ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ички ишлар вазирининг 27.05.2021 й. 160-сон "Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2021 й. 2972-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.06.2021 й.

N 2972-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

27.05.2021 й.

N 160


БУЙРУҒИ



Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш

учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон ва "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия" фанини босқичма-босқич амалиётга жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги 422-сон қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 14 январдаги 13-сон буйруғи (рўйхат рақами 2972, 2018 йил 16 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2018 й., 10/18/2972/0710-сон) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                                   П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Хорижий давлатлар таълим муассасаларида ўқиш

учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддимадан "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Таълим муассасаларига ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан йигирма беш ёшдаги ҳам, ўрта, ўрта-махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал ёки ўрта махсус профессионал маълумотга эга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ҳамда профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимида камида олти ой иш стажига эга бўлган шахслар танлов асосида ўқишга юборилади.".


3. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Таълим муассасаларига ўқишга юбориш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тегишли таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида (бундан буён матнда Вазирликнинг тегишли бўлинмалари деб юритилади) ишчи гуруҳлар тузилади.".


4. 18-банднинг иккинчи - бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


5. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ички ишлар органлари ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;

анкета (сўровнома).

Ходимлар томонидан билдирги, таржимаи ҳол ва анкета (сўровнома) таълим муассасасида ўқитиладиган тилда ёзилади.".


6. 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"51. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.".


7. 13-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Хорижий давлатлар таълим муассасаларида

ўқиш учун танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

13-ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Якка тартибдаги якуний суҳбат ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш мақсадида оғзаки савол- жавоб тарзида ўтказилади.

2. Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиаллик принципи асосида Қабул комиссияси томонидан ўтказилади.

3. Номзодларга бериладиган саволлар Қабул комиссияси аъзолари, шунингдек ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанлари бўйича малакали мутахассислар томонидан тузилади ва саволлар бўйича билет вариантлари 1 июнь кунига қадар тайёрланади ҳамда Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.

Билетларда саволларнинг такрорланишига йўл қўйилмайди.

4. Якка тартибдаги якуний суҳбат давомида номзодни баҳолашда унинг савол мазмуни ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳавола қилиши инобатга олинади.

5. Қабул комиссия раиси томонидан тасдиқланган саволлар рўйхати ва билет вариантлари комиссия масъул котибининг сейфида сақланади. Масъул котиб саволлар рўйхати ва билет вариантлари ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.

6. Номзод якка тартибдаги якуний суҳбатга паспорти (идентификация ID-картаси) билан келиши шарт.


2-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш


7. Номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўтиш учун аудиторияга Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича кетма-кетликда шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.

8. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзод ихтиёрий равишда танлаб олган 3 та саволдан иборат билетдаги саволларга жавоб беради.

Билетдаги:

биринчи савол - ҳуқуқшунослик фани;

иккинчи савол - Ўзбекистон тарихи фани;

учинчи савол - тарбия фанларидан иборат бўлади.

9. Номзодларга ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан бериладиган саволлар мазмуни умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

10. Номзод билетлардан бирини танлаб олгач, саволларга тайёргарлик кўриши учун 20 дақиқа вақт берилади. Агар номзод хоҳласа тайёргарлик кўрмасдан жавоб беришига рухсат берилади.

11. Номзодларга тайёргарлик кўришлари учун Қабул комиссияси хонасига туташ бўлган алоҳида аудитория ажратилади. Унга 5 нафар номзод киритилиб, тайёргарлик кўриш жараёни комиссия котиби томонидан назорат қилинади.


3-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларини аниқлаш


12. Номзоднинг саволларга жавоби эшитилгандан сўнг комиссиянинг ҳар бир аъзоси унга ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баллар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача арифметик балли аниқланади.

13. Номзоднинг саволларга берган жавоблари қуйидаги 4 та мезонлар бўйича баҳоланади:

саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши;

саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши;

саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаши;

саволни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга ҳавола қилиши.

14. Ҳар бир мезон 5 та баҳолаш даражасига эга:

максимал;

яхши;

ўрта;

паст;

қониқарсиз.

Т/р

Баҳолаш мезонлари


Мезонларни баҳолаш даражаси

(фоизда)


Максимал


Яхши


Ўрта


Паст


Қониқарсиз


1.

Саволнинг мазмун ва моҳиятини очиб бериш


100

75

50

25

0

2.

Саволга жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаш


100

75

50

25

0

3.

Саволни ёритишда мустақил ва ижодий фикрлаш


100

75

50

25

0

4.

Жавобни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш


100

75

50

25

0

Номзоднинг ҳар бир саволга берган жавоби тўртта мезон бўйича бешта баҳолаш даражасига кўра фоиз ҳисобида баҳоланади ва арифметик ҳисоблаш орқали савол учун ўртача балл қўйилади.

15. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаси 100 баллик тизимда қуйидагича баҳоланади:

биринчи савол учун - максимал 40 балл;

иккинчи савол учун - максимал 30 балл;

учинчи савол учун - максимал 30 балл.

16. Номзоднинг ҳар бир савол бўйича берган жавоби қуйидаги формулага мувофик ҳисобланади:


A = (B - 100) x C


A - савол бўйича тўпланган балл;

B - савол бўйича максимал балл;

C - савол бўйича тўпланган фоиз.

17. Қабул комиссияси аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ҳар бир номзодга якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича ўртача арифметик балл қўйилади.


4-боб. Якуний қоидалар


18. Якка тартибдаги суҳбатга белгиланган сана ва вақтда келмаган номзодларга бошқа сана ва вақтда якка тартибдаги суҳбатда иштирок этиш учун рухсат берилмайди.

19. Ҳар бир номзоднинг якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари мазкур методиканинг иловасига мувофиқ шаклдаги қайднома билан расмийлаштирилади.

20. Мазкур қайднома кабул комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва масъул котибга топширилади.






Якка тартибдаги якуний суҳбатни

ўтказиш методикасига

ИЛОВА



Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

Сана: ______________

Тошкент шаҳри

Гуруҳ рақами:

Т/р

Номзоднинг

Ф.И.О.


Саволларга қўйилган баллар


Тўплаган балл


1-савол


2-савол


3-савол


1.







2.







3.







4.













Қабул комиссия раиси (ўринбосари)





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси масъул котиби





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)

Қабул комиссияси аъзолари





(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)


(имзо)


(унвони ва Ф.И.О.)".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 июнь







































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск