ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 13.07.2021 й. 439-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 13 июлдаги

439-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида

шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил

этиш бўйича аутсорсинг хизматларини

кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда - ПДХХ) тузилмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аутсорсинг - ПДХХ тузилмалари томонидан шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш хизматларини кўрсатиш функцияларини шартнома асосида аутсорсерга бериш;


аутсорсер - ПДХХ тузилмаларига шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича шартнома асосида аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи юридик шахс;


шахсий таркиб - ўрнатилган тартибда иссиқ овқат таъминотига киритилган ҳарбий хизматчилар.


3. ПДХХ тузилмалари шахсий таркибининг озиқ-овқат таъминоти озиқ-овқат йўналиши бўйича аутсорсинг шартларида ташқи умумий овқатланиш корхоналарини жалб этиш орқали таъминланади.


4. Аутсорсерни жалб этиш орқали ПДХХ тузилмалари шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва талаб қилиш режалаштирилган йилда овқатланувчилар сони, меъёрлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархидан келиб чиққан ҳолда тузиладиган ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ТАЛАБГОРЛАРНИ ТАНЛАШ,

НАРХЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА

ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ


5. Аутсорсерлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан талабгорларни ўрганиш ҳамда энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олинади. Бунда умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга, ошхоналарнинг ҳолатини яхшилашга тайёр бўлган талабгорларга устунлик берилади.


6. Аутсорсерларни танлаб олиш натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади ва шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш юзасидан ПДХХ тузилмалари билан белгиланган тартибда шартнома тузиш учун бир кун муддатда ПДХХ тузилмаларига юборилади.

7. Аутсорсерларни жалб этган ҳолда, шахсий таркибнинг стационар ва дала шароитларида овқатланишини ташкил этиш бўйича шартномалар бир календарь йил учун тузилади.

Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича ҳисоб-китоблар шартнома шартларига мувофиқ амалда кўрсатилган хизматлар ва таомнома бўйича тайёрланган таомлар асосида амалга оширилади.

Тегишли ой учун умумий сумманинг 15 фоизи миқдоридаги олдиндан тўлов бошланган ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида хизматлар кўрсатиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади. Сумманинг қолган қисми амалда кўрсатилган хизматлар асосида шартнома шартларига кўра тўланади.


8. Шартнома суммаси тузиладиган шартноманинг ажралмас қисми бўлган махсус паёкнинг ҳисоб-китобига асосан аниқланади ва унда умумий овқатланувчилар сони, озиқ-овқат паёкларининг нормаси, бир овқатланувчи учун озиқ-овқат нархи ва умумий қиймат ойларга бўлинган ҳолда кўрсатилади.


9. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичлари тегишли ҳудудда юзага келган нархлар даражасини ҳар ой ўрганиш орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари баённомаларида белгиланган нархлари улар тасдиқлангандан кейинги кундан эътиборан кучга киради.


10. Агар озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги бозор нархлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг баённома қарорида белгиланган нархлардан баланд бўлса, ПДХХ Раиси ўринбосари аутсорсер билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун тегишли ҳудуддаги амалдаги нархларни ўрганиб чиқиш далолатномаси илова қилинган таклифларни белгиланган тартибда юборади.


11. Баённома қарорларининг тўғри тузилиши учун жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юкланади.


12. Аутсорсерларга бериладиган ёки реализация қилинадиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи транспорт харажатларини қоплашни ҳисобга олган ҳолда амалда сотиб олинган нарх асосида белгиланади.


13. Аутсорсер ҳар ойнинг 5-санасига қадар ПДХХ ўтган ойда амалда кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисоб-фактурани ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириши учун тақдим этади. Кўрсатилган хизматлар нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг амалдаги харид нархидан келиб чиққан ҳолда (бўлинмалар жойлашган жойдаги ўртача бозор нархидан юқори бўлмаган даражада) ва аутсорсернинг барча харажатларини, шу жумладан, ходимлар иш ҳақи, солиқлар, транспорт харажатлари ва бошқаларни ўз ичига олган 20 фоизгача устама ҳақ ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.


14. ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун аутсорсерларни танлаш, аутсорсер ҳамда ПДХХ ўртасидаги ҳисоб-китоблар мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича амалга оширилади.



3-БОБ. ОВҚАТЛАНИШ РЕЖИМИ ВА

УНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


15. Аутсорсер билан биргаликда шахсий таркибнинг овқатланиш режими ва уни режалаштириш ПДХХ тегишли тузилмасига юкланади.


16. Таомлар тарқатилишидан олдин ПДХХ шифокорлари (фельдшерлари) таомлар сифатини татиб кўриш орқали текширадилар, шунингдек, ошхона хоналари, ошхона идиш-товоқлари, инвентарларининг санитар ҳолатини назорат қиладилар.



4-БОБ. ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

СИФАТИГА ТАЛАБЛАР


17. ПДХХ тузилмалари шахсий таркибининг овқатланишини, белгиланган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳар бир ҳарбий хизматчига тўлиқ берилишини назорат қилиш, тайёрланган таомлар сифатини баҳолаш ПДХХ тегишли мансабдор шахслари томонидан ҳар куни тайёр таомлар (эрталабки нонушта, тушлик, кечки нонуштадан олдин) татиб кўрилади.

ПДХХ масъул шахслари тайёрланган таомлар сифати, порциялар миқдорини текширишга ҳақлидирлар.


18. ПДХХ тузилмаларига келтириладиган барча озиқ-овқат маҳсулотлари сифатли бўлиши шарт. Маҳсулотлар сифати мувофиқлик сертификатига ва давлат стандартлари томонидан ўрнатилган кўрсаткич ва техник шартларга мос келиши керак.


19. Сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз (сертификатлар ва маълумотлар), шунингдек, давлат стандартлари талабларига ва техник шартларга жавоб бермаган озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишга йўл қўйилмайди. Келтирилган ҳар бир партия озиқ-овқат маҳсулотларига уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.


20. ПДХХ тузилмаларига келтириладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ПДХХнинг тиббий ва озиқ-овқат йўналишлари бўйича мансабдор шахслари томонидан аутсорсер вакили иштирокида назорат қилинади.

Органолептик кўрсаткичларга кўра сифатсизлиги аниқланган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли лабораторияларига таҳлил учун топширилади.

Озиқ-овқат омборига келтирилган маҳсулотларнинг сифати ҳақиқатдан ҳам ҳужжатларда кўрсатилган стандарт талабларига, техник шартларга, маркировкага мос келмаса, ПДХХ раҳбарияти кўрсатмаси асосида тайинланган комиссия томонидан бу ҳақида далолатнома тузилади. Аутсорсер зудлик билан сифатсиз маҳсулотни алмаштириш бўйича чоралар кўради.

Бундай ҳолатда ПДХХ сифатсиз маҳсулот келтирилганлиги ва шартнома шартлари бузилганлиги ҳақида ёзма равишда аутсорсерни хабардор қилади.



5-БОБ. ОШХОНА ИШИНИ (ФАОЛИЯТИНИ)

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА САНИТАРИЯ

НОРМАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ


21. Ошпазлар ва ошхонанинг бошқа ишчиларига улар санитария-гигиена минимумидан синов топшириб, тиббий кўрикдан ўтганларидан сўнг ошхонада ишлашга рухсат берилади. Кейинчалик улар маълум белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтадилар ва кўрик натижалари шахсий санитария китобчасига киритилади.


22. ПДХХ ва Давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари томонидан махсус текширув тадбирларидан ўтказилган аутсорсерларга ПДХХ объектларида фаолият кўрсатишига рухсат берилади.


23. ПДХХ объектларида фаолият кўрсатувчи аутсорсерлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш фаолияти даврида маълум бўлган ошкор қилиб бўлмайдиган ва махфий маълумотларни тарқатмаслиги учун тўлиқ жавобгардир.



6-БОБ. ОЗИҚ-ОВҚАТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ОБЪЕКТ

ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ


24. Озиқ-овқат йўналишидаги объектлар ва ошхонага фойдаланишга берилган моддий-техника воситалари ПДХХ тегишли тузилмаси томонидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, аутсорсерга (ноль ставка билан) вақтинча фойдаланишга берилади. Ушбу далолатнома ПДХХ комиссияси ва аутсорсер томонидан имзоланиб, ПДХХ раҳбарияти томонидан тасдиқланади.


25. ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш учун фойдаланишга вақтинча топширилган моддий-техника воситаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини аутсорсер амалга оширади.


26. Аутсорсерга вақтинча фойдаланишга топширилган моддий-техника воситалари эксплуатация қилишнинг ўрнатилган муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келса, аутсорсер ҳисобидан тикланади.


27. ПДХХ шахсий таркибининг овқатланишини ташкил этиш бўйича фаолият кўрсатаётган аутсорсерларга объектларда овқатланиш учун истеъмол товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш бўйича савдо шохобчалари юритишга рухсат берилади. Бу фаолият учун қўшимча рухсат берувчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Маҳсулот нархига 20 фоизгача устама ҳақи ўрнатилади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Мазкур Низомда белгиланган талабларнинг бузилиши тузилган шартномани белгиланган тартибда ПДХХ ёки аутсорсер ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.


29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.




Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат

хавфсизлик хизмати шахсий таркибининг

овқатланишини ташкил этиш учун

аутсорсерларни танлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич


ПДХХ


Аутсорсерни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, орган ва бўлинмалар, таъминланувчилар сони ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига талабномалар тақдим қилиш.


Зарурат туғилганда





2-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1. Аутсорсер талабгорларини ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш.


2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.


3. Баённомадан кўчирмани ПДХХга юбориш (аутсорсерлар танлови натижаларини).


1-2. Талабнома қабул қилгандан сўнг 10 кун муддатда



3. Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай









3-босқич


ПДХХ


1. Аутсорсер билан жорий йилнинг охирига қадар амал қилиш муддати билан шартномалар тузиш.


2. Аутсорсерга биноларни, ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва ошхонанинг бошқа моддий воситаларини далолатномага асосан топшириш.


1. 3 иш куни давомида



2. 3 иш куни давомида







Низомга

3-ИЛОВА




Аутсорсер ва Ўзбекистон Республикаси Президенти

давлат хавфсизлик хизмати ўртасида ўзаро

ҳисоб-китобларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


1. Тегишли ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини ўрганиш.


2. Ўрганиш натижаларига кўра озиқ-овқат маҳсулотларининг бозордаги ўртача нархлари кўрсатилган баённомани расмийлаштириш.


3. ПДХХга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳақидаги баённомани етказиш.


1-2. Ҳар ойда жорий ойнинг 1 - санасида





3. Бир кун мобайнида





2-босқич


Аутсорсер


1. Кўрсатилган хизматларнинг асослан-ган ҳужжатларини расмийлаштириш.


2. ПДХХ билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.


Ҳар ойнинг

5 - санасига қадар




3-босқич


ПДХХ


Аутсорсер билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш:

асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолат-номалари) текшириш, маълумотларни озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилган ҳолат мавжудлиги бўйича таққослаш;

аутсорсинг хизматларини кўрсатиш-нинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15% миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш;

тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш.


Уч кун мобайнида




Ҳар ойнинг 10 - санасига қадар



Ҳар ойнинг 20 - санасига қадар

(ўтган ой учун)





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июль









































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск