Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2021 й. 398-сон "Маҳаллабай ишлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2021 й.

N 398




МАҲАЛЛАБАЙ ИШЛАШ МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ  ТАШКИЛ  ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ҳамда самарали ҳал этиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ҳокимликлари тузилмасида туман (шаҳар) ҳокимлиги таъсисчилигида давлат муассасаси шаклида Маҳаллабай ишлаш марказлари (кейинги ўринларда - Марказлар) ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Маҳаллабай ишлаш маркази" давлат муассасасининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллабай ишлаш марказининг намунавий устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Марказларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш орқали камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш, аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш, маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва бошқа соҳалардаги асосий вазифалари;

Марказлар фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш, Марказлар директори ва ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, шунингдек, Марказлар фаолиятини режалаштириш ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш тартиби.


4. Белгилансинки:

Марказлар ходимларига туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлар татбиқ этилади;

Марказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали ташкил этишга туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари шахсан масъул ҳисобланади.


5. Самарқанд вилоятининг туманлари (шаҳарлари) ҳокимликлари бир ой муддатда ушбу қарорда назарда тутилган талаблар асосида ўз муассислигидаги Марказларнинг тузилмаси ва уставини тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

398-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Маҳаллабай ишлаш маркази" давлат муассасасининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Директор

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш бўлими

2

Маҳаллаларда инфратузилмани ривожлантириш бўлими

2

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўлими


2

Аҳолини касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўлими

Маҳаллабай ишлаш инспекторлари*


Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони - 9 нафар.


*) туман (шаҳар)лардаги маҳалла фуқаролар йиғини сонидан келиб чиқиб, ҳар 3 та маҳалла фуқаролар йиғинига 1 нафардан инспектор бириктирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июнь




































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск