ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.07.2021 й. ПҚ-5186-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2021 й.

N ПҚ-5186



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ

ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Халқнинг бунёдкорлик қудрати жўш урган ҳозирги замонда Учинчи Ренессанснинг илмий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мамлакатнинг ислом цивилизациясини ривожлантириш борасидаги ролини янада ошириш ҳамда буюк алломаларнинг жаҳон тамаддунига қўшган ҳиссасини миллий ва халқаро миқёсда оммалаштириш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Маданият вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини (кейинги ўринларда - Марказ):

"Учинчи Ренессанс - Янги Ўзбекистон" ғоясини кенг тарғиб қилувчи;

мамлакат тарихининг янги юксалиш давридаги ютуқларини илмий асосда ўрганувчи, уни кенг жамоатчиликка етказиб берувчи;

моддий маданий мерос намуналарини, ислом дини билан боғлиқ қадимий ва бой анъаналарни тарғиб қилувчи илмий-маърифий масканга айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказнинг янгиланган асосий вазифалари этиб белгилансин:

муқаддас ислом дини билан боғлиқ бой меросни илмий тадқиқ этиш, унинг Марказий Осиё цивилизацияси ривожидаги ўрнини инновацион усуллар орқали тарғиб қилиш;

Ўзбекистонда юз берган умуммиллий юксалишлар, тарихий ренессансларнинг илдизлари ва мазмун-моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса, ёшларга етказиш бўйича зарур чораларни кўриш;

буюк аждодларнинг жаҳон тамаддуни, диний ва дунёвий илмлар ривожига қўшган ҳиссасини энг замонавий усуллар ва воситалар орқали ёритиб бориш;

ёшларни илм-маърифатга даъват этадиган, миллийлик ва динийлик ўртасидаги уйғунлик моҳиятини кенг тарғиб қилишга қаратилган медиа маҳсулотлар, илмий ишланма ва тавсияларни тайёрлаш;

зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини тизимли ошириб боришни таъминлаш;

илм-фаннинг жадал тараққиётини кўрсатиб берувчи сермазмун экспонатлар фонди, қўлёзма ва замонавий нашрлардан иборат бой кутубхоналар тизимини шакллантириш ҳамда уларнинг жаҳон музейлари ва кутубхоналари тармоғига уланишини таъминлаш;

Ўзбекистон халқининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси бўйича фундаментал тадқиқотлар дастурлари ва илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш;

ислом цивилизациясини тадқиқ этиш соҳасининг долзарб илмий-назарий ва услубий масалаларига бағишланган конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ва илмий маърузалар, семинар-тренинглар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни доимий ташкил этиб бориш;

ислом цивилизацияси йўналишида амалга оширилган янги тадқиқотлар натижаларидан илмий жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, республика музейлари ва кутубхоналарида ишлаётган ходимларнинг касбий салоҳиятини ошириш бўйича илмий-амалий ва услубий тренингларни йўлга қўйиш;

Ислом тарихи ва маданияти йўналишига оид билимларни ошириш, қадимий қўлёзма, тошбосма ва тарихий ҳужжатларни консервация ва реставрация қилиш, қоғоз, муқовасозлик, хаттотлик санъатини тиклаш, ислом манбаларини ўрганиш бўйича ўқув курслари ва Китобат илми мактабини ташкил этиш;

"Учинчи Ренессанс - Янги Ўзбекистон" ғоясининг мазмун-моҳиятини, жумладан унинг илм-фан ривожи, динлараро ва миллатлараро бағрикенгликни таъминлашдаги роли ва аҳамиятини жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш.


3. Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ этиш ҳамда янги юксалиш давридаги ютуқларни тарғиб қилиш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари шахсан масъул этиб белгилансин.


4. Марказ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Белгилансинки, Марказ директори Жамғарма маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади.


5. Қуйидагилар:

а) Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;

ҳомийлик хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) Жамғарма маблағлари сарфланадиган йўналишлар этиб белгилансин:

илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар ва ҳужжатларни харид қилиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;

илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;

ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирларни ташкил этиш;

кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларни, шу жумладан хорижий мамлакатларда ташкил қилиш;

Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизими фаолиятини таъминлаш;

қадимий қўлёзма асарлар, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни таъмирлаш, муқовалаш ва тиклаш ишлари бўйича замонавий технологияларга асосланган лабораторияни ташкил этиш, уни зарур асбоб-ускуналар ва махсус материаллар билан таъминлаш ҳамда мутахассисларни лаборатория фаолиятига фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этиш;

Интернет жаҳон ахборот тармоғида буюк алломалар ва мутафаккирлар ҳақида маълумот берувчи ва янги тадқиқот натижаларини тарғиб этишга қаратилган илмий-маърифий портал ва унинг мобиль иловаси фаолиятини таъминлаш;

Марказ фаолияти учун зарур бўлган мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, Марказ фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.

Марказ икки ой муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Марказ ҳузурида Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лаборатория (кейинги ўринларда - Лаборатория) ташкил этилсин ва Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

Лабораторияни ташкил этиш, айрим асбоб-ускуналар, ҳисоблаш техника воситалари, бутловчи материаллар билан таъминлаш ва уларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг техник кўмак маблағлари (грантлари) ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Лаборатория фаолиятига соҳада етарли даражадаги билим ва иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар Марказ томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинади ва уларнинг гонорари (иш ҳақи) Жамғарма ҳисобидан тўланади;

Лаборатория томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовлари натижаларини, жумладан Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотлик санъати ижодий маҳсулини реализация қилишдан тушган маблағлар Марказ ва Лаборатория фаолиятини ривожлантиришга сарфланади.


7. Марказ музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссия (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилсин ҳамда унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Марказ Фанлар академияси, Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Комиссия фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Марказ ва Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти тарихий ёзма манбаларни марказлашган ҳолда сақлаш, тадқиқ этиш, уларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиш бўйича масъул давлат муассасалари этиб белгилансин.

Марказ бир ой муддатда давлат тасарруфидаги барча музей, кутубхона, архив фондлари ва бошқа давлат муассасаларидаги қадимий қўлёзма ва тошбосма манбалар рўйхатини шакллантирсин.


9. Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда:

Марказ томонидан тақдим этилган рўйхат асосида тарихий ёзма манбаларнинг босқичма-босқич Марказ тасарруфига ўтказилиши бўйича чораларни кўрсин;

ислом цивилизацияси ва зиёрат туризмининг илмий асослари бўйича етарли назарий билим ва амалий кўникмаларга эга гид-таржимонларни тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини доимий ошириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ислом цивилизацияси ва зиёрат туризми йўналишида гид-экскурсоводларни етиштириш бўйича Марказ ҳузурида малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этсин;

Марказни юқори малакали, чуқур билим ва амалий иш тажрибасига эга кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказ билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар:

Марказ таркибидаги кутубхона, архив ҳамда музейда сақланаётган қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмаларни рақамлаштириш чораларини кўрсин;

рақамлаштирилган барча маълумотларни ўзида акс эттирувчи мобил иловани ишга туширсин ва аҳоли орасида унинг кенг тарғиботини амалга оширсин;

Марказ расмий веб-сайти, маълумотлар базаси ва мобил илова ўртасида маълумотлар алмашинуви интеграциясини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


12. Марказ унинг асосий биноси бўйича қурилиш-монтаж ишлари якунига етгунга қадар Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 11-уй манзилидаги Ўзбекистон халқаро ислом академияси биносига бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

13. Молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш ишлари учун 2021 йилги Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратилишини, 2022 йилдан бошлаб эса келгуси йилларда амалга ошириши белгиланган вазифалар учун Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларнинг назарда тутилишини таъминласин.


14. Марказ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этиш, тегишли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишга масъул ҳамда шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ш.Ш. Миноваров белгилансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот киритиб борилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 июлдаги

ПҚ-5186-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жаҳон илм-фани тараққиёти ва цивилизациясига

ҳисса қўшган аждодлар илмий меросини тадқиқ

қилиш ҳамда янги юксалиш давридаги

ютуқларни тарғиб қилиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро

муддати


Масъуллар


I. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ, МУЗЕЙ, АРХИВ, КУТУБХОНА

ВА ҚЎЛЁЗМАЛАР ФОНДИНИ БОЙИТИШ ТАДБИРЛАРИ

1.

Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд каби алломалар, шунингдек, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Маҳмуд Замахшарий, Али Қушчи каби ягона сиймоси қабул қилинмаган аждодларнинг сиймосини соҳа олимлари ва рассомлар билан биргаликда тарихий асосланган шаклда яратиш ва халқаро даражада оммалаштириш чораларини кўриш.

1. Соҳага оид олим ва мутахассислар, уламолар, етакчи портретист рассомлардан иборат бадиий гуруҳ таркибини тасдиқлаш.


2021 йил

август


Бадиий академия, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (кейинги ўринларда - Марказ), Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Сиймоси яратиладиган буюк аждодлар рўйхати, ҳар бир сиймони яратувчи рассом ва бириктирилган олимлар рўйхатини шакллантириш.


2021 йил

сентябрь

3. Ҳар бир сиймони тарихий ҳужжатлар, маълумотлар, манбаларга асосланган ҳолда яратиш, кенг муҳокамалар асосида тасдиқлаш.


2021-2022

йиллар

4. Тасдиқланган буюк аждодлар сиймоларини ЮНЕСКО, АЙСЕСКО каби халқаро ташкилотларга расмий тақдим этиш.


2022 йил

сентябрь

5. Тасдиқланган буюк аждодлар сиймоларини фильм, ролик, тақдимот материалларида, ижтимоий тармоқларда, шунингдек, Марказ музейи экспозициясида кенг қамровда намойиш қилиш, халқаро даражада оммалаштириш чораларини кўриш.


2022 йилдан

бошлаб

2.

Илм-фан соҳасига оид хорижий тиллардаги қуйидаги китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш:

"1001 Inventions: Enduring Legacy of Muslim Civilization" ("1001 кашфиёт: Мусулмон цивилизациясининг бардавом мероси") номли китоб;

"1001 Cures: Contributions in Medicine & Healthcare from Muslim Civilisation" ("1001 шифо: Мусулмон цивилизациясининг доришунослик ва табобатга қўшган ҳиссаси") номли китоб;

"Light from the East" ("Шарқдан Нур") номли китоб.


1. Китобларни таржима қилиш ва чоп этиш шартларини келишиш.


2021 йил

август


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (кейинги ўринларда - ЎзФА Шарқшунослик институти), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция, реставрация қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси (кейинги ўринларда - Дирекция)


2. Ижодий ва таржимонлар таркибини шакллантириш.


2021 йил

сентябрь


3. Таржималарни амалга ошириш учун грант лойиҳасини тайёрлаш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.


2021 йил

октябрдан

бошлаб режа

асосида ҳар

йили


3.

Ўзбек халқига тегишли асрий анъаналар, ислом динига асосланган ҳикматли сўзлар ва мақолларнинг тавсифига бағишланган қуйидаги номдаги рисолаларни тайёрлаш ва нашр қилиш:

"Анъаналар: ўтмиш, бугун ва келажак" номли рисола;

"Ўзбек халқ нақллари" номли рисола.


1. Ижодий ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш.


2022 йил

январь


Марказ, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция

2. Грант лойиҳаларини тайёрлаш.


2022 йил

февраль


3. Грант натижалари асосида тайёрланган китоб матнини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва нашр этиш.


2022 йил

май-сентябрь


4.

"Шарқ ва Ғарб" нодир китоблар коллекциясининг 5 тилдаги (ўзбек, араб, рус, француз ва инглиз тиллари) илмий фиҳристини тайёрлаш.


1. Марказ тасарруфидаги "Шарқ ва Ғарб" нодир китоблар коллекциясининг илмий фиҳристини тайёрлаш ва ўзбек, араб, рус, француз, инглиз тилларига таржима қилиш.


2021 йил

август


Марказ, Дирекция

2. Фиҳристнинг 1-жуз нодир китоблар суратлари, қисқача тасниф ва иллюстрация билан безатилган шаклда нашрдан чиқариш.


2021 йил

сентябрь

3. Фиҳристнинг 2, 3 ва 4-жузларини нашрдан чиқариш.


2021 йил

декабрь

5.

"Учинчи Ренессанс - Янги Ўзбекистон" китоб-фотоальбомини 4 тилда (ўзбек, рус, араб ва инглиз тиллари) тайёрлаш.


1. Ижодий ва таржимонлар гуруҳини шакллантириш.


2021 йил

сентябрь


Марказ, Дирекция, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари


2. Китоб-фотоальбом матнини тайёрлаш, таржима ва таҳрир қилиш.


2022 йил

май


3. Республика бўйлаб фотосуратлар жамлаш ва саралаш.


2022 йил

июнь

4. Нашр қилиш ва халқаро миқёсда тақдимотини ўтказиш.


2022 йил

сентябрь


6.

"Ўзбекистон - жаҳон цивилизацияси кесимида" мавзусида грант лойиҳасини амалга ошириш ва унинг натижалари асосида 4 тилда (ўзбек, рус, араб ва инглиз тиллари):

монография яратиш;

марказ музейи медиаконтентлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш;

қиёсий-таҳлилий жадваллар, хариталар, инфографика тайёрлаш.


1. Монографияга киритиладиган мавзулар, Марказ музейи медиаконтентлари учун таҳлилий материаллар, қиёсий-таҳлилий жадваллар, хариталар, инфографика рўйхатини шакллантириш ва уларни тайёрлаш.


2. Лойиҳа натижаларини Марказ музей экспозицияси, медиа контентлар билан уйғунлаштириш, монография чоп этиш.


2021-2022

йиллар


Марказ, Дирекция, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси


7.

"Ўзбекистон ислом санъати - жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми" мавзусидаги илмий маълумотларни (3 тилдаги фотоальбомли китоб, махсус сайт, туркум кўрсатувлар орқали) кенг жамоатчиликка етказиш.


1. Лойиҳа концепциясини ва техник шартларини ишлаб чиқиш.


2021 йил

ноябрь


Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Ўзбекистон халқаро ислом академияси

2. heritage.cisc.uz веб-сайтини яратиш ва уни концепцияга мувофиқ материаллар билан тўлдириш.


2022 йил

режа асосида

3. Веб-сайтнинг ўзбек, инглиз ва араб тилларида фаолият юритишини ташкил этиш.


2022-2025

йиллар


8.

"Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" кўчма стендини тайёрлаш ва хориждаги музей, галерея ва кўргазма залларида унинг намойишини ташкил этиш.


1. "Ўзбекистон - ислом маданияти маркази" кўчма стендининг концепцияси ва кўргазма дизайнини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


Марказ, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Ташқи ишлар вазирлиги

2. Хорижий мамлакатларда намойишини ташкил қилиш.


2022-2025

йиллар режа

асосида


9.

Қуйидаги йўналишларда танлов ташкил этиш:

"Учинчи Ренессанс - ёшлар нигоҳида" мавзусида танлов ўтказиш;

олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларида илмий-изланиш олиб бораётган ёш манбашунос олимлар, тадқиқотчи ва магистрлар ўртасида танлов ўтказиш.


1. Ҳамкор ташкилотлар билан бирга танлов низоми ва йўриқномасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


Ёшлар ишлари агентлиги, Марказ, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


2. Танлов муддати ва шартларини, ўтказиш тартибларини тайёрлаш.


3. Танлов ғолибларини тақдирлаш.


2022 йилдан

алоҳида режа

асосида


10.

Республикада фаолият кўрсатаётган музей ва кутубхона ходимлари учун ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш тажрибаларни оммалаштириш мақсадида онлайн ўқув-семинар ташкил этиш.


1. Ўқув-семинар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Ўқув-семинари иштирокчилари, маърузачи олимлар ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.


3. Ўқув-семинарни юқори савияда ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситаларида ёритиш.


2022-2025

йиллар

режа асосида


Марказ, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


11.

Қатар миллий кутубхонаси билан ҳамкорлик доирасида у ерда сақланаётган қўлёзмаларнинг каталоглари ва электрон нусхаларини олиш.


1. Қатар миллий кутубхонасидаги Марказий Осиё тарихига оид қўлёзмалар каталоглари ва нусхаларини аниқлаш.


2. Қатар давлатида жойлашган кутубхона, университет ва фондларда сақланаётган қўлёзмалар каталоглари ва электрон нусхаларини алмашиш.


2021 йил

сентябрь-

декабрь


Марказ, Ташқи ишлар вазирлиги

12.

Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда ислом цивилизацияси тарихи ва бугуни, маърифий ислом ҳамда минтақага мос ислом илмлари ва анъаналарини ўзида акс эттирувчи манбалар бўйича илмий тадқиқотлар (магистрлик, PhD, DSc) амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.


1. Марказ қошида фаолият кўрсатаётган Илмий кенгаш ҳамда Илмий семинар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


2. Магистр ва ёш тадқиқотчиларнинг Марказда мунтазам равишда амалиёт ўташлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларнинг тадқиқот ишларини амалга оширишда соҳа олимларини жалб этган ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатиш.


2022-2025

йиллар режа

асосида


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


13.

Жаҳоннинг етакчи олимлари томонидан заминимизда етишиб чиққан буюк алломалар ҳаёти ва илмий меросига бағишланган йирик тадқиқотларни ўзбек тилига таржима қилиш.


1. Ғарб ва Шарқ мамлакатларида ислом илмлари ва маданияти йўналишида илмий фаолият олиб бораётган марказларда юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарлари бўйича ҳамда юртимиз тарихи ва ислом маданиятига оид Шарқ ва Ғарб тилларида ёзилган тадқиқотларни аниқлаш ва рўйхатини тузиш.


2. Марказий Осиёда, шу жумладан Ўзбекистонда ислом цивилизацияси ва Ўзбекистонда ренессанс даврлари бўйича қилинган тадқиқотларни саралаш ва таснифлаш.


3. Йирик тадқиқот ишларини таржима қилиш режасини тузиш ҳамда таржимонлар гуруҳини шакллантириш, халқчил тарзда ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларига таржима қилиш ишларини амалга ошириш ва мунтазам нашр этиб бориш.


2022-2025

йиллар

режа асосида


Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси,Ўзбекистон мусулмонлари идораси,Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари


14.

Бурҳониддин Марғинонийнинг "Ҳидоя" асарининг илмий-изоҳли, академик таржимасини амалга ошириш ва нашр этиш.


1. Бурҳониддин Марғиноний "Ҳидоя" асарининг мукаммал ва муаллифга яқин кўчирилган қўлёзма нусхасини аниқлаш ҳамда асар бўйича араб ва бошқа тилларда қилинган тадқиқотларни аниқлаш ва жамлаш.


2. Асарни таржима қилиш бўйича таржимонлар гуруҳини шакллантириш.


3. "Ҳидоя" асарини тўлиқ академик таржимасини амалга ошириш учун грант лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


2021-2025

йиллар

режа асосида


Марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция


15.

Ислом тарихи ва маданияти йўналишига оид билимларни ошириш, хорижий тиллар, араб тили ва ёзувини (хаттотлик), қадимий қўлёзма ва тошбосма асарларни қайта таъмирлашни (реставрация), Қуръони каримни ўрганиш, гид-таржимонлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мақсадли ўқув курслари фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Курсларнинг ўқув дастурлари ва ўқув режасини ишлаб чиқиш.


2. Ўқув жараёнига соҳанинг тажрибали олимлари, педагоглари ва мутахассисларини жалб қилиш.


3. Ўқув курсларини юқори савияда ташкил этиш.


2021 йил

августдан ҳар

йили режа

асосида


Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Туризм ва спорт вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


II. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

16.

Бухоро шаҳрида "Ислом каллиграфияси ва наққошлик" танловини ўтказиш ва унинг якуни бўйича Ислом каллиграфия галереясини ташкил этиш.


1. "Ислом каллиграфияси ва наққошлик" танловининг концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

сентябрь


Марказ, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Бухоро вилояти ҳокимлиги


2. Танловни эълон қилиш ва уни ўтказиш.


3. Танлов якуни бўйича каллиграфия намуналари галереясини ташкил этиш.


2021 йил

октябрь

17.

"Аждодларга муносиб авлод бўлайлик" шиори остида таълим муассасалари талаба-ўқувчилари ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.

1. Тадбирлар концепцияси ва дастурини ишлаб чиқиш.


2. Тадбирлар иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.


3. Тадбирларни ташкил этиш, уларнинг ОАВда ёритилишини таъминлаш.


2022-2025

йиллар

ҳар йили

ёшлар куни

арафасида


Ёшлар ишлари агентлиги, Марказ, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


18.

"Аждодлар мероси - ибрат ва тарбия манбаи" шиори остида республика маҳаллаларида маънавий тарғибот ишларини амалга ошириш.


1. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирлар режаси ва дастурини ишлаб чиқиш.


2021 йил

декабрь


Марказ, Фанлар академияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси


2. Тадбирлар ўтказиладиган маҳаллалар рўйхатини шакллантириш ва ўтказиш муддатларини белгилаш.


2022-2025

йиллар


3. Тадбирни ташкил этиш ва унинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.


Ҳар йили

режа асосида


19.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган туркум мавзудаги маданий-маърифий тадбирлар ва нашр ишларини ташкил этиш.


1. "Ўзбекистон - ислом цивилизацияси маркази" журналининг махсус сонини чоп этиш.


2. Телерадиоканалларда шу мавзуга оид туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш.


3. Маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш.


4. Мавзуга оид мақолалар, буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тайёрлаш.


2021 йил

август-

сентябрь


Марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


20.

Диний таълим муассасаларида буюк алломаларимиз илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этишга қаратилган "Мусулмон шарқида илм-фан ривожи ва ҳозирги замон" мавзуида танловлар ва илмий-маърифий давра суҳбатларини ўтказиш.


1. Танловлар ва давра суҳбатлари режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.



Марказ, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, "Зиё" медиа маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

2. Танловлар ва давра суҳбатига соҳа олимлари ва мутахассисларни жалб этиш.


3. Танловлар ва давра суҳбатини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йилдан

бошлаб ҳар

йили режа

асосида


21.

Телерадиоканаллар орқали юртимиз алломаларининг ибратли ҳаёти ва бой илмий-маънавий мероси ҳақида кўрсатувлар, давра суҳбатлари ва эшиттиришлар тайёрлаш.


1. Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар мавзуси ва сценарийсини тайёрлаш.


2. Миллий телерадиоканалларда, шу жумладан "Ўзбекистон 24", "Ўзбекистон", "Ўзбекистон тарихи", "Ёшлар", "Маданият ва маърифат", "Маҳалла" телерадиоканалларида ислом тарихи, маданияти, ривожланиш тенденциялари, дин соҳасидаги ислоҳотлар, виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларни ёритишга қаратилган туркум мавзудаги телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни эфирга узатиш.


2021-2025

йиллар режа

асосида


Марказ, Фанлар академияси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси "Зиё" медиа маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


III. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЙЎНАЛИШИДА

АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ТАДБИРЛАР

22.

Хорижий давлатлардаги шу жумладан Сулаймония кутубхонаси қўлёзмалар фонди (Туркия), Худобахш кутубхонаси қўлёзмалар фонди (Ҳиндистон), Теҳрон давлат музейи (Эрон), Ал-Азҳар қўлёзмалар фонди, Миср Фанлар академияси қўлёзмалар фонди (Миср), Париж миллий кутубхонаси фонди (Франция), Берлин миллий кутубхонаси (Германия), Оксфорд ислом тадқиқотлар маркази фонди (Англия), Санкт-Петербург шарқшунослик институти қўлёзмалар фондларида (Россия) кабиларда сақланаётган Ўзбекистон тарихига оид манбаларнинг электрон ёки факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш чораларини кўриш.


1. Қўлёзмалар электрон нусхаларини олиш бўйича хорижий давлатларда соҳада фаолият кўрсатаётган ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2022 йил

январь-июнь


Марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари


2. Қўлёзмаларни аниқлаш, рўйхатини тузиш.


2022-2024

йиллар

3. Электрон нусхаларини мамлакатимизга олиб келиш чораларини кўриш.


2022-2024

йиллар

23.

Хорижий давлатлардаги турдош ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва меморандумлар имзолаш, жумладан:

"Ипак йўли халқаро кутубхоналар иттифоқи" (Silk Road International Library Alliance);

Австралия Ислом музейи, Малайзиядаги Ислом санъати музейива бошқалар.


1. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва меморандум лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

январь-июнь


Марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Ҳамкор ташкилотлар билан меморандумларни имзолаш.


режа асосида


24.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Қирол Файсал номидаги Ислом тадқиқот ва изланишлар маркази имкониятларидан кенг фойдаланиш, ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш, қўлёзмаларни рақамлаштириш ва электрон манбалар алмашиш, шунингдек, Марказнинг Ар-Риёз шаҳрида филиалини очиш чораларини кўриш.


1. Саудия Арабистони Қироллиги Қирол Файсал номидаги Ислом тадқиқот ва изланишлар маркази билан ҳамкорлик шартларини келишиб олиш.


2021 йил

октябрь


Марказ, Ташқи ишлари вазирлиги


2. Қирол Файсал номидаги Ислом тадқиқот ва изланишлар марказида сақланаётган қўлёзмаларнинг электрон нусхаларини олиш.


2022 йил

январь

3. Марказнинг Ар-Риёз шаҳрида филиалини очиш чораларини кўриш.


2022-2023

йиллар


25.

Ўзбекистоннинг ислом билан боғлиқ меросини ҳамда юртимиздан етишиб чиққан мусулмон олимларининг ҳаёти ва илмий асарларини ўрганган маҳаллий ва хорижий олимлар ҳамда тадқиқотчилар ҳақида маълумотлар базасини яратиш.


1. Ўзбекистоннинг ислом билан боғлиқ меросини ўрганган маҳаллий ва хорижий олимлар, тадқиқотчилар рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

январь


Фанлар академияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, ЎзФА Шарқшунослик институти, Марказ, Ташқи ишлари вазирлиги


2. Маҳаллий ҳамда хорижий олим ва тадқиқотчилар билан алоқаларни ўрнатиш, Марказ томонидан ташкил этилаётган конференция ва давра суҳбатларида уларнинг иштирокини таъминлаш, мақола, рисола, китоб, монографиялар яратиш ва илмий тадқиқотларни амалга оширишда ҳамкорликни йўлга қўйиш.


2022 йилдан

доимий

равишда


26.

Дунё фондларида сақланаётган Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк шахслар, улар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир қадимий китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаларини олиш ва Марказ фондига тақдим этиш чораларини кўриш.


1. Хорижий ва маҳаллий мутахассислардан иборат ишчи гуруҳини шакллантириш.


2022 йил

январь


Ташқи ишлар вазирлиги, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Марказ


2. Қўлёзмаларни аниқлаш, рўйхатини тузиш, электрон нусхаларини ҳомийлик маблағлари асосида мамлакатимизга олиб келиш чораларини кўриш.


3. Қўлёзмаларни ўрганишни йўлга қўйиш.


2022-2025

йиллар режа

асосида


27.

Ўзбекистондаги соҳага оид илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда "Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси" мавзусидаги халқаро конференция ташкил этиш.


1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.


2022 йил

февраль


Дин ишлари бўйича қўмита, Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ташқи ишлар вазирлиги


2. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини тайёрлаш.


2022 йил

март


3. Конференцияга хорижнинг нуфузли шарқшунос ва исломшунос олимлари, эксперт ва мутахассисларини жалб этиш.


2022 йил

апрель

4. Конференцияни юқори даражада ўтказиш ва тадбирни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


2022 йил

май

IV. ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

28.

Марказ музейи экспозициялари ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича комиссия фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Комиссия фаолияти тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш, тегишли вазирлик идоралар билан келишиш.


2021 йил

август


Марказ, ЎзФА Шарқшунослик институти, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси


2. Низом лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2021 йил

сентябрь


29.

Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лабораторияни ташкил этиш чораларини кўриш.


1. Лабораторияни зарур бўлган асбоб-ускуналар билан таъминлаш.


2021 йил

ноябрь


Марказ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция


2. Лабораторияга тажрибали мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларнинг соҳага оид маҳаллий ва хорижий муассасаларда малакасини оширишни ташкил қилиш.


2021 йил

декабрдан

бошлаб

3. Марказ музейида Самарқанд қоғозига оид экспозиция ташкил қилиш.


2022 йил

апрелдан

бошлаб


30.

Марказда даврий ва илмий нашрлар, тарқатма материаллар, соҳага оид китоб-журналлар чоп этишни ташкил этиш мақсадида босмахона фаолиятини йўлга қўйиш.


1. Соҳада тажрибали мутахассислардан иборат гуруҳни шакллантириш.


2021 йил

октябрь


Марказ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Дирекция


2. Марказ биноси фойдаланишга топширилгунга қадар босмахонани вақтинчалик Ўзбекистон халқаро ислом академиясида жойлаштириш.


2021 йил

декабрь

3. Босмахона учун зарурий жиҳоз, ускуна ва иш материалларининг таркибини белгилаш, уларни харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

январь

4. Марказда даврий ва илмий нашрлар, тарқатма материаллар, шунингдек, буюртма асосида соҳага оид мавзудаги китоб-журналлар нашрини йўлга қўйиш.


2022 йил

февраль

31.

Марказ Ахборот-мультимедиа бўлимининг моддий-техника базасини яратиш.


1. Тажрибали мутахассислардан иборат мультимедиа гуруҳини шакллантириш.


2021 йил

октябрь


Марказ, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ, Дирекция


2. Ахборот-мультимедиа бўлимини вақтинчалик Ўзбекистон халқаро ислом академиясида жойлаштириш.


2021 йил

декабрь


3. Марказнинг даврий кўрсатувлари, интервьюлари, тақдимот роликлари, шунингдек, музей экспозицияси намойишидаги медиаконтентлар учун медиа материалларни тайёрлаш ва намойишини йўлга қўйиш.


2022 йил

январь

4. Марказ биносининг қурилиши жараёнида ахборот-мультимедиа бўлими жойлашадиган хоналарда зарурий коммуникациялар тизимларининг ўтказилишини таъминлаш.


2022 йил

апрель-

сентябрь


5. Ахборот-мультимедиа бўлими учун зарур жиҳозлар таркибини белгилаш, харид қилиш чораларини кўриш.


2022 йил

декабрь


6. Ахборот-мультимедиа бўлимининг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш.


2022 йил

декабрь


32.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш.


1. Жамғарма тўғрисидаги Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишиш.


2021 йил

август


Марказ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

2. Низом лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.


2021 йил

сентябрь


33.

Марказ веб-сайти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уни илмий ва ахборот материаллари билан мунтазам равишда тўлдириб бориш.


1. Марказ веб-сайтини янада такомиллаштириш, хорижий тиллардаги шакли ва онлайн мулоқот форматлари фаолиятини йўлга қўйиш.


2021 йил

сентябрь


Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


2. Марказ веб-сайти орқали Музей экспозициясига виртуал ташриф ҳамда Марказ кутубхонаси электрон китоблар базасига кириш ва фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш.


2022 йил

январь


3. Марказ фаолиятини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда тарғиботини жадаллаштириш.


Доимий

асосда


34.

Кутубхона ва архив учун энг замонавий кўп хотирали ва ҳимояланган серверлар ўрнатиш.


1. Жаҳоннинг энг етакчи кутубхоналари тажрибаси, уларда фойдаланилаётган жиҳозлар ва дастурлар ҳақида маълумотлар базасини яратиш.


2021 йил

август-

декабрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказ, "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ, Ташқи ишлар вазирлиги, Дирекция


2. Маҳаллий ва хорижий ширкатларнинг жиҳозлаш ва дастурлаш бўйича таклифларини ўрганиш.


2022 йил

январь-март


3. Кутубхона ва архив учун энг замонавий, катта хотирали, қулай ва кучли ҳимояланган серверлар ўрнатиш чораларини кўриш.


2022 йил

октябрь-

ноябрь


4. Марказнинг сервер фаолиятига масъул ходимларининг малакасини ошириш, сервернинг техник созлигини таъминлаш чораларини кўриш.


2022 йил

декабрь


35.

Марказ фаолиятида рақамли технологияларни жорий қилиш.


1. Жаҳоннинг етакчи музей, кутубхона ва турдош марказлари тажрибаси, уларда фойдаланилаётган жиҳозлар ва дастурлар ҳақида маълумот тўплаш.


2021 йил

август-

декабрь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказ, "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ, Дирекция


2. Бино, музей, кутубхонага кириш-чиқиш, экспозиция намойиши, маълумотлар олиш ҳамда хавфсизлик тизимларидан фойдаланишни рақамли технологиялар асосида такомиллаштириш бўйича дастур-режалар ишлаб чиқиш, зарурий жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.


2022 йил

январь-март

3. Марказ фаолиятида рақамли технология соҳасини жорий қилиш.


2022 йил

декабрь


36.

Қўлёзма ва тошбосма китобларни рақамлаштириш учун энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган лаборатория ташкил этиш.


1. Хорижий давлатлардаги илғор музей, кутубхона ва илмий-тадқиқот марказлари тажрибаси, уларда фойдаланилаётган жиҳозлар ҳақида маълумот тўплаш.


2021 йил

август-

декабрь


Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖ, Дирекция

2. Маҳаллий ва хорижий ширкатларнинг таклифларини ўрганиш.


2022 йил

январь-март


3. Марказ биносининг қурилиши жараёнида рақамлаштириш жиҳозлари жойлашадиган хоналарни зарурий коммуникациялар ўтказилишини таъминлаш.


2021-2022 йиллар

4. Марказ фондларидаги қўлёзма ва тошбосма китобларни рақамлаштиришни йўлга қўйиш.


2022 йил

декабрь


37.

Марказ музейига виртуал 3D ташриф дастурини тайёрлаш, дастурнинг онлайн ва мобил илова шаклда бир неча тилда ишлашини, экспозиция ўзгариши билан доимий янгиланиб туришини таъминлаш.


1. Музей экспозициясининг "Илм-фан" бўлимида намунавий намойиши ҳудуди 3D ташриф дастурини тайёрлаш.


2021 йил

август


Марказ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор, Дирекция


2. Марказ музейи экспозицияси тўлиқ шакллантирилгач, музейга виртуал 3D ташриф дастурини тайёрлаш, дастурнинг бир неча тилда, онлайн ва мобил илова шаклда ишлатиш.


2023 йил

май

3. Музей экспозиция ўзгариши билан виртуал 3D ташриф дастурининг доимий янгиланиб, бойитиб борилишини таъминлаш.


2023 йилдан

бошлаб


38.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича доимий қўмитаси - COMSTECH билан ҳамкорликда дунё кутубхоналари фондларида сақланаётган исломга оид ҳамда мусулмон мамлакатлари олимлари томонидан яратилган манбалар, қўлёзма, тошбосма ва замонавий нашрларнинг ягона электрон базасини яратиш.


1. Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича доимий қўмитаси - COMSTECH ва Марказ ўртасида имзоланган меморандум доирасида мавзу бўйича дастлабки келишувга эришиш.


2021 йил

декабрь


Марказ, Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, "UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор


2. COMSTECH билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар режа-дастури, ягона электрон база концепцияси, ҳамкорлик йўналишлари бўйича шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2022 йил

октябрь

3. Электрон манбалари бирлаштириладиган кутубхона ва фондлар таркибини белгилаш ҳамда келишувларга эришиш.


2022-2024

йиллар

4. Исломга оид ҳамда мусулмон мамлакатлари олимлари томонидан яратилган манбалар, қўлёзма, тошбосма ва замонавий нашрларнинг ягона электрон базасини яратиш ва умумфойдаланувдаги фаолиятини йўлга қўйиш.


2025 йил

январь

          





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 июлдаги

ПҚ-5186-сон қарорига

2-ИЛОВА



Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг

қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лаборатория

томонидан ўтказиладиган тадқиқот синовларининг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. Самарқанд қоғозининг қадимий ишлаб чиқариш технологиясини тиклаш ҳамда муқовасозлик ва хаттотлик санъатининг илмий асосларини ўрганиш.


2. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида сақланаётган Самарқанд қоғозига ёзилган қадимий қўлёзма ва тошбосма асарлар варақларини илмий тадқиқ қилиш.


3. Эскирган ва яроқсиз ҳолатга келган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар ҳамда асарларни замонавий технологиялар асосида таъмирлаш, муқовалаш ва тиклаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш.


4. Мамлакатимиздаги фондларда сақланаётган қўлёзма китоб ва ҳужжатларни таъмирлаш учун яроқли қоғоз турларини яратиш.


5. Хорижлик саёҳатчилар, қадимий Самарқанд қоғози мухлислари ва анъанавий миниатюра санъати билан шуғулланаётган рассомлар учун қоғоз намуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


6. Анъанавий Самарқанд қоғози устида илмий-амалий тадқиқот ўтказиш истагида бўлган фуқаролар учун илмий-тадқиқот материалларини тайёрлаш.


7. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейига ташриф буюрувчилар учун Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш, муқовасозлик ва хаттотлик санъати бўйича жонли экспозицияни яратиш.


8. Муқовасозлик ва хаттотлик санъати бўйича Марказда ўқув курсларини жорий қилиш ҳамда аҳоли ўртасида ушбу ноёб санъат турлари бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларини кенг тарғиб қилиш.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 июлдаги

ПҚ-5186-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги

Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозициялари

ва кутубхонаси фондини шакллантириш, аҳолидан харид

қилинадиган қўлёзма, тошбосма, босма асарлар, тарихий

ҳужжатлар, экспонатларни таҳлил қилиш, саралаш, уларнинг

ноёблигини аниқлаш ва баҳолаш бўйича экспертлик комиссия

ТАРКИБИ

1. А. Мансуров

-

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари, Комиссия раиси


2. Ш. Зиёдов

-

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори


3. З. Исломов

-

Ўзбекистон халқаро ислом академияси илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори


4. В. Файзиева

-

Ўзбекистон давлат санъат музейи директори


5. Ж. Исмоилова

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


6. Х. Файзиев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи директори


7. Д. Махсудов

-

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори


8. Ш. Садиков

-

"Ўзархив" агентлиги директорининг ўринбосари


9. М. Усмонов

-

Ўзбекистон халқаро ислом академияси "Манбалар хазинаси" бўлими мудири


10. Ш. Исломов

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Шарқ қўлёзмалари фонди бўлими мудири


11. К. Махкамов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси мудири


12. М. Кенжаев

-

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ислом дини меросини сақлаш бўлими бошлиғи


13. Д. Мухсимов

-

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бош юрисконсульти, Комиссия котиби


           

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар таркибга киритилади






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 16 июлдаги

ПҚ-5186-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3080-сон қарорида:


а) 5-банд:

қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"2021 йил 1 августдан бошлаб Марказ директори, унинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари, илмий маслаҳатчиси ва илмий ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 233-сонли қарорида назарда тутилган базавий лавозим маошлари 2,3 баравар оширилган ҳолда татбиқ этилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5416-сон Фармонида назарда тутилган оширилган коэффициентлар Марказ директори, унинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари, илмий маслаҳатчиси ва илмий ходимларига татбиқ этилмайди.";

учинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом

цивилизацияси марказининг

ТУЗИЛМАСИ













Васийлик кенгаши







































































Илмий маслаҳатчи



Директор



Илмий котиб













































































Директорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари



Директорнинг ахборот технологиялари масалалари бўйича ўринбосари



Директорнинг эксплуатация ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари


Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

3


















































Илмий-тадқиқотлар бўлими

5



Компьютер ва ахборот-

технологиялари бўлими

5



Хўжалик бўлими

8


Кадрлар бўлими

2























































Юридик бўлим

2


Ислом дини меросини сақлаш бўлими

3



Ахборот-

мультимедиа бўлими

15




















































Халқаро алоқалар ва протокол бўлими

3


























Манбашунослик ва қўлёзмалар бўлими

5



Кутубхона ва архив ҳужжатлари бўлими

8




















































Ижро назорати ва девонхона бўлими

3


























Зиёрат туризми илмий-тадқиқот бўлими

2





















Самарқанд қоғози, муқовасозлик ва хаттотликнинг қадимий анъаналарини тиклаш бўйича устахона-лаборатория



Малака ошириш ва ўқув курслари




















Молия-ҳисоб бўлими

3














Музей ва экспонатлар илмий бўлими

21
























Биринчи бўлим

1
































Нашрлар бўлими

5









































































Изоҳ: Ходимларининг чекланган умумий сони - 100 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 79 нафар.";


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси

марказининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва

мувофиқлаштириш бўйича васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

1. А. Арипов

-

Бош вазир, Васийлик кенгаши раиси


2. Ш. Миноваров

-

Ўзбекистон Республикаси Президентиг маслаҳатчиси


3. Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси - Спичрайтери


4. Б. Мусаев

-

Бош вазир ўринбосари


5. Ж. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири


6. С. Умурзаков

-

Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири


7. А. Абдуҳакимов

-

Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири


8. А. Комилов

-

ташқи ишлар вазири


9. О. Назарбеков

-

маданият вазири


10. А. Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


11. Т. Ишметов

-

молия вазири


12. Р. Давлетов

-

адлия вазири


13. Б. Зокиров

-

қурилиш вазири


14. М. Азимов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


15. Ж. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


16. А. Усмонов

-

Россиялик тадбиркор


17. С. Тошбоев

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси


18. У. Алимов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


19. Б. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


20. Ж. Исмоилова

-

Ўзбекистон давлат тарихи музейи директори


21. М. Ходжиматов

-

Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


22. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директорининг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби


        

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:

"41. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи экспозицияси, музей ва кутубхона фондларини шакллантириш мақсадида хорижда ва Ўзбекистонда тайёрланадиган экспонатлар, санъат асарлари, суратлар, ҳайкаллар ва бюстлар, гиламлар, матолар, қўлёзмалар ва нашр асарлари нусхалари, хариталар, паннолар, стендлар, видео-аудио ва юқори технологик намойишлар учун материалларнинг хариди.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июль


















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск