ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Нодавлат таълим /

Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.06.2021 й. 388-сонли қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 22 июндаги

388-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга

жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат

нотижорат ташкилотларини давлат томонидан

қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда - ННТ) ва микромолия ташкилотлари ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи) томонидан имтиёзли шартлар асосида қарз ажратиш тизимини белгилайди.

2. Мазкур Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ушбу мақсад учун ажратилган маблағлар ННТларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун бериладиган қарзларнинг молиялаштириш манбаи ҳисобланади.


3. Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТАНЛОВ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


4. Ваколатли давлат органи томонидан мазкур низомнинг 2-бандида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қарз ажратиш ННТлар орасида очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун ваколатли давлат органи томонидан Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузилади.

Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидалари Комиссия томонидан тасдиқланади.

ННТлар танловда иштирок этиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

5. Қуйидагилар баҳолашнинг ва лойиҳаларни танлаб олишнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

ННТ камида бир йил давомида фаолият юритиб келаётганлиги, ўқув курслари мавжудлиги, унинг сифати, ўқув курслари билан қамраб олинган ҳудуд ва аҳоли сони;

кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва унга жалб қилиш лойиҳасида замонавий ўқув модуллари ва механизмларининг назарда тутилганлиги;

лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланганлиги ҳақидаги маълумотлар;

лойиҳани бажариш учун тажрибали ва касбий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларнинг мавжудлиги;

ННТ томонидан ажратилиши режалаштирилган микроқарз фоиз ставкаси.


6. Ваколатли давлат органи томонидан ҳар йили 1 июлга қадар келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар учун ННТлар ўртасида танлов эълон қилинади.

Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади.

Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда ННТлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ваколатли давлат органининг расмий веб-саҳифасида ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Ваколатли давлат органи ННТлар ўртасида танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.

7. Танловлар 1 августга қадар ўтказилиб, уларнинг натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан ваколатли давлат органи ўртасида ижтимоий шериклик бўйича шартномаси (кейинги ўринларда - шартнома) тузилади.

Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарз ваколатли давлат органи томонидан ННТларга ажратиб берилади.

8. Шартномада томонларнинг мажбуриятлари белгилаб берилади. Жумладан, бунда ресурсларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши, қарзларни ва фоизлари қайтариш шартлари, муддатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа шартлар кўрсатиб ўтилади.


9. Танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.



3-БОБ. ҚАРЗ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


10. ННТлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун ваколатли давлат органи томонидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади.

11. Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида ваколатли давлат органи томонидан ННТнинг махсус ҳисобварағига қарз тўлиқ ўтказиб берилади.

12. ННТлар томонидан ўзларига ажратилган қарзнинг бир қисмини микромолия ташкилотларига шартнома асосида ресурс сифатида жойлаштирилиши мумкин.

13. ННТлар томонидан жойлаштирилган ресурс маблағлари ҳисобидан микроқарзлар микромолия ташкилотлари томонидан ёшлар ва хотин-қизларга қуйидаги шартларда ажратилади:

қарз олувчи ННТларнинг молиявий саводхонликни ошириш, касбий ва тадбиркорлик кўникмаларни шакллантиришга қаратилган дастурлари талабларига мос келиши;

микроқарзлар тадбиркорлик фаолияти ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 миллион сўмгача миқдорда ажратилиши лозим.

Микромолия ташкилотлари қарз олувчи томонидан шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш шартисиз, шу жумладан, бир-бирларини қўллаб-қувватлайдиган гуруҳ кафиллиги асосида микромолиявий хизматлар кўрсатишга ҳақли.

14. ННТларга ажратилган қарзларнинг ҳамда микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан ННТлар томонидан мунтазам мониторинг олиб борилади. Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб бориш ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериш йўлга қўйилади.

Мазкур мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан ННТлар томонидан ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар ваколатли давлат органига батафсил ахборот тақдим этиб борилади.

15. Ваколатли давлат органи томонидан ажратилган ресурс маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда ваколатли давлат органи ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бунда, ваколатли давлат органи ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.

16. ННТлар томонидан олинган асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар ваколатли давлат органи ҳисобварағига шартномада кўрсатилган муддатларда қайтарилади. Қайтарилган маблағлар айнан шу мақсадларда фойдаланилади. Бунда танлов ўтказилиб ғолиб аниқланган кунга қадар вақтинча бўш турган маблағлар тегишли тартибда тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади.


4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Ваколатли давлат органи маблағларини олувчилар ваколатли давлат органи тақдим этган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

18. ННТларга ажратилган қарзларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан Агентлик томонидан мунтазам мониторинг юритилади.


19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

ИЛОВА



Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда

унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган

нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат

томонидан қўллаб-қувватлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - ваколатли давлат органи)


Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларга микромолиявий хизматлар кўрсатиш бўйича келгусида амалга ошириладиган комплекс дастурлари учун қарз ажратиш бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотлар орасида танлов эълон қилади.

(Танлов ўтказилиши учун камида иккита таклиф келиб тушган бўлиши лозим. Агарда белгиланган миқдордаги таклиф келиб тушмаса, танлов қайтадан эълон қилинади).

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун Марказий банк, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакилларидан иборат таркибда танлов комиссияси тузади.

(Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидалари Комиссия томонидан тасдиқланади).


Ҳар йили

1 июлга қадар









2-босқич

Ваколатли давлат органи


Танловлар бўйича эълонлар ва маълумотлар, шунингдек, танловларнинг натижалари ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш доирасида ажратилган маблағларнинг тақсимланиши, ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни ваколатли давлат органининг расмий веб-саҳифаси ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради.Танловни ошкоралик ва очиқ-ойдинликни таъминлаш принциплари асосида амалга оширилишини таъминлайди.


Танлов ўтказилгунга қадар









3-босқич

Нодавлат-нотижорат ташкилотлар (кейинги ўринларда - ННТ)


Танловда иштирок этиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилади ҳамда низомнинг 4-бандида назарда тутилган асосий мезонларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.


Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан









4-босқич

Танлов комиссияси


Танловни ўтказади.


Ҳар йили

1 августга қадар









5-босқич

Ваколатли давлат органи


Танлов натижалари асосида ғолиб деб топилган ННТлар билан ижтимоий шериклик бўйича шартнома тузади.


Танлов комиссияси регламенти ва танлов қоидаларига асосан









6-босқич

Ваколатли давлат органи


Шартномада кўрсатилган миқдордаги қарзни ННТ махсус хисобварағига қарзни тўлиқ ўтказиб беради.

(Тадбиркорлик фаолияти ва даромад олишга қаратилган мақсадлар учун бир қарз олувчига 25 млн сўмгача миқдорда 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади).


Шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни ичида









7-босқич

ННТ


Ажратилган қарзларнинг ҳамда микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобидан ёшлар ва хотин-қизлар томонидан олинган микроқарзларнинг мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб боради.

Бунда микроқарз олган ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини доимий кузатиб боради ҳамда уларга маслаҳат ва кўмак бериб боради.


Мунтазам равишда









8-босқич

ННТ


Мониторинг ва кузатиб бориш натижалари юзасидан ваколатли давлат органига батафсил ахборот тақдим этиб боради.


Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5 санасига қадар









9-босқич

Ваколатли давлат органи


Қарз маблағларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқлаганда ННТдан ресурсларнинг тегишли қисмини ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли.

Бунда, ваколатли давлат органи ННТга акцептсиз талабнома қўяди. Ушбу талаблар шартномада кўрсатилади.


Шартномага мувофиқ



     

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 июнь











































Время: 0.2026
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск