Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида Вақтинча низом (ЎзР ВМ 08.07.2021 й. 428-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 июлдаги

428-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни

қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб

бориш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧА НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ахборот тизимининг дастурий таъминоти (кейинги ўринларда - дастурий таъминот) - транспорт воситаларининг жойлашуви, шунингдек, идентификация воситалари яхлитлигини назорат қиладиган GSM/GPRS ва GPS хизматлари ёки сунъий йўлдош тизимлари сигналлари ва маълумотларидан фойдаланган ҳолда ахборотларни қайта ишловчи дастурий таъминот;


жўнатувчи божхона пости - товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун ташув бошланадиган божхона пости;


кечиктириб бўлмайдиган тезкор тадбирлар - транспорт воситаларини қидириб топиш, товарларнинг бут ҳолатда манзил божхона постларига етказилишини таъминлаш юзасидан божхона ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар;


манзил божхона пости - товарларнинг барча туркуми ёки унинг бир қисми учун ташув тугайдиган божхона пости;


миллий оператор - автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш учун божхона хизмати органларига электрон пломба ва дастурий таъминотни тақдим этадиган Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахс;


мобил илова - фойдаланувчилар томонидан автотранспорт воситасининг ҳаракат йўналишини кузатиш имконини берувчи дастурий маҳсулот;


электрон пломбалар - автотранспорт воситасининг ҳаракат маршрути тўғрисида маълумотларни сақлаш ва тизимга узатиш, шунингдек, автотранспорт воситасининг юк бўлинмасига кириш имконини чекловчи ҳамда халқаро ташувларни амалга ошираётган автотранспорт воситасини онлайн кузатиб бориш имконини берувчи идентификациялаш воситаси.


3. Электрон пломбаларни ўрнатиш, ечиб олиш ва сақлаш тартиби ҳамда унга қўйиладиган техник талаблар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат божхона қўмитаси) томонидан белгиланади.



2-БОБ. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИДА ЭЛЕКТРОН

ПЛОМБАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Электрон пломбалар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган, олиб чиқилаётган ёки транзит тартибида ҳаракатланаётган божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона хизмати органлари ходимлари томонидан жўнатувчи божхона постида ўрнатилади ва манзил божхона постида ечиб олинади.


5. Автотранспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилган электрон пломба фаоллаштирилгандан сўнг Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармасининг Ситуацион маркази (кейинги ўринларда - Ситуацион марказ) ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракатини масофавий назорат қилиш имконияти яратилади.


6. Товарлар ортилган автотранспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилган электрон пломбаларни ушбу автотранспорт воситаларидан товар ёки буюмларни тушириш, шунингдек, автотранспорт воситаларига бошқа товар ва буюмларни ортиш имкониятини истисно этиши лозим.


7. Товарлар ортилган автотранспорт воситаларини электрон пломба билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда доимий кузатувни ташкил этиш билан шуғулланувчи миллий оператор энг яхши таклифларни танлаш йўли билан Давлат божхона қўмитаси томонидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда тайёрланган техник талабга асосан аниқланади.


8. Жўнатувчи божхона органи томонидан автотранспорт воситаларига электрон пломбалар қуйидаги ҳолларда ўрнатилади:

Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими томонидан белгиланганда;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хорижий давлатлар божхона хизматлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотлар асосида;

божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;

юк жўнатувчи, юк қабул қилувчи ёки ташувчининг талабига кўра.


9. Қуйидаги ҳолларда автотранспорт воситаларига электрон пломбалар ўрнатилмайди:

товар ва транспорт воситалари божхона ҳамроҳлигида кузатиб борилганда;

тирик ҳайвонлар ташилаётганда;

товарлар "Автоматлаштирилган тарзда чиқариб юбориш" ахборот тизими орқали экспорт божхона режимига расмийлаштирилганда (қўшимча равишда бошқа товарлар ортилган ҳолатлар бундан мустасно);

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа ҳолларда.


10. Божхона органлари томонидан электрон пломбалар ўрнатилган автотранспорт воситаларига бир вақтнинг ўзида бошқа турдаги махсус божхона пломбалари қўйилмайди. Автотранспорт воситасига икки ёки ундан ортиқ пломбалар қўйилиши лозим бўлган ҳолатлар бундан мустасно.


11. Автотранспорт воситалари ҳаракатланиш йўналиши ва давомийлиги уларга ўрнатилган электрон пломбалар асосида Ситуацион марказ ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан махсус электрон дастур ёрдамида кузатиб борилади.


12. Қуйидаги ҳолларда автотранспорт воситаларини масофадан онлайн кузатиб бораётган божхона органи мансабдор шахси хабарига асосан божхона органлари кечиктириб бўлмайдиган тезкор тадбирлар амалга ошириши лозим:

электрон пломба ўттиз дақиқадан ортиқ вақт давомида махсус электрон дастурга маълумот жўнатмаслиги ҳолати аниқланганда;

автотранспорт воситаси жўнатувчи божхона пости томонидан белгиланган йўналишдан (республика аҳамиятидаги автомагистралдан) четга чиққанда;

электрон пломбаларга жисмоний шикаст етказилганда ва уни очишга уриниш ҳолатлари аниқланганда;

электрон пломбанинг аккумулятор қуввати даражаси 10 фоизгача ёки ундан паст кўрсаткични кўрсатаётганлиги маълум бўлганда.


13. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланганда, Ситуацион марказ ходими ҳолат кузатилган ҳудудга энг яқин масофадаги ҳудудий божхона органини бу ҳақда хабардор қилади.

Хабар келиб тушган божхона органи автотранспорт воситасини қидириб топиш ва ҳолатга аниқлик киритиш чораларини кўради.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ПЛОМБАЛАРДАН

ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ЙИҒИМ ВА

ЭЛЕКТРОН ПЛОМБАЛАР ТАЪМИНОТИ


14. Электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим ушбу турдаги пломба ўрнатилган автотранспорт воситаси ҳаракатланган масофасидан келиб чиққан ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан ҳисоблаб чиқилади.

Электрон пломбалардан фойдаланганлик учун йиғим миқдори ва унинг тақсимоти Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Электрон пломбадан фойдаланганлик учун ҳисобланган йиғим жўнатувчи божхона постида божхона органлари томонидан ташувчидан ундириб олинади.


15. Божхона органларида электрон пломбалардан фойдаланишда Давлат божхона қўмитаси электрон пломбалар ҳамда улардан фойдаланиш бўйича дастурий таъминот ва техник воситалар билан миллий оператор томонидан таъминланади.

Бунда миллий оператор:

Давлат божхона қўмитаси кўрсатмасига асосан электрон пломбаларни божхона постлари ўртасида тақсимлайди ва уларнинг таъминотини амалга оширади;

электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташиётган автотранспорт воситаларини кузатиб бориш бўйича мобил илова хизматларини кўрсатади;

электрон пломбалардан фойдаланиш жараёнида дастурий таъминотда юзага келган техник носозликларни ўз вақтида бартараф этади, яроқсиз ҳолга келган электрон пломбаларни янгисига алмаштиради ва ушбу йўналишда доимий техник хизмат кўрсатади;

дастурий таъминотнинг доимий ишчи ҳолатда бўлишини ва ахборот хавфсизлигини таъминлайди;

дастурий таъминот ичидаги маълумотларни учинчи шахсларга ошкор қилмаслик чораларини кўради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Электрон пломбалардан фойдаланган ҳолда товарларни ташишда ташувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида электрон пломбага етказилган зарар ташувчидан манзил божхона постида божхона органлари томонидан ундирилади.


17. Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари автомобилда халқаро юк ташишларда электрон пломбаларни қўллаган ҳолда транспорт воситаларини кузатиб бориш жараёнида божхона органи қароридан норози бўлган тақдирда, шунингдек, божхона органи мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


18. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 июль















































Время: 0.1826
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск