Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ногиронлик, вақтинча меҳнатга кобилиятсизлик (ТМЭК, ТМК) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2021 й. 411-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2021 й.

N 411




МУҲТОЖ ШАХСЛАРНИ ПРОТЕЗ-ОРТОПЕДИЯ

МОСЛАМАЛАРИ ВА РЕАБИЛИТАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ

ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ:

муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш амалиёти сертификат бериш тизимига ўтказилганлиги;

фуқароларга ўз танловига кўра давлат томонидан бериладиган маблағлар (сертификат) ҳисобидан исталган ишлаб чиқарувчидан протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имконияти яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар кейинги йил учун муҳтож шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар ҳамда ногиронлик гуруҳига эга бўлмаган пенсия ёшидаги шахслар)нинг рўйхатини шакллантириш орқали уларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;

муҳтож шахсларга сертификат расмийлаштириш учун Педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси, Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси ва Тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаларини бериш тартиби;

муҳтож шахсларга тасдиқланган рўйхатга киритилган протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотиб олиш имкониятини тақдим этувчи сертификат бериш ҳамда у асосида муҳтож шахсларни тегишли мосламалар ва техник воситалар билан таъминлаш тартиби;

муҳтож шахсларга протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини етказиб бериш, уларни таъмирлаш ёки алмаштириш тартиби;

муҳтож шахсларнинг протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиши ҳисобини юритиш ҳамда харажатларни молиялаштириш тартиби.


3. Белгилансинки:

протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларининг ўртача нархлари кейинги йил учун ҳар йили 5 декабрга қадар ҳудудий тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармалари томонидан шакллантирилади ҳамда 15 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари билан келишган ҳолда тасдиқланади;

инфляция даражаси ва бозор конъюнктураси ўзгаришларини ҳисобга олиб, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари ўртача нархлари заруратга қараб, лекин бир йилда камида бир марта қайта кўриб чиқарилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Молия вазирлиги ҳамда бошқа масъул вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш амалиётини ушбу қарорга иловага мувофиқ тасдиқланган Низомга мувофиқ сертификат бериш тизимига ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирларни белгиласин ва ижросини таъминласин.


5. Мазкур қарор талаблари муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш бўйича протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар билан белгиланган тартибда тузилган амалдаги шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 1 июль



































Время: 0.0022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск