ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Марказий банк Бошқарувининг 357-В-1-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 32-сон "Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 29.06.2021 й. Қарори (АВ томонидан 08.07.2021 й. 3266-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2021 й.

N 3266-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.06.2021 й.

N 357-В-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

29.06.2021 й.

N 32


ҚАРОРИ



Тўлов тизимлари операторлари,

электрон пуллар тизимлари операторлари

ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 24 июндаги 357-В ва 13-сон қарори (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й, 10/20/3266/1110-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизимлари операторлари. электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

M.Б. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

       





Қарорга

ИЛОВА



Тўлов тизимлари операторлари,

электрон пуллар тизимлари операторлари

ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-бандда:

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички қоидалар тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг барча бўлинмаларига ҳамда чет элдаги шўъба, филиал, ваколатхоналари ва бошқа бўлинмаларига ижро учун мажбурийдир.";

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўлов тизими оператори, электрон пуллар тизими оператори ва тўлов ташкилотининг чет давлатдаги шўъбаси, филиали, ваколатхоналари ва бошқа бўлинмаларининг ички назорат қоидалари, уларни рўйхатга олаётган давлат қонунчилиги талаблари инобатга олинган ҳолда тасдиқланади.".


2. 19-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи жумла билан тўлдирилсин:

"Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнгги жавобгарлик тўлов тизими операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг зиммасида қолади.".


3. 31-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи-саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қабул қилувчи тўлов ташкилотлари қуйидагиларни аниқлаш мақсадида таваккалчиликка асосланган сиёсат ва тартиб-таомилга эга бўлишлари лозим:

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган электрон пул ўтказмасини қачон ижро қилиш ва рад этиш ёки тўхтатишни;

тегишли кейинги хатти-харакатларни (таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш, махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқиш ва бошқалар).";

олтинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жўнатувчи тўлов ташкилотларига, пул ўтказмаси юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, пул ўтказмаларини амалга ошириш тақиқланади."


4. Қуйидаги мазмундаги 31-1-банд билан тўлдирилсин:

"31-1. Пул ўтказилишида воситачи (транзит) сифатида иштирок этувчи тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари:

электрон тўловларга илова қилинадиган жўнатувчи ва олувчи ҳақидаги барча маълумотларни, жўнатув тўғрисидаги маълумотлар билан бирга юборилишини ва беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланишини таъминлашлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари;

таваккалчиликларни баҳолашга асосланган ҳолда олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда амалга ошириладиган чораларни белгиловчи дастурни ишлаб чиқишлари;

олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларга эга бўлмаган халқаро пул ўтказмалари аниқланганда, бундай ўтказмалар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш масаласини кўриб чиқишлари;

техник чекловлар халқаро электрон ўтказма бўйича ички электрон пул ўтказмага боғланган жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги талаб қилинаётган маълумотнинг сақланишига тўсқинлик қилган ҳолларда, жўнатувчи молиявий муассасадан ёки бошқа транзит молиявий муассасадан олинган барча маълумотлар бўйича ёзувларни беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақлашлари керак.".


5. 1-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 июль















































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск