ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2021 й. 441-сон "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2021 й.

N 441




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ва "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарорига мувофиқ республика ҳудудларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий суғориш технологиялари жорий этиладиган майдонларни кенгайтириш, ушбу жараёнларга халқаро молия институтларининг инвестицияларини кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.H." компанияси (Австрия Республикаси) (кейинги ўринларда - "Bauer" компанияси) ўртасида "Bauer" компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган сувни тежайдиган замонавий технологияларни етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш бўйича имзоланган келишувга мувофиқ "Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) молиялаштириш учун "UniCredit Bank Austria AG" банки томонидан 26 йил 6 ойга 8 йиллик имтиёзли даври билан 7,9 млн евро миқдорида Ўзбекистон Республикаси кафолати остида кредит бериш маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

а) "Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш" лойиҳасини молиялаштириш учун "UniCredit Bank Austria AG" банкининг кредити бўйича асосий қарзни, унга ҳисобланадиган фоизлар ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ;

б) қуйидагиларни назарда тутувчи Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузади;

суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар эълон берилган кундан бошлаб бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига суғориш технологияларини жорий этиши тўғрисида белгиланган шаклдаги ариза ҳамда суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ва жорий қилинадиган суғориш технологиялари тўғрисида маълумотларни тақдим этади;

ишчи гуруҳ суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида кўриб чиқади ҳамда манзилли рўйхатни шакллантиради.


3. Белгилансинки:

лойиҳа республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади;

лойиҳа доирасида жалб этиладиган кредитга хизмат кўрсатиш юзасидан эҳтимолдаги таваккалчиликларни қоплаш мақсадида мазкур кредитни қайта кредитлашда Ўзбекистон Республикаси маржаси 0,35 фоиз миқдорда бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Бурғилаш хизмати" МЧЖ - лойиҳа ижрочиси ҳисобланади;

лойиҳа ижрочиси лойиҳани бошқариш ва тўлиқ амалга ошириш ҳамда "UniCredit Bank Austria AG" банкидан жалб этилаётган кредит бўйича асосий қарз, ҳисобланадиган фоиз ва бошқа тўловларни 1-иловага мувофиқ белгиланган муддатларда тўланиши учун масъулдир;

"Unicredit Bank Austria AG" банкидан жалб этиладиган кредит бўйича асосий қарз, ҳисобланадиган фоизлар ва бошқа тўловлар (1-иловага мувофиқ) қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартлари асосида лойиҳа ижрочиси томонидан қопланади;

лойиҳа ижрочиси томонидан қайта кредитланган қарз маблағлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, ушбу қарздорлик Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари лойиҳани самарали амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, Австрия Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тегишли ҳисобот ҳамда зарур ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва тақдим этишни ташкил этишга шахсан жавобгардирлар.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ сувни тежайдиган (томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва бошқа) суғориш технологиялари жорий этилган ерларга сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ойнинг бошидан эътиборан беш йил муддатга солиқ солинмаслиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 декабрдаги ПҚ-4919-сон қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш харажатларини ва ушбу технологияларни харид қилишга ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар тақдим этилиши ҳамда сув тежайдиган технологиялар жорий этилган ер майдонлари камида беш йил мобайнида мақбуллаштирилмаслиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарорига асосан фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси номидан "UniCredit Bank Austria AG" банки билан "Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш" лойиҳасини молиялаштириш бўйича қарз битимини;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва "Бурғилаш хизмати" МЧЖ (лойиҳа ижрочиси) ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Австрия Республикасининг "UniCredit Bank Austria AG" банки ўртасида имзоланган Ўзбекистон Республикаси кафолати остидаги қарз битими бўйича юридик хулоса белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

лойиҳа учун ажратилган маблағлар доирасида суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда - манзилли рўйхат) шакллантириш бўйича ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда ахборот ресурсларида эълон берсин ҳамда икки ой муддатда манзилли рўйхатни белгиланган тартибда тасдиқласин;

ушбу қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган низомда белгиланган тартибда лойиҳа ижрочиси билан ташуббускорар ўртасида сублойиҳа шартномалари имзоланишини ҳамда "Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.H." компанияси (Австрия Республикаси) билан суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш юзасидан тегишли шартнома имзоланишини таъминласин;

имзоланган шартномалар ижроси юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда ҳар ярим йиллик якуни билан Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим қилиб борсин


9. Белгилаб қўйилсинки:

ташаббускорларга сублойиҳани амалга ошириш учун суғориш технологиялари уч йил имтиёзли давр билан ўн йил муддатга, йиллик 2,5 фоиз ставкада берилади;

ташаббускорлар шартнома умумий қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг виза буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишга жалб этиладиган чет эллик мутахассислар учун кириш визаларини консуллик йиғимлар ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортида расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга виза расмийлаштирилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини белгиланган тартибда таъминласин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 июлдаги

441-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган

замонавий технологияларни жорий этиш" лойиҳасини

молиялаштириш учун "UniCredit Bank Austria AG"

банкининг кредити бўйича асосий қарзни,

унга ҳисобланадиган фоизларни ва

бошқа тўловларни қайтариш

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ*

Қарз миқдори

7 904 249,0 евро

Қарз муддати

26 йил 6 ой

Имтиёзли муддат

8 йил

Бир марталик тўловлар**

89 884,0 евро

шундан:

кафолат мукофоти

17 800 евро ("UniCredit Bank Austria AG" банкига) 1440 евро (Экспорт-кредит агентлигига)


бошқарув учун тўлов

51 378 евро (жами қарз миқдоридан 0,65 %,

"UniCredit Bank Austria AG" банкига)


мажбурият учун тўлов

19 267 евро (ечиб олинмаган қарз миқдоридан йиллик 0,65 %, "UniCredit Bank Austria AG" банкига)


Австрия Республикаси Экспорт-кредит агентлигининг кафолати учун мукофот маржаси

0,9 % (асосий қарз қолдиқ миқдоридан)

евро

Тўлов санаси

Асосий қарз бўйича тўловлар суммаси

Австрия Республикаси Экспорт-кредит агентлигининг кафолати учун мукофот маржаси

Жами тўловлар суммаси***



89 884,0**

89 884,00

01.10.2021


17 784,56

17 784,56

01.01.2022


17 784,56

17 784,56

01.04.2022


17 784,56

17 784,56

01.07.2022


17 784,56

17 784,56

01.10.2022


17 784,56

17 784,56

01.01.2023


17 784,56

17 784,56

01.04.2023


17 784,56

17 784,56

01.07.2023


17 784,56

17 784,56

01.10.2023


17 784,56

17 784,56

01.01.2024


17 784,56

17 784,56

01.04.2024


17 784,56

17 784,56

01.07.2024


17 784,56

17 784,56

01.10.2024


17 784,56

17 784,56

01.01.2025


17 784,56

17 784,56

01.04.2025


17 784,56

17 784,56

01.07.2025


17 784,56

17 784,56

01.10.2025


17 784,56

17 784,56

01.01.2026


17 784,56

17 784,56

01.04.2026


17 784,56

17 784,56

01.07.2026


17 784,56

17 784,56

01.10.2026


17 784,56

17 784,56

01.01.2027


17 784,56

17 784,56

01.04.2027


17 784,56

17 784,56

01.07.2027


17 784,56

17 784,56

01.10.2027


17 784,56

17 784,56

01.01.2028


17 784,56

17 784,56

01.04.2028


17 784,56

17 784,56

01.07.2028


17 784,56

17 784,56

01.10.2028


17 784,56

17 784,56

01.01.2029


17 784,56

17 784,56

01.04.2029


17 784,56

17 784,56

01.07.2029


17 784,56

17 784,56

01.01.2030

213 628,50

35 088,46

248 716,96

01.07.2030

213 628,50

35 088,46

248 716,96

01.01.2031

213 628,50

33 165,80

246 794,30

01.07.2031

213 628,50

33 165,80

246 794,30

01.01.2032

213 628,50

31 243,15

244 871,65

01.07.2032

213 628,50

31 243,15

244 871,65

01.01.2033

213 628,50

29 320,49

242 948,99

01.07.2033

213 628,50

29 320,49

242 948,99

01.01.2034

213 628,50

27 397,84

241 026,34

01.07.2034

213 628,50

27 397,84

241 026,34

01.01.2035

213 628,50

25 475,18

239 103,68

01.07.2035

213 628,50

25 475,18

239 103,68

01.01.2036

213 628,50

23 552,53

237 181,03

01.07.2036

213 628,50

23 552,53

237 181,03

01.01.2037

213 628,50

21 629,87

235 258,37

01.07.2037

213 628,50

21 629,87

235 258,37

01.01.2038

213 628,50

19 707,22

233 335,72

01.07.2038

213 628,50

19 707,22

233 335,72

01.01.2039

213 628,50

17 784,56

231 413,06

01.07.2039

213 628,50

17 784,56

231 413,06

01.01.2040

213 628,50

15 861,91

229 490,41

01.07.2040

213 628,50

15 861,91

229 490,41

01.01.2041

213 628,50

13 939,25

227 567,75

01.07.2041

213 628,50

13 939,25

227 567,75

01.01.2042

213 628,50

12 016,59

225 645,09

01.07.2042

213 628,50

12 016,59

225 645,09

01.01.2043

213 628,50

10 093,94

223 722,44

01.07.2043

213 628,50

10 093,94

223 722,44

01.01.2044

213 628,50

8 171,28

221 799,78

01.07.2044

213 628,50

8 171,28

221 799,78

01.01.2045

213 628,50

6 248,63

219 877,13

01.07.2045

213 628,50

6 248,63

219 877,13

01.01.2046

213 628,50

4 325,97

217 954,47

01.07.2046

213 628,50

4 325,97

217 954,47

01.01.2047

213 628,50

2 403,32

216 031,82

01.07.2047

213 628,50

2 403,32

216 031,82

01.01.2048

213 628,00

961,33

214 589,33

Жами

7 904 254,00

1 334 803,23

9 239 057,23


*) асосий қарзни, унга ҳисобланадиган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали қарз битимига мувофиқ ўзгариши мумкин;


**) қарз битимига асосан бир марталик Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан шартномада белгиланган муддатларда тўланади ва лойиҳани амалга ошириш даврида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қоплаб берилади;


***) қарз битимига биноан асосий қарз (7 904 254 евро) ва унга ҳисобланган фоизлар ҳар 6 ойда (имтиёзли даврда ҳар 3 ойда) тўланади.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 июлдаги

441-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда

божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан

озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб

чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар

рўйхатига киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 58-1-банд билан тўлдирилсин:

"

58-1.

8413811000

Насослар

".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 июль


































Время: 0.0208
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск