ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Давлат хавфсизлик хизмати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2021 й. 439-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2021 й.

N 439




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ

ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш даражасини ошириш масалаларини ҳал этишга комплекс ёндашишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий хизматчиларининг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ошхоналар ходимлари сонини, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таомлар турларини кўпайтириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш имконини берадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати шахсий таркибининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки:

аутсорсинг бўйича хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари (кейинги ўринларда - аутсорсер) хизматларининг нархи уларнинг барча харажатлари (солиқлар, ходимларнинг иш ҳақи, транспорт хизматлари ҳамда асбоб-ускуналарни таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш, 20 фоизгача устама ҳақ ва бошқаларни) ҳисобга олиниб ва тегишли контингент учун овқатланишнинг тасдиқланган нормасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади. Бунда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи, шартнома тузилиши санасидаги ўртача бозор нархлари асосида белгиланади;

шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов "ноль" ставка бўйича белгиланади;

шахсий таркибга овқат тайёрлаш учун аутсорсер томонидан фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланади;

аутсорсернинг кўрсатилган хизматлари учун нархлар (шартномалар бўйича), қоидага кўра, кўпи билан бир ойда бир марта қайта кўриб чиқилиши керак;

аутсорсинг бўйича шартномалар тузиш умумий овқатланиш соҳасида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий ва логистик базага эга бўлган талабгорларга устунлик берилган ҳолда, энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан амалга оширилади;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга тўлиқ мувофиқ бўлиши лозим бўлган озиқ-овқатни тайёрлаш ва маҳсулотлар сифатини назорат қилиш зарур бўлганда, вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари жалб этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:

аутсорсинг тизимига ўтиши муносабати билан тежалган пул маблағларини биринчи навбатда ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиш шарт-шароитларини яхшилашга йўналтирсин;

нархларнинг асоссиз ўсиб кетишига ва овқат сифатининг ёмонлашишига йўл қўймаслик устидан қатъий назоратни таъминласин.


4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш юзасидан аутсорсинг хизматлари кўрсатиш учун талабгорларни танлаш;

нархларни шакллантириш ва шартномаларни тузиш, овқатланиш режими ва уни режалаштириш;

ошхона фаолиятини ташкил этиш тартиби;

овқатланишни ташкил этишни назорат қилиш ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатига талаблар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тузилмаларининг сўрови бўйича озиқ-овқатларга амалдаги ўртача бозор нархлари тўғрисидаги маълумотлар мунтазам тақдим этилишини;

озиқ-овқат маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича бевосита фермер хўжаликларидан, улгуржи савдо ташкилотлари ва уларнинг вакилларидан сотиб олинишида аутсорсерларга ҳар томонлама ёрдам берилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раиси А.А. Усманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июль







































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск