язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ҳайвонот дунёси тўғрисидаги қонунчилик/ Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.10.2004 й. 508-сонли қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 28 октябрдаги

508-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан

фойдаланганлик учун тўлов сифатида  тушган

маблағларни,  жарима  суммалари  ва  табиатни

муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини

бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган

суммаларни тақсимлаш тўғрисида

НИЗОМ


1. Ёввойи ҳайвонларни тутиш ва Ўзбекистон Республикасининг ташқарисига олиб кетиш учун рухсатнома бериш ва ёввойи ўсимликларни олиб кетиш учун тўлов ундиришдан олинадиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, ундан:

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг турлари учун 80 фоизи республика бюджети даромадига ва 8 фоизи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига ўтказилади;

ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ўсимликларнинг бошқа турлари учун 60 фоизи маҳаллий бюджетлар даромадига ўтказилади.

2. Ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш ёки урчитиш учун тутишга рухсатнома берилганлиги учун тушадиган маблағлар, 100 фоиз миқдорида:

Давлат овчилик фондининг ташкил этилмаган овчилик-балиқ овлаш майдонларида овлашда - Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига;

овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида овлашда - ушбу хўжаликни юритувчи овчиликдан фойдаланувчининг ҳисоб рақамига;

давлат ўрмон фонди ерларида овлашда - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


3. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима солишдан ундирилган ва ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун ундирилган маблағлар 100 фоиз миқдорида:

ҳуқуқни бузиш давлат қўриқхонаси ҳудудида содир этилган тақдирда - унинг ҳисоб рақамига;

фойдаланувчиларга бириктирилмаган ер майдонларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда - қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, табиатни муҳофаза қилиш вилоят қўмиталари ҳисоб рақамларига;

овчилик-балиқ овлаш хўжаликларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда - овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритувчи фойдаланувчининг ҳисоб рақамига;

давлат ўрмон фонди ер майдонларида ҳуқуқни бузиш содир этилган тақдирда - амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Қолган барча ҳолларда - қоида бузарлик ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган қўриқхоналар ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан очилган ҳоллардан ташқари, ер майдонларининг тегишлилигидан қатъи назар, жарималар ва етказилган зарардан тушадиган барча сумма Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига тушади, ундан жарима тўлашдан тушган сумманинг 60 фоизи Республика бюджетига ўтказилади.

4. Маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима суммаларини ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар қопланиши учун маблағларни ундиришда, суд ижрочилари томонидан мажбурий тартибда тушган маблағларни тақсимлаш қонунчиликнинг бошқа ҳужжатлари талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


5. Мусодара қилинган ов ва балиқ овлаш қуроллари, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш натижасида олиб қўйилган маҳсулотларни сотишдан ҳамда ўсимлик дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланишдан олинган маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлар қонун ҳужжатларига мувофиқ тақсимланади.


6. Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлаган барча шахсларга табиатни муҳофаза қилиш органлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, давлат қўриқхоналари, овчилик-балиқ овлаш хўжалигини юритувчи юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларига зарарни ундиришдан ва пул жаримасидан тушадиган сумманинг 30 фоизигача (ҳайвонот дунёси бўйича) ва 10 фоизигача (ўсимлик дунёси бўйича) тўланади. Қизил китобга киритилган ҳайвонларни ноқонуний овлаганлик учун даъво бўйича мукофот пули зарарни тўлаш ва пул жаримаси суммасининг 20 фоизи, ўсимликлар бўйича эса - 5 фоизи миқдорида тўланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича республика давлат инспекциясининг махсус ҳисоб рақамидан маблағлар Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган смета бўйича сарфланади.

Махсус ҳисоб рақами маблағларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланади.


8. Календарь йил охиридаги махсус ҳисоб рақамининг фойдаланилмаган маблағлари қолдиғи хизмат кўрсатувчи банкнинг ҳисоб рақамида қолади, ёпилмайди ва олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтадиган қолдиқ ҳисобланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 459-модда.