Практическая Бухгалтерия

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Строительство /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2021 й. 328-сон "Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси билан молиявий ҳамкорликда "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2021 й.

N 328




КОРЕЯ ЭКСИМБАНКИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ ВА ҲАМКОРЛИК

ЖАМҒАРМАСИ БИЛАН МОЛИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКДА

"КАТТАЛАР УЧУН КЎП ТАРМОҚЛИ ЗАМОНАВИЙ

ТИББИЁТ МАРКАЗИНИ БАРПО ЭТИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4301-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш, халқаро стандартларга мос бўлган юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам турларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Корея Республикаси Ҳукумати томонидан 2019 йил 27 июнда Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси (кейинги ўринларда - EDCF жамғармаси) томонидан "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига 10 йил имтиёзли давр билан 40 йил муддатга 0,15 % йиллик фоиз ставкасида жами 124 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмайдиган миқдорда Корея вонида имтиёзли қарз ажратилиши маъқулланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва EDCF жамғармаси ўртасида 2021 йил 28 январда лойиҳа юзасидан қарз битими имзоланганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек, уларни олиб киришга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмаслиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) EDCF жамғармаси қарзидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

"Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖ (кейинги ўринларда - Миллий банк) EDCF жамғармаси қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш борасида молиявий агент ҳисобланади;

EDCF жамғармаси бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз, воситачилик ҳақи ҳамда бошқа тўловларни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

"Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳаси бўйича Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожлантириш ва ҳамкорлик жамғармаси бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоиз ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан Вазирлик ва Миллий банк (молиявий агент) ўртасида EDCF жамғармаси қарзидан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича агентлик битимини имзолаш ваколати берилсин.


5. Миллий банкка EDCF жамғармаси қарзи бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун Корея Республикасининг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги имзоланган қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарига "Катталар учун кўп тармоқли замонавий тиббиёт марказини барпо этиш" лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобига лойиҳани амалга ошириш доирасида тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида жойлашган собиқ 56-сон ҳарбий шаҳарча ҳудудининг:

Болалар миллий тиббиёт маркази ва ер усти метро линияси оралиғидаги 15,3 гектар бўш ер участкасини бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги захира фондига топширилишини;

ер усти метро линияси ва "Қорасув" кўчаси оралиғидаги 5,05 гектар ер участкасининг ушбу ҳудудда жойлашган кўчмас мулк объектлари билан биргаликда белгиланган тартибда кўчирилгандан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги захира фондига олинишини таъминласин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Тошкент шаҳар ҳокимлиги захира фондига олинган 15,3 гектар бўш ер участкасининг 10 гектарини лойиҳани амалга ошириш учун белгиланган тартибда Вазирликка доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилишини таъминласин.


9. Вазирлик:

а) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда лойиҳа ва келгусида EDCF жамғармаси қарзи ҳисобига соғлиқни сақлаш тизимига тегишли лойиҳаларни мувофиқлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан 6 та штат бирлигидан иборат бўлган бирлашган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини ташкил қилсин ва уни юқори малакали ходимлар билан тўлдириш чораларини кўрсин;

б) Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда лойиҳа доирасида олиб келинадиган тиббий техника ва тиббий буюмларни, истисно тариқасида, давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда мажбурий сертификациялаштиришдан озод этган ҳолда божхона расмийлаштирувидан ўтказсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Вазирликнинг буюртманомалари бўйича лойиҳ

...
Время: 0.0331
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск