ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2021 й. 406-сон "Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораториясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.2021 й.

N 406




ИЛК ВА МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ИННОВАЦИОН

ТАДҚИҚОТ ЛАБОРАТОРИЯСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарорига мувофиқ илк ва мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний, ақлий, когнитив ва шахсий жиҳатдан ривожлантириш учун самарали илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар амалга оширилишини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарорида илк ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораториясини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда - Институт) тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш учун инновацион тадқиқот лабораторияси (кейинги ўринларда - Лаборатория) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Лаборатория тузилмаси Институтнинг мавжуд штатлари доирасида шакллантирилади.


3. Қуйидагилар Лабораториянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илк ва мактабгача ёшдаги болаларни жисмоний ривожлантириш жараёнига илғор хорижий тажриба ва инновацион таълим методларини қўллашга оид экспериментлар ўтказиш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича илмий-инновацион тавсияларни ишлаб чиқиш;

илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш даражасини ўрганиш, таҳлил қилиш, уларнинг ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, маслаҳат хизматларини кўрсатиш;

педагог ва ота-оналар учун болаларни эрта ривожлантириш ҳамда уларнинг ривожланишидаги бузилишларни коррекция қилиш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқотларга асосланган амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Лаборатория ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бўйича Институтга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади;

б) Лаборатория илмий ходимларининг лавозим маошлари бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишлар илмий-техник дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий ташкилотларнинг илмий ходимлари базавий лавозим маошлари миқдорига тенглаштирилади;

в) Лаборатория фаолиятини амалга ошириш учун Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади, белгиланган тартибда алоҳида харажатлар сметаси (бюджет маблағлари бўйича), шунингдек, даромадлар ва харажатлар сметаси (бюджетдан ташқари маблағлар бўйича) тасдиқланади;

г) Лабораторияни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


5. Лаборатория Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 64-уй манзилидаги Институт биносига жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Лабораториянинг тузилмаси ва низомини;

илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини;

болаларнинг жисмоний, ақлий, когнитив ва шахсий ривожланиши учун зарур бўлган муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь














































Время: 0.2297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск