Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.07.2021 й. 425-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 7 июлдаги

425-сон қарорига

2-ИЛОВА



Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар,

молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш,

рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-

қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш

масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда - Котибият) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни, таркибий ўзгаришларни таъминлаш, банк-молия, солиқ ва божхона тизимини янада ислоҳ қилиш, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш ҳамда рақобатни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, камбағаллкини қисқартириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Котибият ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига (кейинги ўринларда - Бош вазир ўринбосари) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, марказий иқтисодиёт органларининг иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир фаолиятини мувофиқлаштиради.



2-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ АСОСИЙ ФАОЛИЯТ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий фаолият йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазириклар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ўсишнинг замонавий йўналишларини ривожлантириш бўйича:

давлат бошқаруви тизимига, жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принципларини жорий қилиш;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ҳамда бошқа соҳаларни стратегик ривожлантириш дастурларининг сифатли ва самарали амалга оширилишини таъминлашга асосланган баҳолаш тизимини жорий этиш;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;

макроиқтисодий мутаносиблик, иқтисодиётнинг барқарор юқори ўсиш суръатларини, мамлакат аҳолисининг бандлигини таъминлаш ва турмуш даражасини оширишнинг стратегик вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон Фармонига мувофиқ самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул сиёсатни амалга ошириш тизимини жорий этиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

макроиқтисодий ҳолат ва иқтисодиётдаги сифатли таркибий ўзгаришларни мониторинг қилиш, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлиги, унинг турмуши даражаси ва фаровонлигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг комплекс мақсадли дастурлари амалга оширилишини, жумладан, тегишли маълумотлар базаларини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш йўли билан назорат қилиш тизимини ташкил этиш;


б) бюджет, давлат ғазнаси ва давлат қарзини мувофиқлаштириш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш жараёнларини мувофиқлаштириш, бюджетнома лойиҳасининг кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлаш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш;

тегишли даврлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар кўриб чиқилишини, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминлаш;

ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолатини тизимли таҳлил қилишни ташкил этиш, бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар интизомини мустаҳкамлаш, ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида дебиторлик ҳамда кредиторлик қарздорликни камайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Давлат бюджети ижроси ҳақида ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш;

бюджет ташкилотларининг чет эл валютасидаги даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш ҳамда мақсадли ишлатилишини таъминлаш;

валюта маблағлари ҳисобидан жалб қилинган халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарзлари ва кредитларини қайтариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига асосан Молия вазирлиги томонидан тўловлари амалга ошириладиган халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш;

валюта маблағларини бошқариш, чет эл валютадаги маблағларни депозитларга жойлаштириш ва бюджет ссудаси ва субсидияларини ажратиш;

Ўзбекистон Республикасига келаётган инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш воситалари, шу жумладан номоддий шаклдаги воситалар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ишлаш;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзларига хизмат кўрсатиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатларини ижро мониторинг қилиш;


в) Солиқ сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш;

бизнеснинг "соядан" чиқишини рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз тўловларни кенгайтириш чораларини кўриш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шаклланган бизнес юритиш амалиётига мослаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида" 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ солиқ юкини камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш вазифаларини амалга ошириш;

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ҳамда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, солиқларнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлиқ ҳамда ўз вақтида тушишини таъминлаш юзасидан мониторинг қилиш;

солиқ солинадиган базани кенгайтириш бўйича таҳлил қилиш ва таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, шу жумладан макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши ва ҳудудларнинг солиқ салоҳиятини тизимли таҳлил қилиш орқали таъсирчан чоралар ишлаб чиқиш, солиқ назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларини жорий этиш борасида комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш;

солиқларнинг ихтиёрий равишда тўланишини таъминлашга қаратилган, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш;


г) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини молиявий-иқтисодий экспертиза қилиш масалалари бўйича:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланадиган муҳим иқтисодий, ижтимоий муаммолар, институционал ва таркибий ислоҳотлар бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини республиканинг стратегик манфаатлари ва мақсадларига мувофиқлиги юзасидан молиявий-иқтисодий экспертиза қилиш, уларнинг макроиқтисодий кўрсаткичларга, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривожланишига таъсирини баҳолаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш доирасида тегишли соҳадаги малакали мутахассислардан иборат эксперт-таҳлил гуруҳлари билан ҳамкорлик қилиш;


д) Яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда божхона сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 20 июндаги 394-сон қарорига мувофиқ "Яширин иқтисодиёт" улушини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шаклланган бизнес юритиш амалиётига мослаштириш;

яширин иқтисодиётга қарши курашиш фаолиятини "пулни ювиш"га қарши курашиш соҳасидаги ташкилотлар фаолияти билан мувофиқлаштириш;

очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашишга кенг жамоатчиликни, оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш, жамиятда яширин иқтисодиётга муросасизлик ҳиссини шакллантириш, легал бизнес юритишнинг нуфузини ошириш;

божхона тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш, божхона органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

идоралараро ахборот алмашиш, хорижий давлатлар божхона органлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

божхона органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида божхона органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон ҳамда "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сон фармонларига мувофиқ божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

республика бож сиёсати ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида қатнашиш ҳамда давлат божи тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан назорат ўрнатиш;

республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари ривожланишига кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалардан келиб чиқувчи божхона ишига оид мажбуриятларнинг бажарилишини мониторинг қилиш;

республиканинг бошқа давлатлар билан савдо-иқтисодий, валюта-молиявий муносабатларини бож-тариф тартибга солиш воситаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтадиган товарлар ва транспорт воситалари устидан божхона назоратини таъминлаш;

контрабандага, божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш, республиканинг божхона чегараси орқали гиёҳвандлик моддалари, психотроп

ва портловчи моддалар, қурол-яроғ, валюта бойликлари, миллий бойлик ҳисобланган бадиий, маданий-тарихий ва археологик мерос буюмлари, интеллектуал мулк объектлари ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш;

божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва уни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

божхона ташувчилари фаолияти, божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари иши, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ва божхона назорати остида қайта ишлов берилиши устидан назоратни таъминлаш;


е) давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш масалалари бўйича:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш бўйича бозор механизмлари ишлаб чиқилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини таъминлаш, ушбу корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ошириш;

хорижий ва халқаро институтлар ҳамда компаниялар билан давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, шу жумладан уларнинг жозибадорлигини ҳамда бошқариш сифатини оширишни назарда тутувчи самарали механизмларни ўрганиш ва жорий қилишга қаратилган доимий ишлар юритилишини таъминлаш;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улушини босқичма-босқич камайтириш ишларини мувофиқлаштириш, самарали ва очиқ-ошкора хусусийлаштиришни таъминлаш;

давлат иштирокидаги иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

корпоратив бошқарувини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;

товар ва молия бозорларида фаолият юритаётган хўжалик субъектларининг устав капиталида (жамғармаларида) давлат иштирокини камайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;


ж) давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, монополияга қарши курашиш ва тариф сиёсати масалалари бўйича:

Республикада давлат-хусусий шериклик муносабатларининг ҳуқуқий асосини такомиллаштириш ва халқаро амалиётга мос давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқ ягона сиёсатини юритиш;

давлат-хусусий шериклик механизмлари жорий этилиши ва ривожлантирилишини ҳамда шу асосда инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бизнеснинг ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шериклик асосларини фаол жорий қилиш ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий тажрибадан фойдаланиш;

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, шу жумладан муайян лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқишда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳалари иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш, лойиҳаларни молиялаштириш механизмлари, шу жумладан юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш ва тақсимлаш юзасидан уларнинг таклифларини кўриб чиқиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, шу жумладан, лойиҳаларга жалб қилинган бюджет тизими маблағларидан фойдаланилишини, шунингдек, тегишли тармоқлардаги халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш амалиётини мониторинг қилиш;

бозорнинг барча иштирокчиларига товарлардан (ишлар, хизматлардан) тенг фойдаланиш имкониятини бериш, рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ҳисобига уларнинг барчасига хўжалик фаолиятини юритиши учун тенг шароитлар ҳамда эркинлик берилишини, рақобатбардошлигини таъминлаш;

иқтисодиётни эркинлаштириш ва модернизациялаш кўламларини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини баҳолашнинг ҳар чораклик индикаторлари тизимини таҳлил қилиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон Фармони доирасидаги чора-тадбирлар асосида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни эркинлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармонига мувофиқ товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш, ошкораликни таъминлаш ва давлат хариди тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш;

ишлаб чиқарилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини ошириш учун шароит яратиш, нархларнинг асоссиз ўсишини чеклаш ва бунинг ҳисобига ички талабни қаноатлантиришнинг юқори даражасини таъминлаш;

тармоқлар ва ҳудудларда хизматларга бўлган тариф сиёсатини шакллантириш ва юритиш;

мослашувчан тариф сиёсатини олиб бориш, рақобатбардош тарифларни белгилаш бўйича фаол чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;


з) ипотека бозорини ривожлантириш ва давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ижросини амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонига мувофиқ асосий параметрлари ижросини таъминланишини мониторингини амалга ошириш;

банк тизими ва молиявий инфратузилмани янада ислоҳ қилиш, умумий қабул қилинган халқаро нормалар, стандартлар ва баҳолаш кўрсаткичларига мувофиқ уларнинг барқарорлигини ошириш ва янада юқори даражага чиқишини таъминлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

кўрсатилаётган банк-молия хизматлари кўламини, уларнинг инфратузилмасини кенгайтириш, аҳоли ва хорижий инвесторларнинг банк-молия тизимига ишончини янада мустаҳкамлаш, тижорат банклари ва умуман, банк-молия тизимининг фаолиятини етакчи халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан қўлланиладиган халқаро нормалар, мезонлар ва стандартларга асосланган баҳолаш ҳамда таҳлил қилишнинг замонавий тизимини жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020 - 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида" 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармонига мувофиқ хусусий сектор ривожланишини рағбатлантириш, банкларнинг инвестициявий жозибадорлигини, банк хизматлари оммабоплиги ва сифатини ошириш учун банк секторининг тубдан трансформация қилиниши мониторингини таъминлаш;

монетар сиёсат ва валютани тартибга солиш соҳасидаги сиёсатни шакллантириш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш;

замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизимининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;


и) молия бозорини ривожлантириш ва суғурта соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича:

капитал бозорини ривожлантиришнинг яхлит стратегиясини шакллантириш ва ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишни мувофиқлаштириш;

капиталлар бозорининг самарали инфратузилмаси шакллантирилишига кўмаклашиш;

қимматли қоғозлар иккиламчи бозорининг жадал ривожланишини ва кўлами кенгайишини, корпоратив бошқарув тизимини мунтазам такомиллаштиришни таъминлаш;

корпоратив бошқарув ва капитал бозорини тартибга солиш соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;

суғурта бозорини янада такомиллаштириш, кўрсатилаётган суғурта хизматларининг ҳажмлари, турларини кенгайтириш ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини комплекс таҳлил қилиш, уларни ишлаб чиқиш ва мониторингини олиб бориш ишларини мувофиқлаштириш;

замонавий талаблар ҳамда умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ банк тизими, молиявий инфратузилма ва суғурта инфратузилмасининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришни таъминлаш;

суғурта ташкилотларининг суғурта муносабатлари барча иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган фаолиятини назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ягона методологиясини шакллантириш ҳамда амалга ошириш, аудиторлик фаолиятини тартибга солиш, молия бозорларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;

ваколатли органлар томонидан Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш ва лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш;


к) кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ер муносабатларини тартибга солиш масалалари бўйича:

ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармонига мувофиқ иқтисодий соҳадаги кенг кўламли ўзгаришлар ер ва унга боғлиқ ресурсларнинг аниқ ҳисобини юритиш, улардан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни;

ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия, картография ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш;


л) хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш масалалари бўйича:

хусусий тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг жадал ривожланиши йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш, тадбиркорлик тузилмалари фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳамда ноқонуний аралашиш учун масъулиятни оширишга доир дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;

мамлакатни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш, хусусий мулкнинг устувор ролини таъминлаш, хусусий мулк ва тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик субъектлари билан яқин ҳамкорликда ва амалий ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда иқтисодиётни бошқаришнинг бозор услублари ва механизмларини кенг жорий этишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили орқали давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва улардан фойдаланишнинг ошкоралигини таъминлаш;

республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарорини бажариш доирасида республикадаги ҳар бир оилада тадбиркорлик билан шуғулланиш ва барқарор даромад манбаига эга бўлиш учун шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш;


м) аҳолини касбга ўқитиш, бандликни ошириш ҳамда пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб этиш, бошланғич капитал манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш тизимини кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш соҳасида ҳамда аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида келтирилган механизмлар, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган янги касб-ҳунар ва мутахассисликларга эга бўлиш учун уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш;

ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган ишсиз ва вақтинча банд бўлмаган, шу жумладан доимий ишга эга бўлмаган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва касблар бўйича тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек иш берувчиларнинг буюртманомалари асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этишни мувофиқлаштириш;

аҳоли бандлигини, меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш, фуқароларнинг пенсия таъминоти, ижтимоий нафақалар ва компенсация тўловларини тайинлаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, аҳолининг ночор тоифаларига кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамнинг табақалаштирилганлиги ва манзиллилигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмлари ва усулларини яхшилаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг ижросини мониторинг қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 4 майдаги ПҚ-5102-сон қарорига мувофиқ Давлат пенсияларини ҳисоблаш учун зарур маълумотлар электрон базасини шакллантириш,

ушбу жараённи соддалаштириш, фуқароларнинг оворагарчиликларини бартараф этиш, пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, мазкур йўналишда соғлом рақобат муҳити ва замонавий стандартларни жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 апрелдаги 248-сон қарорига мувофиқ аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш;

янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини ошириш дастури ишлаб чиқилишини таъминлаш, аҳолининг турмуши ва фаровонлиги даражасини ошириш дастурларини шакллантириш, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ходимлар меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимларини кучайтириш;

демографик омиллар ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этишга йўналтирилган аҳоли бандлигини таъминлашнинг ҳудудий дастурларини шакллантириш, пенсионерлар, ногирон шахслар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ночор гуруҳларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир манзилли дастурлар ва самарали тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;

республикани демографик ривожлантириш прогнозлари ва ҳудудлар меҳнат ресурсларининг балансларини тайёрлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича самарали комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида демографик жараёнлар, меҳнат ресурсларининг миқдори ва тузилмасининг сон ҳамда сифат жиҳатидан ўзгаришининг чуқур таҳлил қилиниши ва мониторинги олиб борилишини, аҳолининг турмуш ва фаровонлик даражаси тадқиқ этилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва уни ижтимоий ҳимоя қилишнинг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;

меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатларини мустаҳкамлаш, моддий рағбатлантириш механизмларини ва меҳнатни муҳофаза қилиш шароитларини яхшилаш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга йўналтирилган мақсадли дастурлар, қабул қилинган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилишини назорат қилиш;


н) камбағалликни қисқартиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш масалалари бўйича:

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши учун ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оилаларга белгиланган тартибда субсидиялар ажратилишини ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро алоқаларни амалга ошириш;

самарали макроиқтисодий сиёсатни юритиш, барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, тадбиркорлик муҳитини яхшилаш орқали мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида мақбул давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини жорий этиш;

иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини таъминлаш, давлат бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат ташкилотлари ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликда камбағалликни қисқартириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мувофиқлаштириш;

камбағалликни қисқартиришнинг аниқ дастак ва механизмларини ишлаб чиқиш, хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда камбағаллик даражасини аниқлаш мезонлари ва баҳолаш услубиятини, ижтимоий таъминотнинг минимал стандартлари ва меъёрий асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларга эришиш чора-тадбирларини амалга ошириш, яшаш минимуми ва минимал истеъмол саватини ҳисоблаш методологиясини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли даромадлари табақалашувини ўрганиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш ҳамда уларнинг давлат мақсадли дастурлари билан ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сон Фармони, "Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон, "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сон қарорлари мувофиқ ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича республика комиссияси, республика вакиллари ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;


о) концепциялар, дастурлар, "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш соҳасида:

макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштиришни, таркибий ўзгаришларни таъминлаш, банк-молия, солиқ ва божхона тизимини янада ислоҳ қилиш, ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш, ер билан узвий боғланган Давлат кадастрлари ягона тизимини тўлақонли юритиш, давлат активларини самарали бошқаришни ташкил этиш ҳамда рақобатни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишнинг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ҳамда "йўл хариталари"ни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида уларни ҳимоя қилиш механизмларини жорий этиш;

"йўл хариталари"га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқлардаги ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига ташрифлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун уларни Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш.

8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарлари, ҳокимларнинг биринчи ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини таъминлайди;

мамлакатни макроиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, тармоқлар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этишга оид давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича маълумотлар базаларини ташкил этиш, юритиш ҳамда мунтазам янгилаб боришни таъминлайди;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;

ўзи юритадиган соҳага доир масалалар тўғрисидаги ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлайди;

ҳудудлардаги иқтисодий ва ижтимоий аҳволни, жумладан, жойига бориб ўрганади, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросини ўрганади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ҳисобот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бажарилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатларининг Вазирлар Маҳкамасига киритилган лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, қайта ишлайди ва келишади, уларга зарур таҳлилий ҳамда маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, ушбу материалларни Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баённома қарорлари ижросининг назоратини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишлар учун материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг комплекс равишда сифатли тайёрланиши ҳамда ишлаб чиқилишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига белгиланган тартибда тақдим этилишини, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар фаолиятини Котибиятга юкланган вазифаларга мувофиқ мувофиқлаштиради;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бериш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашларнинг самарали ишлашини таъминлайди ва улар қабул қилган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ҳамда назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, жумладан, электрон шаклда келадиган мурожаатларини кўриб чиқади, уларда қўйилган масалаларни ҳал этишга оид таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;

республика ҳудудлари бўйича макроиқтисодий ривожланиш, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, иқтисодиётни модернизациялаш ва таркибий ўзгартириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш масалалари, шунингдек, иқтисодиёт соҳалари бўйича мақсадли дастурлар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди ҳамда натижаларини умумлаштиради;

бажарилиши учун Бош вазир ўринбосари масъул бўлган масалалар ва вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди.

Котибият ўзига юкланган бошқа вазифаларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ва институционал ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқлари, секторлари ва ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳамда прогнозлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари ходимлари, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда, ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва кенгашларда, шунингдек, иқтисодий, ижтимоий, институционал ва таркибий ислоҳотлар муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий тадқиқотлар соҳасидаги халқаро лойиҳаларда қатнашиш;

ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, халқаро, хорижий молиявий ва иқтисодий ташкилотлар, хорижий ҳукумат муассасалари билан ёзишмаларни белгиланган тартибда юритиш;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан - давлат бошқа органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарур ҳолатларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келган ҳужжатларни қайтариш.

Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.


10. Котибият:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;

жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон ҳамда "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар натижалари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш ҳамда улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибият тузилмасига Котибият мудири, Котибият мудирининг биринчи ўринбосари, Котибият мудирининг ўринбосари - бандликни ошириш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш масалалари шуъбаси мудири, шунингдек:

макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда бюджет, солиқ ва божхона сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари шуъбаси мудири;

макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар ва иқтисодий ўсишнинг замонавий йўналишларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

бюджет, давлат ғазнаси ва давлат қарзини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;

яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда солиқ ва божхона сиёсатини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини молиявий-иқтисодий экспертиза қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

давлат активларини хусусийлаштириш ва трансформация қилиш ҳамда давлат-хусусий шериклик, рақобат ва молия бозорини ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири;

давлат активларини хусусийлаштириш ва давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, монополияга қарши курашиш ва тариф сиёсати масалалари бўйича бош мутахассис;

ипотека бозорини ривожлантириш ва давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

молия бозорини ривожлантириш ва суғурта соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

бандликни ошириш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш масалалари шуъбаси мудири;

кадастр тизимини такомиллаштириш ҳамда ер муносабатларини тартибга солиш масалалари бўйича бош мутахассис;

хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бизнес муҳитини яхшилаш масалалари бўйича бош мутахассис;

аҳолини касбга ўқитиш, бандликни ошириш ҳамда пенсия таъминоти ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис;

камбағалликни қисқартиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг инспектори;

Котибият инспектори киради.

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосарлари, шуъба мудирлари, мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси ва инспекторлар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибият иш режалари, Котибият мудири, Котибият мудирининг ўринбосарлари, шуъба мудирлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Котибият мудирининг ўринбосарлари, шуъба мудирлари, мутахассислари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ёрдамчисининг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосарлари, шуъба мудирлари, мутахассислар ишларини ташкил этади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Котибият юритадиган соҳага оид масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

республиканинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва самарадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва бу ҳақда маълумотлар банкининг шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва мутахассисларининг касб даражаси ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чораларига мувофиқ лавозимларга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;

вазифаларнинг Котибият мудирининг ўринбосарлари, шуъба мудирлари ва мутахассислари ўртасида тақсимланишини, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига тасдиқлаш учун киритади, Котибият мудирининг ўринбосарлари, мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукумат қарорлари қабул қилиниши талаб этилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида ҳамда Котибият юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Котибият кадрлар захирасининг шакллантирилиши ва янгиланишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда, унинг вазифасини Котибият мудирининг биринчи ўринбосари бажаради.


17. Котибият мудирининг ўринбосарлари:

шуъба мудирлари ва мутахассислар фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларни мунтазам янгилаб туриш юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Котибият мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.


18. Котибият шуъба мудири:

шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, тахлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Котибият ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий тахлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Котибият мудирига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллари ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йигилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

Котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;

Котибият мудирига ўзига бириктирилган масалалар бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Котибият бош мутахассиси:

таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, функционал вазифаларга мувофиқ топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатлар бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар бўйича зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосалар тайёрлайди, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ улар юзасидан зарур келишишларни таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудири, унинг ўринбосарлари, шуъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича амалга ошириш жадвалини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун киритади, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасининг шакллантирилиши ва юритилишини, унинг мунтазам янгилаб турилишини ташкил этади;

давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари марказий аппаратларининг таркибий бўлинмалари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар), маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларининг аҳволи ва самарадорлигини доимий асосда ўрганади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;

соҳани ривожлантириш бўйича истиқболли вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарларининг фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурлар сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлислари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида шуъба мудирлари, Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикани, соҳалар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ҳамда шуъба мудири, Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият мудирига тақдим этади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.


20. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишининг назоратини ҳамда таҳлил этилишини таъминлайди, уларни бажариш натижалари ҳақида Бош вазир ўринбосарига ахборот беради;

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари самарали бажарилишини ташкил этади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамаси, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли давр учун шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Котибият мудирининг ўринбосарлари, Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;

Бош вазир ўринбосарининг иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазир ўринбосари кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материаллар, шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;

Бош вазир ўринбосари томонидан ўтказиладиган йиғилишлар ва мажлисларга, шу жумладан Ҳукумат комиссияларининг йиғилиш ва мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишни ташкил қилади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг ижросини назорат қилади, Котибият мудири ва Бош вазир ўринбосарига топшириқларнинг бажарилиши ҳақида белгиланган тартибда ахборот беради;

Бош вазир ўринбосарига келадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар бўйича ахборот беради ва хат-хабарлар юзасидан топшириқларни ижрочиларга белгиланган тартибда юборади;

Бош вазир ўринбосарининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини қабул қилишини ташкил этади;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларни Бош вазир ўринбосари қабул қилишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосари ва Котибият мудирининг топшириғига биноан фуқароларни шахсан қабул қилади.


21. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 7 июль






































Время: 0.2323
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск