язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2004 й. 508-сонли қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 октябрдаги

508-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш,

уларни   Ўзбекистон   Республикасига   олиб

кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

              

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартибини белгилайди.

Давлат ўрмон фондидаги ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш хусусиятлари бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


2. Қуйидагилар ўсимлик дунёси объектлари ҳисобланади:

ёввойи ҳолда ўсувчи организмлар - дарахтлар, буталар ва ўтсимон уруғлайдиган ўсимликлар, қирққулоқсимонлар, йўсинсимонлар, сувўтлар, лишайниклар ва замбуруғлар ўзининг барча хилма-хил турлари билан;

ёввойи организмлардан ташкил топадиган табиий ўсимлик гуруҳлари ёки уларнинг ҳар қандай мажмуи;

камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турлари;

ёввойи ўсимликларнинг мевалари, уруғлари ва бошқа қисмлари ёки уларнинг ўсиш давридаги маҳсуллари.


3. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қуйидаги турларда амалга оширилиши мумкин:

а) чорвачилик эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи озуқа маҳсулотларини ғамлаш;

б) чорва молларини ўтлатиш;

в) ўсимлик дунёси объектларидан овчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

г) ёввойи ўсимликларнинг техник хом ашёсини ғамлаш;

д) ёввойи ўсимликларнинг доривор хом ашёсини ғамлаш (йиғиш);

е) ёввойи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун ғамлаш (йиғиш);

ж) дарахт ва буталарни кесиш;

з) ўсимлик дунёси объектларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;

и) ўсимлик дунёси объектларидан маданий-маърифий, тарбия, соғломлаштириш, рекреацион ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;

к) ўсимлик дунёси объектларидан табиатни муҳофаза қилиш мақсадларида фойдаланиш;

л) ўсимлик дунёси объектларидан коллекциялаш мақсадларида фойдаланиш.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа турларда ҳам амалга оширилиши мумкин.



II. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


4. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш умумий ва махсус бўлиши мумкин.


5. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш мазкур Низомнинг 3-банди "г", "е", "з", "и", "л" кичик бандларида назарда тутилган турларида ҳаётий зарур эҳтиёжларни қондириш учун жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.


6. Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар билан келишув бўйича фойдаланувчининг ҳаётий зарур эҳтиёжлари билан чекланган миқдорларда текин амалга оширилади. Умумий фойдаланиш нормаси ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.


7. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш мазкур Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тўлов эвазига, рухсатномалар бўйича амалга оширилади.

Чорвачилик эҳтиёжлари ва чорва молларини ўтлатиш учун ёввойи озуқа маҳсулотларини ғамлашга рухсатнома берилганлиги учун тўлов миқдори маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.

Яланғоч қизилмияни ғамлаш (тўплаш) юридик ва жисмоний шахслар томонидан, улар Ўзбекистон Республикасининг яланғоч қизилмия илдизи экстракти ишлаб чиқарадиган қайта ишловчи ташкилотлари билан ғамланган яланғоч қизилмияни етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишган тақдирда, махсус фойдаланиш учун рухсатнома олмасдан амалга оширилади.

8. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш белгиланган нормативлар доирасида амалга оширилади.

Доривор ва озиқ-овқат ўсимликларининг ёввойи турларини ва ёввойи ўсимликлар техник хом ашёсини ғамлашга квоталар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Пичан ўриш ҳамда табиий пичанзорлар ва яйловларда чорва молларини ўтлатиш нормалари ва муддатлари тегишли қишлоқ ва сув, шунингдек ўрмон хўжалиги давлат органларининг тақдимномаси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади.

Ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишув бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши билан боғлиқ санитария кесишлари тартибида йўл қўйилади.

Тасдиқланган квоталар, шунингдек пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ва муддатлари табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий қўмиталарга, шунингдек ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланувчиларга етказилади.



III. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТНОМАЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИ


9. Махсус фойдаланишга рухсатнома:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга рухсатнома - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;

давлат ўрмон фонди ҳудудида ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга рухсатнома - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан;

захира ерларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатишга, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан;

ўз ерларининг ҳудудида табиий озуқа майдонларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатишга рухсатнома - қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўсимлик дунёсининг бошқа барча объектларига рухсатнома - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.


10. Фойдаланувчилар махсус рухсатнома олиш учун:

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олиш учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига;

фойдаланишнинг қолган турларига махсус рухсатнома олиш учун - тегишли равишда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига мурожаат қиладилар.


11. Махсус рухсатнома олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

объект (тури), жойлашган жойи, фойдаланиш муддатлари ва усуллари кўрсатилган ҳолда махсус фойдаланиш учун буюртманома;

Фанлар академиясининг ўсимликлар мажмуаси ва фойдаланиш ҳудудининг ҳолати тўғрисидаги хулосаси (Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган турлар учун);

ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ёки ҳудудидан фойдаланиш назарда тутилаётган давлат ҳокимияти органларининг розилиги;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


12. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома ёки уни асосли рад этиш ҳужжати ариза берувчиларга ариза олинган кундан бошлаб 15 кун мобайнида тақдим этилади.


13. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан 15 кун мобайнида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик турларини табиий муҳитдан олишга рухсатнома бериш тўғрисидаги тақдимномани Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосаси илова қилинган ҳолда киритади. Рухсатнома бериш рад этилиши учун асос мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бу ҳақда аризачига маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 10 кун мобайнида тегишли рухсатномани расмийлаштиради.


14. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга квота мавжуд бўлмаганда;

тақиқланган ҳудудда ёки тақиқланган усул билан ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун буюртманомалар берилганда;

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда ёки зарур тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда тақдим этилганда;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов тўланмаганда.

Шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам рухсатнома бериш рад этилиши мумкин.

Рухсатнома беришнинг рад этилиши аризачига рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади.

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Рухсатнома беришнинг рад этилиши юзасидан аризачи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


15. Рухсатнома бериш рад этилган тақдирда рухсатнома берилиши учун тўланган тўлов қайтарилмайди.


16. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномада қуйидагилар кўрсатилади: фойдаланишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс; фойдаланиш объекти (турлари), фойдаланиш ҳажми (миқдори), фойдаланиш жойи ва муддатлари.

Махсус фойдаланиш учун берилган рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамларига эга бўлади ва ҳимоя даражалари билан таъминланади. Уларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади, давлат ўрмон фонди ҳудудида фойдаланиш учун берилган рухсатномалар ҳам шу жумлага киради.


17. Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун берилган рухсатнома бошқа шахсларга берилмайди, уларга тузатишлар киритишга ва бошқа белгилар қўйишга йўл қўйилмайди. Фойдаланувчи томонидан табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун берилган рухсатномани олиб қўйишга фақат табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари ва ўрмон идоравий қўриқчилиги (давлат ўрмон фонди ҳудудида) ваколатлидир.

Махсус фойдаланиш учун берилган барча рухсатномалар нусхалари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборилади.



IV. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ОЛИБ КИРИШ

ВА УНИНГ ТАШҚАРИСИГА ОЛИБ ЧИҚИШГА

РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


18. Ўзбекистон Республикасида ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини республикага олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан берилади.

Йўқолиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II ва III иловаларига кирадиган ўсимликлар турлари намуналарини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудудига олиб киришга рухсатнома юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистондаги CITES Маъмурий органи (Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назорати) томонидан берилади, мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ўсимлик дунёси объектлари бундан мустасно.

19. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилмаган ҳамда йўқолиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турлари билан халқаро савдо қилиш тўғрисидаги конвенция (CITES)нинг I, II, III иловаларига кирадиган ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекцияларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетишга рухсатномалар олиш умумий фойдаланиш учун белгиланган нормалардан ошган ҳолларда талаб қилинади.


20. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олиш учун буюртманомалар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига, мазкур Низомнинг 18-банди тўртинчи хатбошида кўрсатилган объектлар бўйича эса - Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Давлат биология назоратига тақдим этилади.

21. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ўсимликнинг олиб келинадиган ва олиб чиқиладиган ҳар бир тури миқдори кўрсатилган ҳолдаги ариза;

ўсимлик дунёси объектларини табиий муҳитдан олишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

Фанлар академиясининг ўсимлик гуруҳининг ва фойдаланиш ҳудудининг ҳолати тўғрисидаги хулосаси (Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган турлари учун);

маҳсулотни импорт ёки экспорт қилувчи мамлакат тўғрисидаги маълумотлар;

олиб чиқиш (олиб кириш) учун фойдаланиш мўлжалланаётган транспорт тури тўғрисидаги маълумотлар;

Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бўйича Давлат бош инспекциясининг карантин рухсатномаси (импорт қилишда);

фитосанитария сертификати (Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини бўйича Давлат бош инспекцияси томонидан берилади);

рухсатнома бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.


22. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини четга чиқаришга рухсатнома бериш учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликнинг бир донаси, шунингдек ўсимликларнинг ушбу турларидан ботаника коллекциялари учун - мазкур турдаги ўсимликларни теришга рухсатнома қийматининг 5 фоизи миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ўсимликлар хом ашёсининг бир килограмми (яланғоч қизилмиядан ташқари) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахслар учун - ўсимликнинг мазкур турини ғамлашга рухсатнома қийматининг 10 фоизи миқдорида;

яланғоч қизилмия хом ашёсининг (ТИФ ТН коди 121190850 0) 1 тоннаси учун - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - юридик ва жисмоний шахсларга яланғоч қизилмияни четга олиб чиқиш учун рухсатнома беришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича 225 АҚШ доллари миқдорида.

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб киришга бериладиган рухсатнома учун тўлов ундирилмайди.

23. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома ёки бундай рухсатнома беришнинг асосли равишда рад этилиши аризачига ариза берилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида юборилади.

24. Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатномаларда қуйидагилар кўрсатилади: олиб кириш ёки олиб чиқишни амалга оширувчи юридик ёки жисмоний шахс, объект (турлари), ўсимлик дунёсининг олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган объектлари ҳажми (миқдори), олиб кириш (олиб чиқиш) муддатлари.

Олиб кириш (олиб чиқишга) рухсатномалар бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш рақамларига эга бўлади ва ҳимоя даражалари билан таъминланади. Уларнинг намуналари Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.


25. Рухсатнома бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

ўсимлик дунёсининг олиб чиқиб кетилаётган объектларининг табиий муҳитдан ноқонуний олинганлиги аниқланганда;

ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда ёки зарур тартибда расмийлаштирилмаганда;

рухсатнома учун тўлов тўланмаганда.

Рухсатнома бериш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам рад этилиши мумкин.

Рухсатнома беришни рад этиш тўғрисидаги ҳужжат рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда аризачига ёзма шаклда юборилади.

Ёввойи ўсимликлар, уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома олишда буюртманомаларни қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқишга рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Рухсатнома бериш рад этилганлиги юзасидан аризачи қонун ҳужжатларига мувофиқ шикоят қилиши мумкин.

Рухсатнома бериш рад этилганда рухсатнома бериш учун тўланган тўлов қайтарилмайди.



V. ЎСИМЛИК ДУНЁСИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


26. Ўсимлик дунёси объектлари муҳофаза қилиниши, фойдаланилиши ва кўпайтирилиши устидан давлат назорати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.


27. Ўсимлик дунёси объектлари муҳофаза қилиниши, фойдаланилиши ва кўпайтирилиши устидан идоравий назорат ёввойи ўсимликлар ўсадиган ҳудуд қарашли бўлган органлар: давлат ўрмон фондида - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан; бошқа ҳудудларда - ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади.


28. Ўсимлик дунёси объектлари муҳофаза қилиниши, фойдаланилиши ва кўпайтирилиши устидан жамоатчилик назорати жамоат бирлашмалари, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.

29. Фойдаланувчиларнинг белгиланган муддатларга, нормативларга ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг, уларни муҳофаза қилиш ва кўпайтиришнинг бошқа қоидаларига риоя этиши Давлат назорати органлари томонидан текширилади.


30. Ўсимлик дунёси объектларини, ёввойи организмлар томонидан ҳосил қилинадиган табиий ўсимлик мажмуаларини муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари томонидан, ўрмон қўриқчилиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилувчи инспекторлар, давлат овчилик ва ўрмон-овчилик хўжаликлари, овчилик-балиқчилик хўжаликларининг егер хизмати томонидан уларга бириктирилган ҳудудларда амалга оширилади.


31. Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш нормалари ва талаблари бузилишини аниқлаш мақсадида ёввойи ўсимликлар кўпайтириладиган ҳудудни бориб кўриш;

ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш, ўсимлик дунёси объектларининг тайёрланган маҳсулотларини, ўрмончи ва егерлар қоровулхонасини, муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларнинг қоровулхоналарини, омборлар ва бошқа иморатларни текшириш, шунингдек транспорт воситаларининг барча турларини кўздан кечириш ва ушлаб туриш;

ўсимлик дунёсининг тайёрланган объектлари билан боғлиқ шахслардан ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун берилган ҳужжатларни кўрсатишни, улар томонидан ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши сабабли ёзма тушунтиришлар берилишини талаб этиш;

мазкур Низом, ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш қоидалари, нормалари, муддатлари ва бошқа талаблари бузилишини бартараф этиш тўғрисида ўсимлик дунёси объектларидан барча фойдаланувчилар бажариши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

мазкур Низом ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олиб қўйиш, шунингдек ноқонуний тайёрланган маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш ҳамда тайёрлов ва савдо ташкилотларига бериш;

ўтказилган текшириш тўғрисида далолатномалар ва маъмурий қонунбузарликлар тўғрисида протоколлар тузиш;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва уларни кўпайтириш бўйича фойдаланувчилар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни назорат қилиш;

"Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, мазкур Низом ҳамда ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолда амалга оширилаётган ишларни тўхтатиб қўйиш;

ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва қонун бузилиши тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юбориш;

хизмат юзасидан берилган ўқ отиш қуролини ва унга ўқ-дориларни белгиланган тартибда олиб юриш.


32. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларига риоя қилишга ва ўз фаолиятини берилган ваколатлар доирасида амалга оширишга мажбурдир.


33. Фойдаланувчилар томонидан қонунчилик талаблари бузилган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилиши ёки тўхтатилиши мумкин. Табиий ўсимлик гуруҳларида қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришлар хавфи пайдо бўлган тақдирда ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилади.


34. Рухсатномасиз ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартиблар ва нормативлар (квоталар) бузилган ҳолда тайёрланган ўсимлик дунёси объектлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади, кўрсатиб ўтилган қонун бузилишида айбдор бўлган шахслар эса ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жавоб берадилар ва зарарнинг ўрнини қуйидаги миқдорларда қоплаш мажбуриятини оладилар:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турлари бўйича - ўсимликлар мақомига қараб. Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган ўсимликлар учун: битта ўсимлик учун - энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари, камёб ўсимликлар учун - 4 баравари ва камайиб бораётган ўсимликлар учун - 2 баравари миқдорида;

ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишнинг бошқа турлари бўйича - қонун ҳужжатларига мувофиқ.


35. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ноқонуний равишда йиғилган, тайёрланган, шунингдек қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда унинг ҳудудига олиб кирилган ўсимлик дунёси объектлари қонунни бузувчилардан олиб қўйилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси органлари томонидан уларни сотиш ҳуқуқига эга бўлган савдо ташкилотларига шартномавий нархлар бўйича сотиш учун берилади.


36. Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Юридик ва жисмоний шахслар ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш оқибатида етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда қоплашлари шарт. Зарарни қоплаш айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.





Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

ўсимлик дунёси объектларидан

фойдаланганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ


  

    

Фойдаланиш турлари


   

Ўсимликларни тайёрлаш учун рухсатнома қиймати

юридик ва жисмоний шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, энг кам ойлик иш ҳақига коэффициентларда

хорижий фуқаролар ва юридик шахслар учун, АҚШ долларида

А. Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимликлар турлари (бир ўсимликнинг ёки бир илдизнинг қиймати - ўсимлик мақомига қараб)



Йўқолиб кетаётган турлар

0,2

30

Камёб турлар

0,1

15

Қисқараётган турлар

0,02

3

1 кг уруғлик ва илдизлар - шу мақомдаги ўсимликлар қийматининг 10 баравари миқдорида



1 кг илдиз ва барглар - шу мақомдаги ўсимлик қийматининг 3 баравари миқдорида



Б. Доривор ва озуқабоп ўсимликларнинг ёввойи турлари ҳамда тайёрлаш учун мўлжалланган ўсимликлар техник хом ашёси (1 кг қиймати)



Зира (уруғ)

0,048

0,6

Родиола разнозубчатая (илдиз)

0,032

0,4

Мойчечак (гул)

0,23

0,3

Оддий зирк (меваси), замбуруғ

0,012

0,15

Самарқанд бўзночи, дўлана (гул), қораандиз, кийикўт, илонпечак, каданопсис, икки уяли қичитқи ўт, лимон ўт, йирик япроқли алқор, Осиё ялпизи, очамбити, минг япроқли тоғ дасторбоши, катта баргизуб, яланғоч қизилмия, оддий бўймадарон, дала қирқбўғини, доривор маврак, юқори витаминли наъматак

     

0,008

0,1

Арча (меваси), дўлана (меваси), оддий исириқ, сув қалампири, қуш торон, майда гулли жамбил (тоғрайҳон), дағал қизилпойча, тиканли ковул, оққалдирмоқ, аччиқ эрман, нозик толали шувоқ, Максимович равочи, афсонак, оддий мингяпроқ, чебрец, уч бўғимли иттиканак, қизилча, Туркистон арслонқуйруғи, оддий қамиш (м), шўравор цистанхе

0,006

0,1



Ўсимликларнинг бошқа турлари


0,005

0,1

      





Низомга

2-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондидан ташқаридаги

дарахтлар ва буталарни кесганлик учун тўлов

МИҚДОРЛАРИ

     




Кесишга рухсат берилган дарахтларнинг 1,3 м баландлигидаги диаметри (см)




Битта дарахтни кесиш учун берилган рухсатнома қиймати миқдори (белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорига нисбатан коэффициентларда)

кам қимматли дарахтлар тури учун:

сассиқдарахт, оқ акация, заранг дарахти, терак, тут, бошқа дарахт ва манзарали буталар.


қимматли ёғочбоп дарахтлар:

ёнғоқ, нок, гледичи, эман, ленкоран акацияси, қорақайин, қора арча, чинор, аччиқмия, туи, шумтол ҳамда бошқа қимматли дарахтлар ва буталар.


4 гача


0,2

0,3

4,1-8


0,3

0,4

8,1-12


0,5

0,7

12,1-16


0,8

1,2

16,1-20


1,2

1,8

20,1-24


1,7

2,5

24,1-28


2,2

3,3

28,1-32


2,8

4,2

32,1-36


3,4

5,1

36,1-40


4,0

6,0

40,1-44


5,6

8,0

44,1-48


6,2

6,3

48,1-52


6,8

10,2

52,1-56


7,7

11,5

56,1-60


8,6

12,9

60,1-64


9,5

14,2

       

        

Изоҳ: буталарнинг диаметри илдиз бўғзида ўлчанади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 459-модда.