ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Фавқулодда вазиятлар вазирининг 15.06.2021 й. 176-сон "Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2021 й. 3097-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2021 й.

N 3097-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРИНИНГ

15.06.2021 й.

N 176


БУЙРУҒИ



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги ва 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги ПФ-6034-сон "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/3097/2314-сон) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Т. Худайбергенов






Буйруққа

ИЛОВА



Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини

ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 92-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 15-илова матнидаги "маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судьясига" деган сўзлар "туманлараро маъмурий судига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 97-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 18-илова матнидаги "суд ижрочисига" деган сўзлар "давлат ижрочисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 13-илова матнидаги "шахсий паспортингиз (шахсни тасдиқловчи ҳужжат)" деган сўзлар "шахсни тасдиқловчи ҳужжатингиз (биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 26-илова матнидаги "хўжалик" деган сўз "иқтисодий" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 30-илова матнидаги "паспорт" деган сўз "биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июнь










































Время: 0.2138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск