ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Молия вазирлигининг 39-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 29-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 25.06.2021 й. Қарори (АВ томонидан 26.06.2021 й. 2036-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2021 й.

N 2036-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.06.2021 й.

N 39


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

25.06.2021 й.

N 29


ҚАРОРИ



"Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги, 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104, 41-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2036, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 494-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д. Рахимов




Қарорга

ИЛОВА



"Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


1) номидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

" Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.";


3) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;";

ўнинчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;";

ўн учинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш - пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;

оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс - Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;

террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс -  террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;

Рўйхат - махсус ваколатли давлат органи томонидан терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати;

операцияларни тўхтатиб туриш - мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;

юқори мансабдор шахслар - чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);

юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар - юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар.";


4) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташкилот фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш;";

бешинчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 3-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларни шахсини ўрганиш бўйича мумкин бўлган чораларни кўриш ва операцияларни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;";

бешинчи хатбошидаги "Департаментга" деган сўз "махсус ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи - тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;

Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;

махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш;";

олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

ўн биринчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн учинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташкилот фаолиятида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш.";


6) 4-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 5-банддаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 5-1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши;";

тўртинчи хатбошидаги "ва (ёки) терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 5-2-банддаги, 6-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 7-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Ташкилот ҳар йили 10 январга қадар Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига ташкилотдаги масъул шахсларнинг рўйхатини тақдим этади ва бу рўйхатдаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор этилишини таъминлайди. Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ҳар йили 20 январга қадар ташкилотлардан олинган рўйхатларни махсус ваколатли давлат органига беради ва бу рўйхатлардаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор этилишини таъминлайди.";


11) 9-бандда:

биринчи ва бешинчи хатбошилардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида юборилишини, шунингдек, махсус ваколатли давлат органининг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда мониторинг ва назорат ўтказилиш давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича мониторингни амалга оширади.";


12) 11-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бенефициар мулкдорларни идентификациялаш ва уларнинг шахсини текшириш бўйича мавжуд бўлган чораларни амалга ошириш;";

олтинчи хатбошидаги "Департаментга" деган сўз "махсус ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши кураш бўйича ўқув тадбирларида қатнашиш ва ўқув тадбирларида олинган маълумотларни ташкилот ходимларига етказиш;";

еттинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13) қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Масъул шахс лавозимига тайинланган шахс Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчилигини ҳамда халқаро стандартларни билиши лозим.";


14) 12-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


15) 13-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Масъул шахсни ўқитиш ва малакасини ошириш махсус ваколатли давлат органи томонидан Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда ўтказилади.";

учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


16) 14-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ташкилот ҳар йили 1 февралга қадар Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига ўзининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади.";


18) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Ташкилотлар мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда, қуйидагилар акс этган ички қоидаларни ишлаб чиқишлари лозим:

таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, мониторинг қилиш, камайтириш ва ҳужжатлаштиришга доир чораларни амалга ошириш тартиби;

мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорларини лозим даражада текшириш, шунингдек мижозлар операцияларининг мунтазам назоратини амалга ошириш қоидалари;

зарур ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;

шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби, шунингдек бундай операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;

Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга қўйиладиган малака талаблари;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чоралар;

юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларини ўрнатиш ҳамда бундай шахслар томонидан ўтказиладиган операцияларни мониторинг қилиш тартиби;

махсус ваколатли давлат органининг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни ўттиз иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги кўрсатмаларини ўз вақтида ижро этиш тартибини;

юқори таваккалчилик даражаси тоифасига киритилган мижозларнинг ҳисобини юритиш ва мониторинг қилиш ҳамда бундай мижозлар операцияларини мониторинг қилиш тартиби;

қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар.";


19) 16-бандда:

учинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақи" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 16-1-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Агар мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш имкони бўлмаса, такшилот мижознинг раҳбарини идентификациялаши лозим.

Ташкилот мижозни лозим даражада текшириш бўйича мазкур бандда кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга нисбатан:

юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;

юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина ташкилот раҳбари (ўринбосари) рухсати билан киришиш (ёки давом эттириш);

амалий иш муносабатларини мониторинг қилиб боришлари лозим.

Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, ташкилот мижоз билан иш муносабатларига киришни рад этиши ва (ёки) мавжудларини тўхтатиши, шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши шарт.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлган мижозга мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкин бўлган ҳолларда, ушбу мижозга нисбатан мижозни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органга шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.";


21) 16-2-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


22) 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат" деган сўзлар "паспорт, идентификация ID-картаси ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"Ташкилот мижоз - юридик шахсни янада батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:

мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;

мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;

мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.";


24 ) 22-1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22-1. Мижоз ва (ёки) мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда ташкилот олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва ташкилотга тақдим қилинадиган Рўйхат ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.";


25) 23-бандда:

учинчи хатбошидаги " паспорт маълумотларига мувофиқ" деган сўзлар "паспорт ёки идентификация ID-карта маълумотларига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Департаментга" деган сўз "махсус ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2 6) 23-1-бандда:

биринчи хатбошидаги "ёки терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Департаментга" деган сўз "махсус ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 23-2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Рўйхатга киритилган шахслар ёки Рўйхатга киритилган шахснинг назоратидаги шахслар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори бўлган ёки уни назорат қилувчи шахслар;";

учинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


28) 23-4-банднинг биринчи хатбошисидаги "ва терроризмни молиялаштириш" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2 9) қуйидаги мазмундаги 23-5-банд билан тўлдирилсин:

"23-5. Ташкилотнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари (мавжуд бўлганда) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим, мазкур талбалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартларни қўллаши лозим.

Ташкилот ўзининг чет элдаги бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакат қонунчилигидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни кўриш имконияти бўлмаган тақдирда, ташкилотларнинг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида ташкилот бу ҳақда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.

Ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши шарт.";


30) 24-бандда:

ўн тўртинчи, ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилардаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн тўққизинчи хатбошидаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


31) 26 ва 26-1-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар кечиктирилмасдан ва олдиндан хабар қилинмасдан тўхтатиб турилади ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ишга солмай тўхтатиб қўйилади ва махсус ваколатли давлат органига хабар қилинади, агарда:

агарда операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;

операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;

операция қатнашчиси - юридик шахс Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.

Операцияни тўхтатиш ва тиклашни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб қўйилган, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2833, 2016 йил 11 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.

26-1. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши керак.";


32) 27-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 28 ва 30-бандлардаги, 31-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 33-1-банддаги "Департаментга" деган сўз "махсус ваколатли давлат органига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33) қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Ички қоидалар билан гумонли ва шубҳали операцияларни қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.

Ташкилотлар махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқиладиган ва тавсиявий характерга эга бўлган услубий қўлланмалар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.";


34) 33-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайди, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайди ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмас.";


35) қуйидаги мазмундаги 33-3-банд билан тўлдирилсин:

"33-3. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги ташкилот томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.";


36) 34-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Ташкилот томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги томонидан махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.";


37) қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Ташкилотлар ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, ташкилотнинг ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилади ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек самарали ишлашини таъминлаш учун заруратга қараб уни мустаҳкамлайди.

Ташкилотида ички аудит хизмати мавжуд бўлганда, ички назорат тизимининг фаолияти самарадорлигини мониторинги ички аудит хизмати томонидан амалга оширилади.";


38) 35-банддаги "ва терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар ", терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 июнь






































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск