ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2021 й. 399-сон "Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2021 й.

N 399



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ СОҲАСИДА

КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида" ва "Таълим тўғрисида"ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида" 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича вақти-вақти билан, ҳар уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши кераклиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:

йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул раҳбари, раҳбар ўринбосари, транспорт бўлими раҳбари ва (ёки) ҳаракат хавфсизлиги мутахассисларига (кейинги ўринларда - ходимлар) нисбатан лицензиялар олиш учун ҳужжатлар тақдим этиш ва автомобиль транспортида тегишли ташишларни амалга ошириш учун ҳар беш йилда аттестациядан ўтиш талаблари бекор қилинади;

йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимларининг билими, малака даражаси ва касбий маҳорати малака талабларига мувофиқлиги Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича ушбу ходимларнинг камида ҳар уч йилда бир марта ўз малакасини оширганлиги тўғрисида берилган малака сертификатига мувофиқ аниқланади;

йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида ташиш ушбу соҳада камида уч йил иш стажига, олий касбий маълумотга ва малака сертификатига эга ходими мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади;

олий касбий маълумотга эга бўлиш шарти махсус ускуна билан жиҳозланган автотранспорт воситасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (ахлат) ташиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида ташувчилар ўртасида мунтазам равишда тарғибот ишларини олиб борсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

399-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги

636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль

транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда,

шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар

бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат

хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 11-бандининг "б" кичик бандида "аттестациядан" сўзи "транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 37-бандининг иккинчи хатбошисида "аттестациядан" сўзи "Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 4-иловадаги "аттестациядан" сўзи "Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь











































Время: 0.0217
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск