ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 10.06.2021 й. 23-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2021 й.

N 23



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга оид ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2011 йил 11 февралдаги 1-сонли қарори:


1-бандининг рус тили матнидаги "национальным интересам" деган сўзлар "национальной безопасности" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Судларга тушунтирилсинки, ЖК 243-моддасида назарда тутилган даромадларни легаллаштириш тариқасидаги жиноятнинг предмети бу жиноий фаолият натижасида топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ҳисобланади. Қонун мазмунига кўра, ушбу пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк уларни легаллаштиришдан олдин қасддан содир этилган ижтимоий-хавфли қилмиш (бундан буён матнда асосий жиноят деб юритилади) орқали топилади.

Асосий жиноятларга, жумладан, қуйидагилар киради:

шахсга қарши ҳақ эвазига содир этиладиган жиноятлар (масалан, ғараз ниятларда одам ўлдириш, фоҳишахоналар сақлаш, одам савдоси);

иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар (масалан, ўғирлик, босқинчилик, товламачилик, талончилик, фирибгарлик, ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш);

ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органлари фаолият тартибига қарши жиноятлар (масалан, пора олиш, қонунга хилоф равишда мулкий манфаатдор бўлиш);

жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар (масалан, контрабанда, ўқотар қурол ёки кучли таъсир қилувчи моддаларни, гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш ва ҳ.к.).

Бунда бир ёки бир неча асосий жиноят содир этилганлиги, улар алоҳида бир шахс, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма томонидан, Ўзбекистон Республикаси ёхуд бошқа мамлакат ҳудудида содир этилганлиги, легаллаштирилаётган мулк содир этилган жиноят натижасида бевосита ёки билвосита қўлга киритилганлиги аҳамият касб этмайди";


қуйидаги мазмундаги 2.1-банд билан тўлдирилсин:

"2.1. "Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар" атамаси Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

жиноий йўл билан топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган даромад ёки фойда (даромаддан даромад);

жиноий йўл билан топилган пул маблағлари ёки мол-мулк бошқа мулкка айлантирилган ёки ўзгартирилган (масалан, кўчмас мулкни жиноий йўл билан топилган қурилиш материалларидан барпо этиш);

жиноий йўл билан орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни қонуний манбалар ҳисобидан топилган мол-мулкка қўшиш йўли билан олинган мол-мулк. Бундай ҳолларда мол-мулкнинг фақат қўшилган пул суммаси ёки қўшилган мол-мулк қийматига тегишли қисмигина жиноий йўл билан топилган деб эътироф этилади.

Пул маблағларига миллий ёки чет эл валютаси тариқасидаги нақд пуллар, шунингдек нақд бўлмаган пул маблағлари, шу жумладан, электрон пуллар киради.

Бошқа мол-мулк деганда, кўчар ва кўчмас мулк тушунилиши лозим бўлиб, у мулкий ҳуқуқлар, нарсалар, қимматли қоғозлар, хизматлар, интеллектуал фаолият натижаларини, шу жумладан, уларга бўлган мутлақ ҳуқуқларни (интеллектуал мулк) ўз ичига олади.

Шуни назарда тутиш лозимки, Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) 15-Тавсиясига кўра, жиноий фаолиятдан олинган даромадларга крипто-активлар (крипто-валюта) ҳам киритилиши мумкин";


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. ЖК 243-моддаси мазмунига кўра, даромадларни легаллаштириш деганда, айбдор томонидан жиноий фаолиятдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига уларни ўтказиш, мулкка айлантириш ёки алмаштириш, шунингдек, уларнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш йўли билан қонуний тус берилиши тушунилиши лозим.

Жиноий фаолиятдан олинган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига қонуний тус берилиши, одатда, бундай пул маблағлари ёки мулкка нисбатан молиявий операцияларни амалга ошириш ва/ёки битимлар тузишда ифодаланади.

Молиявий операцияларга пул маблағлари билан амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар (нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, касса операциялари, шу жумладан, пул маблағларини ҳисобварағига киритиш, уларни турли банклардаги омонатларга бўлиб жойлаштириш, бошқа валютага ўтказиш, қимматли қоғозлар сотиб олиш, пул маблағларини чегарадан ташқарига ўтказиш ва кейинчалик уларни банкдаги омонатга қайта тушириш ва ҳ.к.).

Легаллаштириш амалга оширилиши мумкин бўлган битимларга, фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки тугатишга, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларининг пайдо бўлганлиги ёки ўтганлиги тасаввурини шакллантиришга қаратилган (масалан, олди-сотди, қарз, ҳадя, гаров, ижара, айирбошлаш ва ҳ.к. шартномаларни тузиш) ҳаракатлар киради.

Қонун мазмунига кўра, жиноий йўл билан орттирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан ҳатто битта операция ёки битим амалга оширилган ҳолларда ҳам даромадларни легаллаштириш учун жавобгарлик келиб чиқади";


қуйидаги мазмундаги 3.1-банд билан тўлдирилсин:

"3.1. Молиявий операциялар ўтказиш орқали содир этилган даромадларни легаллаштириш шахс жиноий йўл билан топилган пул маблағларидан товарлар учун ҳисоб-китоб қилишда ёки майдалашда фойдаланган ёхуд пул маблағларини ўтказиш ва ҳ.к. ҳақида банкка фармойиш тақдим этган (берган) вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.

Даромадларни легаллаштириш битим тузиш орқали амалга оширилган ҳолларда, жиноят айбдор шахс томонидан битим натижасида вужудга келган мажбуриятларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми бажарилган ёки ҳуқуқларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмидан фойдаланган пайтдан (масалан, айбдор томонидан шартнома бўйича бошқа тарафга легаллаштирилаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни, битим бўйича мажбуриятни бошқа тараф бажарганлигидан қатъий назар, топширилган пайтдан) бошлаб тугалланган ҳисобланади.

Агар жиноий йўл билан топилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг келиб чиқишига қонуний тус бериш мақсадида, мулк билан фақат номигагина битим тузилган бўлиб, амалда у бўйича мулкни ўтказиш ёки хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) назарда тутилмаган бўлса, ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноят айбдор ва бошқа шахс ўртасида шартнома расмийлаштирилган пайтдан (масалан, пул маблағлари жиноий йўл билан топилганлигини яшириш учун тузилган хизматларга ҳақ тўлаш тўғрисидаги шартнома имзоланган пайтдан) бошлаб тугалланган ҳисобланади";


қуйидаги мазмундаги 3.2-банд билан тўлдирилсин:

"3.2. Шуни назарда тутиш лозимки, жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш фактини исботлашда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк номига расмийлаштирилган учинчи шахсларда даромадларнинг қонуний манбалари мавжуд эмаслигидан далолат берувчи ҳолатлар шахс томонидан ЖК 243-моддасида назарда тутилган жиноятнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракатлар содир этилганлигини тасдиқловчи далиллар мажмуи билан бирга инобатга олиниши лозим";


4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Суднинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк келиб чиқишининг жиноийлиги ҳақидаги хулосаси, жиноят ишидаги бошқа материаллар билан бир қаторда, қуйидагиларга асосланиши мумкин:

асосий жиноят бўйича чиқарилган айблов ҳукмига;

ЖПК 84-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ишнинг асосий жиноят бўйича тугатиш тўғрисидаги дастлабки тергов органи қарори ёки суднинг ажримига, башарти жиноят иши материалларида асосий жиноят ҳодисаси ва жиноят таркиби борлиги тўғрисида далиллар мавжуд бўлса";


7-бандининг биринчи хатбошиси "шахсга" деган сўздан кейин "асосий" деган сўз билан тўлдирилсин;


10-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича суд ишларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг айрим масалалари тўғрисида" 2012 йил 25 майдаги 06-сонли қарори:


қуйидаги мазмундаги 3.1-банд билан тўлдирилсин:

"3.1. ЖК 12-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ шахснинг Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясида бўлиши-бўла олмаслиги масаласини аниқлашда, жиноятчиликка қарши кураш ва жиноий суд ишларини юритиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг юрисдикцияга оид қоидаларидан келиб чиқиш лозим.

Хусусан, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенциясининг 7-моддаси қоидаларига кўра, чет эл фуқароси ёки Ўзбекистонда доимий яшамайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс республика ҳудуди ташқарисида содир этган жинояти учун, агарда, масалан, Ўзбекистонда бўлиб, бошқа давлат-Конвенция иштирокчисига ушлаб берилиши мумкин бўлмаса Ўзбекистон ЖК бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин. Ўхшаш нормалар БМТ Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши кураш тўғрисида 1988 йил 20 декабрдаги конвенциясининг 4-моддаси, Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясининг 15-моддаси ва бошқа шартномаларда назарда тутилган";


5-банди:

иккинчи хатбошиси "ҳамда" деган сўздан кейин "суд," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўнинчи хатбошиси "суд қарорларини," деган сўзлардан кейин "ижро ёзувларини," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


9-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қидирувда бўлган шахс хорижий давлат ҳудудида аниқланганда, уни ушлаш, ҳибсга олиш, ушлаб бериш ва этап қилиш масаласи унга нисбатан қидирув эълон қилган суд томонидан ажрим чиқариш ва тегишли ҳужжатларни, шу жумладан, шахсни жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарор, суднинг эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги ажрими, қонуний кучга кирган суднинг ҳукми, шунингдек, ўталмаган жазо муддати ҳақидаги маълумотномани тасдиқланган нусхаларни расмийлаштириш йўли билан ҳал қилинади";


10-банди:

иккинчи хатбошисидаги "ЖПК 418 ва 481-моддалари" деган сўзлар "ЖПК 418-моддаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси "қайта квалификация қилиш" деган сўзлардан кейин ", шунингдек айбловдан ЖКнинг бирор-бир моддасини чиқариш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12-банди "ўта хавфли рецидивист деб топиш" деган сўзлардан кейин ", жавобгарликни ёки жазони оғирлаштирадиган ҳолатлар, шу билан бирга жазони ижро этиш колония турини белгилашда инобатга олиш" деган сўзлар билан тўлдирилсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори:


5-банди:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЖПК 290-моддаси мазмунига кўра, гумонланувчи ва айбланувчига тегишли, учинчи шахсларда бўлган мол-мулкка ҳам, башарти иш бўйича иш юритиш давомида ушбу мулк амалда гумонланувчи ёки айбланувчига тегишли деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, тақиқ солиниши мумкин";

иккинчи ва учинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


6-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жиноят ишини кўриш учун тайинлашда суд жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилганлиги, фуқаровий даъво киритилганлигини аниқлаши лозим. Агарда суриштирув, дастлабки тергов органи, прокурор томонидан бундай чоралар кўрилмаган бўлса, судья ЖПК 290, 396-моддаларига асосан, ўз ташаббуси билан бундай чораларни кўради, бироқ суд бундай чораларни бевосита кўриш имкониятига эга бўлмаса, суриштирувчи ёки терговчига зарур чораларни кўриш мажбуриятини юклаш бўйича ажрим чиқаради (ЖПК 398-моддаси)";


8-банди:

учинчи хатбошидаги "ёки назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФК 163-моддасига мувофиқ, жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи талаб қилишда даъво муддати қўлланилмайди";


11-банди:

иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мулк қўмитасининг 2006 йил 14 июндаги 01/19-19, 01/19-20, 01/19-21 сонли қарори" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июль куни 3239-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш Агентлиги директорининг 2020 йил 1 майдаги 01/11-15/62-сон буйруғи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси "бартараф этишлари" деган сўзлардан кейин ", шунингдек, қўшимча ва қайта суд экспертизасини тайинлашлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


18-бандининг биринчи хатбошисидаги "ёки назорат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


19-банди:

биринчи хатбошисидаги "ФПК 60-моддаси учинчи қисми" деган сўзлар "ФПК 75-моддаси тўртинчи қисми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


20-банди:

биринчи хатбошисидаги "ФПК 377-моддасида" деган сўзлар "ФПК 451-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "ФПК 379-моддасида" деган сўзлар "ФПК 453-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21-бандидаги "жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:


16-банди:

биринчи хатбошиси "озод қилиниши" деган сўзлардан кейин "(МЖтК 21-моддаси)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"МЖтКда кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик тушунчаси очиб берилмаганлиги туфайли, содир этилган ҳуқуқбузарликни бундай деб топиш масаласи суд томонидан ишнинг муайян ҳолатлари, ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, шу жумладан, МЖтК билан қўриқланадиган ижтимоий муносабатлар жиддий тарзда бузилган-бузилмаганлигидан, айбдорнинг шахси, ҳуқуқбузарлик оқибатида етказилган моддий ёки қопланган маънавий зарар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳал этилиши лозим";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Айрим маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг объектив томонини ташкил этувчи ҳаракатлар МЖтК билан қўриқланадиган жамоат муносабатларини жиддий бузишини инобатга олиб, бундай ҳуқуқбузарликлар ҳеч бир ҳолда ҳам кам аҳамиятли деб топилиши мумкин эмас. Бундай ҳуқуқбузарликларга, жумладан, МЖтК 54-моддаси иккинчи қисми, 99, 131-моддалари, 135-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари, 136-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар киради";

учинчи хатбошиси тегишинча тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


20-бандининг иккинчи хатбошиси "сабаблари" деган сўздан кейин "(масалан, маъмурий жавобгарликни енгиллаштирувчи, шунингдек, ҳуқуқбузарнинг оғир моддий аҳволдалигидан далолат берувчи ҳолатлар)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар:

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни тўғри ва муддатида кўриб чиқилиши устидан назоратни кучайтирсин;

маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришда судлар томонидан маъмурий жазо чораларини тайинлашга доир қонун нормаларининг тўғри қўлланилишини таъминласин;

қуйи судларга амалий ёрдам кўрсатиб, мазкур тоифага оид ишлар, шу жумладан, маъмурий жазо чораларини тайинлаш бўйича суд амалиётини мунтазам умумлаштириб борсин ва йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш юзасидан чоралар кўрсин".

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К. Камилов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)











































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск