язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат томонидан тартибга солиниши ва қўллаб-қувватланиши/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.07.2021 й. ПҚ-5178-сон "Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.07.2021 й.

N ПҚ-5178



РЕСПУБЛИКАДА МАВЖУД ЯЙЛОВЛАРДАН

УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ, ИПАК ВА ЖУННИ ҚАЙТА

ИШЛАШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос жун йўналишларидаги майда шохли молларни кўпайтириш, озуқа базасини ривожлантириш, тери ва жунни қайта ишлаш, улардан ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, яйлов майдонларида табиий равишда ўсувчи каврак плантациялари захираларидан барқарор фойдаланиш, шунингдек, пиллачилик тармоғи озуқа базасини кўпайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида:


1. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар:

ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;

тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади;

б) оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган маблағлар жун йўналишидаги қўйларни, шунингдек, қўлда жун йигириш, ипак матолари, гилам ва кигиз тўқиш ускуналарини сотиб олишга ҳам йўналтирилади;

г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандида назарда тутилган молиялаштириш тартиби, истисно тариқасида, қўлда жун йигирувчи, гилам ва кигиз тўқувчи ҳамда қўй ва эчки териларидан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ҳунармандларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги "Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4984-сон қарори билан Молия вазирлиги томонидан қоракўлчилик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 200 миллиард сўм маблағ ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки:

а) мазкур маблағларнинг 50 миллиард сўм қисми 1-босқич сифатида жун йўналишидаги майда шохли молларни етиштиришга ихтисослаштирилган туманлардаги тадбиркорлик субъектлари томонидан лойиҳаларни амалга ошириш учун белгиланган тартибда кредит ажратишга йўналтирилади.

Бунда, ихтисослаштирилган туманларда мазкур маблағлар ҳисобидан:

республика иқлимига мос жун йўналишидаги майда шохли молларни импорт қилиш орқали уларнинг сони оширилади;

яйловларда озуқабоп экинларни етиштириш ҳажми ва ем ишлаб чиқариш қувватлари оширилади, жун қирқиш ва йиғиш шохобчалари ташкил этилади;

жунни қайта ишлаш қувватлари ташкил этилади ҳамда аҳоли жунни қайта ишлаш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўналишида ҳунармандчиликка ўргатилади;

б) 2-босқичда - 2022 йил 1 апрелга қадар Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағлар 1-босқич маблағларининг ишлатилиши натижаларига кўратижорат банклари орқали белгиланган тартибда кредит ажратишга йўналтирилади.


3. Қуйидагилар:

Ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар, шу жумладан аъло бахмал тўқиш ҳажмини ошириш ва тўқилган матоларни республикада кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

2021-2025 йилларда пиллачилик кластерлари томонидан тутзорларда ҳамда пахта ва ғалла майдонлари атрофида тут кўчатларини экиш прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, 2-иловага мувофиқ экиладиган тут кўчатлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибидаги пиллачилик кластерларининг маблағлари ҳисобидан экилади.


4. 2021-2025 йилларда:

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳар йили 30 миллион туп;

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳар йили 10 миллион туп тут кўчатлари етиштириб беришни таъминласин.


5. Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси, Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси ва уюшма аъзоларининг:

Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасини Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда - Қўмита) деб қайта номлаш;

Республика "Қоракўлчилик" уюшмасини "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси (кейинги ўринларда - Уюшма) деб қайта номлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Белгилансинки, Қўмитанинг доимий эгалигидаги яйловлар ҳудудида жисмоний ва юридик шахслар томонидан доривор ўсимликларни, шу жумладан каврак ўсимлигини йиғиш, экиш ва етиштириш Қўмита билан тузилган ижара шартномалари асосида ва унда белгиланган ҳудудларда амалга оширилади.


7. Қуйидагиларга қўшимча вазифалар юклансин:

а) Қўмитага:

жунни қайта ишлаш саноатида рақобатни ривожлантириш, жун етиштириш ва уни қайта ишлаш йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;

жунни қайта ишлашга ҳунармандларни кенг жалб қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга ва уларнинг даромадини оширишга кўмаклашиш;

хорижий инвестициялар, жумладан халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш йўли билан соҳани ривожлантириш;

б) Уюшмага:

жун йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш, жун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уни чуқур қайта ишлаш;

Қўмитанинг доимий эгалигидаги яйловлар ҳосилдорлигини ошириш, яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш ва каврак плантацияларини ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек, табиий ҳолда ўсувчи каврак ўсимликларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келадиган озуқабоп ўсимликлар ҳамда кавракни плантацияларда етиштиришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;

республика ҳудудларида кавракни саноат усулида етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;

каврак плантациясини ташкил этувчиларга плантация ташкил этиш ва хомашё етиштириш юзасидан методик ёрдам кўрсатиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқилган инновацион технологияларни каврак етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

каврак етиштиришга жалб этиладиган мутахассисларни плантацияларда агротехник тадбирларни тўғри амалга ошириш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш.

8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 январдан бошлаб:

қоракўлчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилиб, экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл ва қоракўлча терилари учун;

етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган субсидия Қўмита томонидан берилади.

Молия вазирлиги 2022 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда тегишли маблағларнинг Қўмитага ажратиб борилишини таъминласин.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги 2022 йил 1 январга қадар Қўмита таклифига асосан қўй ва унинг гўшти ҳамда гўшт ва ипак маҳсулотларини экспорт қилишда импорт божларини бекор қилиш масаласини шундай импорт божлари мавжуд бўлган хорижий давлатлар билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисларининг кун тартибига киритсин.


10. Қўмита:

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2022 йил якунига қадар Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида, 2025 йилга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида қўл меҳнати учун ускуналар харид қилишга субсидия ажратиш тизимидан кенг фойдаланган ҳолда, аъло бахмал ишлаб чиқариш ҳажмини 1 миллион метрга етказиш чораларини кўрсин. Бунда, Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик асосида Фарғона вилоятининг туманларида Ипакчилик-ҳунармандчилик марказларини ташкил этиш тажрибаси Наманган ва Андижон вилоятларида ҳам татбиқ этилиши таъминлансин;

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан биргаликда халқаро тадбирларда иштирок этувчи ҳамда таълим муассасаларида, авиа ва темир йўллар тизимида хизмат кўрсатувчи аёллар кийимида, шунингдек, республиканинг диққатга сазовор жойларида миллий ипак матоларидан фойдаланиш бўйича амалий чораларни кўрсин.


11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қўмитанинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ, ҳар йили 1 октябрга қадар кейинги йил учун қўл меҳнати учун ускуналар харид қилиш бўйича харажатларни қоплашга бериладиган субсидиялар миқдорини шакллантирсин ва белгиланган тартибда ажратиб борилишини таъминласин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари:

туманларда замонавий пиллани қайта ишлашга ихтисослашган корхона фаолиятини йўлга қўйиш учун етарли бўлган озуқа базасининг яратилишини;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда ишсиз аҳоли рўйхатининг шакллантирилишини, улар пиллачилик кластерларига бириктирилишини ҳамда пилла етиштириб, даромад топиш бўйича тарғибот ишларининг олиб борилишини таъминласин.


13. Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 июлга қадар илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ ипак қурти уруғчилиги, тутчилик ва чўл-яйлов озуқабоп экинлар селекцияси, етиштириш агротехникаси соҳасидаги мавжуд муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган тадқиқот лойиҳаларининг танлов асосида шакллантирилишини ва зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


14. Давлат божхона қўмитаси Қўмита билан биргаликда қўлда тўқилган гиламлар экспорти ҳажмини ошириш мақсадида хорижий давлатлардан республика ҳудудига олиб кирилаётган тайёр ва ярим тайёр гиламларни "божхона ҳудудида қайта ишлаш" божхона режимида қайта ишлаб, экспорт қилишда тадбиркорлик субъектларига барча зарурий шароитларни яратсин.


15. Қўмита, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва унинг таркибидаги корхоналарнинг 2022 йилда етиштириладиган пилла (тирик пилла) харид нархини 10 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


16. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қоракўлчилик хўжаликларига уларда етиштирилиб экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл ва қоракўлча терилари ҳамда етиштириладиган пилла (тирик пилла) ҳосили учун субсидиялар ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.

Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июлдаги

ПҚ-5178-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳунармандчилик асосида қўлда шойи матолар,

шу жумладан аъло бахмал тўқиш ҳажмини ошириш ва

тўқилган матоларни республикада кенг тарғиб қилиш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


ҚЎЛ МЕҲНАТИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН УСКУНАЛАР ХАРИД ҚИЛИШГА

СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ипак мато ва гилам тўқиш дастгоҳларини харид қилувчи пиллачилик корхоналари рўйхати вамазкур дастгоҳларни харид қилиш учун зарур бўлган маблағлар тўғрисида маълумотни шакллантириш.

2021 йил

15 июль


"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси



Шакллантирилган рўйхат ва маълумотга асосан пиллачилик ташкилотларига қўлда ипак мато ва гилам тўқиш дастгоҳларини харид қилиш учун белгиланган тартибда субсидия маблағларини ажратиш.


2021 йил

1 август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси


АЪЛО БАХМАЛ МАТОСИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ


2.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорлар ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик асосида қўл меҳнатига мўлжалланган ускуналарни харид қилишга субсидия ажратиш тизимидан кенг фойдаланган ҳолда Фарғона вилоятининг 13 та туманида (Олтиариқ, Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Фарғона, Фурқат, Қува, Тошлоқ, Сўх, Учкўприк, Ўзбекистон ва Ёзёвон) жами 5,2 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги инвестиция маблағларини жалб қилиш орқали (ҳар бир туманда 400 мингАҚШ доллари) Ҳунармандлар марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.

2021-2022

йиллар


Фарғона вилояти ҳокимияти, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги



Ушбу марказларда 3,9 минг нафар хотин-қизларнинг аъло бахмал тўқишда бандлигини таъминлаш ва йилига 236 минг метр аъло бахмал ишлаб чиқариш.


2022 йил

якунига

қадар


3.

Андижон вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорлар ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик асосида ҳунармандлар марказлари фаолиятини вилоятнинг 14 та туманида жами 5,6 миллион АҚШ доллари (ҳар бир туманда 400 мингАҚШ доллари) миқдорида инвестиция киритиш орқали йўлга қўйиш.

Ушбу марказларда 4,2 минг нафар хотин-қизларнинг аъло бахмал тўқишда бандлигини таъминлаш ва йилига 254 минг метр аъло бахмал ишлаб чиқариш.


2022 йил

якунига

қадар


Андижон вилояти ҳокимияти, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


4.

Наманган вилояти ҳокимлиги ва тадбиркорлар ҳамкорлигида давлат-хусусий шериклик асосида ҳунармандлар марказлари фаолиятини 11 та туманда жами 4,4 миллион АҚШ доллари (ҳар бир туманда 400 мингАҚШ доллари) миқдорида инвестиция киритиш орқали йўлга қўйиш.

Ушбу марказларда 3,3 минг нафар хотин-қизларнинг аъло бахмал тўқишда бандлигини таъминлаш ва йилига 200 минг метр аъло бахмал ишлаб чиқариш.


2022 йил

якунига

қадар

Наманган вилояти ҳокимлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


СИФАТЛИ ИПАК МАТОЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

ВА УЛАРНИНГ САВДОСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

5.

Республикада ипак матотўқишга ихтисослашган корхоналарда замонавий мато тўқиш ускуналарини ўрнатиш ишларини жадаллаштириш.

2021 йил

1 декабрь

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

Республиканинг барча ҳудудларида ипак матолар (аъло бахмал) ва улардан тўқилган кийимлар савдосига ихтисослашган махсус дўконларни ташкил қилиш.

2021 йил

1 ноябрь

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Қорақалпоғистон РеспубликасиВазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Халқаро мода кўргазмаларида ипак матолардан тўқилган моделлар билан қатнашиш ва шу орқали миллий матоларимизни кенг тарғиб қилиш.


Доимий

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

МАДАНИЯТ, СПОРТ ВА ТУРИЗМ СОҲАСИДА

МИЛЛИЙ ИПАК МАТОЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

6.

Республика миқёсидаҳамда ҳудудларда ўтказиладиган маданий тадбирлар ва байрамларда иштирокчиларнинг кийимларида ҳамда байрам ўтказиладиган майдонлар (амфитеатр, маданият саройлари ва бошқалар), автомобиль йўллари ва пиёдалар йўлаклари четларини миллий қадриятларимизни тарғиб қилган ҳолда байрамона безашда атлас, адрас, шойи ва аъло бахмал матоларидан кенг фойдаланиш чораларини кўриш.

Доимий

Маданият вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари



Республикадаги туристлар ташриф буюрадиган маданий ва тарихий обида (объект)ларда ишловчи аёл ходимларнинг иш кийимларида миллий "икат"тасвири туширилган шойи матолардан фойдаланиш чораларини кўриш.


Доимий

Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


7.

Халқаро ва миллий даражадаги спорт мусобақаларида (олимпиада, халқаро ва миллий спорт чемпионатлари, халқаро спорт анжуманлари) аёл спортчиларнинг кийимларини миллий "икат"элементлари билан бойитиш.


Доимий


Туризм ва спорт вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТРАНСПОРТ ОПЕРАТОРЛАРИ

ТОМОНИДАН МИЛЛИЙ ИПАК МАТОЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

8.

Янги очиладиган метро бекатига "Ипакчилик" номини бериш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси томонидан ипак матолар экспозициясини ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги видеороликларни намойиш этиш учун метро бекатида махсус жой ажратиш.


2021-2022 йил


"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Транспорт вазирлиги


9.

Миллий байрамларимиз арафасида аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автовокзалларни безашда атлас, адрас, шойи ва аъло бахмал матолардан кенг фойдаланиш.


Доимий


Транспорт вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


10.

"Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропортида миллий қадриятларимизни намоён етувчи миллий ипак матолар, тайёр кийим-кечаклар ва ипакли аксессуарлар "Showroom" марказини ташкил қилиш.

"Showroom" марказини ташкил қилиш учун 100 кв.м жойни шартнома асосида миллий ипак матолар, тайёр кийим-кечаклар ва ипакли аксессуарларни сотувчи ташкилотларга ажратиш.


2021 йил

1 август


Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan airports" АЖ, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


11.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат корхоналари ва давлат улуши мавжуд транспорт ташкилотларида йўловчиларга бевосита хизмат кўрсатувчи аёл ходимларнинг махсус кийимларида миллий ипак мато элементларидан фойдаланиш.


Форма кийими

режа бўйича

янгиланган

пайтда


Транспорт вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, "Uzbekistan airways" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МИЛЛИЙ ИПАК МАТОЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

12.

Мактабларда ипакчилик тарихи бўйича очиқ дарсларни ташкил этиш.

Доимий

Халқ таълими вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


Олий таълим муассасалари ва лицейларда ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирлар иштирокчилари, таълим муассасаларининг турли йўналишлардаги танлов мусобақалари жамоалари, тўгарак ва клублар аъзолари, миллий байрамлар арафасида талаба қизларнинг кийимлари миллий атлас, адрас, шойи ва аъло бахмал матолардан бўлишини таъминлаш.



Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

ЖОЙЛАРДА ИПАК МАТОЛАРНИ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

13.

Республика ҳудудларида миллий матоларимизнинг аҳоли ўртасида ўзига хос қадр-қимматга эга эканлигини ҳамда хотин-қизлар томонидан атлас, адрас, шойи ва аъло бахмал матолардан тикилган кийимларни миллий кийим сифатида кийилиши тўғрисида маҳаллаларда ўтказиладиган учрашувларда кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш.


Доимий


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 8 июлдаги

ПҚ-5178-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2025 йилларда пиллачилик кластерлари

томонидан тутзорларда ҳамда пахта ва ғалла

майдонлари атрофида тут кўчатларини экиш

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


минг туп

Т/р

Корхоналар номи


Туманлар

номи


2021

йил куз

мавсуми


2022

йил

2023

йил

2024

йил

2025

йил

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

"Turtkul Silk Carpets" МЧЖ


Тўрткўл

133

1 193

1 568

365

257

2.

"Бўстон-Силк" МЧЖ


Элликқалъа

227

1 193

1 568

365

257

3.

"KKR Ipak Cluster" МЧЖ


Беруний

57

1 172

1 540

358

252

4.

"Жайхун Силк" МЧЖ


Амударё

235

1 275

1 680

393

277

Жами


651

4 832

6 356

1 481

1 042

Андижон вилояти

5.

"Andijan Silk Co" МЧЖ


Андижон

338

1 603

2 133

489

339

6.

"Андижон Ханой ипаги" МЧЖ


Балиқчи

427

1 732

2 311

531

368

7.

"Asaka Ipagi" МЧЖ


Асака

115

1 153

1 513

345

238

8.

"Oltin Zar Ipagi" МЧЖ


Олтинкўл

142

1 249

1 645

376

260

9.

"Sapfir Sanoat" МЧЖ


Шаҳрихон

1

1 178

1 548

353

244

10.

"Xarir Tola" МЧЖ


Жалақудуқ

261

1 498

1 988

456

316

Жами


1 284

8 413

11 138

2 550

1 764

Бухоро вилояти

11.

"Romstar" ҚК


Ромитан

76

1 706

2 274

521

360

12.

"Бухоро Бриллиант Силк" МЧЖ


Пешку

392

1 603

2 133

488

338

13.

"Кумушкент ипаги" МЧЖ


Вобкент

201

1 599

2 127

487

337

14.

"Silk Service" МЧЖ


Бухоро

31

1 603

2 133

488

338

15.

"G`ijduvon ipag tola" МЧЖ


Ғиждувон

492

2 010

2 694

618

428

16.

"Olot ipak tolasi" МЧЖ


Олот

671

2 039

2 733

627

435

17.

"Qorako`l ipak cluster" МЧЖ


Қоракўл

774

2 503

3 372

775

538

Жами


2 637

13 062

17 466

4 003

2 773

Жиззах вилояти

18.

"Silk Expert Processing" ҚК


Дўстлик

531

1 595

2 122

487

338

19.

"Zomin asl ipak tolasi" ХК


Зомин

307

1 291

1 704

390

269

20.

"Al Abbos silk" МЧЖ


Арнасой

523

1 568

2 085

478

332

21.

"G`allaorol silk eksport" МЧЖ


Ғаллаорол

249

1 458

1 934

443

307

Жами


1 609

5 912

7 845

1 798

1 246

Қашқадарё вилояти

22.

"Radiant Silk" ҚК МЧЖ


Қарши

152

1 679

2 237

511

353

23.

"Koson silk" МЧЖ


Косон

497

2 715

3 665

840

582

24.

"Kasbi silk" МЧЖ


Касби

502

1 834

2 451

560

387

25.

"Chiroqchi-tolasi" МЧЖ


Чироқчи

291

1 703

2 270

519

358

26.

"Шаҳрисабз Силк Прадуктион" МЧЖ


Шаҳрисабз

517

1 824

2 437

557

385

27.

"Yakkabog` silk production" МЧЖ


Яккабоғ

778

2 458

3 311

759

525

Жами


2 737

12 213

16 371

3 746

2 590

Навоий вилояти

28.

"Qiziltepa pilla xazinasi" ХК


Қизилтепа

381

2 024

2 712

636

451

29.

"AL-AZIZ IPAGI" МЧЖ


Навбаҳор

303

1 813

2 422

567

401

30.

"Навоий Силк Продуктион" МЧЖ


Нурота

20

836

1 077

244

168

31.

"Ipak qurti urug`i" МЧЖ


Кармана

126

1 183

1 554

359

250

32.

"Хатирчи пилла хазинаси" МЧЖ


Хатирчи

449

2 276

3 059

720

511

Жами


1 279

8 131

10 825

2 526

1 779

Наманган вилояти

33.

"VERIGROW IPAGI" МЧЖ


Мингбулоқ

141

1 303

1 719

397

276

34.

"Silk Row" МЧЖ


Янгиқўрғон

176

1 215

1 598

368

256

35.

"FABRICTEX" МЧЖ


Учқўрғон

70

1 178

1 548

356

247

36.

"GOLDEN SILK" МЧЖ


Наманган

41

1 230

1 620

373

259

37.

"MARJON TOLA FAYZ" МЧЖ


Уйчи

1

1 183

1 554

358

248

38.

"ZILOL SILK" МЧЖ


Тўрақўрғон

64

1 256

1 655

381

265

39.

"SOF IPAK INVEST" МЧЖ


Чортоқ

82

1 272

1 676

387

269

Жами


574

8 637

11 371

2 619

1 821

Самарқанд вилояти

40.

"Элбек ТРЖ" МЧЖ


Пастдарғом

543

1 576

2 096

480

332

41.

"Ishtixon silk" МЧЖ


Иштихон

528

1 576

2 096

480

332

42.

"Jomboy silk" МЧЖ


Жомбой

773

1 684

2 245

515

357

43.

қдарё ипаги" МЧЖ


Оқдарё

502

1 576

2 096

480

332

44.

"Tayloq ipagi" МЧЖ


Тойлоқ

433

1 462

1 940

444

307

45.

"Кумуш Тола" ХК


Каттақўрғон

163

1 639

2 182

500

346

46.

"Samarkand silk аo" МЧЖ


Нарпай

453

1 587

2 110

484

335

47.

"Ziyovuddin silk" МЧЖ


Пахтачи

323

1 566

2 082

477

330

48.

"Zar oltin pilla" МЧЖ


Булунғур

324

1 446

1 916

438

303

49.

"Urgut Silk Fiber Company" МЧЖ


Ургут

581

1 525

2 025

464

321

50.

"Payariq ipagi" МЧЖ


Пайариқ

246

1 530

2 031

465

322

Жами


4 867

17 167

22 820

5 227

3 618

Сурхондарё вилояти

51.

"Сурхон Ипаги" МЧЖ


Шеробод

172

1 363

1 802

413

286

52.

"Huashen Silk worm Pro" МЧЖ


Ангор

171

1 363

1 802

413

286

53.

"Silk village" МЧЖ


Жарқўрғон

214

1 514

2 009

461

320

54.

"Интер Силк Про" ҚК МЧЖ


Термиз

171

1 363

1 802

413

286

55.

"Silk town" МЧЖ


Қумқўрғон

214

1 514

2 010

461

320

56.

"Сино Силк" МЧЖ


Денов

258

1 514

2 010

462

320

Жами


1 201

8 632

11 435

2 623

1 818

Сирдарё вилояти

57.

"AGRO GLOBAL" МЧЖ


Сирдарё

353

1 380

1 826

421

294

Тошкент вилояти

58.

"RAVNAQ-SILK" МЧЖ


Бекобод

170

1 305

1 723

398

277

59.

"Тошкент Силк ПРО" МЧЖ


Бўка

235

1 302

1 717

396

276

60.

"TURON SILK" МЧЖ


Оққўрғон

148

1 274

1 680

387

270

61.

"JINJUZ SILK CO" МЧЖ


Оҳангарон

182

1 222

1 608

370

257

62.

"TCT Agrocluster" МЧЖ


Қуйичирчиқ

134

1 228

1 617

372

259

63.

"BIO FARM ELIT" МЧЖ


Янгийўл

184

1 186

1 558

358

249

64.

"Олтин пилла 2020" МЧЖ


Чиноз

177

1 206

1 587

365

254

65.

"Javoхir Silver Silk" МЧЖ


Бўстонлиқ

197

1 248

1 644

379

264

Жами


1 427

9 972

13 135

3 026

2 105

Фарғона вилояти

66.

"NURLI TONG SILK" МЧЖ


Ўзбекистон

244

1 510

2 005

458

317

67.

"BESHARIQ IPAGI" МЧЖ


Бешариқ

217

1 626

2 165

495

343

68.

"DANG`ARA IPAGI" МЧЖ


Данғара

247

1 542

2 048

468

324

69.

"Silk World Business" МЧЖ


Бағдод

141

1 331

1 758

401

277

70.

"VODIL IPAK YIGIRUV" ШК


Фарғона

273

1 542

2 048

468

324

71.

"ВОДИЙ МАРЖОНИ" КТИЧФ


Сўх

177

984

1 279

290

199

72.

"Uchko`prik ipagi" МЧЖ


Учкўприк

204

1 415

1 874

428

296

73.

"TOSHLOQ SILK" МЧЖ


Тошлоқ

226

1 437

1 904

435

300

Жами


1 728

11 386

15 081

3 445

2 378

Хоразм вилояти

74.

"Bog`ot silk CO" МЧЖ


Боғот

75

1 549

2 060

473

328

75.

"KHIVA SILK FABRIC" МЧЖ


Хива

74

1 691

2 255

519

360

76.

"Shovot silk" МЧЖ


Шовот

50

1 445

1 915

439

305

77.

"XORAZM PILLA XOLDING" МЧЖ


Янгиариқ

88

1 572

2 090

480

333

Жами


287

6 257

8 319

1 911

1 327

Республика бўйича жами:


20 633

115 994

153 987

35 377

24 555

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 июль