ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2021 й. 387-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 23 октябрдаги 859-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.06.2021 й.

N 387



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ҚАРИНДОШЛАР ОРАСИДА БУЙРАК ВА (ЁКИ)

ЖИГАР БЎЛАГИНИ ТРАНСПЛАНТАЦИЯ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА" 2017 ЙИЛ 23 ОКТЯБРДАГИ

859-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Аҳолига кўрсатилаётган юқори технологияли ихтисослашган тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан, гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 23 октябрдаги 859-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

2021 йил 1 июлга қадар ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш жараёнини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири A.M. Хаджибаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 июндаги

387-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Қариндошлар орасида

буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш

тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш

ҳақида" 2017 йил 23 октябрдаги 859-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида".


2. Қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Сурункали буйрак ва жигар ҳамда қон ҳосил қилиш тизими касалликларининг терминал босқичидаги беморларни юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан таъминлаш, шунингдек, республикада трансплантация жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:".


3. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин".


4. Иловада:


а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низом";


б) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Вақтинчалик низом тирик донордан буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини, трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, донор ва реципиентнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди.

2. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш реципиентга ўзининг жабрланган ва ҳаёт учун муҳим фаолиятини бажаролмасдан, унинг соғлиғига қайтариб бўлмайдиган асоратларга олиб келадиган буйрак ва (ёки) жигар бўлаги ўрнига тирик қариндош донордан соғлом буйрак ва (ёки) жигар бўлагини кўчириб ўтказипг мақсадида бажариладиган жарроҳлик амалиётдир.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш - бу инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади".


в) 3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш учун ўзаро биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражада қариндош бўлган шахслар тирик қариндош донорлар мумкин, бунда:";

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин";


г) 6-1 ва 6-2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6-1. Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида амалга оширилади.

6-2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида буйрак ёки жигар бўлаги ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш амалиётини ўтказиш учун реципиентни (донор билан) шифохонага ётқизиш ва тиббий ёрдамни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади";


д) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Қуйидагилар гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш бўйича кўрсатмалар ҳисобланади:

ўткир лимфобласт лейкоз ва унинг шакллари, ўткир миелобласт лейкоз ва унинг шакллари;

миелом касаллиги, сурункали миелолейкоз, сурункали лимфолейкоз, миелодиспластик синдром;

апластик анемия, бирламчи туғма иммунодефицит, аутоиммун тизимли касалликларни айрим турлари, лимфомалар, талассемиянинг оғир турлари";


е) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд қўшилсин:

"10-1. Қуйидагилар гематопоэтик суяк қўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:

руҳий бузилишлар;

фаол инфекция;

қандли диабет декомпенсацияси;

ҳомиладорлик;

асосий касалликни инкурабел рецидиви;

донор ва реципиентнинг номувофиқлиги;

беморни химиорезистентлиги";


ж) 12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида "жигар бўлаги" сўзларидан кейин "ҳамда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини" сўзлари қўшилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь




















































Время: 0.2191
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск