ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 08.07.2021 й. 22-2021-сон "Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.07.2021 й. 2734-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.07.2021 й.

N 2734-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРИНИНГ

08.07.2021 й.

N 22-2021


БУЙРУҒИ



"Олий таълим муассасалари магистратура

мутахассисликлари талабалари томонидан

стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 460-сон "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сон "Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2734, 2015 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 47-сон, 604-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                                    А.Х. Тошкулов






Буйруққа

ИЛОВА



"Олий таълим муассасалари магистратура

мутахассисликлари талабалари томонидан

стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимасидаги "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига" деган сўзлар "Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 июль
















































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск