ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2021 й. ПҚ-5180-сон "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2021 й.

N ПҚ-5180



"ЯНГИ АНДИЖОН" ШАҲРИНИ БАРПО

ЭТИШ ИШЛАРИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ

ЭТИШГА ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Андижон вилояти аҳолисининг уй-жой шароитини яхшилаш, ҳудудда замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва шаҳар ҳудудлари қурилишини жадаллаштириш мақсадида:


1. Андижон вилояти халқ депутатлари Кенгашининг 440 минг аҳоли учун турар жой, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, кичик саноат ва яшил ҳудудларни ўз ичига олган "Янги Андижон" шаҳрини (кейинги ўринларда - шаҳар) босқичма-босқич комплекс қуриш учун Андижон туманининг адирликлари ҳудудидаги ўзлаштирилмаган 4 минг гектар ер майдонини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Бунда, шаҳар барпо этилишининг биринчи босқичида 121 минг аҳоли учун кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, кичик саноат зонаси қурилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин;

Республика комиссияси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш бўйича доимий фаолият юритувчи штаб (кейинги ўринларда - Штаб) 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин;

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузурида "Янги Андижон" шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - Дирекция) ташкил этилсин ва унинг тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Қуйидагилар Республика комиссиясининг (А.Арипов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

шаҳарнинг бош режасини ҳамда шаҳар ҳудудларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

шаҳарни тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, Штаб ва Дирекция фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

ваколатли ташкилотларнинг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини тортиш бўйича ишини мувофиқлаштириш;

давлат ва корпоратив харидлар очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида амалга оширилишини таъминлаш ва уларнинг назоратини олиб бориш;

мазкур қарорда кўзда тутилган ҳолларда тўғридан-тўғри битимлар асосида тузиладиган шартномаларнинг рўйхатини тасдиқлаш;

шаҳарни барпо этиш учун ажратилаётган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан тизимли назоратни олиб бориш ҳамда, зарур ҳолларда, ажратилаётган маблағлар тақсимотига тегишли ўзгартиришлар киритиш;

шаҳарни барпо этиш ҳамда ҳудудда кўп қаватли турар жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектларини самарали жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини ташкил этиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишлари манзилли дастурларини тасдиқлаш ҳамда шу асосда қурилиш ишларининг олиб борилишини мувофиқлаштириш;

кўп қаватли турар жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда энг мақбул меъморий ва технологик ечимларнинг қўлланилиши, энергия тежамкор ускуналар ва материаллардан фойдаланилишини таъминлаш;

кўп қаватли турар жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларига малакали хорижий мутахассис ва консультантларнинг жалб қилинишини, шунингдек, илғор хорижий технологияларнинг жорий этилишини таъминлаш;

Дирекция раҳбарини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш ҳамда Дирекциянинг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлаш.


4. Қуйидагилар Штабнинг (Д.Адилов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

шаҳар ҳудудида кўп қаватли турар жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун топшириқларни тасдиқлаш;

шаҳар ҳудудларини батафсил режалаштириш лойиҳаларини тасдиқлаш;

шаҳарсозлик, тарихий-маданий, ижтимоий ва йўл-транспорт тадқиқотлари ҳамда муҳандислик қидирувлари натижаларини келишиш;

бирламчи рухсат берувчи, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган муддатда сифатли тайёрланишини назорат қилиш ҳамда ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини келишиш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаш бўйича давлат харидлари шартларини белгилаш ва ҳужжатларини тасдиқлаш;

лойиҳаларни бошқариш ва қурилиш ишлари бўйича техник ва муаллифлик назорати олиб борилишини мувофиқлаштириш;

лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ишлари манзилли дастурларини ишлаб чиқиш ва Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш ҳамда шу асосда қурилиш ишларининг олиб борилишини ташкил этиш;

шаҳарни барпо этиш жараёнида Республика комиссияси томонидан белгиланган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

шаҳар ҳудудида инвесторлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни тизимли равишда назорат қилиб бориш;

қурилиш-монтаж ишларининг шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда лойиҳа ҳужжатлари талаблари асосида сифатли бажарилиши юзасидан лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назорати ва буюртмачиларнинг техник назорати юритилиши ҳамда қурилиш соҳасида давлат назоратининг ўрнатилишини таъминлаш;

шаҳарни барпо этиш ва унинг ҳудудида объектларни қуриш учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил этиш;

шаҳарни барпо этиш ва унинг ҳудудида объектларни қуриш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларнинг ечими бўйича чоралар кўриш;

шаҳар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш устидан доимий мониторинг юритиш ва унинг натижалари юзасидан маълумотларни ҳар ҳафтада Республика комиссиясига тақдим этиб бориш;

шаҳарни барпо этиш ҳамда ҳудудда кўп қаватли турар жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектларини самарали жойлаштириш, лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини олиб бориш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритиб бориш.


5. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

геодезия, геология, гидрометеорология ва экологик муҳандислик-қидирув ва тадқиқот ишларини ташкил этиш;

шаҳарсозлик, тарихий-маданий, ижтимоий ва йўл-транспорт тадқиқотлари олиб борилишини ташкил этиш;

шаҳарни барпо этиш ҳамда унинг ҳудудида кўп қаватли турар жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмалари объектларини қуриш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун топшириқларни тайёрлаш;

бирламчи рухсат берувчи, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг белгиланган муддатда сифатли тайёрланишини таъминлаш, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

лойиҳа ҳужжатларинингэкспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, лойиҳа-тадқиқот ва қурилиш-пудрат ташкилотларини танлаш бўйича давлат харидларини амалга ошириш ҳамда улар билан шартномаларни имзолаш;

шаҳарни барпо этиш ва унинг ҳудудида объектларни қуриш учун ер участкаларини ажратиш билан боғлиқ жараёнларда белгиланган тартибда иштирок этиш;

объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

лойиҳаларни бошқариш ва қурилиш ишлари бўйича техник ва муаллифлик назоратини олиб борилишини таъминлаш ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда объектларни фойдаланишга қабул қилиш ишларини ташкил этиш;

субъектларнинг шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги ўзаро муносабатлари шаффофлигини таъминлаш;

шаҳарни қуриш ишларига салоҳиятли тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида, интернетдаги сайтлар ва ижтимоий тармоқларда тақдимот тадбирларини ва кенг реклама кампаниясини олиб бориш ишларини ташкил этиш;

шаҳар ҳудудида объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилотлари томонидан энергияни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилиши ҳамда юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

қабул қилинган мажбуриятлар инвесторлар томонидан лозим даражада бажарилишини назорат қилиш, шунингдек, инвесторлар томонидан мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, битимларни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

шаҳар ҳудудида, жумладан бошқарув компанияларини тузиш ва тадбиркорлик субъектларини жалб этиш йўли билан муҳандислик-коммуникациялари ва умумий фойдаланиладиган жойлар фойдаланишни ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш;

инвесторлар, тадбиркорлик субъектлари, ишларни бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчи шахслар, бинолар, иншоотлар ва кўп қаватли уй-жойлар мулкдорлари ва улардан фойдаланувчилар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ва объектлардан фойдаланишда белгиланган ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.


6. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарни барпо этишнинг биринчи босқичи доирасида:

а) Дирекция томонидан ўз маблағлари ҳисобидан Республика комиссияси билан келишилган ҳолда, объектларни лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларида иштирок этиш, муаллифлик ва техник назоратни амалга ошириш учун юқори малакали хорижий мутахассис ва консультантлар тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб қилиниши мумкин;

б) қуйидагилар:

ички йўлларни, ижтимоий соҳа ва ободонлаштириш объектларини қуриш бўйича - Дирекция;

ташқи муҳандислик, алоқа ва транспорт коммуникация объектларини қуриш бўйича - тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг буюртмачи хизматлари буюртмачи вазифасини бажаради;

в) истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома асосида:

шаҳарнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишучун - бош лойиҳа ташкилоти "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК томонидан "Keym Kentsel Yenileme Merkezi A.Ş." компанияси (Туркия);

ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;

автомобиль йўллари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ, "Ўзйўллойиҳа" лойиҳа-қидирув институти" ДУК, Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги бошқа лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;

электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - Энергетика вазирлиги тизимидаги лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;

ижтимоий соҳа, инфратузилма объектлари ва умумий фойдаланиш майдонлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - буюртмачилар томонидан энг яхши таклифлар танлови орқали аниқланган лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари жалб қилинади;

г) шаҳарда кўп қаватли уй-жойларни қуриш учун металлпрокат ва цемент маҳсулотларини пудратчи ташкилотларга етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармонида кўзда тутилган алоҳида биржа савдо секцияси орқали сотиш тартиби асосида амалга оширилади.


7. Дирекциянинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5154-сонли қарорида кўзда тутилган маблағлар, Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва унинг қўшимча манбалари, хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.

Бунда, Дирекциянинг штатлар жадвали ва харажатлар сметалари ўрнатилган тартибда молия органларида рўйхатдан ўтказилади.


8. Шаҳарни барпо этишнинг биринчи босқичини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

ижтимоий соҳа, йўл-транспорт, ирригация ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмалари объектларини барпо этиш, лойиҳалаштириш ишлари, қурилиш ишларини назорат қилиш ва бошқариш харажатлари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5154-сонли қарорининг 1-банди "а" кичик бандида назарда тутилган маблағлар;

шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун - Андижон вилоятининг маҳаллий бюджет маблағлари ва унинг қўшимча манбалари, тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари;

кўп қаватли уй-жойлар қурилиши - тадбиркорлик субъектларининг маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари, "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан кафиллик ва компенсация тўловлари;

бозор инфратузилмаси ва хусусий ижтимоий соҳа объектлари қурилиши - тадбиркорлик субъектлари маблағлари ва тижорат банкларининг кредитлари;

электр энергияси, табиий газ ва алоқа тармоқлари қурилиши - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5154-сонли қарорида кўзда тутилган маблағлар ва тегишлилигига кўра эксплуатация қилувчи корхоналарнинг ўз маблағлари.


9. Штаб раҳбари (Д. Адилов):

а) тўғридан-тўғри шартномалар асосида жалб қилинадиган тажрибали инжиниринг компаниялар, шунингдек, хорижий мутахассис ва консультантлар томонидан лойиҳа ҳужжатларини қўшимча экспертиза қилиш ва бажариладиган ишларнинг лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиб боришни таъминласин;

б) Давлат геология қўмитаси (Б.Исламов) билан биргаликда, заруратга кўра чет эллик мутахассисларни жалб қилган ҳолда:

икки ой муддатда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун муҳандислик-геология ишларини ташкиллаштирсин;

уч ой муддатда Андижон шаҳрининг янги ҳудудларини қамраб олган ҳолда Андижон шаҳрининг микросейсмик ҳудудлаштириш харитасини қайта кўриб чиқиб, янгиласин.


10. Қурилиш вазирлиги (Д. Адилов) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Андижон шаҳрида хорижий қурилиш соҳасида тажрибали лойиҳа компанияси филиалини ташкил этиб, маҳаллий мутахассисларни ўқитиш ишларини йўлга қўйсин.


11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Воитов), Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахманов) уч ой муддатда "Янги Андижон" шаҳрида яшовчи аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида шаҳар атрофида амалга ошириш мўлжалланаётган инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантириб, уларнинг амалга оширилишини назоратга олсин.


12. Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш.Абдурахманов):

лизинг корхоналарини жалб қилган ҳолда шаҳардаги кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этаётган қурилиш-пудратчи корхоналарга Республика комиссияси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ қурилиш техникалари ва машина-механизмларни лизинг асосида етказиб бериш чораларини кўрсин;

тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда шаҳарни барпо этиш ҳамда бунинг учун Андижон туманидан зарур ер майдонини Андижон шаҳрига беришни ташкил этиш юзасидан тегишли қарор лойиҳаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Дирекция фаолиятини йўлга қўйиш, унинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш, моддий-техника базасини яратиш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва бошқа ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш чораларини кўрсин.


13. Республика комиссияси (А.Арипов) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

бир ой муддатда "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш билан боғлиқ бўлган бир йиллик "йўл харитаси"ни тасдиқласин;

шаҳарни барпо этиш ва унинг бош режасини амалга ошириш бўйича тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб, юзага келган муаммоли ва ташкилий-техник масалаларни ўз вақтида ҳал этиб борсин;

шаҳарни барпо этиш ва унинг бош режасини амалга ошириш ишлари бориши юзасидан ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига маълумот киритиб борсин.


14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Д.К. Адилов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 12 июлдаги

ПҚ-5180-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини ташкил

этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Комиссия раиси


2. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


3. Д.Қ. Адилов

-

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари, Штаб раҳбари


4. И.Н. Холматов

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари


5. Ш.С. Хидоятов

-

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


6. А.Б. Воитов

-

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


7. А.М. Бобоев

-

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари


8. Ж.Т. Махсудов

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари


9. А.А. Абдувалиев

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси


10. С.И. Саифназаров

-

"Ўзсувтаъминот" АЖ раиси


11. Б.Б. Эшмурадов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси


12. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси


13. Ш.А. Вафаев

-

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори


14. Б.Р. Жураев

-

"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК бош муҳандиси


15. Ғ.Г. Маджидов

-

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК бош директори


16. Ш.А. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири, Комиссия котиби


           

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Заруратдан келиб чиққан ҳолда тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари Комиссия ишига жалб қилиниши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 12 июлдаги

ПҚ-5180-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш

бўйича доимий фаолият юритувчи штаб

ТАРКИБИ

1. Д. Адилов

-

Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари, Штаб раҳбари


2. И. Холматов

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Штаб раҳбарининг ўринбосари


3. Б. Хамраев

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари


4. А. Аманов

-

"Янги Андижон" шаҳарчасида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" ДУК раҳбари


5. Р. Хожибоев

-

Андижон вилояти қурилиш бош бошқармаси бошлиғи


6. Ф. Бердиқулов

-

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи


7. Ш. Матмусаев

-

"Андижон сув таъминоти" МЧЖ директори


8. Ў. Машарипов

-

Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи


9. Ш. Ахмедов

-

"Ўзбектелеком" АК Андижон филиали бошлиғи


10. Д. Салохитдинов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг Андижон вилояти филиали бошлиғи


11. Т. Қараев

-

Андижон вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи


12. А. Жўраев

-

"Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ директори


13. А. Акбаров

-

Андижон вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи


14. Т. Каримов

-

Андижон вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи


15. Ш. Шамшитдиров

-

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" ИК раҳбари


16. Х. Хамидов

-

Андижон вилояти Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи


           

Изоҳ: Штаб аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Заруратдан келиб чиққан ҳолда тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари мутахассислари штаб ишига жалб қилиниши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 12 июлдаги

ПҚ-5180-сон қарорига

3-ИЛОВА



Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Янги Андижон"

шаҳрида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш

дирекцияси" давлат унитар корхонаси

ТУЗИЛМАСИ











Директор























































































Бош муҳандис - Директор ўринбосари



Бош режани реализация қилиш бўлими

1-3



Бош юрисконсульт

1





































Бирламчи рухсат берувчи, лойиҳа ҳужжатлари ва танлов ҳужжатларини тайёрлаш бўлими

2-4



Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бўлими

2



Бухгалтерия

2

































Кадрлар бўйича инспектор

1











Маркетинг, молиялаштириш ва хўжалик-шартнома муносабатлари бўлими

3-5



Лойиҳаларни бошқариш ва қурилишни техник кузатиш, шунингдек, техник назорат бўйича мутахассислар бўлими*

2-10





















Умумий бўлим

1-2





































Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 17 - 32 нафар.


*) Бир ходимга объектлар қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 000 бараваридан ошмаган ҳолда бир вақтнинг ўзида кўпи билан 10 та объект бириктирилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 13 июль





















































Время: 0.1570
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск