ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Олий таълим (бакалавриат, магистратура) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2021 й. 421-сон "Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2021 й.

N 421




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ХОРИЖИЙ ҲАМКОР ОЛИЙ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ ҚЎШМА ТАЪЛИМ

ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА ТАЪЛИМ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони ҳамда "Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг ўзаро келишуви бўйича қўшма таълим дастурлари асосида талабаларни ўқитишни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

а) 2022 йил 1 январдан бошлаб қўшма таълим дастурларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади ва фақат ижобий экспертиза хулосасига эга бўлган қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этишга рухсат берилади;

б) 2022 йил 1 январга қадар қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини амалга ошираётган олий таълим ташкилотлари томонидан ушбу қўшма таълим дастурлари мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида экспертизадан ўтказилади. Бунда:

мазкур қарорнинг иловаси билан хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотига қўйилган талаблар амалдаги қўшма таълим дастурларига нисбатан татбиқ этилмайди;

ижобий экспертиза хулосасига эга бўлмаган қўшма таълим дастурлари бўйича талабаларни ўқишга қабул қилиш тўхтатилади;

2022 йил 1 январга қадар ўқишга қабул қилинган ва қўшма таълим дастурлари асосида таълим олаётган талабалар ўқишини ушбу дастурларда белгиланган тартибда давом эттирадилар;

в) қўшма таълим дастурлари асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқишга қабул қилиш икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқичда - Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилоти томонидан хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган қабул қилиш тартибига мувофиқ кириш имтиҳонлари ўтказилади;

иккинчи босқичда - Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотининг буюртмаси асосида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - Давлат тест маркази) томонидан келишилган муддатларда қўшма таълим дастурида ўқитиш олиб бориладиган чет тилидан кириш имтиҳони ўтказилади.

Бунда:

биринчи босқичда кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар иккинчи босқичда ўтказиладиган имтиҳонда иштирок этишга ҳақли;

иккинчи босқичда чет тили бўйича кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар қўшма таълим дастури бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этади ҳамда қабул параметрларидан келиб чиқиб, ўқишга қабул қилинади;

қўшма таълим дастурида ўқитиш олиб бориладиган чет тили бўйича бакалавриатда (специалитетда) камида В1 даражадаги, магистратура ва клиник ординатурада камида В2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан ўтказиладиган имтиҳондан озод этилади ва уларга мазкур босқич учун максимал балл берилади;

г) қўшма таълим дастурларига оид зарур маълумотлар, қабул параметрлари ҳамда биринчи ва иккинчи босқичларда кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби қабул жараёни бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилоти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади;

д) қўшма таълим дастурлари асосида ўқишга қабул қилиш натижаларини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилоти томонидан хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти билан келишилган ҳолда белгиланади;

е) қўшма таълим дастурлари асосида олий таълим ташкилотларини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга хорижий ҳамкор олий таълим ташкилоти жойлашган давлатда тан олинадиган диплом ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотининг давлат намунасидаги дипломи тақдим этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 июль






























Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск