ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.06.2021 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.06.2021 й.

N 391



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"

2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сон ва "Томорқа хўжалиги

тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-681-сон қонунлари)


Ўзбекистон Республикасининг "Деҳқон хўжалиги тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-680-сон ва "Томорқа хўжалиги тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ЎРҚ-681-сон қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 июндаги

391-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги "ва деҳқон хўжалик юритиш учун 0,06 гектар" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 48-банди иккинчи хатбошидаги "деҳқон ва фермер" сўзлари "деҳқон, фермер ва томорқа" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомнинг 11-бандида:

қуйидаги мазмундаги йигирма олтинчи - йигирма тўққизинчи хатбошилар қўшилсин:

"шахсий томорқа ер участкалари эгаларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашади;

томорқа хўжаликларини эркин ва мустақил бошқаришда, шу жумладан, етиштирилган (қайта ишланган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини мустақил тасарруф этиш, уларга мустақил нарх белгилашда ва даромадларни тасарруф этишда шахсий томорқа ер участкалари эгаларига кўмаклашади;

томорқа хўжалигини юритадиган аҳоли ўртасида шахсий томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланиш масалаларига доир тушунтириш ишларини олиб боради;

шахсий томорқа ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш мониторингини амалга оширади";

йигирма олтинчи хатбоши тегишли равишда ўттизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошидаги "полизчилик ширкатларининг" сўзларидан кейин ", шахсий томорқа ер участкаларининг" сўзлари қўшилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"томорқа ер участкаси - томорқа хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ёки якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш мақсадида ажратилган ер участкаси".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тўғрисидаги низом 10-банди 1-кичик бандининг бешинчи хатбошидаги "шахсий" сўзи чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарори билан тасдиқланган Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 10-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

  

"

10-босқич

Туман ҳокимлиги

1. Ташаббускорларни (лизинг олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш.


2. Деҳқон хўжалигига интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинишини таъминлаш.


10 кун муддатда

".

          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июнь











































Время: 0.0198
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск