ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Молия вазирлигининг 25.06.2021 й. 38-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 22.06.2021 й. 26-сон "Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 26.06.2021 й. 2033-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2021 й.

N 2033-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.06.2021 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

22.06.2021 й.

N 26


ҚАРОРИ



Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал

иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 2009-43 ва 38-сон Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2033, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 491-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Бош прокуратураси ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д. Рахимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал

иштирокчилари учун жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини

тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Қоидалар талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурталовчилар бундан мустасно.".


2. 1-бандда:

ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн бешинчи-йигирма биринчи хатбошилар тегишинча ўн тўртинчи-йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахслари билан ижтимоий ва касбий жиҳатдан чамбарчас боғлиқ бўлган шахслар.".


3. Рус тили матнидаги 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "и финансирования терроризма" деган сўзлар "финансирования терроризма и финансирования распространения оружия массового уничтожения" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қонун ҳужжатларига" деган сўзлар "Қонунчилик ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш юридик ёки жисмоний шахснинг шахсий ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно ва (ёки) пул маблағларини ёҳуд бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда бундай операция ҳақида тўхтатиб турилган куннинг ўзида махсус ваколатли давлат органини хабардор этиш;";

ўн иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар "терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш.".


5. 27-1 ва 28-бандлардаги "Агентлик" деган сўз "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 6-1-бандда:

"Агентлик" деган сўз "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

қитиш мунтазам равишда, йилига камида бир марта ўтказилади".


7. 8-банддаги "Агентлик" деган сўз "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 11-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мумкин бўлган чора-тадбирларини кўриш;";

қуйидаги мазмундаги ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тўхтатиш тўғрисида махсус ваколатли давлат органининг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўқув тадбирларида иштирок этиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни профессионал иштирокчиларнинг ходимларига етказиш;";

ўнинчи хатбоши тегишинча ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


9. 11-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11-1. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ва мижозларни лозим даражада текширишга доир ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш ва ушбу ахборотдан махсус ваколатли давлат органи томонидан фойдаланиш имкониятини яратган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.".


10. Қуйидаги мазмундаги 11-2-банд билан тўлдирилсин:

"11-2. Назоратчи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини билиши лозим.".


11. 12-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 13-1-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Алоҳида ҳолларда, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширилаётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида ахборот юборилишига йўл қўйилади.".


13. 13-2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша" деган сўзлар "мижоз номидан иш юритувчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишни;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Агар мижознинг бенефициар мулкдорини аниқлашнинг имкони бўлмаса, профессионал иштирокчилар мижознинг раҳбарини идентификациялашлари лозим.".


14. 13-3-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахс, унинг оила аъзолари ёки юқори мансабдор шахсга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларига киришиш (шу жумладан, мавжуд бўлган бундай мижозлар билан иш муносабатларни давом эттириш) фақатгина профессионал иштирокчиларининг раҳбари рухсати амалга оширилади;".


15. 14-банддаги "паспорт" деган сўз "паспорт/идентификация ID-картанинг рақами" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. Қуйидаги мазмундаги 16-1-16-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"16-1. Юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганда профессионал иштирокчилар улардан мижознинг мулк ва бошқарув тузилмасини (юқори орган, ижроий орган, бошқа органлар) олишлари лозим.

16-2. Биржа аъзоларининг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.

Профессионал иштирокчиларнинг хориждаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонун ҳужжатларида профессионал иштирокчининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда айнан профессионал иштирокчи ички қоидаларига риоя қилишлари керак.

16-3. Профессионал иштирокчиларнинг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, профессионал иштирокчиларнинг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида профессионал иштирокчилар бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.".


17. 18-1-банддаги "Агентликка" деган сўз "Молия вазирлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. 18-2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги ташкилотлар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар".


19. Қуйидаги мазмундаги 18-5-банд билан тўлдирилсин:

"18-5. Молия вазирлиги йилига камида бир марта, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ўзгариши муносабати билан профессионал иштирокчилар фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини ўрганади.".


20. 19-бандда:

ўн биринчи, ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошиларидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


21. Қуйидаги мазмундаги 19-1-банд билан тўлдирилсин:

"19-1. Ташкилотлар Молия вазирлиг томонидан махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиладиган шубҳали операцияни эрта аниқлаш бўйича услубий қўлланмаларни татбиқ этишлари мумкин.".


22. 21-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатиб турилади, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкларни эса ишга солмай тўхтатиб қўйилиб, махсус ваколатли давлат органига хабар берилади, агар:";

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз - рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахс эгалик қиладиган ёки бошқаруви остида бўлган юридик шахс".


23. Қуйидаги мазмундаги 27-3-банд билан тўлдирилсин:

"27-3. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги профессионал иштирокчилар томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.".


24. Қуйидаги мазмундаги 28-2-банд билан тўлдирилсин:

"28-2. Профессионал ишитрокчининг ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, ички назорат тизимининг самарадорлигини мониторинг қилиш ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 июнь



















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск