошқармаси

4


Музейларни ривожлантириш, ёдгорликларни музейлаштириш ва Миллий музей фонди давлат каталогини юритиш бошқармаси

5



Маданий меросни асрашга доир ишларни лицензиялаш, рухсатнома бериш, илмий-техник назорат қилиш бошқармаси

5



Объектлардан фойдаланиш, рақамлаштириш ва давлат-хусусий шерикликни жорий этиш бошқармаси

4














































Директорнинг матбуот котиби - ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси

1




















































Олиб чиқиладиган ва олиб кириладиган маданий бойликларни назорат қилиш бошқармаси

6



Асрашга доир ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тарихий-маданий қимматга таъсири бўйича экспертиза қилиш бўлими

3



Маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисоби ва кадастрини юритиш бошқармаси

5


Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид хориждаги маданий бойликларни илмий-тадқиқ этиш бошқармаси

5













































Юридик бўлим

3




















Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш бўлими

3
































Кадрлар, девонхона, мурожаатлар билан ишлаш ва ижро назорати бўлими

3




Алоҳида муҳофаза қилинадиган ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларни ҳимоя қилиш бўлими

3



Маданий меросни асрашга доир ишларни режалаштириш ва ташкил қилиш бўлими

3









































Маданий бойликларни муҳофаза ва реализация қилиш бўлими

3






Комплаенс назорат ва ички аудит хизмати

2












































































Иқтисодий-таҳлил, молия ва бухгалтерия бўлими

2

























































































Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 65 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ўрнатилган меъёрларга мувофиқ белгиланади






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

3-ИЛОВА



Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида

асрашга доир ишларни режалаштириш, амалга ошириш,

мувофиқлаштириш ва илмий-техник назорат қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Чора-тадбирлар


Бажариш муддати


1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари

(кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар)

1. Ҳудудий бошқармаларнинг Илмий-маслаҳат кенгаши томонидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади.


2. Ишчи гуруҳи томонидан асрашга доир ишлар амалга оширилиши лозим бўлган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бўйича таклифлар тайёрланади ҳамда ҳудудий бошқармаларга тақдим этилади.


3. Ҳудудий бошқармалар ва Илмий-маслаҳат кенгаши билан биргаликда маъқулланган рўйхат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятларва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилади.


4. Келишилган рўйхатга киритилган ҳар бир объект бўйича Илмий-техник тадқиқот гуруҳи таркибига киритиладиган номзодларни аниқлайди.


5. Келишилган рўйхат ва Илмий-техник тадқиқот гуруҳи таркибига киритиладиган номзодлар бўйича таклифларни асословчи материаллар билан бирга Маданий мерос агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик) тақдим этади.


Ҳар йили 15 апрель

(2021 йилда 15 июль)

2-босқич

Агентлик

1. Рўйхатни умумлаштиради ва дастлабки босқичда кўриб чиқади.


2. Зарур ҳолларда:

ҳудудий бошқарма билан биргаликда рўйхат ва Илмий-техник тадқиқот гуруҳига ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

Илмий-техник тадқиқот гуруҳи таркибига қўшимча номзодлар бўйича вазирлик, идора, ташкилот ва илмий муассасаларга сўровномалар юборади.


3. Рўйхат ва Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари таркибини тасдиқлаш учун Агентликнинг Илмий-эксперт кенгашига киритади.


Ҳар йили 1 май

(2021 йилда 1 август)

3-босқич

Илмий-эксперт кенгаши


Рўйхат ва Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари таркибини кўриб чиқади, тасдиқлайди ёки айримларини тасдиқлашни асосланган ҳолда рад этади ҳамда Агентликка тақдим қилади.


Ҳар йили 15 май

(2021 йилда 15 август)

4-босқич

Агентлик

1. Илмий-техник тадқиқот гуруҳи билан фуқаролик шартномасини тузади.


2. Илмий-техник тадқиқот гуруҳини семинар, услубий ва тегишли материаллар билан таъминлайди.

Зарур ҳолларда асбоб-ускуналар билан таъминлайди ҳамда уларга шарт-шароитлар яратиб беради.


Ҳар йили 1 июнь

(2021 йилда 20 август)

5-босқич

Илмий-техник тадқиқот гуруҳи

1. Тегишли объект бўйича илмий-техник тадқиқотлар ўтказади, дастлабки нуқсон далолатнома ва техник топшириқларни ишлаб чиқади.


2. Илмий-техник тадқиқот натижалари, дастлабки нуқсон далолатнома ва техник топшириқлар, тўпланган материаллар, хулоса ва таклифларини Агентликка тақдим қилади. Бунда дастлабки тахминий ҳисоб-китоб ишлаб чиқилади.


Ҳар йили 15 июнь

(2021 йилда 30 август)


6-босқич

Агентлик

1. Илмий-техник тадқиқот натижалари, дастлабки нуқсон далолатнома ва техник топшириқларни умумлаштиради, зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш ташкил қилади.


2. Асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектлар манзилли рўйхатини Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекциясига киритади.


Ҳар йили 1 июль

(2021 йилда 10 сентябрь)


7-босқич

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси

1. Асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхатини кўриб чиқади, зарур ҳолларда қўшимча ўрганиш ташкил қилади.


2. Кўриб чиқиш натижасини инобатга олиб, Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазирига асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектлар манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун киритади.


3. Тасдиқланган асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхатини Агентликка тақдим этади.

Зарур ҳолларда, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси хулосасига кўра тасдиқланган манзилли рўйхатга Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


Ҳар йили 15 июль

(2021 йилда 10 сентябрь)


8-босқич

Агентлик

1. Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхатга киритилган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларни амалга оширишни келгуси йилда молиялаштиришни режалаштириш чоралари кўрилади.


2. Кейинги йилда асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун харажатларни молиялаштириш жорий йилга ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


3. Лойиҳа ташкилотлари билан асрашга доир ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.


Ҳар йили 1 августдан бошлаб, зарурат бўлганда олдинроқ бошлаш мумкин

9-босқич

Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари


Тегишли лойиҳа ташкилотлари билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқишда иштирок этиб, таклифларини беради.


Шартномада кўрсатилган муддат давомида


10-босқич

Агентлик

1. Лойиҳа ташкилотлари томонидан асрашга доир ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши, унинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва Илмий-эксперт кенгашининг хулосаси олинишини ташкил қилади.


2. Тегишли лизенцияга эга бўлган пудрат ташкилотлари билан асрашга доир ишларни амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома тузади.


Ҳар йили тегишли муддатларда

11-босқич

Илмий-техник тадқиқот гуруҳлари


Пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган асрашга доир ишларни доимий ва узлуксиз равишда назорат қилиб боради, ҳар ой якуни бўйича ҳисобот тузади.


Шартномада кўрсатилган муддат давомида


12-босқич

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси


Пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган асрашга доир ишларни даврий равишда назорат қилиб боради.


Режа бўйича

13-босқич

Агентлик

1. Агентлик буюртмачи ва соҳада махсус ваколатли давлат органи функциясидан келиб чиқиб, асрашга доир ишлар устидан назорат ўрнатади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, илмий-техник тадқиқот гуруҳи, лойиҳа ташкилот ва Агентлик ходимларидан иборат комиссия тузган ҳолда асрашга доир ишлар якунланган объектни қабул қилиб олади.


Шартномада кўрсатилган муддатда

             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

4-ИЛОВА



2021-2022 йилларда моддий маданий мерос

объектларини муҳофаза қилиш, музейлар фаолиятини

ривожлантириш ва соҳани рақамлаштириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

     

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Молиялаштириш

манбалари


Масъуллар


1.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш:

моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш, бундай тоифадаги объектларга жуда кўп миқдорда зарар етказганликни ифодаловчи қилмишларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш;

моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказишга оид жиноятлар бўйича дастлабки терговни ўтказишни прокуратура органларига юклаш;

Агентликнинг ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва тақдимномаларини белгиланган муддатда ва тўлиқ бажарилмаганлиги юзасидан жавобгарликни белгилаш.


2021 йил

1 октябрь


-

Бош прокуратура (Йўлдошев), Маданий мерос агентлиги, Адлия вазирлиги (Давлетов)


2.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертлар кенгаши фаолиятини танқидий ўрганиш.

Ўрганиш натижаларини инобатга олиб, Бадиий экспертлар кенгаши фаолиятини такомиллаштириш ва уни Маданий мерос агентлиги ҳузурига ўтказиш.


2021 йил

1 октябрь

-

Маданий мерос агентлиги, Бош прокуратура (Йўлдошев), Маданият вазирлиги (Назарбеков), Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова)


3.

Музейлар экспозицияси ва фонд сақлаш шароитларини босқичма-босқич яхшилаш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2021 йил

1 ноябрь

-

Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Юлдашев), Молия вазирлиги (Ишметов), таркибида музейлар бўлган вазирлик ва идоралар


4.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида асрашга доир ишларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва экспертизадан ўтказиш тартибини белгилаш.


2022 йил

1 июнь

-

Маданий мерос агентлиги, Қурилиш вазирлиги (Закиров), Молия вазирлиги (Ишметов)


5.

2023 йил 1 январдан бошлаб моддий маданий мерос объектлари ва музейлар соҳасидаги электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматларини амалга ошириш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Бунда:

молиялаштиришнинг аниқ манбалари ва миқдорини;

ижро учун масъулларни;

давлат хизматларини амалга ошириш босқичларини ва бошқа тадбирларни белгилаш.


2021 йил

1 декабрь


Маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар, Маданий мерос жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)


Маданий мерос агентлиги, Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


6.

Маданий мерос объектларининг ўзига хос хусусиятини инобатга олиб, уларга ҳар қандай салбий таъсирларни олдини олиш, узлуксиз равишда давлат ва илмий-техник назорат олиб боришни назарда тутган ҳолда соҳада давлат-хусусий шерикликни жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

июнь

-

Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров)


7.

Хорижий ва илғор тажрибаларни ўрганган ҳолда музейлар ва моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларида пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш.


2021 йил

30 декабрь


-

Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов)


8.

Малакали мутахассислар иборат таркибда идоралараро комиссия тузган ҳолда маданий мерос объектларида олиб борилган асрашга доир ишларнинг 3 йиллик ҳолатини текшириш ҳамда келгусида бу борадаги салбий ҳолатлар такрорланишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш.


2021 йил

декабрь


-

Вазирлар Маҳкамаси (Абдухакимов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (Азизов), Ҳисоб палатаси (Турабов), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Молия вазирлиги (Ишметов), Қурилиш вазирлиги (Зокиров), Фанлар академияси (Юлдашев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шараҳметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


9.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари мутасаддилигидаги тегишли ҳудудий бошқармаларни битта бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


2022 йил

1 январь


-

Вазирлар Маҳкамаси (Абдуҳакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


10.

Тегишли олий таълим муассасасида маданий меросни бошқариш бўйича таълим йўналиши ва факультет ташкил этиш масаласини ўрганиб, унинг натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


2022 йил

1 март


-

Маданий мерос агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ташкулов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Норқулов)


11.

Моддий маданий мерос объектларининг тарихий ва бадиий қимматига етказилган зарар миқдорини ҳар бир ҳолат бўйича объектнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда махсус эксперт комиссияси томонидан аниқлашни такомиллаштириш.

Бунда экспертлар (мутахассислар)нинг малакасини ошириш, уларни ўқитиш, моддий маданий мерос объектининг тарихий ва бадиий қимматига етказилган зарарни аниқлаш бўйича услубий қўлланмаларни яратиш, халқаро ва хорижий илғор тажрибаларни атрофлича ўрганиш ва амалиётга жорий этиш.


2022 йил

1 март


-

Маданий мерос агентлиги, Адлия вазирлиги (Давлетов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Фанлар академияси (Юлдашев), Бадиий академия (Нуридинов)


12.

Самарқанд археология институтининг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш мақсадида:

археология тадқиқотлари учун зарур бўладиган махсус техника, транспорт, асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхатини Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқлаш;

ушбу рўйхат асосида махсус техника, транспорт, асбоб-ускуна ва жиҳозларни харид қилиш учун маблағ ажратиш ва уларнинг харид қилинишини таъминлаш.


2022 йил

1 март


Жамғарма маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Маданий мерос агентлиги


13.

Маданий мерос объектларини реставрация қилишда Эрон ва Туркия давлатлари билан ҳамкорликни, жумладан, уларнинг тажрибали уста-реставраторларини Ўзбекистонга олиб келиб ва маҳаллий усталарни хорижий мамлакатларга олиб бориш орқали уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш.

Бунда Эрон ва Туркия давлатларидан 15 кишидан кам бўлмаган малакали мутахассисни Ўзбекистонга таклиф қилиш ва улар иштирокида асрашга доир ишларни ташкил этиш.


2022 йил

1 мартдан

режа асосида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан


Маданий мерос агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Молия вазирлиги (Ишметов)


14.

Хусусий музейларни ташкил этиш тартибини соддалаштириш, уларга давлат томонидан субсидия бериш ва бошқа моддий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш.

Бу борадаги илғор хорижий тажрибаларни атрофлича ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли қарор лойиҳасини киритиш.


2022 йил

1 апрель

-

Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Адлия вазирлиги (Давлетов), Савдо-саноат палатаси (Икрамов), Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова)


15.

Археология соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2022 йил

1 май


-

Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Юлдашев), Адлия вазирлиги (Давлетов)


16.

Замонавий санъат музейлари (Museum of modern art) бўйича хорижий илғор тажрибаларни ўрганиш, замонавий санъатни ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш.


2022 йил

1 май


-

Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова), Бадиий академия (Нуридинов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев)


17.

Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларини қуйидагилар билан таъминлаш:

транспорт воситаси - 18 та, шу жумладан, 4 та марказий аппаратга ва 14 таси ҳудудий бошқармаларга;

махсус планшетлар - 30 та;

замонавий компьютер жамланмаси - 70 та.


2022 йил

1 июнь


Давлат бюджети, Жамғарма ва маҳаллий бюджет маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларини уларнинг тарихий-маданий қиммати, жаҳон ва мамлакат миқёсидаги аҳамияти, ноёблиги каби мезонлар асосида тоифалаш, шундан келиб чиққан ҳолда уларни муҳофаза қилиш тартибини белгилаш.


2022 йил

1 июнь


-

Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Юлдашев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


19.

Музейлар фаолиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида тажрибали эксперт, мутахассис ва дизайнерларни жалб этиб:

ҳар бир музейнинг "Museum brendbook"ини яратиш;

Wikipedia - оммавий очиқ энциклопедияда ҳар бир музей бўйича 6 та жаҳон тилида материал жойлаштириш;

ҳар бир музейнинг расмий веб-сайтини замон талабидан келиб чиқиб, тўлиқ янгилаш, уларнинг мобил иловасини яратиш;

Youtube, Facebook, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларда верификация қилинган ҳолда музейларнинг аккаунтларини ташкил этиш, юритиб бориш.


2022 йил

1 июль


Жамғарма ва музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Маданий мерос агентлиги, таркибида музейлари бўлган вазирлик ва идоралар


20.

Маданий мерос объектлари, шу жумладан, музей ашёлари ва коллекциялари, маданий бойликлар ҳақидаги барча ахборотларни тўплаш ва уларни қайта ишлаш мақсадида махсус сервер мосламаларини харид қилиш ҳамда унинг самарали ишлашини таъминлаш.


2022 йил

1 июль


Жамғарма, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ ажратилган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков)


21.

Биринчи ва иккинчи ренессанс, жумладан буюк даҳолар ва давлатчилик тарихи бўйича музейлар туркумини яратиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Бунда жумладан:

буюк алломалар - Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу али ибн Сино, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Бухорий, Термизий, Мотурудий, Насафий, Румий, Мирзо Улуғбек, Ғиёсиддин Коший, Али Қушчи, Лутфий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Бобур Мирзо, Шарафиддин Али Яздий, Камолиддин Беҳзод сингари мутафаккирлар ҳаёти ва ижодига бағишланган;

давлатчилик тарихи - Катта Хоразм ва Бақтрия, Хоразм, Қанғ, Қадимги Фарғона ва Кушон, Хоразмшоҳлар, Темурийлар каби цивилизацияга кучли таъсир кўрсатган давлатлар тўғрисида экзпозицияларни назарда тутиш.


2022 йил

1 август


-

Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


22.

Маданий бойликлар, айниқса, ранг-тасвир асарларини юқори аниқликда фотофиксация, материал таркиби, яратилган вақти бўйича спектр ва бошқа усулларда таҳлил қилиш тизимини йўлга қўйиш.

Ушбу мақсадлар учун замонавий рентген-спектр таҳлили ускуна ва жиҳозларини харид қилиш, улардан самарали фойдаланиш бўйича мутахассисларни ўқитиш.


2022 йил

1 август


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ ажратилган маблағлар, Жамғарма маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова)


23.

Маданий мерос агентлиги тизимида археология тадқиқотини самарали ташкил этиш мақсадида тегишли ҳудудларда археология-экспедиция база ва отрядларини ташкил қилиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.


2022 йил

1 ноябрь


Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ ажратилган маблағлар


Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


24.

Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий реставрация марказлари фаолиятини босқичма-босқич ташкил этиш.

Дирекциянинг моддий-техник базасини яратиш учун зарур бўладиган техника, асбоб-ускуна ва жиҳозлар рўйхатини Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқлаш, ушбу рўйхат асосида уларни харид қилиш.


2022 йил

1 декабрь


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонининг 9-бандига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Молия вазирлиги (Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


25.

"Virtual Museum" (Виртуал музей) лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Виртуал музей бўйича Халқаро музейлар кенгаши (ICOM), илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва Ўзбекистонда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 декабрь


Жамғарма ва музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Фанлар академияси (Юлдашев), Бадиий академия (Нуридинов) , Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), таркибида музейлар бўлган вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


26.

Музейлар ва туристик йўналишлардаги маданий мерос объектларида "Museum shop" (музей дўкон) тизимини йўлга қўйиш.

"Museum shop"ларни ташкил қилиш бўйича:

Туркия, Хитой, Франция, АҚШ каби давлатларнинг тажрибасини ўрганиш ва уларнинг илғор тажрибаларини Ўзбекистонда татбиқ этиш бўйича таклифларни,

ўзига хос бренд ва савдо белгиларини,

ноёб музей ашёлари нусхаларини ишлаб чиқиш;

савдо майдонлари ташкил этиш учун жой ажратиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.


2022 йил

1 декабрь


Жамғарма ва музейларнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова), Фанлар академияси (Юлдашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


27.

Масофадан туриб назорат қилиш ва ўрганиш мақсадида учувчисиз учиш аппаратларини харид қилиш.

Учувчисиз учиш аппаратларидан белгиланган тартибда фойдаланган ҳолда республика бўйича видео-кузатув шаклида қуйидагиларни ҳар ойда:

моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектини;

"Бухоро", "Самарқанд", "Ичан қалъа", "Сармишсой", "Шаҳрисабз", "Термиз" ва "Қўқон" давлат музей-қўриқхоналари ҳудудлари ва қўриқланадиган теграларини мониторинг қилиш.

Мониторинг натижаларини белгиланган тартибда кўриб чиқиб, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни таъминлаш.

Мониторинг давомида тўпланган видео, фото материалларни ягона ахборот базага жамлаш.


2022 йил

декабрь








доимий

Жамғарма ва Давлат бюджети маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Бош прокуратура (Йўлдошев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


28.

Алоҳида аҳамиятга эга бўлган маданий мерос объектларининг Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан тасдиқланган рўйхати бўйича:

махсус тўсиқ, хусусан, 3D металл панжара билан тўсиш, бунда объектнинг умумий кўринишни бузмаслик;

видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ва уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг назорат масканлари билан интеграция қилиш;

Давлат бюджети ҳисобидан махсус кийимга (нимча) эга бўлган назоратчи лавозимини жорий этиш.


2022 йил

декабрь


Маҳаллий бюджет маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Ички ишлар вазирлиги (Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


29.

Биринчи навбатда, туристик йўналишлардаги маданий мерос объектларини бадиий ёритишни ташкил этиш. Бунда:

қуёш энергиясидан фойдаланиш тизимини жорий қилиш;

бадиий ёритиш ташкил этиладиган объектлар рўйхатини Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан тасдиқлаш.


2022 йил

1 декабрь


Жамғарма, музей-қўриқхоналар, Давлат бюджети маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


30.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон қарорига асосан тегишли маданий мерос объектларида асрашга доир ишлар устувор равишда тўғридан-тўғри шартнома асосида Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси ва унинг минтақавий реставрация марказлари томонидан амалга оширилади. Бунда:

Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси томонидан асрашга доир ишлар амалга ошириладиган объектлар рўйхати Илмий-эксперт кенгаш тавсиясига мувофиқ, Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан тасдиқланишини;

ушбу алоҳида рўйхатга киритилмаган объектларда асрашга доир ишлар тегишли лизенцияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан умумий тартибда амалга оширилишини назарда тутиш.


Ҳар йили

тасдиқланган

рўйхат асосида


Маданий мерос соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар


Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Молия вазирлиги (Ишметов), Маданий мерос агентлиги


31.

Энг муҳим ёдгорликларнинг инновацион технологиялар асосида 3D моделини яратиш.

Бунда ушбу ёдгорликлар рўйхатини Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан тасдиқлаш.


2022 йил

1 декабрь


Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар


Маданий мерос агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


32.

Биринчи босқичда камида 100 та алоҳида муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қуйидагиларни ташкил қилиш:

ташриф маркази (Visitor center);

томоша минораси (Watchtower).

Уларни ташқи кўриниши бўйича ёдгорликка уйғун ҳолда енгил конструкция асосида қуриш ҳамда уларда туристлар учун савдо-хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш.


2022 йил

1 декабрь


Қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар, маҳаллий бюджет маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Қурилиш вазирлиги (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


33.

Моддий маданий мерос кўчмас мулк объектларининг мустаҳкамлиги ва алоҳида муҳим бадиий безакларнинг сақланиши каби техник ҳолатларини тўлиқ илмий-техник тадқиқ этиш. Бунда:

ушбу объектлар рўйхатини Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири томонидан тасдиқлаш;

илмий-техник тадқиқ этиш натижалари бўйича ҳар бири учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш.


2022 йил

1 декабрь


Жамғарма ва Давлат бюджети маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Бадиий академия (Нуридинов), Фанлар академияси (Юлдашев), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


34.

Маданий мерос соҳаси бўйича 1 000 нафар мутахассисни, хусусан архитектура ёдгорликлари, археология, музейшунослик, бадиий экспертиза каби йўналишлардаги ихтисослашган мутахассис-экспертлар рўйхатини шакллантириш, малакасини ошириш ҳамда уларни соҳага кенг жалб этиш.


Рўйхат -

2021 йил

1 ноябрь,

малака

ошириш -

2022 йил

1 декабрь


Жамғарма маблағлари

Маданий мерос агентлиги, Бадиий академия (Нуридинов), Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ташкулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


35.

Тарихий хариталарни ўрганиш, тўплаш, тиклаш ва уларнинг аҳамиятини оммалаштириш.

Тарихий хариталардаги йўналишлар бўйича режа асосида экспедициялар ўтказиш ва туристик йўналишлар ташкил қилиш.


2022 йил

1 декабрь


Жамғарма маблағлари

Туризм ва спорт вазирлиги (Азамов), Фанлар академияси (Юлдашев), Кадастр агентлиги (Умаров), Қурилиш вазирлиги (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


36.

Хусусий мулк ҳисобланган маданий бойликларни сотиб олиш мақсадида Давлат бюджетидан доимий равишда маблағ ажратишни йўлга қўйиш.


Ҳар йили

Жамғарма ва Давлат бюджети маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов), Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Умерова)


37.

Археология тадқиқотлари учун махсус асбоб-ускуналар харид қилиш:

Георадар - 5 та

Теодолит - 15 та

GPS - 15 та


2021-2022

йиллар


Жамғарма ва Давлат бюджети маблағлари


Маданий мерос агентлиги, Молия вазирлиги (Ишметов)


38.

Археология тадқиқотлари олиб борувчи давлат ташкилотларида археология лабораторияларини ташкил этиш.


2021-2022

йиллар


Жамғарма ва Давлат бюджети маблағлари


Маданий мерос агентлиги, вазирлик ва идоралар


39.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонини замонавий қиёфада қайта ташкил этиш.


2022 йил


Маҳаллий бюджет маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган манбалар


Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Артикходжаев), Бадиий академия (Нуридинов)


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

5-ИЛОВА



2021-2022 йилларда моддий маданий мерос

кўчмас мулк объектларини қайта тарихий-маданий

экспертизадан ўтказиш, уларнинг рақамлаштирилган

паспорти ва каталогини ишлаб чиқишнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Объектлар

сони


2021 йил


2022 йил


III чорак


IV чорак


I чорак


II чорак


III чорак


IV чорак


Республика бўйича жами


8 210

930

1 120

1 398

1 570

1 824

1 368

шундан:









1

Қорақалпоғистон Республикаси


288

50

50

60

60

68


2

Андижон вилояти


422

50

60

80

100

100

32

3

Бухоро вилояти


829

100

150

150

170

200

59

4

Жиззах вилояти


427

50

60

80

100

100

37

5

Қашқадарё вилояти


1 468

120

150

200

250

340

408

6

Навоий вилояти


437

50

80

100

100

107


7

Наманган вилояти


274

50

50

50

50

50

24

8

Самарқанд вилояти


1 607

120

170

260

300

350

407

9

Сирдарё вилояти


78

30

30

18




10

Сурхондарё вилояти


561

60

60

60

100

140

141

11

Тошкент вилояти


828

100

100

150

150

164

164

12

Фарғона вилояти


376

50

60

80

80

80

26

13

Хоразм вилояти


259

50

50

50

50

59


14

Тошкент шаҳар


356

50

50

60

60

66

70

              

Изоҳ. Объектлар сони тарихий-маданий экспертиза хулосасини инобатга олиб, ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

6-ИЛОВА



2021-2023 йилларда моддий маданий мерос

кўчмас мулк объектларининг қўриқланадиган

теграларини белгилаш ва рақамлаштиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Объектлар

сони, та


2021 йил


2022 йил


2023 йил


III

чорак


IV

чорак


I

чорак


II

чорак


III

чорак


IV

чорак


I

чорак


II

чорак


III

чорак

IV

чорак


Республика бўйича жами


8 210

322

550

700

930

970

990

1010

950

917

871

шундан:













1

Қорақалпоғистон Республикаси


288

20

30

30

30

30

40

40

40

28


2

Андижон вилояти


422

20

30

40

40

50

50

50

50

50

42

3

Бухоро вилояти


829

30

50

70

80

90

100

100

100

100

109

4

Жиззах вилояти


427

20

30

40

40

50

50

50

50

50

47

5

Қашқадарё вилояти


1 468

30

80

100

200

200

200

200

150

150

158

6

Навоий вилояти


437

20

30

40

40

50

50

50

50

50

57

7

Наманган вилояти


274

24

30

30

30

30

30

40

40

20


8

Самарқанд вилояти


1 607

30

70

100

200

200

200

200

200

200

207

9

Сирдарё вилояти


78

18

20

20

20







10

Сурхондарё вилояти


561

20

40

50

60

70

70

70

60

60

61

11

Тошкент вилояти


828

30

50

70

80

90

100

100

100

100

108

12

Фарғона вилояти


376

20

30

40

40

40

40

40

40

40

46

13

Хоразм вилояти


259

20

30

30

30

30

30

30

30

29


14

Тошкент шаҳар


356

20

30

40

40

40

30

40

40

40

36

             

Изоҳ. Объектлар сони тарихий-маданий экспертиза хулосасини инобатга олиб, ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

7-ИЛОВА



2021-2023 йилларда давлат музейларидаги музей ашёлари

ва музей коллекцияларини электрон идентификация қилиш

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Музей номи


Музей

ашёлари

сони


2021 йил


2022 йил


2023 йил


III

чорак


IV

чорак


I

чорак


II

чорак


III

чорак


IV

чорак


I

чорак


II

чорак


III

чорак


IV

чорак


Республика бўйича жами


2 402 321

116 904

136 922

173 472

194 828

227 346

238 497

270 675

308 430

339 454

395 793

шундан:













1

Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи


81 064

5 000

6 000

6 000

7 000

7 000

10 000

10 000

10 000

10 000

10 064

2

И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи


99 810

7 000

7 000

8 000

9 000

10 000

10 000

12 000

12 000

12 000

12 810

3

Андижон вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


152 455

12 000

12 000

15 000

15 000

15 000

16 000

16 000

17 000

17 000

17 455

4

"Бухоро" давлат музей-қўриқхонаси


134 335

10 000

10 000

11 000

12 000

13 000

14 000

15 000

16 000

16 000

17 335

5

Жиззах вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


26 505

1 000

1 500

2 000

2 500

3 000

3 000

3 000

3 000

3 550

3 955

6

Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


39 111

3 911

3 911

3 911

3 911

3 911

3 911

3 911

3 911

3 911

3 912

7

"Шаҳрисабз" давлат музей-қўриқхонаси


35 659

3 500

3 500

3 500

3 500

3 500

3 500

3 500

3 500

3 500

4 159

8

Навоий вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


25 897

2 500

2 500

2 500

2 500

2 500

2 500

2 500

2 500

2 500

3 397

9

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


98 343

7 343

8 000

9 000

10 000

10 000

10 000

11 000

11 000

11 000

11 000

10

"Самарқанд" давлат музей-қўриқхонаси


238 739

8 000

10 000

12 000

14 739

18 000

26 000

32 000

38 000

40 000

40 000

11

"Термиз" давлат музей-қўриқхонаси


61 917

3 500

3 500

4 000

4 000

5 917

7 000

8 000

8 000

8 000

10 000

12

Термиз археология музейи


107 800

5 000

6 800

8 000

9 000

9 500

9 500

13 000

15 000

16 000

16 000

13

Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


2 418

100

150

150

200

200

250

250

300

400

418

14

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар тарихи музейи


32 422

1 500

1 500

2 000

2 000

2 500

3 500

4 000

4 000

5 422

6 000

15

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар тарихи музейи


34 845

1 500

2 000

3 000

3 000

3 500

3 500

3 500

4 845

5 000

5 000

16

Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов мемориал уй-музейи


4 570

150

200

300

400

500

500

600

600

650

670

17

Олмалиқ шаҳар ўлкашунослик музейи


13 682

500

682

700

800

1 000

1 000

1 000

2 000

3 000

3 000

18

Оққўрғон тумани "Тарих-ўлкашунослик" музей мемориали


4 018

500

500

500

500

1 000

1 018





19

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи


84 965

3 000

3 000

4 000

5 000

6 000

8 000

9 965

12 000

16 000

18 000

20

"Қўқон" давлат музей-қўриқхонаси


47 815

2 000

2 000

3 000

3 000

4 000

4 000

5 000

6 815

8 000

10 000

21

"Ичан-қалъа" давлат музей-қўриқхонаси


55 601

2 000

2 000

3 000

4 000

5 000

6 000

7 000

7 000

9 601

10 000

22

Ўзбекистон замонавий санъати музейи


777


777









23

Ўзбекистон давлат табиат музейи


364 809

8 000

10 000

20 000

30 000

40 000

40 000

50 000

55 000

50 809

61 000

24

Абдулла Қаҳҳор уй-музейи


5 035

1 000

1 000

1 000

1 000

1 035






25

Ғафур Ғулом уй-музейи


11 501

100

200

400

600

800

1 000

1 500

1 500

2 001

3 400

26

Мухтор Ашрафий уй-музейи


16 859

200

400

600

800

950

1 000

1 050

2 059

3 900

5 900

27

Ойбек уй-музейи


10 718

200

300

400

600

600

800

1 000

1 000

2 000

3 818

28

Сергей Бородин уй-музейи


28 710

1 000

1 000

1 500

1 500

2 000

2 000

3 000

4 000

5 710

7 000

29

Сергей Есенин музейи


3 005

500

500

1 000

1 005







30

Тамарахоним уй-музейи


6 608

1 000

1 000

1 000

1 000

1 000

1 000

608




31

Ўрол Тансиқбоев уй-музейи


4 046

1 000

1 000

1 000

1 046







32

Юнус Ражабий уй-музейи


6 524

1 000

1 000

1 000

1 000

1 000

1 524





33

Ўзбекистон давлат санъат музейи


16 233

200

300

500

800

833

1 000

1 600

3 000

4 000

4 000

34

Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи


7 771

1 000

1 000

1 000

1 000

1 000

1 000

1 771




35

Олимпия шон-шуҳрат музейи


3 527

1 000

1 000

1 000

527







36

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи


1 002

500

502









37

Давлат геология музейи


50 000

2 000

2 000

2 000

3 000

3 000

4 000

6 000

8 000

10 000

10 000

38

Қуролли кучлар тарихи давлат музейи


36 000

1 000

1 000

1 000

1 000

2 000

3 000

4 000

6 000

8 500

8 500

39

Ўзбекистон тарихи давлат музейи


344 000

10 000

20 000

30 000

30 000

40 000

30 000

30 000

40 000

45 000

69 000

40

Тошкент тарихи музейи


1 000

500

500









41

Темурийлар тарихи давлат музейи


5 194

500

500

1 000

1 000

1 000

1 194





42

Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейи


66 000

5 000

5 000

5 000

5 500

5 500

6 000

7 000

8 000

9 000

10 000

43

"Шон-шараф" музейи


12 500

200

200

500

600

800

800

900

1 000

2 500

5 000

44

Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи


16 120

500

500

600

800

800

1 000

1 020

1 400

4 500

5 000

46

Соғлиқни сақлаш музейи


2 411

500

500

1 411








             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июндаги

ПҚ-5150-сон қарорига

8-ИЛОВА



2023 йил 1 январдан бошлаб моддий маданий мерос

объектлари ва музейлар соҳасида электрон шаклда

кўрсатиладиган давлат хизматлари

РЎЙХАТИ


1. Моддий маданий мерос объектини давлат кадастрига белгиланган тартибда киритиш.


2. Моддий маданий мерос объектини давлат кадастридан белгиланган тартибда чиқариш.


3. Моддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш.


4. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир ишлар учун рухсатнома бериш.


5. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари соҳасида реставратор-усталарга малака сертификати бериш.


6. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган теграларида ер қазиш, ер тузиш, қурилиш, мелиорация ва бошқа хўжалик ишларини ўтказишга оид лойиҳаларни кўриб чиқиш.


7. Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудларда, шу жумладан Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда бино ва иншоотларни қуриш ёки уларни бузиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқиш.


8. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектидан фойдаланиш бўйича хулоса бериш.


9. Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектини текин фойдаланиш учун бириктириш бўйича хулоса бериш.


10. Ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олиш, уларни экспертизадан ўтказиш.


11. Маданий бойликларни реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш.


12. Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларни ҳисобга олиш ва олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар бериш.


13. Археология ашёсини Давлат каталогига киритиш.


14. Археология ашёсини Давлат каталогидан чиқариш.


15. Археология ашёси Давлат каталогига кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш.


16. Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда киритиш.


17. Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибидан музей ашёлари ва музей коллекцияларини белгиланган тартибда чиқариш.


18. Миллий музей фонди Давлат каталоги таркибига музей ашёлари кирган ёки кирмаганлиги ҳақида маълумот бериш.


19. Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш.


Изоҳ.

Ушбу рўйхатда келтирилган давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатишга 2023 йил 1 январга қадар босқичма босқич ўтилади.

Тегишли лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда "Лицензия" ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Тегишли лицензиялаш, рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар ўрнига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда хабарнома бериш тартиби жорий этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь















































Время: 0.1408
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск