ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.06.2021 й. ПҚ-5160-сон "2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.06.2021 й.
N ПҚ-5160
2021 ЙИЛДА ТОКИО ШАҲРИДА (ЯПОНИЯ)
БЎЛИБ ЎТАДИГАН XXXII ЁЗГИ ОЛИМПИЯ ВА ХVI
ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОН СПОРТ
ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ИШТИРОКИНИ ТАЪМИНЛАШ
ҲАМДА ОЛИМПИЯ СПОРТ ТУРЛАРИНИ ЯНАДА
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
Жорий йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёргарлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатимизда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатларини янада ривожлантириш мақсадида:
1. 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида (кейинги ўринларда - Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) зиммасига қуйидаги вазифаларни бажариш юклансин:
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритган спортчилар учун ўқув-машғулот йиғинларининг якуний босқичини самарали ва сифатли ташкил этиш;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирок этишиучунуларни спорт анжомлари (шу жумладан, махсус спорт анжомлари), расмий либос ва спорт экипировкаси билан таъминлаш;
Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун уларни кузатиш, жойлаштириш, тантанали равишда кутиб олиш тадбирларини ташкиллаштириш.
3. Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги ХХХII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Маълумот учун қабул қилинсинки:
2021 йил 24 июнь ҳолатига Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи жами 101 та лицензия қўлга киритилган;
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар олимпия спорт турлари бўйича қўшимча квоталар ажратиш, паралимпия спорт турлари (парадзюдо, парапауэрлифтинг, парасузиш, параакадемик эшкак эшиш ва бошқалар) бўйича қўшимча 17 та лицензияни қўлга киритиш кутилмоқда.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси (А.Арипов)га Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар уларда қатнашиш ҳуқуқини берувчи қўшимча лицензиялар сонидан келиб чиқиб мазкур қарор билан тасдиқланаётган 1 ва 2-иловаларга тегишли равишда комиссия баёни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Республика комиссияси Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш ва иштирок этишнинг аниқ миқдорини белгиласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль учун - 200 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль учун - 100 000 АҚШ доллари;
бронза медаль учун - 50 000 АҚШ доллари;
б) мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
6. Миллий антидопинг агентлиги (Н.Турсунов) Олимпиява Паралимпия ўйинларида:
спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга оширсин;
Ўзбекистон спорт делегациясини антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминласин.
7. Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов) Ўзбекистон спорт делегациясининг Нарита халқаро аэропортида иммиграция назоратидан ўтишига кўмаклашсин.
8. Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов):
Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин;
кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси транспорт воситаларининг Тошкент шаҳар ҳудудида кузатувини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чораларни кўрсин.
9. Транспорт вазирлиги (И.Махкамов):
Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси талабномаларига асосан жорий йилнинг июль - сентябрь ойларида Токио шаҳрига рейслар ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси учун авиачипталар бронь қилинишини;
"Тошкент-Токио-Тошкент" йўналиши бўйича чартер рейслари ташкил этилиши ва амалга оширилишини;
Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига тегишли бўлган спорт анжомлари ва жиҳозларининг Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти орқали бепул ўтказилишини;
Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг умумий залида "яшил йўлак" ташкил қилиш ва мазкур йўлак орқали Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини кузатишни таъминласин.
10. Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов) Ўзбекистон спорт делегацияси ва уларнинг қўл юклари (спорт овқатлари, спорт анжомлари, жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар ва препаратлар ҳамда бошқалар) божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштиришишлари тезкорлик билан амалга оширилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов) ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) "Дори-Дармон" АК (У.Салихбаева), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Хаджибаев) билан биргаликда Ўзбекистон спорт делегациясини зарур бўлган жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар ва препаратлар билан таъминласин.
12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов) спортчиларнинг Олимпиада олди ўқув-машғулот йиғинлари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштироки тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
13. Туризм ва спорт вазирлиги (А.Абдухакимов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р.Шаабдурахманов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) билан биргаликда беш кун муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида ташкилий ишларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида миллий штабларни ташкил этсин ва фаолиятини йўлга қўйсин.
14. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун спорт анжомлари, жиҳозлар, ускуналар, делегация расмий либослари, спорт кийимлари (экипировкаси), спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий-биологик препаратлар харид қилиш бўйича хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномаларни, шунингдек, ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтадиган спорт базалари, ётоқхона, спорт заллари ва спорт жиҳозлари ижаралари тўғрисида ҳамда овқатланишни ташкил қилиш юзасидан шартномаларни, истисно тариқасида, давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида тегишли эълон жойлаштирмасдан ва электрон савдоларсиз, тендерсиз, тўғридан-тўғри расмийлаштириш ва тўловларни амалга оширишга рухсат берилсин.
15. Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамда спорт федерациялари (ассоциациялари)ни жалб этган ҳолда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритсин:
а) бир ой муддатда - олимпия захиралари коллежлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, бу борада коллежлардаги спорт таълим йўналишларининг олимпия спорт турлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг янги тизимини жорий қилиш, тренер ва мутахассисларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш бўйича;
б) 2021 йил 1 декабрга қадар:
жамоавий спорт турлари (баскетбол, гандбол, чим устида хоккей, волейбол ва бошқалар)ни ривожлантириш ва оммалаштириш, бу борада иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) тизимини жорий қилиш, туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш, тренерва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича;
сув спорти турлари (сув полоси, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва бошқалар)ни ривожлантириш, сув спорти саройларини барпо этиш, хусусий сув спорти мактабларини ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича.
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.М. Шаабдурахманов ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 25 июндаги
ПҚ-5160-сон қарорига
1-ИЛОВА
2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган
ХХXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида
иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси
ТАРКИБИ*
Т/р |
Спорт турлари |
Спортчилар сони |
Тренерлар сони |
Шифокор ва массажчилар сони |
Расмий ва кузатувчи шахслар сони |
Жами |
1. |
Бокс |
11 |
5 |
2 |
3 |
21 |
2. |
Юнон рум кураши |
4 |
3 |
1 |
8 |
|
3. |
Эркин кураш |
4 |
3 |
1 |
8 |
|
4. |
Дзюдо |
11 |
3 |
2 |
2 |
16 |
5. |
Енгил атлетика |
7 |
3 |
1 |
1 |
12 |
6. |
Сузиш |
5 |
1 |
6 |
||
7. |
Оғир атлетика |
4 |
2 |
1 |
1 |
8 |
8. |
Спорт гимнастикаси |
2 |
2 |
1 |
5 |
|
9. |
Бадиий гимнастика |
6 |
2 |
1 |
1 |
10 |
10. |
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш |
4 |
2 |
1 |
7 |
|
11. |
Қиличбозлик |
3 |
2 |
1 |
6 |
|
12. |
Таэквондо ВТФ |
4 |
3 |
1 |
2 |
10 |
13. |
Замонавий беш кураш |
2 |
1 |
2 |
5 |
|
14. |
Велоспорт |
2 |
2 |
1 |
1 |
6 |
15. |
Теннис |
1 |
1 |
2 |
||
16. |
Ўқ отиш |
2 |
1 |
3 |
||
Жами |
72 |
36 |
10 |
17 |
135 |
|
17. |
Паралимпия спорт турлари |
29 |
9 |
3 |
5 |
46 |
Жами |
101 |
45 |
13 |
22 |
181 |
|
Делегация аъзолари
|
||||||
18. |
Делегация раҳбарияти |
10 |
10 |
|||
19. |
Ишчи гуруҳи аъзолари |
12 |
12 |
|||
20. |
Шифокор ва массажчилар |
7 |
7 |
|||
21. |
Оммавий ахборот воситалари вакиллари |
5 |
5 |
|||
Жами |
7 |
27 |
34 |
|||
Ҳаммаси |
101 |
45 |
20 |
49 |
215 |
*) Таркиб 2021 йил 24 июнь ҳолатига.
Президентининг
2021 йил 25 июндаги
ПҚ-5160-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда
Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиганёзги ХХХII
Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик
кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси
Харажатлар тури |
Иштирок этувчилар сони |
Кун |
Меъёр |
Пул бирлиги |
Жами сумма |
|
I. ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИНИНГ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН
|
||||||
1. |
Токио шаҳри (Япония)да кунлик харажатлар |
30 |
х |
х |
х |
58 420 |
1.1. |
Делегация раҳбари (100 АҚШ долл. + 25%) |
1 |
23 |
125 |
АҚШ долл. |
2 875 |
Миллий олимпия қўмитаси раиси |
1 |
23 |
100 |
АҚШ долл. |
2 300 |
|
Туризм ва спорт вазири ўринбосари (100 АҚШ долл. + 15%) |
1 |
23 |
115 |
АҚШ долл. |
2 645 |
|
Миллий олимпия қўмитаси бош котиби |
1 |
23 |
100 |
АҚШ долл. |
2 300 |
|
Делегация раҳбарияти |
6 |
23 |
100 |
АҚШ долл. |
2 300 |
|
Ишчи гуруҳи аъзолари |
8 |
23 |
100 |
АҚШ долл. |
18 400 |
|
Шифокор ва массажчилар |
7 |
23 |
100 |
АҚШ долл. |
16 100 |
|
Оммавий ахборот воситалари ходимлари |
5 |
23 |
100 |
АҚШ долл. |
11 500 |
|
1.2. |
Бошқа харажатлар - жами (суткалик меъёрига 30% устама (100 АҚШ долл.х30%=30 АҚШ долл.) (ҳисобот остида) |
185 |
х |
х |
х |
111 954,6 |
Бокс |
21 |
23 |
33,3 |
АҚШ долл. |
16 083,9 |
|
Юнон рум кураши |
8 |
14 |
33,3 |
АҚШ долл. |
3 729,6 |
|
Эркин кураш |
8 |
14 |
33,3 |
АҚШ долл. |
3 729,6 |
|
Дзюдо |
18 |
20 |
33,3 |
АҚШ долл. |
11 988 |
|
Енгил атлетика |
12 |
14 |
33,3 |
АҚШ долл. |
5 594,4 |
|
Сузиш |
6 |
20 |
33,3 |
АҚШ долл. |
3 996 |
|
Оғир атлетика |
8 |
10 |
33,3 |
АҚШ долл. |
2 664 |
|
Гимнастика |
15 |
21 |
33,3 |
АҚШ долл. |
10 489,5 |
|
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш |
7 |
21 |
33,3 |
АҚШ долл. |
4 895,1 |
|
Қиличбозлик |
6 |
14 |
33,3 |
АҚШ долл. |
2 797,2 |
|
Таэквондо ВТФ |
10 |
7 |
33,3 |
АҚШ долл. |
2 331 |
|
Замонавий беш кураш |
5 |
14 |
33,3 |
АҚШ долл. |
2 331 |
|
Велоспорт |
6 |
7 |
33,3 |
АҚШ долл. |
1 398,6 |
|
Теннис |
2 |
14 |
33,3 |
АҚШ долл. |
932,4 |
|
Ўқ отиш |
3 |
7 |
33,3 |
АҚШ долл. |
699,3 |
|
Паралимпия спорт турлари |
46 |
23 |
33,3 |
АҚШ долл. |
35231,4 |
|
Ишчи гуруҳи аъзолари |
4 |
23 |
33,3 |
АҚШ долл. |
3 063,6 |
|
2. |
Спорт жиҳозлари ижараси ва транспорт харажатлари (ҳисобот остида) |
х |
х |
х |
Евро |
4 525,4 |
Жами |
х |
х |
х |
АҚШ долл. |
170 374,6 |
|
Евро |
4 525,4 |
|||||
II. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН
|
||||||
1. |
Делегациянинг Токио шаҳрига (Япония) бориши ва келиши учун авиачипталар (чартер рейс) (Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун) (ҳисобот остида) |
215 |
сўм |
8 383 512 000 |
||
2. |
Токио шаҳри (Япония)да яшаш харажатлари (ҳисобот остида), шу жумладан: |
30 |
х |
х |
х |
299 000 |
Делегация раҳбари ва ўринбосарлари |
10 |
23 |
800 |
АҚШ долл. |
184 000 |
|
Ишчи гуруҳи аъзолари |
8 |
23 |
250 |
АҚШ долл. |
46 000 |
|
Шифокор ва массажчилар |
7 |
23 |
250 |
АҚШ долл. |
40 250 |
|
Оммавий ахборот воситалари вакиллари |
5 |
23 |
250 |
АҚШ долл. |
28 750 |
|
3. |
Делегациянинг расмий либоси (кийим формаси - костюм, шим, кўйлак, галстук, белбоғ, пойабзал) |
215 |
2 000 000 |
сўм |
430 000 000 |
|
4. |
Коронавирусга қарши ПЦР-тест |
215 |
400 000 |
сўм |
86 000 000 |
|
Жами |
х |
х |
х |
сўм |
8 899 512 000 |
|
АҚШ долл. |
299 000 |
|||||
III. ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН
|
||||||
1. |
Делегация ҳақида маълумотнома шаклидаги журнал |
500 |
32 000 |
сўм |
16 000 000 |
|
2. |
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича ўқув-қўлланма |
200 |
25 000 |
сўм |
5 000 000 |
|
3. |
Делегация аъзолари учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Токио-2020 логотиплари туширилган совғалар |
200 |
500 000 |
сўм |
100 000 000 |
|
4. |
Кўзда тутилмаган харажатлар |
5 000 |
АҚШ долл. |
5 000 |
||
Жами |
х |
х |
х |
сўм |
121 000 000 |
|
АҚШ долл. |
5 000 |
|||||
Смета бўйича жами |
Сўм |
9 020 512 000 |
||||
АҚШ долл. |
474 374,6 |
|||||
Евро |
4 525,4 |
Изоҳ:
1) делегациянинг тиббий суғуртаси ва махсус спорт кийимлари учун харажатлар Туризм ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида кўзда тутилган маблағлари доирасида қопланади;
2) Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига харажатлар сметасига умумий харажатлар доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 25 июнь