ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.2021 й. 388-сон "Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.2021 й.

N 388




ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ КАСБ-ҲУНАР

ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЎҚИТИШ ДАСТУРЛАРИНИ

САМАРАЛИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ УЧУН МИКРОКРЕДИТЛАР

АЖРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолини, айниқса ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ҳудудлардаги аҳоли онгида тадбиркорлик орқали ҳаёт тарзини яхшилашга интилиш ҳиссини уйғотиш ҳамда бу борада уларни рағбатлантириш ва давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон, "Хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 22 июлдаги ПҚ-329-сон қарорлари ҳамда "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни, тадбиркорликка жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларга (кейинги ўринларда - профессионал таълим ташкилотлари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларига (кейинги ўринларда - Олий мактаб) сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш;

маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчилари тавсиясига кўра касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун белгиланган компенсация тўловлари Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ҳамда Олий мактаб ўртасида уч томонлама шартномага мувофиқ амалга оширилиши;

касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратиш.

2. Қуйидагилар:

аҳолини, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурини амалга ошириш ва ўқув курсларини ташкил этиш жараёнига нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабни кенг жалб қилишни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари ва Олий мактабнинг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

аҳолини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга бўлган қизиқиши ва манфаатдорлигини оширишни назарда тутувчи Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

тадбиркорликка ўқитишда иштирок этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Олий мактаб ҳудудий филиалларининг электрон реестри (кейинги ўринларда - реестр) ушбу қарорга 1-иловада белгиланган муддатларда "Онлайн маҳалла" платформасида юритилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ ажратилган 2 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ҳисобидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун қарз ажратиш бўйича танлов 2021 йил 20 июлга қадар эълон қилинади ва 2021 йил 1 августга қадар ўтказилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан нодавлат таълим ташкилотлари ва профессионал таълим ташкилотларининг рўйхати, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиалларининг рўйхати ҳудудлар кесимида шакллантирилиб, реестрга киритиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этилиши белгилансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига қуйидаги вазифалар юклатилсин:

реестрни шакллантирган ҳолда "Онлайн маҳалла" платформасига жойлаштириш;

сертификатга эга бўлган битирувчилар тўғрисида маълумотлар олиш;

тадбиркорлик бўйича ўқув курсларини тамомлаб ва кейинчалик микрокредит олиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилиб бориш.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь






























Время: 0.1639
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск