ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Нодавлат таълим /

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2021 й. 388-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 июндаги

388-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар

ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида

иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари,

профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва

тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий

филиаллари электрон реестрини шакллантириш,

уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини

компенсация қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини амалга ошириш, уларда иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш ҳамда уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини қоплаб бериш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;


ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси - Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;


профессионал таълим ташкилотлари (ПТТ) - ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитадиган касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар;


нодавлат таълим ташкилотлари (НТТ) - ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиладиган тадбиркорлик субъектлари;


электрон реестр - ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби (кейинги ўринларда - Олий мактаб) ҳамда унинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;


ўқув юкламаси - Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб, Савдо-саноат палатаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;


ўқув дастури - ўқув юкламаси асосида НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;


ўқув курслари - ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб дарслари тўплами;


ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) - ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;


сертификат - НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур Низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;


компенсация - электрон реестрга киритилган, сертификатга эга бўлган ўқув курслари битирувчиларини касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитган НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизини, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ошмаган қисмини қоплаш мақсадида тўланадиган маблағ;


микрокредит - реестрга киритилган таълим ташкилотларида ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга "Микрокредитбанк" АТБ ва АТ Халқ банки томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.


3. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ЭЛЕКТРОН РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳудудларда фаолият юритаётган НТТ ва ПТТ, Олий мактаб томонидан унинг ҳудудий филиаллари рўйхати ҳар йили 1 декабрга қадар ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ва электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади.


5. Рўйхатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

СТИР рақами;

нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари;

ўқув курсларининг йўналишлари;

ўқув курсларини олиб борадиган ўқитувчи, уста ва мураббийлар сони (соҳалар кесимида);

ўқув ва дарс жараёнларини ташкил этиш учун синфхоналар, машғулот хоналари ва бошқа зарур ишлаб чиқариш майдонларининг мавжудлиги;

ўқув курсларининг умумий жой ўринлари;

ўқув жиҳозлари ва бошқа зарур воситалар билан таъминланганлиги;

мавжуд филиаллари ва уларнинг манзиллари (мавжуд бўлса);

халқаро ташкилотлар томонидан берилган сертификатлари (мавжуд бўлса).


6. НТТ ва ПТТлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактаб ҳудудий филиаллари Олий мактабга электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун ҳар йили 1 ноябрга қадар ариза тақдим этади.


7. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киришлари учун мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб беришлари керак.

Мазкур талаблар таъминланмаган тақдирда, ушбу НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари электрон реестрга киритилмайди ҳамда ваколатли давлат органи томонидан икки иш куни ичида бу ҳақда тегишлиги бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактабга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборилади ва тақдим этилган ҳужжатлар қайтарилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб бир иш куни ичида ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиалларини хабардор қилади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида камчиликлар бартараф этилиб, мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг тегишли тартибда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб уларнинг маълумотлари ҳамда рўйхатини икки иш куни ичида такроран ваколатли давлат органига киритиши мумкин.

Такроран тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқилади.


8. Ваколатли давлат органига тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиаллари, ПТТ ҳамда НТТлар раҳбарлари шахсан масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг мазкур Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги, шунингдек, тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги зарур ҳолларда, ваколатли давлат органи хамда унинг ҳудудлардаги бошқармалари масъул ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганилиши мумкин.


9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактаб томонидан тақдим этилган рўйхатни кўриб чиқиш ва умумлаштириш асосида ҳар йили 1 январга қадар ваколатли давлат органи томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестри шакллантирилади.

Электрон реестр "Онлайн маҳалла" платформасига жойлаштирилади.

Электрон реестрга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий мактабнинг таклифига кўра ваколатли давлат органи томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

Ушбу электрон реестрга киритилмаган ва НТТларнинг нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома реквизитлари мавжуд бўлмаган ташкилотларга копменсация маблағлари ўтказиб берилмайди.


10. Зарур ҳолларда, электрон реестрга киритилган маълумотлар манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бошқа электрон ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши мумкин.



3-БОБ. ЎҚУВ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ВА ЎҚУВ КУРСЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш, уларнинг ўқитишга сарфланган харажатларини компенсация қилиш 3-иловада келтирилган касблар рўйхати доирасида амалга оширилади.


12. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш ўқув дастурлари ва ўқув курслари асосида ташкил этилади.


13. Ўқув курсларининг умумий давомийлиги 40 соатдан кам бўлмаган ҳолда белгиланади, бунда дарс соатларининг тахминан:

70 фоиз қисмини касб-ҳунар ва тадбиркорлик асосларини;

10 фоиз қисмини тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик талаблари, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини;

10 фоиз қисмини бизнес-режалар тузиш ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришни;

10 фоиз қисмини маркетинг, менежмент ва тадбиркорлик этикаси, ҳамкорлар ва мижозлар билан ўзаро муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, шунингдек, уларга хизмат кўрсатиш ва муомала маданиятини ўргатишга қаратиш тавсия этилади.


14. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар билан тузилган уч томонлама шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилади.

Уч томонлама шартнома ёшлар, хотин-қизлар, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ва НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ўртасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси (кейинги ўринларда - ҳоким ёрдамчиси) тавсиясига кўра тузилади.

Бунда ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқиш истагини билдириб, НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларидан бирини танлаган ҳолда тавсия беришни сўраб ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилади.

Ҳоким ёрдамчиси эса беш иш куни ичида таълим муассасаси билан уч томонлама шартнома тузилиши учун ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига фуқаронинг мурожаатини илова қилган ҳолда ўзининг тавсиясини юборади.

Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари билан уч томонлама шартномани расмийлаштиради.


15. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар ҳоким ёрдамчилари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармасига йўналтиради.

Ушбу фуқаролар ҳудудий ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади ёки ўзини ўзи банд қилиши учун кўмаклашилади.

Тадбиркорлик йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган хотин-қизларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишидан бошлаб, ўз фаолиятини мустақил олиб боришига қадар бўлган жараёнда ҳоким ёрдамчилари томонидан тизимли равишда амалий ёрдам кўрсатиб борилади.


16. Ўқув курслари юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда олиб борилади.


17. НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан тингловчиларнинг ўқув жараёнида иштирок этишлари ва давомати мунтазам мониторинг қилиб борилади.

Ўқув жараёнлари танланма асосида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда кузатиб борилиши мумкин.


18. Ўқув курслари якунланишидан икки кун олдин НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.

Ўқув курслари якунларига кўра ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари вакилларини жалб қилиб, тингловчилар реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказилади. Шунингдек, зарур ҳолларда тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиниши мумкин.


19. Тестлар, имтиҳон саволномалари ва амалий имтиҳон вазифалари ҳар бир ўқув курси йўналишидан келиб чиққан ҳолда, ўқув юкламалари ва ўқув дастурлари талаблари асосида ваколатли давлат органи томонирдан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хамда Олий мактаб билан хамкорликда шакллантиради.


20. Имтиҳонларнинг энг юқори бали 100 балл этиб белгиланади.


21. Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат берилади.



4-БОБ. ЎҚУВ КУРСЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИНГ

ЎҚИТИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ


22. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчилар учун НТТ, ПТТ, Олий мактабга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ сертификатга эга бўлган ҳар бир битирувчига бир марта 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан компенсация қилинади.

Бунда компенсация миқдори НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномада кўрсатилади.


23. Ўқув курсларини тамомлаган ва сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курсларининг тегишли қийматини қоплаб бериш учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий мурожаат қилинади:

сертификат олган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

ўқитиш харажатлари учун битирувчи томонидан амалга оширилган тўловни тасдиқловчи ҳужжатлар (қоғоз ёки электрон шаклда) нусхалари (банк томонидан тасдиқланган квитанция, чек ва бошқалар).

Агарда мазкур ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли компенсация маблағлари ўтказиб берилмайди ва беш иш куни ичида бу ҳақда НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари камчиликлар бартараф этилгандан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.

Тегишли камчиликлар баратараф этилганидан сўнг уч иш куни ичида ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилади.

Компенсация олиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун НТТ, ПТТ, Олий мактаб ва унинг ҳудудий филиалларининг раҳбарлари шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.


24. Шартномада белгиланган компенсация маблағлари ўтказиб берилганидан сўнг ваколатли давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат олган битирувчилар ҳақида тақдим қилинган маълумотларнинг ҳақиқий эмаслиги аниқланган ҳолларда, ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларидан олинган компенсация маблағлари НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан қайтариб берилади.



5-БОБ. ВАКОЛАТЛИ ДАВЛАТ ОРГАНИГА

КОМПЕНСАЦИЯ УЧУН ДАВЛАТ БЮДЖЕТИДАН

АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


25. Ваколатли давлат органига компенсация учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларидан ваколатли давлат органига ўтказиб бериш орқали жамланади. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари сўровларига асосан ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада очиладиган ғазна ҳисобварақларига ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб борилади.


26. Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари ваколатли давлат органи томонидан молиялаштириб бориладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида мавжуд маблағлар доирасида компенсация маблағларини ўтказиб бериш юзасидан НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда тингловчилар билан уч томонлама шартнома тузади.


27. Зарур ҳолларда, ваколатли давлат органининг маҳаллий даражада ташкил этилган шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи ваколатли давлат органи қарори билан кейинчалик тақсимлаш учун ваколатли давлат органига қайтарилади.


28. Ваколатли давлат органига компенсация учун давлат бюджетидан ажратиладиган, жорий йилда фойдаланилмаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, "Микрокредитбанк" АТБ, АТ Халқ банки ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ваколатли давлат органи ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш тизими бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади.


30. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастури

бўйича ўқув курсларини муваффақиятли

якунлаганлик тўғрисидаги сертификат

намунаси


(титул варағи)


ЛОГОТИП ЎРНИ

             

(nodavlat ta`lim tashkiloti/professional ta`lim tashkiloti /

Biznes va tadbirkorlik oliy maktabi/hududiy filial nomi)

KASB-HUNAR VA TADBIRKORLIKKA O`QITISH

DASTURI BO`YICHA O`QUV KURSLARINI

MUVAFFAQIYATLI YAKUNLAGANLIK

TO`G`RISIDA SERTIFIKAT

N 000000

         

         

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

"


"


yo`nalishi bo`yicha o`quv kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi.



       


(direktor yoki vakolatli shaxs F.I.О)

muhr o`rni

(imzo)

20___ yil "___" ____________

(berilgan sana)


_______________ viloyati ___________tumani/shahri






Низомга

2-ИЛОВА



Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда

тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи

нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим

ташкилотлари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби

ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон

реестрини шакллантириш, уларнинг ўқитишга

сарфланган харажатларини

компенсация қилиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


       

Бажариш

муддатлари

        








1-босқич


Нодавлат таълим ташкилотлар

(кейинги ўринларда - НТТ)


    

Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза тақдим этади.

         


Ҳар йили

1 ноябрга қадар










     

Бизнес ва

тадбиркорлик

олий мактаби

(кейинги

ўринларда -

Олий мактаб)

      


Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий мактабга ариза тақдим этади.








Профессионал

таълим ташкилотлари

(кейинги ўринларда - ПТТ)


      

Электрон реестрга киритиш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этиш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ариза тақдим этади.

         









2-босқич


Олий таълим, фан

ва инновациялар

вазирлиги


    

Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра НТТ ва ПТТлар рўйхатини шакллантиради, рўйхат ва НТТлар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ҳамда электрон реестрга киритиш учун тақдим этади.

          


Ҳар йили

1 декабрга қадар


Олий мактаб


      

Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга кўра ҳудудий филиаллар рўйхатини шакллантиради, рўйхат ва ҳудудий филиаллар томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатларни ваколатли давлат органига кўриб чиқиш ҳамда электрон реестрга киритиш учун тақдим этади.

         









3-босқич



Камбағалликни

қисқартириш

ва бандлик вазирлиги

ҳузуридаги

Маҳаллабай ишлаш

ва тадбиркорликни

ривожлантириш

агентлиги (кейинги

ўринларда - ваколатли

давлат органи)



       

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Олий мактаб томонидан тақдим қилинган маълумотлар ва ҳужжатларни Низомнинг 4 ва 5-бандида назарда тутилган талаблар асосида ўрганиб чиқади, белгиланган талаблар таъминланмаган тақдирда, НТТлар, ПТТлар ва Олий мактаб ҳудудий филиалларини электрон реестрга киритмайди, бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, Олий мактабга ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади, тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.

         


2 иш куни ичида








4-босқич



Олий таълим, фан

ва инновациялар

вазирлиги,

Олий мактаб



      

Ҳужжатлар қайтарилганлиги тўғрисида тегишли НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиалларини хабардор қилади.

         


1 иш куни ичида








5-босқич


НТТ, ПТТ, Олий

мактаб ҳудудий

филиаллари


   

Камчиликлар бартараф этилиб, Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазиргиги, Олий мактабга қайта тақдим қилади.

        


Хабарнома

олинган кундан

бошлаб 3 иш

куни ичида








6-босқич

Олий таълим, фан

ва инновациялар

вазирлиги,

Олий мактаб

     

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳудудий филиаллари томонидан қайта тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, маълумот, ҳужжатлар ҳамда рўйхатни ваколатли давлат органига такроран юборади.

      

2 иш куни ичида





7-босқич

Ваколатли

давлат органи

       

Такроран тақдим этилган рўйхат, маълумот ва ҳужжатларни Низомнинг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган талаблар асосида қайта кўриб чиқади.

Қайта кўриб чиқилган рўйхатни умумлаштирган ҳолда НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг электрон реестрини шакллантиради.

         

Белгиланган

тартибда

ҳар йили

1 январга қадар





8-босқич

Ваколатли давлат

органининг

ҳудудий

бошқармаси


НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси тавсиясига кўра тингловчилар билан тузилган уч томонлама шартнома ва тўлов асосида ўқишга қабул қилинади.


Мурожаат

қилинган кундан

бошлаб








9-босқич

НТТ, ПТТ, Олий

мактаб ҳамда

унинг ҳудудий

филиаллари

   

Юқори малака ва тажрибага эга мутахассислар, ўқитувчилар, усталар ва мураббийлар томонидан замонавий технологиялардан кенг фойдаланилган ҳолда анъанавий усулда ўқув курсларини олиб боради.

       

Белгиланган

муддатларда








10-босқич

НТТ, ПТТ, Олий

мактаб ҳамда

унинг ҳудудий

филиаллари

      

Ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаларига битирувчиларни тест синовидан ўтказишни ташкил этиш учун расмий хабарнома тақдим этади.

        

Ўқув курслари

якунланишидан

икки кун олдин








11-босқич

Туман (шаҳар)

камбағалликни

қисқартириш

ва бандликка

кўмаклашиш

бўлимлари

     

Ўқув курслари якунларига кўра тингловчиларни Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бўлинмалари, ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармалари вакилларини жалб қилиб, реал вақт (онлайн) режимида замонавий ахборот технологиялари воситаларини қўллаган ҳолда тест ва имтиҳон синовидан ўтказади.

Шунингдек, зарур ҳолларда, тингловчилардан амалий имтиҳонлар ҳам олиши мумкин.

       

Белгиланган

муддатларда








12-босқич

       

НТТ, ПТТ, Олий

мактаб ҳамда

унинг ҳудудий

филиаллари

        

Якуний имтиҳон синовлари натижасида 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга сертификат беради.

Белгиланган

муддатларда





13-босқич

НТТ, ПТТ, Олий

мактаб ҳамда

унинг ҳудудий

филиаллари

         

Сертификатга эга бўлган битирувчиларга касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув курслари тегишли қийматини қоплаб бериш учун Низомнинг 23-бандида қайд қилинган ҳужжатларни илова қилган ҳолда ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларига расмий мурожаат қилади.

     

Шартномага

мувофиқ





14-босқич

Ваколатли давлат

органининг

ҳудудий

бошқармалари

      

НТТ, ПТТ, Олий мактаб ўқув дастурлари доирасида ваколатли давлат органининг ҳудудий бошқармаси ҳамда тингловчилар ўртасида тузилган уч томонлама шартномада кўрсатилган ўқув курсларининг тегишли қиймати асосида компенсация қилади.

       

Шартномада

белгиланган

муддатда








15-босқич

Ваколатли давлат

органининг

ҳудудий

бошқармалари

      

Агар, ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаса, НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради.

(НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли).

       

Беш иш куни

ичида








16-босқич

Ваколатли давлат

органининг

ҳудудий

бошқармалари

      

Тегишли камчиликлар бартараф этилганидан сўнг НТТ, ПТТ, Олий мактабга белгиланган компенсация маблағларини ўтказиб беради.

        

Уч иш куни

ичида








17-босқич

НТТ, ПТТ,

Олий мактаб

           

Cертификат олган битирувчилар ҳақида ҳаққоний маълумот тақдим этмаган бўлса, ваколатли давлат органи ҳудудий бошқармаларидан олинган компенсация маблағларини қайтариб беради.

        

Икки иш куни

муддатида

           





Низомга

3-ИЛОВА



Нодавлат таълим ташкилотлари,

профессионал таълим ташкилотлари, Бизнес

ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг

филиаллари томонидан ёшлар ва хотин-қизларни

касб-ҳунар, тадбиркорликка ўқитиш бўйича

КАСБЛАР РЎЙХАТИ

          

1. Пазандалик, ошпазлик ва новвойлик.


2. Овқатланиш хизматларини ташкил этиш ва бошқариш.


3. Қандолатчилик, пазандачилик ва карвинг.


4. Тикувчилик (тўқимачилик соҳасининг барча турдаги хизматлари).


5. Гилам тўқиш.


6. Чарм-тери маҳсулотлари ва пойабзал тикиш, таъмирлаш.


7. Зардўзлик, каштачилик ва газламаларга гул босиш.


8. Заргарлик ва бижутерия тайёрлаш.


9. Сартарошлик, маникюр, педикюр хизматлари.


10. Косметолог.


11. Уй ҳамширалиги, болалар ва қариялар парвариши.


12. Кир ювиш ва дазмоллаш хизматлари.


13. Кўп қаватли уйлар ва биноларга техник хизмат кўрсатиш, эксплуатация ва жорий таъмирлаш.


14. Умумий қурилиш ишлари (бетон қуйиш, ғишт ва кафель териш, сувоқчилик, бўёқчилик ва пардозлаш ишлари).


15. Дарвоза, эшик ва деразалар ясаш ва таъмирлаш (ёғоч, пластик, металл ва бошқа).


16. Слесарь, токарь ва металларга ишлов бериш, буюмлар ясаш.


17. Дурадгорлик, ёғоч буюмларини ясаш.


18. Ўймакорлик ва ганчкорлик.


19. Кулолчилик.


20. Тош, мармар, гранит ва бошқа инерт материалларга ишлов бериш.


21. Ҳайкалтарошлик ҳамда кичик меъморий шаклларни ясаш ва ўрнатиш.


22. Миллий мусиқа асбобларини ясаш ва таъмирлаш.


23. Мебелсозлик.


24. Сантехника ускуналарини ўрнатиш ва таъмирлаш.


25. Электропайванд, электромонтёрлик хизмати.


26. Маиший техникалар, компьютер ва офис жиҳозларини ўрнатиш, тузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш.


27. Автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш.


28. Ободонлаштириш ва ландшафт дизайн ишларини ташкил этиш.


29. Гул етиштириш, гулчамбарлар, гулли безак ва декорациялар тайёрлаш.


30. Тантаналар, маросимлар, тўй ва тадбирларни ташкил этиш ҳамда бадиий безаш ишларини амалга ошириш.


31. Дастурий таъминот, ахборот тизимлари, мобиль иловалар ва веб-сайтларни ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш (дастурчи, веб-саҳифаларни саҳифаловчи, веб-таҳлилчи, веб-сайтларни оптимизациялаш бўйича мутахассис).


32. Мультимедиа, дизайн ва санъат материалларини яратиш ва ишлов бериш (веб-дизайнер, графика дизайнери, компьютер ўйинлари дизайнери, интерьер дизайнери, ландшафт дизайнери, либослар дизайнери, ретушер, фотоколлажчи, вектор графикаси муҳаррири, визуаллаштирувчи дизайнер, техник дизайнер, моушн-дизайнер, 3D-дизайнер, видео муҳаррир, видеооператор ва бошқалар).


33. Матнни яратиш ва ишлов бериш (копирайтер, рерайтер, SEO-копирайтер, SEO-рерайтер, контент-менежер, муҳаррирлик хизматларини ташкил этиш).


34. Ижтимоий тармоқлардаги фаолият (PR-менеджер, интернет-маркетолог, ижтимоий тармоқларда товарларни (ишларни, хизматларни) илгари суриш ва реклама қилиш (SMM), ижтимоий тармоқ саҳифалари администратори, аккаунт-менежер, маркетолог, таргетолог, контекст-реклама бўйича мутахассис, директолог, медиа режалаштирувчи, SMO мутахассиси).


35. Кадрлар танлаш соҳасидаги фаолият (интернет-лойиҳалар билан ишловчи менежер, фрилансерлар гуруҳи раҳбари, НR-менежер, рекрутер, шахсий ассистент).


36. Онлайн консультация бериш (онлайн-консультант, онлайн-тренер, молиявий маслаҳатчи, вебинар олиб борувчи).


37. Бухгалтерия ҳисоби.


38. Брокерлик, риэлторлик, баҳолаш ишлари.


39. Декларант (ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши расмиятчилиги).


40. Логистика (юк ва йўловчи ташиш хизмати оператори).


41. Маркетинг хизматлари ҳамда товар ва хизматлар рекламасини ташкил этиш.


42. Туризм, меҳмонхона ва гид хизматлари.


43. Босма нашрларни ишлаб чиқариш ва чакана савдо қилиш.


44. Чорвачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.


45. Паррандачилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.


46. Асаларичилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.


47. Балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш.


48. Ветеринария ва зоотехника.


49. Қассобчилик ва кушхона хизматлари.


50. Интенсив боғбонлик, мевали ва манзарали дарахтлар етиштириш ва уларни парваришлаш.


51. Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, юритиш ва маҳсулотлар етиштириш.


52. Ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш хизматлари.


53. Мева-сабзавотларни саралаш, сақлаш, қадоқлаш ва бирламчи қайта ишлаш.


54. Тиш техниги.


55. Хорижий тилларни ўрганиш (мукаммал сўзлашиш даражасида).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь







































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск