ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.04.2021 й. 19-сон "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2021 й.

N 19



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ

ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ

ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида масалалар келиб чиққанлиги муносабати билан, "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида" 2019 йил 25 октябрдаги 20-сонли қарори:


3-банди 2-кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бериладиган апелляция ва кассация шикоятларидан:";


21, 22-бандларидаги ", назорат" сўзи чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти ҳақида" 2019 йил 24 декабрдаги 24-сонли қарори:


13-банди:

биринчи хатбошисидаги "туман (шаҳар)" деган сўзлар "туманлараро" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Йирик инвестор бўлмаган инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари) жавобгар жойлашган ердаги туманлараро маъмурий судга ёки Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий судига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларига тақдим этилиши мумкин.

Йирик инвесторнинг инвестиция фаолияти билан боғлиқ даъво аризалари (шикоятлари), шунингдек, товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатлардан келиб чиқадиган даъво аризалари туманлараро маъмурий судга ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судига тақдим этилиши мумкин";

тўртинчи хатбошиси тегишинча олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2018 йил 30 ноябрдаги 35-сонли қарори:


2-бандининг биринчи хатбошисидаги "Маъмурий судга" деган сўзлар "Жиноят ишлари бўйича судга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30-бандидаги "маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати" деган сўзлар "жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати" деган сўзлар билан, "маъмурий судлар" деган сўзлар "судлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланиши ҳақида" 1992 йил 13 ноябрдаги 5-сонли қарори:


муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунларига ўзгартиришлар киритилганлиги, шунингдек, судларда тушунтириш берилиши лозим бўлган масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:";


1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Тушунтирилсинки, судлар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилаш тўғрисидаги аризаларни, агар дастлабки ёзувлар сақланган ёки тикланган бўлса, шунингдек, уларга фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, вояга етмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш муносабати билан ушбу ёзувларга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан ўзгартиришлар киритилган ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида жиддий тафовутлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 228-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига биноан кўради";


4-банди чиқариб ташлансин.

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

К. Камилов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

И. Алимов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)


















































Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск