ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Микрокредитлаш. Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналарга кредит бериш /

Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2021 й. 388-сонли қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 июндаги

388-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний

шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга

микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ жорий этилган тизим асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки ва акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда - банк) томонидан кредитлар ажратиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


қарз олувчилар - тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар;


кредит линияси - банк билан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ўртасида тузилган шартномаларга (бош келишувга) асосан қарз олувчиларга кредит ажратиш учун очилган кредит линиялари;


ўқув юкламаси - Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновация вазирлиги, Олий мактаб, Савдо-саноат палатаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича фанларнинг минимал йўналишлари, миқдори ва ўқув соатини ўзида мужассамлаштирган қўшма йўриқнома;

ўқув дастури - ўқув юкламаси асосида НТТ, ПТТ, Олий мактаб томонидан ишлаб чиқиладиган ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича фаннинг мазмуни ва ўтилиш тартиби, ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган билим ва кўникмаларнинг ҳажмини белгилаб берадиган дарслар мажмуаси;

ўқув курслари - ўқув дастури асосида ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб дарслари тўплами;

ўқув курс тингловчилари (битирувчилари) - ўқув дастури асосида касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларида таҳсил олаётган (битирган) ёшлар ва хотин-қизлар;

сертификат - НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли битириб, якуний имтиҳон натижаларига кўра 71 ва ундан юқори балл тўплаган битирувчиларга мазкур Низомга 1-илова қилинган намуна асосида тақдим этиладиган малакавий ҳужжат;

электрон реестр - ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари тўғрисидаги тўлиқ ва аниқ маълумотларни ўзида жамлайдиган электрон ахборот тизими;

микрокредит - ўқув курсларини муваффақиятли битириб, сертификатга эга битирувчиларга банк томонидан ажратиладиган имтиёзли микрокредитлар.


3. Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Мазкур Низомга мувофиқ, кредит электрон реестрга киритилган НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиалларининг ўқув курсларини якунлаб, сертификатга эга ташаббускорларга ваколатли давлат органи билан банк ўртасида тузилган бош келишувга асосан ажратиладиган маблағлар доирасида берилади.

5. Микрокредитларнинг ўз вақтида ажратилишини таъминлаш ва сертификат олган шахслар тўғрисида маълумот алмашиш мақсадида, банк билан микрокредитлаш дастурларида иштирок этаётган ўқув курслари якунлари бўйича НТТ, ПТТ, Олий мактаб ҳамда унинг ҳудудий филиаллари томонидан сертификат берилган шахслар тўғрисида ўзаро электрон ахборот алмашинуви тизими йўлга қўйилади.


2-БОБ. ЁШЛАР ВА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ

КАСБ-ҲУНАР ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИККА

ЖАЛБ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ


6. Қарз олувчилар ўз фаолиятини амалга ошириш юзасидан маслаҳатлар олиш ёки юзага келган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, бошқа турли масалаларда ҳамкорлик қилиш мақсадида банкка мурожаат қилишлари мумкин.

Мижоз ва банк ўртасидаги муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, "Call" марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, "Telegram.bot" орқали амалга оширилади.



3-БОБ. МИКРОКРЕДИТЛАРНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


7. Микрокредитлар қарз олувчиларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади.


8. Банк томонидан сертификат олган:

тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Ушбу бандда назарда тутилган мезон асосида кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.


9. Қарз олувчи банк билан тузилган кредит шартномаси доирасида кредитнинг керакли қисмидан фойдаланиши мумкин.


10. Мазкур микрокредитлар банкда алоҳида ҳисобварақларда юритилади.


11. Микрокредитлар:

илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

савдо-воситачиликни амалга ошириш;

ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.


12. Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.


13. Қарз олувчи - ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.



4-БОБ. МИКРОКРЕДИТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


14. Қарз олувчилар кредит олиш учун банкка электрон ариза билан мурожаат қилади. Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумот тақдим этилади.


15. Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан банк масъул ходими томонидан кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатилади.

Шунингдек, банк масъул ходими (андеррайтер) томонидан скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан чиқарилган ижобий ёки салбий қарори қарз олувчига ва ваколатли давлат органига тақдим этилади. Скоринг таҳлилида қарз олувчининг қуйидаги маълумотлари ўрганилади:

кредит тарихи;

мазкур йўналишлар бўйича кредитларининг мавжудлиги;

қайси ўқув марказини битирганлиги;

тадбиркорлик учун танланган йўналиши;

киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги.


16. Электрон аризадаги маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг бир-бирига мос бўлишини таъминлаш қарз олувчининг зиммасида бўлади.


17. Тадбиркорлик субъектларининг молиявий ҳисоботлари тўғрисидаги маълумотлар тегишли ташкилотдан электрон тарзда қабул қилиб олиниши мумкин.


18. Банк жисмоний шахс бўлган қарз олувчиларга микрокредитларни таъминотсиз ажратади. Кредитларнинг қайтмаслик хатари банк томонидан суғурталанади.


19. Қарз олувчи - микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида банкка қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:

учинчи шахс кафиллиги;

суғурта полислари;

кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар;

ваколатли давлат органиининг кафиллиги;

қонунчилик ҳужжатлари доирасидаги бошқа таъминот турлари.


20. Банк қарз олувчиларга кредит беришда кредитнинг умумий суммасида қарз олувчининг гаров таъминотини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.



5-БОБ. КРЕДИТЛАРНИ МОНИТОРИНГ

ҚИЛИШ ВА СЎНДИРИШ


21. Банк қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхаси Банкнинг электрон платформасига бириктириб борилади.


22. Банк кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида доимий мониторинг ўтказади. Банкда микрокредит олган тадбиркорлар фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш институти шакллантирилади. Бунда, масъул ходим кредитларни сўнги муддатига қадар кузатиш билан шуғулланади. Мониторинг тизими мижозга йўналтирилганлик услубида амалга оширилади.


23. Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, банк кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.


24. Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, банк томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади.

Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, банк мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.


25. Сертификатга эга қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Банк томонидан ҳар ойнинг 5 санасига қадар Агентликка тақдим этиб борилади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


26. Ушбу низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар,

шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга

микрокредитлар ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар,

шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (кейинги ўринларда - Қарз олувчилар


Кредит олиш учун "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, қарз олувчи тўғрисида маълумотлар, шунингдек, микрокредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификат тўғрисидаги маълумотни тақдим этади.

(Мижоз ва банк муносабатлар Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали банк филиалига ёки банк хизматлари марказига ташриф буюриш, "Call" марказга мурожаат қилиш, SMS хабарнома жўнатиш, банкнинг интернетдаги саҳифаси орқали мурожаат қилиш, шунингдек, "Telegram.bot" орқали амалга оширилади).


Белгиланган муддатларда









2-босқич

"Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки, акциядорлик-тижорат Халқ банки

(кейинги ўринларда - Банк)


Кредит олиш бўйича банкнинг энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.

Шунингдек, скоринг тизими асосида лойиҳани молиялаштириш юзасидан ижобий ёки салбий қарор чиқаради, қарор нусхасини қарз олувчига ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи)га тақдим этади.


Ариза банкка келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан









3-босқич

Банк


Қарз олувчиларга кредитларни ажратади

(Жисмоний шахслар, хусусан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 млн сўмгача;

микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга 225 млн сўмгача.

Кредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

Қарз олувчиларга кредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.


Қарз олувчи ва банк ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ









4-босқич

Банк


Қарз олувчига ажратилган кредитни мақсадли ишлатилиши юзасидан кредитдан фойдаланишнинг муддати давомида мониторингни амалга оширади. Бунда, кредитнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан тузилган далолатнома нусхасини банк электрон платформасига бириктириб боради.


Кредит тўлиқ сўндирилгунга қадар









5-босқич

Банк


Олинган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланилганлик ёки кредит маблағларини талон-тарож қилинганлик ҳолатлари аниқланган тақдирда, кредит шартномасида белгиланган тартибда кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмини ёки талон-тарож қилинган суммани белгиланган тартибда қарз олувчидан муддатидан илгари ундириб олиш ҳуқуқига эга.

Қарздор кредит бўйича асосий қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни шартнома шартлари асосида тўлашдан бош тортган ҳолларда, чоралар кўради.

Қарз олувчининг гаров таъминоти кредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришга етмаган тақдирда, мазкур қарзни қайтаришни қарз олувчининг ликвидли мол-мулкига қаратиши мумкин.


Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда









6-босқич

Банк


Қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни ваколатли давлат органига тақдим этиб боради.


Ҳар ойнинг 5 санасига қадар



     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь





































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск