ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Геодезия ва картография /

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.06.2021 й. 395-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 28 июндаги

395-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

маблағлари   ҳисобидан   молиялаштириладиган,

умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига

молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш

натижасида олинган геодезия ва картографияга доир

материалларни (маълумотларни) экспертизадан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) - ахборотни қайд этиш тури ва усулидан қатъи назар, геодезия ва картография фаолияти амалга оширилаётганда олинган геодезия, нивелир, гравиметрия ўлчовларининг, аэрокосмик ва картографик тасвирларнинг барча якуний ва оралиқ натижалари;


Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларнинг ижрочилари (кейинги ўринларда - ишлар ижрочилари) - давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномага эга бўлган юридик шахслар.

3. "Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик бўлган геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) экспертизадан ўтказилиши лозим.

Экспертиза Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик қуйидаги геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)га нисбатан амалга оширилади:

ер шаклининг ва ташқи гравитация майдонининг параметрларини аниқлаш;

давлат геодезия, нивелир, гравиметрия тармоқларини, геодезик зичлаштириш тармоқларини ташкил этиш, ривожлантириш ва ишлаш ҳолатида сақлаб туриш;

график, рақамли, фотосурат шаклидаги ва бошқа шакллардаги давлат топографик хариталари ҳамда режаларини яратиш, янгилаш ва нашр этиш;

ернинг картографик мониторингини, уни масофадан туриб зондлашни ва геодинамика тадқиқотларини амалга ошириш;

сунъий йўлдош навигация тизимларининг ишлашини таъминлаш учун геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)ни яратиш;

Фазовий маълумотларнинг миллий инфратузилмасини яратиш, ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;

Миллий географик ахборот тизимини, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик бошқа географик ахборот тизимларини яратиш ва юритиш;

геодезия-картография давлат кадастрини юритиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат картография-геодезия фондини шакллантириш ва юритиш;

умумгеографик, сиёсий-маъмурий, илмий-маълумотга оид ва бошқа мавзули хариталар ҳамда тармоқлараро аҳамиятга молик атласлар, картографик ўқув қўлланмаларини яратиш ва нашр этиш;

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини делимитация, демаркация (редемаркация) қилиш ва унинг ўтиш чизиғини текшириш бўйича ишларни зарур геодезия, картография ҳамда гидрографияга доир ишлар, материаллар (маълумотлар) билан таъминлаш;

геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришда ўлчовлар бирлигини ва метрология назоратини таъминлаш;

географик объектларнинг номларини белгилаш, меъёрлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш, шунингдек, Географик объектлар номларининг давлат реестрини юритиш;

геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

ушбу бандда назарда тутилган йўналишлар бўйича илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва тажриба-технологик ишларни амалга ошириш;

Давлат кадастрларини яратиш ва юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан амалга ошириладиган, натижалари умумдавлат аҳамиятига молик бошқа геодезия ва картографияга оид ишлар.



2-БОБ. ЭКСПЕРТИЗА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


4. Экспертиза Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади.


5. Кадастр агентлиги томонидан геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) қуйидаги талаблари асосида экспертизадан ўтказилади:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида;

геодезия ва картографияга оид бажарилган ишлар ҳақидаги техник ҳисоботлар асосида ўтказилади.


6. Кадастр агентлиги экспертизани тўлиқ ва сифатли ўтказиш учун жавобгардир.


7. Кадастр агентлиги экспертизани ўтказишга ўзининг идоравий мансуб ташкилотлари мутахассисларини жалб қилиши мумкин.


8. Ишлар ижрочилари умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни якунлаганидан кейин бир ой ичида тегишли материаллар (маълумотлар)ни ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига (кейинги ўринларда - давлат картография-геодезия фонди) тақдим этади.

9. Давлат картография-геодезия фонди тегишли материаллар (маълумотлар) ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилиб олгандан кейин бир иш кунида экспертизадан ўтказиш учун Кадастр агентлигига тақдим этади.


10. Кадастр агентлиги ўн беш иш кундан ошмаган муддатда ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган талаблар бўйича Давлат картография-геодезия фонди томонидан тақдим этилган тегишли материаллар (маълумотлар) ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни экспертизадан ўтказади.


11. Кадастр агентлиги экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаларни "Ишлар ижрочиларининг электрон реестри"га (кейинги ўринларда - Реестр) жойлаштиради ва ишлар ижрочиларини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.


12. Реестр Кадастр агентлиги томонидан юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

ишлар ижрочиларининг тўлиқ номи;

геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар);

иш объектининг номи;

буюртмачининг тўлиқ номи;

ишларни бажариш мақсадлари (техник лойиҳа (ишлар дастури) тўғрисида экспертизадан ўтказилган қарор рақами);

иш объектининг смета баҳоси, масштаби, жойлашуви, ҳажми, бажариш асослари, технологияси;

бажарилган ишларнинг тоифаланганлиги (грифи).


13. Реестр мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича электрон кўринишда юритилади.


14. Реестрга киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланиш мумкин.


15. Реестр Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


16. Экспертизага тақдим этилган материаллар (маълумотлар) геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, геодезия ва картографияга оид ишларни бажаришга техник лойиҳалар (дастурлар) талабларига, шунингдек, бажарилган геодезия ва картографияга оид ишлар ҳақидаги ҳисоботлар мазмунига номувофиқ бўлса, салбий эксперт хулосаси тузилади.

Салбий эксперт хулосасининг нусхаси экспертиза якунига етганидан кейин уч иш куни мобайнида Кадастр агентлиги томонидан ишлар ижрочиларига юборилади.

Материаллар (маълумотлар), техник лойиҳа ва бажарилган геодезия ва картографияга оид ишлар ҳақидаги ҳисобот салбий эксперт хулосасининг нусхаси билан бирга Кадастр агентлиги томонидан давлат картография-геодезия фондига қайтарилади.


17. Эксперт хулосада белгиланган камчиликлар бартараф этилиб, ўн беш кун ичида белгиланган тартибда Кадастр агентлигига мурожаат қилинади.

Материалларнинг (маълумотларнинг) такрорий экспертизаси ушбу Низомнинг 8-11-бандларида белгиланган тартибда ўтказилади.



3-БОБ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ


18. Низоли масалалар мавжуд бўлганда, экспертизани ўтказган Кадастр агентлиги фаолияти устидан шикоятлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ёки суд томонидан кўриб чиқилади.


19. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси низоли масалаларни 15 иш кунигача ҳал қилиш чораларини кўради ҳамда зарур ҳолларда ушбу мақсад учун махсус шакллантирилган мустақил комиссия текширувини тайинлайди.

Бунда комиссия таркибига бошқа вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари жалб қилиниши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20 Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети

маблағлари  ҳисобидан  молиялаштириладиган,

умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига

молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш

натижасида олинган геодезия ва картографияга доир

материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари



1-босқич

Ишлар ижрочилари


Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларининг барча якуний ва оралиқ натижалари ҳамда бажарилган геодезия ва картография ишлари ҳақидаги ҳисоботни Кадастр агентлигининг Давлат картография-геодезия фондига тақдим этади.


Геодезия ва картография ишлари тугатилгандан кейин 1 ой ичида









2-босқич

Кадастр агентлигининг Давлат картография-

геодезия фонди


Геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) Кадастр агентлигига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади.


1 иш кунида









3-босқич

Кадастр агентлиги


1. Тақдим этилган материаллар (маълумотлар) геодезия ва картография фаолиятини техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, геодезия ва картография ишларини бажаришга техник лойиҳалар (дастурлар) талабларига, шунингдек, бажарилган геодезия ва картография ишлари ҳақидаги ҳисоботлар мазмунига қанчалик мувофиқлигини аниқлайди.


2. Кадастр агентлиги экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаларни "Ишлар ижрочиларининг электрон реестри"га жойлаштиради ва ишлар ижрочиларини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.


15 иш кунида









4-босқич

Кадастр агентлиги


Материаллар (маълумотлар) юзасидан салбий эксперт хулоса олинганда, эксперт хулосани тизим орқали белгиланган тартибда ишлар ижрочиларига юборади.


3 иш кунида









5-босқич

Кадастр агентлиги


Материаллар (маълумотлар) ва улар юзасидаги салбий эксперт хулоса нусхасини давлат картография-геодезия фондига белгилаган тартибда қайтаради.


1 иш кунида









6-босқич

Кадастр агентлиги


Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус (тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар)нинг реестрини юритади.


Доимий равишда









7-босқич

Ишлар ижрочилари


Материалларни (маълумотларни) такрорий экспертизадан ўтказишда эксперт хулосада белгиланган камчиликларни бартараф этиб, ушбу схеманинг 1-босқичида белгиланган тартибда мурожаат қилади.


Салбий эксперт хулоса олинган кундан бошлаб 15 иш куни давомида



           

Изоҳ. Материаллар (маълумотлар) тўғрисидаги якуний эксперт хулоса махфий ёки хизмат доираси грифига мансуб маълумотлар бўлганда, Кадастр агентлиги томонидан белгиланган тартибда ишлар ижрочиларига маълум қилинади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари

ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат ҳамда махсус

(тармоққа оид) аҳамиятига молик геодезия ва картографияга

оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва

картографияга доир материаллар (маълумотлар)

РЕЕСТРИ

Реестр-

нинг

тартиб

рақами


Ишлар

ижрочи-

сининг

тўлиқ

номи


Иш

объекти-

нинг

номи


Буюрт-

мачининг

тўлиқ

номи


Иш-

ларни

бажариш

мақсадлари

(техник

лойиҳа

(ишлар

дастури) тўғрисида

эксперти-

задан

ўтказилган

қарор

рақами)


Иш

объекти-

нинг смета

баҳоси


Иш

объекти-

нинг

масш-

таби


Иш

объекти-

нинг

жойла-

шуви


Иш-

ларни

бажа-

риш

асос-

лари


Иш-

ларнинг

бажа-

риш

техноло-

гияси


Объектда

ишларни

бажариш

муддат-

лари


Бажа-

рилган

иш

объекти-

нинг

ҳажми


Геодезия

ва карто-

графияга

доир

материал-

лар (маъ-

лумотлар)


Бажа-

рилган

ишлар-

нинг

тоифа-

ланган-

лиги

(грифи)


Изоҳ


1


2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15














Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 июнь









































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск