ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 02.07.2021 й. ПҚ-5171-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 2 июлдаги

ПҚ-5171-сон қарорига

3-ИЛОВА



Давлат харидлари очиқ ва шаффоф

амалга оширилишини таъминлаш бўйича

республика комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Республика комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


3. Республика комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат буюртмачилари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



2-БОБ. РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат харидларининг очиқ ва шаффоф ўтказилишини, давлат буюртмачилари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан тизимли назоратни амалга ошириш;

товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидининг мақсадга мувофиқлигини, давлат буюртмачилари томонидан бошланғич нархларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилишини мониторинг қилиш;

корпоратив буюртмачилар томонидан давлат кафолатисиз ташқи қарз маблағлари жалб қилинишини назорат қилиш;

давлат буюртмачиларининг қиймати 1 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган шартномаларини, шу жумладан импорт шартномаларини хатловдан ўтказиш, уларни мақбуллаштириш чораларини кўриш;

корпоратив буюртмачилар томонидан ташқи қарз маблағларининг жалб қилиниши, ушбу маблағлар ҳисобидан лойиҳаларнинг молиялаштирилиши ва амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш, шунингдек, уларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиб бориш ҳамда ташқи қарз ҳажмларини мақбуллаштириш бўйича чораларни кўриш;

давлат буюртмачилари раҳбарларининг давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш бўйича ҳисоботларини муҳокама қилиш.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Республика комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўзига юклатилган вазифалар юзасидан тегишли ташкилотлардан зарур бўлган ҳужжатларни сўраб олиш;

давлат харидлари соҳасидаги иш амалиётини умумлаштириш ва таҳлил қилиш юзасидан Республика комиссияси ишчи органи ҳамда бошқа вазирлик ва идораларга кўрсатмалар бериш;

давлат харидларини амалга ошириш юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 30 фоиздан кам бўлган ҳажмда бажарилган ва (ёки) 30 фоиздан кам миқдорда тўлов амалга оширилган шартномалар бўйича харидлар самарадорлигини ошириш ҳамда ортиқча харажатларни қисқартириш бўйича зарур чоралар кўриш;

давлат буюртмачилари раҳбарларига давлат харидлари соҳасида йўл қўйилган камчиликлар учун интизомий жазо чораларини белгилаш.


6. Республика комиссияси киритилган масалаларни ҳар томонлама ва холисона кўриб чиқишга мажбурдир.


7. Республика комиссияси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.



4-БОБ. РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Республика комиссияси қарорлари Республика комиссиясининг мажлисида иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда Республика комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


9. Республика комиссияси мажлисида қабул қилинган қарорлар баённома билан расмийлаштирилади ҳамда баённома Республика комиссияси аъзолари томонидан имзоланади ва раиси томонидан тасдиқланади.


10. Республика комиссияси қарорлари бажарилишини назорат қилиш Республика комиссиясининг ишчи органи томонидан амалга оширилади.


11. Республика комиссиясинингишчи органи вазифаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


12. Қуйидагилар Республика комиссияси ишчи органинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) халқаро консалтинг ва аудит компанияларни жалб қилган ҳолда қуйидагилар бўйича ишларни мувофиқлаштириш:

харид жараёнларини аудитдан ўтказиш, шу жумладан коррупцияга қарши курашиш тизимларининг самарадорлигини ошириш ("форензик");

шартномалар тузиш жараёнларида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, нархларни экспертизадан ўтказиш ва товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини таъминлаш;

корпоратив буюртмачилар учун харидларни амалга ошириш тартибларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;

ҳар бир корхонада харидлар трансформацияси офисларини ташкил қилиш;

б) Республика комиссияси мажлисларини ўтказиш бўйича ташкилий тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан мажлис материалларини тайёрлаш ва тарқатиш, зарур ҳужжатларни сақлаш;

в) Республика комиссиясининг қарорлари ижроси назорати ва мониторингини ташкил этиш;

г) вазирлик ва идораларнинг таклифлари ва маълумотларини умумлаштириш ҳамда Республика комиссиясига киритиш;

д) давлат буюртмачилари томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар юзасидан вазирликлар ва идораларининг хулосаларини олиш ҳамда экспертлар (эксперт ташкилотлари), консалтинг компаниялари ва бошқа мутахассисларни жалб қилиш;

е) корпоратив буюртмачилар томонидан қуйидаги вазифаларнинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш ҳамда натижалари бўйича Республика комиссиясига маълумот киритиш:

давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонларни, давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот порталида ва оммавий ахборот воситаларида жойлаштириб бориш;

товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқларни ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун белгиланган тартибда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасига киритиш;

давлат харидларининг йиллик ва чораклик режа-жадвалларини, шунингдек, импорт қилиш режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатларини харидларнинг мақсадга мувофиқлиги нуқтаи назаридан кузатув кенгашлари мажлисида кўриб чиқиш;

етказиб берувчиларнинг дастлабки малака танловини ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

қиймати 20 млн. АҚШ доллари эквивалентидан юқори бўлган лойиҳаларга ташқи қарз маблағларини жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослантирилганлигини мониторинг қилиш;

омбор ва транспорт логистикасини бошқариш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали "E-ombor" товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олишнинг электрон тизимини жорий этиш.

Республика комиссияси ишчи органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларини ҳам амалга ошириши мумкин.


13. Республика комиссияси ишчи органи давлат буюртмачиларидан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин:

давлат харидлари бўйича техник топшириқ ва харид ҳужжатлари;

харид комиссияси мажлисларинингбаённомалари;

харид қилиш тартиб-таомилида давлат харидларини бажариш учун талабгор сифатида иштирок этаётган жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклифлар ва улар билан ёзишмаларнинг нусхалари;

лойиҳанинг тасдиқланган техник иқтисодий асослари, молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари юзасидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" давлат унитар корхонасининг хулосаси ва шартнома лойиҳаси;

молиялаштириш манбаи ва уни асослантирувчи ҳужжатлар;

Кузатув кенгашининг хулосалари;

бошқа зарур ҳужжатлар ва маълумотлар.


14. Республика комиссияси ишчи органи давлат буюртмачилари томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар юзасидан хулосалар олиш учун тегишли вазирликлар ва идораларига сўровнома юбориши мумкин.


15. Республика комиссиясининг ишчи органи сўровига кўра давлат харидлари билан боғлиқ ҳужжатлар, маълумотлар ва хулосалар вазирлик ва идоралар томонидан беш ишкуни муддатда тақдим этилиши шарт.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 июль


















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск