Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳаллий ҳокимият органлари /

Маҳаллабай ишлаш марказининг Намунавий устави (ЎзР ВМ 29.06.2021 й. 398-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

398-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳаллабай ишлаш марказининг

НАМУНАВИЙ УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Намунавий устав Маҳаллабай ишлаш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ташкил этиладиган давлат муассасаси ҳисобланади.


3. Марказ фаолияти туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштириб борилади.


4. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Намунавий уставга мувофиқ амалга оширади.


5. Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


6. Марказ Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, шу жумладан, ўзига юкланган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўладиган давлат муассасаси ҳисобланади.


7. Марказнинг расмий номланиши:

тўлиқ номи - "Самарқанд вилоятининг __________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги Маҳаллабай ишлаш маркази";

қисқартирилган номи - "__________ тумани (шаҳар) Маҳаллабай ишлаш маркази".


8. Марказнинг жойлашган жойи (почта манзили): вилояти, _______ тумани (шаҳри), ____- мавзе, кўча номи, - "___"- уй ___________.


9. Марказ ўз фаолиятини туман (шаҳар) ҳокимлиги таркибий бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


10. Марказнинг асосий мақсади:

маҳаллабай ишлаш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка ва ўзини ўзи банд қилиб ишлаш фаолиятига жалб қилиш;

маҳаллаларнинг "ўсиш нуқталари"ни (ихтисослашув йўналишларини) аниқлаш ва янги тадбиркорликни, шу жумладан, "драйвер" лойиҳаларни амалга оширишда ташаббускорларга кўмаклашиш ва шу орқали ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ўсишини таъминлаш;

маҳалла паспортидаги мезонлар асосида "қизил", "сариқ" ва "яшил" ҳудудларга ажратган ҳолда барча маҳаллаларни "яшил" ҳудудга ўтказиш;

"Темир дафтар"га киритилган оилалар, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ва "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиб, уларга аниқ йўналишлар (касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, моддий ёрдам бериш) бўйича манзилли кўмаклашиш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 19 мартдаги 152-сон қарорида назарда тутилган асосий йўналишларни самарали амалга оширишдан иборат.


11. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳисобланади:

аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш;

маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорликни янада ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;

тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, шу жумладан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш;

тадбиркорлик, ҳунармандчилик қилиш истагини билдирган фуқароларга замонавий асбоб-ускуналар ва мини-технологиялар топишга кўмаклашиш;

маҳалладаги мавжуд инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ва малака ошириш истагини билдирган фуқаролар билан ишлаш.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


12. Марказ ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун туман (шаҳар)лар ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, давлат ҳамда нодавлат ташкилотларидан белгиланган тартибда маълумот сўраш ва олиш;

ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиб, туман (шаҳар) ҳокимлигига белгиланган тартибда киритиш;

фаолиятига доир ижтимоий реклама маҳсулотларини буюртма қилиш, шунингдек, уларни давлат оммавий ахборот воситаларида, стендларда, баннерларда ва аҳоли кенг танишиши мумкин бўлган бошқа усулларда бепул жойлаштириш;

Интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда белгиланган тартибда расмий веб-сайтлар яратиш;

коррупция ва бошқа суиистеъмолликларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик, ходимнинг шахсий ва ишчанлик хусусиятларини, фаолияти самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек, малакага ва Марказ фаолиятининг йўналишларида ишлаш тажрибасига эга бўлган кадрлар захирасини шакллантириш;

ўз ваколати доирасида семинарлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ташкил этилган шундай тадбирларда иштирок этиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

ўзига юкланган вазифалар ва фаолият йўналишларининг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳамда тезкор ҳал этишни талаб қиладиган масалалар юзасидан белгиланган тартибда таклифлар киритиш.

Марказ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Марказ:

туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли ҳужжатлар билан унга юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаши;

туман (шаҳар) ҳокими қарорлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаши;

Марказ фаолиятидаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиши, тегишли йўналишлар бўйича вазифаларнинг сифатли бажарилишини таъминлаши;

ўз фаолиятига доир зарур бўлган ахборот ва таҳлилий маълумотларни шакллантириши лозим.

Марказ ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.

Марказ директори вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда туман (шаҳар) ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Марказ ходимлари ва инспекторлари туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


15. Марказ фаолияти директор томонидан бошқарилади.

Директор:

Марказ фаолиятини юритишга шахсан жавоб беради;

туман (шаҳар) ҳокимлигининг таркибий бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари билан муносабатларда Марказ номидан иш юритади;

маҳаллалар кесимида тўпланган муаммо ва мурожаатларни мувофиқлаштириб, уларни ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли ўринбосарлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;

Марказ ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

ўз ваколати доирасида ходимлар томонидан ижро этилиши шарт бўлган тегишли кўрсатмалар беради;

ўз ваколати доирасида бошқа функцияларни бажаради.

Директор амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида ҳисобот бериб боради.


16. Марказ ходимларининг иш ҳақи, самарали фаолияти учун уларни рағбатлантириш миқдори ва иш ҳақига устамалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.


17. Марказга бухгалтерия ва юридик хизматлар туман (шаҳар) ҳокимлигининг бухгалтерия бўлими ва бош юрисконсульти томонидан кўрсатилади.


18. Марказнинг устави ушбу Намунавий устав асосида туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори билан тасдиқланади.


19. Марказ (йиллик, чораклик) иш режаси ва Марказ директорининг шахсий иш режаси тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.


20. Марказ бўлимлари раҳбарлари ва ходимларининг иш режаси туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади.

Бунда бўлим раҳбари ва ҳар бир ходимнинг иш режасига ижро интизоми масаласи бўйича алоҳида бўлим киритилади.


21. Марказ тузилмасига мувофиқ Марказ штат жадвали туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


22. Марказлар фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қайта ташкил этилади ва тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 29 июнь
































Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск