ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 24.06.2021 й. 14-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2021 й. 2565-11-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2021 й.

N 2565-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.06.2021 й.

N 14ҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш

ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                   Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш

ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банднинг олтинчи хатбошиси, 1-1-банд, 2-банднинг биринчи хатбошиси, 13-банд, 19-банднинг биринчи хатбошиси, 20-банд, 30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 32-банд, 35-банднинг иккинчи хатбошиси, 37-банднинг иккинчи хатбошиси, 50-банднинг олтинчи хатбошиси, 63-банднинг биринчи - учинчи хатбошилари, 94-банднинг "а" кичик банди, 108-банднинг иккинчи хатбошиси, 109-банд, 112-банднинг биринчи хатбошиси, 119-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 1, 4, 13-иловаларнинг матнларидаги "қонун" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилади. Вазирлик ва идоралар, агар уларга қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.".


3. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги лозим.".


4. 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Буйруқлар вазирлик ва идора номидан қарор қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган вазирлик ёки идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

8. Қарорлар давлат қўмиталари ва идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган давлат қўмиталари ёки идоралар томонидан қабул қилинади.

Икки ёки ундан ортиқ вазирлик ва идораларнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қарорлар тарзида қабул қилинади.".


5. 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги "қоидалар ёки йўриқномалар" деган сўзлар "қоидалар, йўриқномалар ёки бошқа ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 21-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хўжалик бошқаруви органлари ваколатига кирувчи масалалар ва корпоратив муносабатларни тартибга соладиган;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Муқаддимада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари кўрсатилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилиши шарт. Бунда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари уларнинг юридик кучига нисбатан кўрсатилиши керак.".


8. 33-банддаги "Қонун" деган сўз "Қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 34-бандда:

биринчи хатбошидаги "қонун" деган сўз "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Қонун" деган сўз "Қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 39-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган" деган сўзлар "Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 40-банддан "ва (ёки) ҳажми катта бўлса" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


12. 41-банднинг иккинчи хатбошисидаги "иккитадан" деган сўз "икки ёки ундан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 59-банддаги "бланкларда" деган сўз "бланкаларда" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 61-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Қоида тариқасида, стандарт варақ 1 қатор оралиғида ("множитель") ёзилиши лозим, ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 2 см ҳошияга эга, матнда биринчи қаторнинг сатр бошиси 1,27 см бўлиши лозим.".


15. 62-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди, бундан мазкур Қоидаларнинг 93-1-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.".


16. 66-1-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"66-1. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатга унинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати илова қилинади.";

еттинчи хатбошидаги "қонун" деган сўзлар "қонунчилик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига" деган сўзлар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. Қуйидаги мазмундаги 66-2-банд билан тўлдирилсин:

"66-2. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3287, 2021 йил 24 февраль) белгиланган тартибда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади ва лойиҳани ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда - унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан расмийлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бирга тақдим қилинади.".


18. 67-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"67. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келишилиши мажбурий бўлган ҳолларда, шунингдек идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилувчи нормалар мавжуд бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ягона электрон тизим орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим. Бунда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни ичида эътирозларсиз келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.";

иккинчи хатбошидаги "вазирлик ва идоралар раҳбарлари" деган сўзлар "вазирлик ёки идора раҳбари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19. 68-бандда:

тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


20. 75-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, илова белгисида буйруқ ёки қарорнинг тасдиқланган санаси ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобини юритиш журналига мувофиқ берилган рақами кўрсатилиши керак.".


21. 77-банднинг учинчи хатбошисидаги "сабаб" деган сўз "сабабга" деган сўз билан алмаштирилсин.


22. 81-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, уни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида хулоса ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хат расмийлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун такроран киритишга йўл қўйилмайди.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган талабга риоя қилинмасдан такроран тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, ҳужжатни тақдим этган органга қайтарилади.";

учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


23. 92-банднинг иккинчи хатбошисидаги "йигирма" деган сўз "ўн беш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


24. 93-банднинг "б" кичик бандидаги "қарор қабул қилишни" деган сўзлар "хулоса расмийлаштиришни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. Қуйидаги мазмундаги 93-1-банд билан тўлдирилсин:

"93-1. Электрон тизим орқали тақдим этилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижасида унда техник кўринишдаги, шу жумладан ҳужжат мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, мазкур хатоликлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан электрон тизим орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатда аниқланган техник кўринишдаги, шу жумладан мазмун ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар ҳужжатни қабул қилган орган (органлар) биринчи раҳбари томонидан имзоланган тегишли хатга асосан бартараф этилади.".


26. 95-банднинг биринчи хатбошисидаги "Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларини" деган сўзлар "Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


27. 98-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан, истисно тариқасида, қоғоз шаклида тасдиқланадиган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги хулоса билан расмийлаштирилади.";

иккинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги "Қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "Қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин.


28. 101-банднинг иккинчи хатбошисидаги "27" рақами "37" рақами билан алмаштирилсин.


29. 101-11-банд ҳамда 125-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "Қонун ҳужжатлари" деган сўзлар "Қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин.


30. 102-банднинг иккинчи хатбошисидаги "мантиққа зид" деган сўзлар "зиддиятли" деган сўз билан алмаштирилсин.


31. 111-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"111. Қонунчилик ҳужжатлари ўзгарган тақдирда, вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳолга келтиришга ҳамда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган қисмда амалда бўлади.";

иккинчи хатбошидаги "қонун" деган сўз "қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қонун" деган сўз "Қонунчилик" деган сўз билан алмаштирилсин.


32. 120-банднинг биринчи хатбошисидаги "бошқа бунга ваколатли орган" деган сўзлар "унинг юқори турувчи органи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


33. 11 ва 12-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


34. 12а-илованинг номидаги "Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталига" деган сўзлар "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

11-ИЛОВА



НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ



"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик

ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит

уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган

чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 29 декабрдаги 39/1-сон "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2063, 2010 йил 13 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 12-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 15 март,

770-сон



          





Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2014 йил 15 мартдаги

770-сон қарорига

ИЛОВА



"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонунчилик

ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, кредит

уюшмалари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган

чоралар ва санкциялар тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номидан ва 1-бандидан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) номидан, муқаддимадан, 1-банддан, 3-бобнинг номидан, 6 ва 7-бандлардан "кредит уюшмалари," деган сўзлар чиқариб ташлансин;


б) 4-бандда:

иккинчи хатбошидан "кредит уюшмаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"микрокредит ташкилотидан микрокредит ташкилотлари устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорида жарима ундириш;";


в) 5-банддан "кредит уюшмаси," деган сўзлар чиқариб ташлансин.".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

12-ИЛОВА



НАМУНА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул

қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

(имзо)

Х. Хххххххх

Тошкент ш.,

2014 йил 22 март,

991-сон







Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2014 йил 22 мартдаги

991-сон қарорига

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 14 сентябрдаги 21-А/2-сон "Кредит уюшмалари томонидан молиявий операцияларни ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1179, 2002 йил 7 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 19-сон).


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 14 мартдаги 6/4-сон "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1944, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 216-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/6-сон "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2084, 2010 йил 1 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 9-сон, 71-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 7 майдаги 14/6-сон "Кредит уюшмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2084-1, 2011 йил 25 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 20-21-сон, 214-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 5 февралдаги 4/3-сон "Кредит уюшмаларининг кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2208, 2011 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 110-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 апрелдаги 10/9-сон "Кредит уюшмаларининг активларини таснифлаш, активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2227, 2011 йил 10 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 196-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 30 апрелдаги 13/6-сон "Кредит уюшмаларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2234, 2011 йил 9 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 22-23-сон, 245-модда).".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июнь















































Время: 0.2378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск