ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикасининг 28.06.2021 й. ЎРҚ-697-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 22.06.2021 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 26.06.2021 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.06.2021 й.

N ЎРҚ-697



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 22 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган "Банк сири тўғрисида"ги 530-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 144-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 5-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланмайди:

банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг банк томонидан учинчи шахсларга ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек банкка юридик, бухгалтерия, аудиторлик, ахборот ва маслаҳат йўсинидаги хизмат кўрсатувчи шахсларга маълум қилиниши ёки тақдим этилиши, башарти бу шундай хизматни кўрсатиш учун зарур бўлса ҳамда мазкур шахслар ушбу Қонуннинг 6-моддасида белгиланган ҳаракатларни содир этишдан ўзини тийиши шарт бўлса;

прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида банк сирини ташкил этувчи маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда алмашиш";


2) 8-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар унинг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириши учун зарур бўлса, олишга ҳақлидир";


3) 9-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"9-модда. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни

прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига

ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга

тақдим этиш


Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:

прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш, шунингдек етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида - терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра;

тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида - тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

Прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз иш юритувидаги жиноят ишлари ва тезкор-қидирув ишлари бўйича банкларда ҳисобварақлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг маълумотлар базасидан автоматлаштирилган режимда олиши мумкин";


4) 12-модданинг биринчи қисмидаги "прокуратура, тергов ва суриштирув органларига" деган сўзлар "прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органларига ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-344-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 335-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 9, 506-модда, N 10, 605-модда; 2019 йил, N 1, 5-модда, N 2, 47-модда, N 9, 589-модда, N 12, 891-модда; 2020 йил, N 12, 689-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 14-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маълумотлар тўплаш - тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун ҳужжатларни, материалларни, маълумотлар базаларини ўрганиш, шунингдек сўровномалар юбориш орқали жисмоний ва юридик шахслар, фактлар ва ҳолатлар ҳақида аҳамиятга эга бўлган ахборотни, шу жумладан банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тадбир";


2) 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Турар жой дахлсизлигига, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва телеграф хабарларининг сир сақланишига бўлган ҳуқуқларни чекловчи, шунингдек абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисидаги ахборотни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади. Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно";


3) 21-модданинг биринчи қисми "абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот" деган сўзлардан кейин "ҳамда банк сирини ташкил этувчи маълумотларни" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июнь


"Халқ сўзи", 2021 йил 29 июнь














































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск