Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2021 й. 419-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибиятлари ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2021 й.

N 419




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ

ИЖТИМОИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА

ЎРИНБОСАРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА

ТАЪЛИМ ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МАСАЛАЛАРИ, ЁШЛАР,

ЖАМОАТ ТАШКИЛОТЛАРИ, МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ КОТИБИЯТЛАРИ ҲАМДА

МАЪНАВИЯТ ВА ДАВЛАТ ТИЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон, "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон фармонлари ҳамда "Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5143-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ўн кун муддатда Котибиятлар ва Департамент раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини қайта кўриб чиқиб, тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 июлдаги

419-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат тилини ривожлантириш департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 декабрдаги 984-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 15 апрелдаги 225-сон қарори.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 6 июль











































Время: 0.2142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск