ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирлигининг 18.06.2021 й. 35-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 12.06.2021 й. 2021-26-сон, Давлат божхона қўмитасининг 09.06.2021 й. 01-02/8-32-сон "Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.06.2021 й. 2771-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.06.2021 й.

N 2771-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.06.2021 й.

N 35


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.06.2021 й.

N 2021-26

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

09.06.2021 й.

N 01-02/8-32


ҚАРОРИ



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 24 мартдаги 20, 2016-14, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2771, 2016 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 13-сон, 124-модда) билан тасдиқланган Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Т. Ишметов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ш. Кудбиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Азимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса

ижроси тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар "божхона божи, солиқлар ва йиғимларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ортиқча тўланган солиқ суммаси (пеня, жарима) - солиқнинг (пенянинг, жариманинг) тўланган суммаси билан ҳақиқатда тўланиши лозим бўлган суммаси ўртасидаги ижобий фарқ. Солиқнинг (пенянинг, жариманинг) ортиқча тўланган суммаси у илгари ҳисобга олинган ва (ёки) солиқ тўловчига қайтарилган суммаларни, шунингдек солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиладиган суммаларни ҳисобга олган ҳолда уни ҳисоб-китоб қилиш санасида аниқланади;

ортиқча ундирилган солиқ суммаси - давлат солиқ хизмати органининг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари натижасида ортиқча тўланган солиқ суммаси;

хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаси - солиқ (пеня, жарима) суммасини тўлаган шахсни ва (ёки) ушбу тўловнинг мақсадини қатъий аниқлаш имкониятини бермайдиган тўлов чоғида хатоликка йўл қўйилган солиқ (пеня, жарима) суммаси. Қайси солиққа (пеняга, жаримага) нисбатан уни тўлаган шахс солиқ тўловчи деб ҳисобланмайдиган шахсдан ёки тўланиши лозим бўлган бюджетдан бошқа бюджетга келиб тушган солиқ (пеня, жарима) суммаси ҳам хатолик билан тўланган деб эътироф этилади;";

учинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 4, 6, 8, 23, 29, 31, 37-4, 37-5, 42, 63, 64, 65-бандлардаги "солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар "божхона божи, солиқлар ва йиғимларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. 3-боб номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"3-боб. Тўловлар контингентини "ЎРМВ" АТда

акс эттириш орқали ЯҒҲга киритиш ва ортиқча

тўланган ёки ундирилган тўловларни қайтариш".


4. 17-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Суд ва (ёки) давлат солиқ хизмати органининг қарорларига асосан мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилган солиқ ва йиғимлар ушбу Йўриқноманинг 2-1-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномасига асосан ЯҒҲга ўтказилади.".


5. Қуйидаги мазмундаги 31-1-банд билан тўлдирилсин:

"31-1. Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг (бундан буён матнда Давлат хизматлари агентлиги деб юритилади) бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилади.

Бунда қайтариб берилган маблағлар Давлат хизматлари агентлиги томонидан тегишли давлат хизмати учун очилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан регресс тартибида ундириб олинади. Маблағларни ундириб олиш мазкур параграфда белгиланган тартибда амалга оширилади.".


6. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 ва 105-моддаларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ариза тақдим этилиши зарур бўлганда:

ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар суммаларини ҳисобга олиш тўғрисидаги ариза мазкур Йўриқноманинг 7-иловасидаги шаклга мувофиқ тақдим этилади;

ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқлар суммаларини қайтариш тўғрисидаги ариза мазкур Йўриқноманинг 8-иловасидаги шаклга мувофиқ тақдим этилади;

Хатолик билан тўланган солиқ суммалари, шунингдек пенялар ва (ёки) жарималар солиқ тўловчига унинг ёхуд банкнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Ғазначилигининг ёзма мурожаати асосида, агар хатолик улар томонидан йўл қўйилган бўлса, қайтарилади.".


7. 33-2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33-2. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 ва 105-моддаларига мувофиқ ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) ёки хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш учун давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимида маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон топшириқнома тайёрлайди ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш орқали "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборади. Электрон топшириқнома тузишнинг имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, топшириқномалар давлат солиқ хизмати органининг ёзма мурожаатига асосан тегишли ғазначилик бўлинмаларига қоғоз шаклида юборилиши мумкин.

Ортиқча тўланган (ортиқча ундирилган) ёки хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаларини ҳисобга олиш суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробаридан ошмаган ҳолларда, электрон топшириқномалар давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизими орқали автоматик шакллантирилиши ва электрон рақамли имзо билан тасдиқланмасдан "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборилиши мумкин.

Электрон топшириқномада қуйидагилар мажбурий тарзда кўрсатилади:

топшириқнома рақами;

топшириқнома тақдим этувчи давлат солиқ хизмати органининг номи;

тўловчи юридик шахснинг - номи, СТИР ёки тўловчи жисмоний шахснинг - Ф.И.О., СТИР (ЖШШИР);

ортиқча тўланган солиқ ёки тўлов тури;

суммаси;

тўловчининг маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризасига ҳавола қилинган ҳолда, қайтариш ёки ҳисобга олишнинг аниқ сабаблари;

даромад шахсий ғазна ҳисобварағи;

олувчининг банк реквизитлари;

электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар.

Ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисидаги давлат солиқ хизмати органининг қарори ушбу Йўриқноманинг 10-иловасига мувофиқ шаклда давлат солиқ хизмати органи томонидан солиқ тўловчининг тегишли аризаси олинган кундан эътиборан ёки агар биргаликда ўзаро солиштириш ўтказилган бўлса, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи билан у тўлаган солиқларнинг биргаликдаги ўзаро солиштириш далолатномасини имзолаган кундан эътиборан ўн кун ичида расмийлаштирилади.

Ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш солиқ тўловчининг қайтариш ёки ҳисобга олиш реквизитлари тўлиқ кўрсатилган аризаси ҳамда солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ваколатли органнинг мазкур Йўриқнома билан белгиланган шаклдаги қарорига асосан мазкур ваколатли орган томонидан тегишли ғазначилик бўлинмасига ушбу Йўриқноманинг 11-иловасига мувофиқ шаклдаги топшириқнома тақдим қилиш йўли билан амалга оширилади.".


8. 33-3-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33-3. Давлат солиқ хизмати органи ахборот тизимидан "ЎРМВ" АТга электрон тарзда юборилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўғрисида электрон топшириқнома тегишли туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаси томонидан бир иш куни мобайнида кўриб чиқилиб қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ топшириқномада кўрсатилган маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олишга эътирозлари бўлмаганида "ЎРМВ" АТда топшириқномани тасдиқлайди, эътирозлар бўлганида эса, сабабини кўрсатган ҳолда қайтарилади.";

иккинчи хатбошидаги "хулосани" деган сўз "топшириқномани" деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқлар ва йиғимлар суммалари бўйича давлат солиқ хизмати органи ва солиқ тўловчи ўртасида тузилган электрон солиштириш далолатномасини;";

тўртинчи хатбошидаги "солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар "солиқлар ва йиғимларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 33-4-бандда:

биринчи хатбошидаги "хулоса" ва "хулосада" деган сўзлар тегишли равишда "топшириқнома" ва "топшириқномада" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаларида ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаларини қайтариш ёки ҳисобга олиш учун ижрога қабул қилинган топшириқномалар мазкур топшириқномани тақдим этган ваколатли органнинг мурожаатига асосан қайтарилиши мумкин.".


10. 34-34-3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Солиқлардан ташқари ортиқча тўланган суммаларни қайтариш ёки ҳисобга олиш тўловчининг қайтариш ёки ҳисобга олиш реквизитлари тўлиқ кўрсатилган аризаси ҳамда ушбу тўловларни ундириш бўйича ваколатли органнинг ушбу Йўриқноманинг 9-иловасига мувофиқ шаклдаги топшириқномасига асосан мазкур ваколатли орган томонидан тегишли ғазначилик бўлинмасига топшириқнома тақдим қилиш йўли билан амалга оширилади.

Бунда "UzASBO" ДМга уланган солиқлардан ташқари тўловларни ундириш бўйича ваколатли органлар маблағларни қайтариш ёки ҳисобга олиш учун топшириқномани электрон рақамли имзо билан имзолаган ҳолда электрон равишда тегишли ғазначилик бўлинмасига юборишлари мумкин.

Электрон топшириқномада қуйидагилар албатта кўрсатилади:

топшириқнома рақами;

топшириқноматақдим этувчи орган номи;

тўловчи юридик шахснинг - номи, СТИР рақами ёки тўловчи жисмоний шахснинг - Ф.И.О., СТИР (ЖШШИР);

ортиқча тўланган тўлов номи;

суммаси;

тўловчининг маблағларни қайтариш тўғрисидаги аризасига ҳавола қилинган ҳолда, қайтариш ёки ҳисобга олишнинг аниқ сабаблари;

даромад шахсий ғазна ҳисобварағи;

олувчининг банк реквизитлари;

электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган масъул шахс тўғрисидаги маълумотлар.

34-1. Солиқлардан ташқари ортича тўловлар бўйича маблағларни бошқа тўлов турига ҳисобга олиш (ўтказиш) фақат солиқлардан ташқари тўловларни ундириш бўйича ваколатли орган томонидан ундириладиган тўловлар ўртасидагина амалга оширилиши мумкин.

34-2. Маъмурий, Иқтисодий ва Жиноят ишлари бўйича судларнинг жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган давлат божини қайтариш бўйича суд қарори (ажрими, буйруғи) мавжуд бўлганда тегишли ғазначилик бўлинмаларига ваколатли орган томонидан топшириқнома ўрнига суд қарори (ажрими, буйруғи) тақдим қилинади.

34-3. Тегишли ғазначилик бўлинмалари мазкур Йўриқноманинг 34, 34-1 ва 34-2-бандларига мувофиқ топшириқнома ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) тақдим қилинганидан сўнг бир иш куни муддатида ушбу ҳужжатларда кўрсатилган тўловчининг реквизитлари ва суммаларни "ЎРМВ" АТдаги маълумотлар билан солиштирадилар. Барча маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганида тақдим этилган топшириқнома ёки суд қарори (ажрими, буйруғи) маблағларни уларда кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан қайтариш ёки ҳисобга олиш учун тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан ижрога қабул қилинади.

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммасини (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) қайтариш юзасидан тақдим этилган топшириқнома, маблағларни дастлаб Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағидан бир иш куни ичида тўловчига қайтариш, сўнг қайтарилган маблағни регресс тартибида топшириқномада кўрсатилган даромад шахсий ғазна ҳисобварағидан жорий тушумлар ҳисобидан Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига тиклаш учун тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан ижрога қабул қилинади.".


11. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Агар 5 иш куни мобайнида жорий тушумларнинг етишмаслиги ёки мавжуд бўлмаганлиги сабабли қайтариш ёки ҳисобга олиш имконияти бўлмаса, ортиқча тўланган ёки ундирилган маблағни қайтариш ёки ҳисобга олиш тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан амалга оширилиши мумкин.

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммасини (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) қайтаришга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган муддат тадбиқ этилмайди.".


12. 37-1-бандда:

биринчи хатбошидаги "хулосани" деган сўз "топшириқномани" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "хулосалар" деган сўз "топшириқномалар" деган сўз билан алмаштирилсин.


13. 37-6-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37-6. Агар 5 иш кун мобайнида маблағлар ортиқча келиб тушган даромад шахсий ғазна ҳисобварағига жорий тушумлар келиб тушиши кутилмаётган бўлса (асосланган ҳолда) солиқлар ва йиғимларни ундириш бўйича ваколатли органлар томонидан тақдим этилган топшириқномалар ижроси истисно тариқасида, бир иш куни мобайнида тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.".


14. 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Ортиқча тўланган ёки ундирилган ва хатолик билан тўланган тўловларни тегишли бюджетнинг шахсий ғазна ҳисобварағидан қайтариш ёки ҳисобга олишда қайтарилган ёки ҳисобга олинган суммалар харажатларда акс эттирилмайди, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ёки ДМЖ даромадлари ортиқча ёки нотўғри тўланган (ундирилган) даромад тури бўйича қайтариш ёки ҳисобга олиш суммасига камайтирилади.".


15. Қуйидаги мазмундаги 3-параграф билан тўлдирилсин:


"3-§. Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўланган

ёки ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоиз

ҳисоблаш ва тўлаб бериш тартиби


42-1. Ортиқча тўланган солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган муддат бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисобланади.

42-2. Ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланади.

Фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади.

42-3. Фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасига тенг этиб қабул қилинади.

42-4. Қуйидаги ҳолларда фоизлар ҳисобланмайди:

солиқ тўловчининг ортиқча тўланган ёки ундирилган солиқ суммасини қайтариш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги аризаси мавжуд бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан ундан солиқ ортиқча ундирилганлиги факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат келиб тушмаса;

ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммасини ҳисобга олишни (қайтаришни) рад этиш тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинганда;

камерал солиқ текширувида солиқ тўловчи томонидан тегишли ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги оқибатида қўшимча солиқлар ҳисобланиб ундириб олинганда;

ортиқча тўланган солиқ суммаси қўшилган қиймат солиғидан манфий ва ноль даражали ставка бўйича ҳисоботлар натижасида ҳосил бўлганда;

хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммасига.

42-5. Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчига тўлиқ қайтарилган кундан эътиборан 3 кун ичида қайтариш муддати бузилган суммага нисбатан фоизлар ҳисоблаш ва тўлаб бериш тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 12-иловасига мувофиқ давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинади.

42-6. Фоизларни ҳисоблаш мазкур Йўриқноманинг 13-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

42-7. Солиқнинг ортиқча тўланган суммаларини ҳамда ҳисобланган фоизларини ҳисобга олиш ёки қайтариш миллий валютада амалга оширилади.

42-8. Фоизлар ҳисоблаш ва тўлаб бериш тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан 2 иш куни ичида тегишли бюджетдан солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамига тўлаб берилади. Бунда:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилган солиқлар бўйича - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари, туман ва шаҳарлар бюджетларига ўтказилган солиқлар бўйича - тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан;

бюджет тизими бюджетлари ўртасида тақсимланган солиқлар бўйича - тегишли бюджетлар ҳисобидан уларга ажратмалар меъёрига мутаносиб равишда амалга оширилади.

42-9. Агар ҳисобланган фоизларни солиқ тўловчига тўлаб бериш мобайнида солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварақаларида қарздорликлар юзага келган тақдирда, фоизларни тўлаб бериш вақтинча тўхтатилади.

42-10. Ҳисобланган фоизлар суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризасига асосан солиқ турлари бўйича солиқ қарзларига ёки келгуси давр солиқ тўловлари учун ҳисобга олиниши мумкин.

42-11. Ҳисобланган ва тўланган фоизларнинг ҳисоби солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварақлари орқали юритилади.".


16. 65-1-банддаги "Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан" деган сўзлар "Солиқлардан ташқари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 1-иловада:


1-позициянинг "Номи" устунидаги "Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "Солиқлар ва йиғимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-позициянинг "Номи" устунидаги "солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "солиқлар ва йиғимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3 ва 4-позицияларнинг "Номи" устунидаги "солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар "солиқлар ва йиғимлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 2-1-илова билан тўлдирилсин.


19. 9-иловадаги "ХУЛОСА" деган сўз "ТОПШИРИҚНОМА" деган сўз билан алмаштирилсин.


20. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-5-иловаларига мувофиқ таҳрирдаги 10-13-иловалар билан тўлдирилсин.


21. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари

даромадларининг касса ижроси

тўғрисидаги йўриқномага

2-1-ИЛОВА




























Тўлов топшириқномаси рақами


Сана





























Тўловчи номи





























ДЕБЕТ

Тўловчининг ҳисоб рақами


Тўловчининг СТИРи (ЖШШИР)





























Тўловчининг банки


Тўловчининг банк коди





























Сумма


сўм


тийин




























Олувчининг номи

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги




























КРЕДИТ

Ягона ғазна ҳисобварағи

23 402 000 300 100 001 010
















































Олувчининг банки

МБ Тошкент ш. Бош бошқармаси ҲККМ

Олувчининг банк коди

00014




























Сумма ёзувда





























Даромад шахсий ғазна ҳисобварағи
















Маблағлар манбаи ва бюджетларнинг даражаси

Валюта коди

Назорат калити

Ҳудудий тасниф коди

Даромад тури

Ташкилий тасниф коди




























Солиқ тўловчининг СТИРи





























Солиқ тўловчининг номи





























Тўлов мақсади





























Ташкилот раҳбари


































Бош бухгалтер


































М.Ў.


Текширилди


Маъқулланди


Банк томонидан ижро этилди




".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари

даромадларининг  касса ижроси

тўғрисидаги йўриқномага

10-ИЛОВА



Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммасини

қайтариш (ҳисобга олиш) тўғрисида

Қ А Р О Р

"____" ________ 20__ йил

______-сон

______(шаҳар) туман

_________(шаҳар) туман давлат солиқ инспекцияси (давлат солиқ бошқармаси) томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 (105)-моддасига асосан солиқ тўловчи "___________________________________" нинг (СТИР ________) ____________ бўйича (солиқ коди ___) ортиқча тўланган (ундирилган) ___________сўм солиқ суммасини ҳисобга олиш (қайтариш) тўғрисидаги 20__ йил "___" __________ кунидаги ___-сон аризаси кўриб чиқилиб, қўидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Давлат солиқ хизмати органининг маълумотлар базасида солиқ тўловчининг 20__ йил "__" __________ ҳолатига __________ (солиқ коди ____) дан ________ сўм ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси мавжудлиги ва бошқа солиқ турларидан солиқ қарзи мавжуд эмаслиги (_____ сўм солиқ қарзи мавжудлиги).

Давлат солиқ инспекциянинг (ДСБ) ___________ бўлими томонидан 20___ йил "___" ____-сон топшириқнома асосида _________ сўм ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси мавжудлиги.

Солиқ тўловчининг шахсий ҳисобварағида 20___ йил "__" __________ ҳолатига ______________ (солиқ коди __) бўйича __________ сўм ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси вужудга келганлиги ва солиқ суммаларини қайтариш (ҳисобга олиш) бўйича даъво қилиш муддати бузилмаганлиги.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекснинг 104 (105)-моддасига асосан ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризаси давлат солиқ хизмати органига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида солиқ тўловчига қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим.

Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 (105)-моддасига асосан _______ (шаҳар) туман давлат солиқ инспекцияси (ДСБ)


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Солиқ тўловчи "_______________________________"нинг (СТИР _____) шахсий ҳисобварағида ______________ (солиқ коди __) бўйича мавжуд ортиқча тўланган (ундирилган) _________ сўм маблағларни қайтариш (ҳисобга олиш) 1 кун муддатда топшириқнома таёрланиб, ижро учун юборилсин.

Ушбу қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

________туман (шаҳар) ДСИ (ДСБ) бошлиғи



(имзо)".

          





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари

даромадларининг  касса ижроси

тўғрисидаги йўриқномага

11-ИЛОВА

_________-сон ТОПШИРИҚНОМА

            

(топшириқнома тақдим этувчи орган номи)

_______________________________________ аризасига асосан (СТИР _______ ____________________) (юридик шахснинг - номи, СТИР ёки жисмоний шахснинг - Ф.И.О., ЖШШИР) ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммасини қайтариш (ҳисобига олиш) тўғрисида

           

(солиқ ёки йиғим номи)


суммада

(сонда ва ёзувда)


Тақдим этилган ҳисоб-китоб натижасида 20___ йил "_____" ______________ ҳолатига ариза берувчи томонидан

        

(солиқ ёки йиғим номи)


сўм _____ тийин

(сонда ва ёзувда)


қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига



ғҳ)

ортиқча (ёки нотўғри) тўланганлиги (ундирилганлиги) аниқланди.


Давлат солиқ хизмати органининг 20__ йил "____" ___________ даги ____-сон қарори.


Кўрсатилган суммани қайтариш (ҳисобга олиш) қуйидаги даромад шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган тўловлар контингенти суммаси доирасида амалга оширилсин:

Маблағлар манбаи

ва бюджетларнинг

даражаси

Валюта коди


Назорат

калити


Ҳудудий

тасниф коди


Даромад

тури


Ташкилий

тасниф коди












Маблағ олувчи жисмоний ёки юридик шахснинг номи






Банк ҳисоб рақами






Маблағ олувчининг банк номи






Банк коди (МФО)






СТИР (ЖШШИР)






Сумма рақамда






Сумма ёзувда






Тўлов мақсади






Раҳбар









Бош бухгалтер (бухгалтер, мутахассис)









20__ йил "___" ______________".





      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари

даромадларининг  касса ижроси

тўғрисидаги йўриқномага

12-ИЛОВА



Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўланган

(ундирилган) солиқ суммасига фоизлар

ҳисоблаш ва тўлаб бериш тўғрисида

Қ А Р О Р

20__ йил "__" ________

___-сон

_______(шаҳар) туман

_________ (шаҳар) туман давлат солиқ инспекцияси (давлат солиқ бошқармаси) бошлиғининг (ўринбосари) 20__ йил "___" ________ қарорида солиқ тўловчи "_____________________________________"нинг (юридик шахс бўлса СТИР, тўловчи жисмоний шахс бўлса - ЖШШИР) ____________ бўйича (солиқ коди ___) ортиқча тўланган (ундирилган) ___________сўм солиқ суммасини ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабларини кўриб чиқиб, қўидагилар


АНИҚЛАНДИ:


Солиқ тўловчи "________________________" (юридик шахс бўлса СТИР, тўловчи жисмоний шахс бўлса - ЖШШИР) 20__ йил "___" ________ ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини ҳисоб рақамига қайтариб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган.

Мазкур мурожаатга асосан ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаси 20__ йил "___"________ куни солиқ тўловчининг ҳисоб рақамига тўлиқ қайтариб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104-моддасида ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммасини солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун солиқ тўловчига қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун фоизлар ҳисоблаш белгиланган.

(Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 105-моддасида ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар солиқ тўловчи ундан солиқ ортиқча ундирилгани факти ўзига маълум бўлган кундан ёки суднинг қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан ўттиз кун ичида мурожаат этган тақдирда ҳисобланиши белгиланган. Бунда фоизлар ундирилган кундан кейинги кундан эътиборан ҳақиқий ҳисобга олинган (қайтарилган) кунга қадар ҳисобланади.).

Баён этилганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104 (105)-моддасига асосан _______(шаҳар) туман давлат солиқ инспекцияси (давлат солиқ бошқармаси)


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Солиқ тўловчи "________________________" (юридик шахс бўлса СТИР, тўловчи жисмоний шахс бўлса - ЖШШИР) томонидан 20__ йил "___" ________ ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммасини қайтариш (ҳисобга олиш) муддати _____ кунга бузилганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 104-моддасига асосан кечиккан ҳар бир календарь кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юз олтмиш бешдан бирига тенг миқдорда миллий валютада фоизлар ҳисоблансин.

Ҳисобланган фоиз суммаси тегишли бюджетдан солиқ тўловчининг банк ҳисоб рақамига тўлаб бериш тўғрисида 1 кун муддатда топшириқ таёрланиб, ___________туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига ижро учун юборилсин.

Ушбу қарор имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

________туман (шаҳар) ДСИ (ДСБ) бошлиғи



(имзо)".

      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Бюджет тизими бюджетлари

даромадларининг  касса ижроси

тўғрисидаги йўриқномага

13-ИЛОВА



Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўланган

ёки ундирилган солиқ суммасига фоизлар

ҳисоблаш тартиби


1. Муддатида қайтарилмаган ортиқча тўланган солиқ суммасига фоизлар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Тўланадиган фоиз суммаси =

1nQi*(MBQMS,365

Бунда:

n - қайтарилиши талаб қилинган ортиқча тўланган солиқнинг қайтариш муддати кечиктирилган кунлар сони;

i - қайтарилиши талаб қилинган ортиқча тўланган солиқнинг қайтариш муддатидан кейинги кунларнинг тартиб рақами;

Qi - i-кундаги қайтарилиши талаб қилинган ортиқча тўланган солиқнинг қайтарилмаган қисми;

МBQМSi - i-кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси, фоизда.


2. Муддатида қайтарилмаган ортиқча ундирилган солиқ суммасига фоизлар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Тўланадиган фоиз суммаси =

1nOUi*(MBQMS,365

Бунда:

n - қайтарилиши талаб қилинган ортиқча ундирилган солиқнинг қайтариш муддати кечиктирилган кунлар сони;

i - қайтарилиши талаб қилинган ортиқча ундирилган солиқнинг қайтариш муддатидан кейинги кунларнинг тартиб рақами;

OUi - i-кундаги қайтарилиши талаб қилинган ортиқча ундирилган солиқнинг қайтарилмаган қисми;

МBQМSi - i-кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси, фоизда.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 26 июнь













































Время: 0.0103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск