ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.07.2021 й. 441-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 14 июлдаги

441-сон қарорига

2-ИЛОВА



Замонавий ёмғирлатиб суғориш

технологияларини етказиб бериш ва

тўлиқ ўрнатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) доирасида "Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.H." компанияси (Австрия Республикаси) томонидан ишлаб чиқариладиган замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини (кейинги ўринларда - суғориш технологиялари) ташаббускорларга етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ишлаб чиқарувчи ташкилот - лойиҳа доирасида суғориш технологияларини лойиҳа ижрочисига етказиб берувчи ҳамда тўлиқ ўрнатувчи ташкилот - "Roehren-und Pumpenwerk Bauer Gesellschaft.m.b.H." компанияси (Австрия Республикаси);


лойиҳа ижрочиси - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Бурғилаш хизмати" МЧЖ;


ташаббускор - суғориш технологияларини жорий этиш истагини билдирган қишлоқ хўжалиги ташкилоти.


3. Суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар манзилли рўйхатини шакллантириш ҳамда суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТУВЧИ ТАШАББУСКОРЛАРНИНГ

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ҲАМДА СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ТЎЛИҚ ЎРНАТИШ

ТАРТИБИ


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) суғориш технологияларини жорий этувчи ташаббускорлар манзилли рўйхатини (кейинги ўринларда - манзилли рўйхат) шакллантириш учун Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳ тузади.


5. Вазирлик лойиҳа учун ажратилган маблағлар доирасида манзилли рўйхатни шакллантириш бўйича ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда ахборот ресурсларида эълон беради.


6. Ташаббускорлар эълон берилган кундан бошлаб бир ой муддатда Вазирликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

суғориш технологияларини жорий этиши тўғрисида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ва жорий қилинадиган суғориш технологиялари тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотлар.


7. Вазирлик лойиҳани амалга ошириш доирасида талаб этиладиган қўшимча маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олиши мумкин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар хокимликлари ташаббускорлар томонидан тегишли маълумотлар ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишида Вазирликка кўмаклашади.


9. Ишчи гуруҳ ташаббускорлар томонидан Вазирликка тақдим этилган ҳужжатларни ўн иш кунида кўриб чиқади ҳамда манзилли рўйхатни шакллантиради.

Манзилли рўйхатни шакллантириш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

ташаббускорларнинг ижара ҳуқуқи асосида ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг мавжудлиги;

суғориш технологияларини жорий этиш учун сув ва электр таъминотининг мавжудлиги ёки унинг ташкил этилиши;

кенг қамровли суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ўртача қиялиги 10 градусда ортиқ бўлмаслиги ва яхлит контурда жойлашганлиги;

бизнес-режанинг (инвестицион давр мобайнида операцион харажатларни қоплаш манбаи мавжудлиги, сублойиҳани қоплаш муддати ва бошқалар) мавжудлиги;

солиқ ҳамда муддати ўтган кредитор қарздорликлари мавжуд эмаслиги.

Ишчи гуруҳ зарур ҳолларда ташаббускорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади.


10. Ишчи гуруҳ ташаббускорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича уларни манзилли рўйхатга киритиш ёки киритишни асослантирилган ҳолда рад этиши тўғрисида қарор қабул қилади.

Ишчи гуруҳ қарори тегишли хулоса шаклида расмийлаштирилади. Хулоса ишчи гуруҳи аъзолари томонидан имзоланади ва ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқланади.


11. Ушбу Низомнинг 6-банди талабларига жавоб бермаган ва манзилли рўйхатга киритилмаган ташаббускорлар ишчи гуруҳ томонидан бу тўғрисида беш иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

Ишчи гуруҳ қароридан норози бўлган ташаббускорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


12. Ишчи гуруҳ тасдиқланган хулосаларга асосан уч иш кунида манзилли рўйхатни шакллантиради ва тасдиқлаш учун вазирликка киритади.

Манзилли рўйхат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан тасдиқланади.

Ташуббускорларнинг таклифлари ҳамда ишчи гуруҳнинг тасдиқланган хулосаларига асосан манзилли рўйхатга белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


13. Вазирлик тасдиқланган манзилли рўйхатни ва ташаббускорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш кунида ишлаб чиқарувчи ташкилотга етказади.


14. Ишлаб чиқарувчи ташкилот тақдим этилган ҳужжатлар асосида икки ой муддатда ҳар бир ташаббускор учун тижорат таклифларини шакллантиради ва Вазирликка тақдим этади.


15. Вазирлик тижорат таклифларини беш иш кунида ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда давлат тилида тақдим этади.

Тижорат таклифларида қуйидаги шартлар назарда тутилади:

ташаббускорларга сублойиҳани амалга ошириш учун суғориш технологиялари уч йил имтиёзли давр билан ўн йил муддатга, йиллик 2,5 фоиз ставкада берилади;

ташаббускорлар шартнома умумий қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади;

суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини олиб кириш билан боғлиқ барча солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳамда божхона йиғимлари ташаббускорлар томонидан қопланади.


16. Ташаббускорлар берилган тижорат таклифларини ўн кун муддатда кўриб чиқади, уларнинг шартларини қабул қилиши ёки ўзгартириш киритиши юзасидан ўз таклифларини Вазирликка билдиради.

Вазирлик ва ташаббускорларнинг ўзаро келишуви асосида беш иш кунида якуний сублойиҳа буюртмаси шакллантирилади.


17. Вазирлик якуний сублойиҳа буюртмасини ўн иш кунида ишлаб чиқарувчи ташкилотга тақдим этади ҳамда якуний тижорат таклифларини олади.


18. Вазирлик якуний тижорат таклифларини ташаббускорлар билан шартнома имзолаш учун бир иш кунида лойиҳа ижрочисига тақдим этади.


19. Лойиҳа ижрочиси ўн иш кунида якуний тижорат таклифлари асосида суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда етказади.


20. Ташаббускорлар бир ой муддатда шартнома лойиҳаларини ўрганиб чиқади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имзолайди ва лойиҳа ижрочисига ёзма ёки электрон шаклда етказади.

Лойиҳа ижрочиси сублойиҳа шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди ва Вазирликка тақдим қилади.


21. Вазирлик имзоланган сублойиҳа шартномалари асосида бир ой муддатда ишлаб чиқарувчи ташкилот билан суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш бўйича шартномани белгиланган тартибда имзолайди.


22. Ишлаб чиқарувчи ташкилот имзоланган шартномада белгиланган муддатларда суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини лойиҳа ижрочисига етказиб беради.



3-БОБ ЛОЙИҲАНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ


23. Лойиҳа ижрочиси ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан етказиб берилган суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини белгиланган тартибда қабул қилиб олади ҳамда бу ҳақда Вазирликка ёзма маълумот тақдим қилади.


24. Вазирлик беш иш кунида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини қабул қилиб олинганлиги ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.


25. Ишлаб чиқарувчи ташкилот томонидан етказиб берилган суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва молиялаштирувчи банк ўртасида тузилган кредит битими шартлари асосида молиялаштирилади.


26. Лойиҳа ижрочиси суғориш технологияларини шартнома асосида ташаббускорларга етказиб беради.

Бунда ташаббускорлар шартнома умумий қийматининг камида 15 фоизи миқдорини олдиндан тўлаши шарт.


27. Етказиб берилган суғориш технологияларининг шартнома қиймати еврода белгиланиб, сублойиҳа ташаббускорлари томонидан миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун евронинг сўмга нисбатан валюта қийматида қайтариш графигига мувофиқ қайтарилади.


28. Белгиланган тўлов жадвалининг учинчи йилидан бошлаб асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар тўловлари бўйича тўланмаслик хавфи ташаббускорлар томонидан тўрт йил муддатга белгиланган тартибда суғурталанади.


29. Суғориш технологияларини табиий офатлардан ва қасддан зарар етиш хавфи ташаббускорлар томонидан камида уч йил муддатга белгиланган тартибда суғурталанади.


30. Лойиҳа доирасида ташаббускорларнинг ер учаскасида тўлиқ ўрнатилган суғориш технологиялари асосий қарз ва фоиз тўловлари бўйича гаров таъминоти объекти ҳисобланади.



4-БОБ. СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

ТАШАББУСКОРЛАРНИНГ ЕР УЧАСТКАЛАРИГА

ТЎЛИҚ ЎРНАТИШ


31. Ташаббускорлар ер участкаларига суғориш технологияларини тўлиқ ўрнатиш учун зарур бўладиган электр ва сув таъминоти тармоқларини қуриш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади.


32. Лойиҳа ижрочиси:

ишлаб чиқарувчи ташкилот билан биргаликда суғориш технологияларини ташаббускорларнинг ер участкасига тўлиқ ўрнатади;

ташаббускорлар иштирокида суғориш технологиялари синовини белгиланган тартибда ўтказади, мавжуд камчиликларни бартараф қилади;

суғориш технологияларини топшириш ва қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда далолатнома асосида амалга оширади;

ташаббускорлар ер участкасида ўрнатилган суғориш технологияларига ўн йил муддат давомида шартнома асосида техник хизмат кўрсатади, шундан дастлабки икки йили кафолатланган муддат ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


33. Шартномаларнинг бажарилиши бўйича низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.


34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган томонлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Суғориш технологияларини жорий қилувчи

ташаббускорларнинг манзилли

рўйхатини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъект

Тадбир номи

Ижро муддати

1-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Манзилли рўйхатни шакллантириш бўйича ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда ахборот ресурсларида эълон бериш.




2-босқич


Ташаббускорлар


Вазирликка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш:

суғориш технологиялари жорий этиши тўғрисида ариза;

суғориш технологиялари жорий этиладиган ер участкаси ва жорий қилинадиган суғориш технологиялари тўғрисида маълумотлар.


Эълон берилган кундан бошлаб

бир ой муддатда

3-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар хокимликлари


Ташаббускорлар томонидан тегишли маълумотлар ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишида Вазирликка кўмаклашиш.


Доимий

4-босқич


Ишчи гуруҳ


Ҳужжатларни кўриб чиқиш ҳамда манзилли рўйхатни шакллантириш.

Ташаббускорларни манзилли рўйхатга киритиш ёки киритишни асослантирилган ҳолда рад этиши тўғрисида тегишли хулоса расмийлаштириш.

Хулосани ишчи гуруҳ аъзолари томонидан имзолаш ва ишчи гуруҳ раҳбари томонидан тасдиқлаш.

Манзилли рўйхатга киритилмаган ташаббускорларни ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш.

Манзилли рўйхатни шакллантириш.

Манзилли рўйхатни ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари томонидан имзолаш.




Ўн иш кунида







Беш иш кунида

Уч иш кунида







5-босқич


қишлоқ хўжалиги вазири


Манзилли рўйхатни тасдиқлаш.

Тасдиқланган манзилли рўйхатни ва ташаббускорлар томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни ишлаб чиқарувчи ташкилотга етказиш.


Уч иш кунида

6-босқич


Ишлаб чиқарувчи ташкилот


Ҳар бир ташаббускорлар учун тижорат таклифларини шакллантириш ва Вазирликка тақдим этиш.


Икки ой муддатда

7-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Тижорат таклифларини ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда давлат тилида тақдим этиш.


Беш иш кунида

8-босқич


Ташаббускорлар


Тижорат таклифларини кўриб чиқиш, уларнинг шартларини қабул қилиши ёки ўзгартириш киритиши юзасидан ўз таклифларини Вазирликка билдириш.


Ўн кун муддатда

9-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Ташаббускорлар билан ўзаро келишув асосида якуний сублойиҳа буюртмасини шакллантириш.

Якуний сублойиҳа буюртмасини ишлаб чиқарувчи ташкилотга тақдим этиш ҳамда якуний тижорат таклифларини олиш.

Якуний тижорат таклифларини ташаббускорлар билан шартнома имзолаш учун лойиҳа ижрочисига тақдим этиш.


Беш иш кунида



Ўн иш кунида




Бир иш кунида

10-босқич


Лойиҳа ижрочиси


Суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш тўғрисидаги сублойиҳанинг шартнома лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда ташаббускорларга ёзма ёки электрон шаклда етказиш.


Ўн иш кунида








11-босқич


Ташаббускорлар


Сублойиҳа шартнома лойиҳасини ўрганиб чиқиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имзолаш ва лойиҳа ижрочисига ёзма ёки электрон шаклда етказиш.


Бир ой муддатда

12-босқич


Лойиҳа ижрочиси


Сублойиҳа шартномаларини белгиланган тартибда имзолаш ва Вазирликка тақдим қилиш.



13-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Ишлаб чиқарувчи ташкилот билан суғориш технологияларини етказиб бериш ва тўлиқ ўрнатиш бўйича шартномани белгиланган тартибда имзолаш.


Бир ой муддатда

14-босқич


Ишлаб чиқарувчи ташкилот


Суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини лойиҳа ижрочисига етказиб бериш.


Шартномада белгиланган муддатларда

15-босқич


Лойиҳа ижрочиси


Суғориш технологиялари ва уларнинг бутловчи қисмларини белгиланган тартибда қабул қилиб олиш ҳамда бу ҳақда Вазирликка ёзма маълумот тақдим қилиш.


Шартномада белгиланган муддатларда

16-босқич


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Молия вазирлигини суғориш технологиялари қабул қилиб олинганлиги ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш.


Беш иш кунида

17-босқич


Молия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


Етказиб берилган суғориш технологияларини молиялаштириш.


Белгиланган муддатларда

18-босқич


Лойиҳа ижрочиси


Суғориш технологияларини шартнома асосида ташаббускорларга етказиб бериш.


Белгиланган муддатларда

19-босқич


Ташаббускорлар


Суғориш технологияларини тўлиқ ўрнатиш учун зарур бўладиган электр ва сув таъминоти тармоқларини қуриш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.


Шартномада белгиланган муддатларда


20-босқич


Лойиҳа ижрочиси



Ишлаб чиқарувчи ташкилот билан биргаликда суғориш технологияларини ташаббускорларнинг ер участкасига тўлиқ ўрнатиш.

Ташаббускорлар иштирокида суғориш технологиялари синовини белгиланган тартибда ўтказиш.

Суғориш технологияларини топшириш ва қабул қилиш ишларини белгиланган тартибда далолатнома асосида амлга ошириш.

Ўрнатилган суғориш технологияларига шартнома асосида техник хизмат кўрсатиш.


Жадвал бўйича




Жадвал бўйича



Жадвал бўйича


Ўн йил муддат давомида




Низомга

2-ИЛОВА



(ТАШКИЛОТНИНГ РАСМИЙ БЛАНКАСИ)


20___ йил  "____ " ____________        N___


Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазири

______________________ га

(Ф.И.О.)

Нусхаси: 

____________ вилояти,

__________ туман ҳокими

____________________________ га

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш" лойиҳасида иштирок этишга ҳамда имтиёзли тўлов шартлари асосида замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини харид қилишга тайёрлигимизни маълум қиламиз.

Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун ______ вилояти, _____ туманининг "___________________" массиви худудида жойлашган жами ____ гектар ер участкаси танланган.

Ушбу ер участкасида замонавий ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектларини (электр ва сув таъминоти, зарур сиғимдаги сув тиндиргич, насос ва бошқалар) барпо этишни ўз ҳисобимиздан амалга оширишга кафолат берамиз.

Лойиҳада иштирок этиш учун зарур маълумотлар илова қилинади.

  

_________________________

(ташкилот раҳбари)

__________

(имзо, муҳр)

___________________

(Ф.И.О.)




Низомга

3-ИЛОВА



Замонавий ёмғирлатиб суғориш технологиялари

жорий этиладиган ер участкаси ва суғориш

технологиялари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ҳудуд номи (вилоят, туман номи)

Ташаббускор ташкилот

(ер участка

эгаси)

Ер участкаси

Электр

таъми-

ноти

(мавжуд

ёки

мавжуд

эмас)

Суғориш

манбаи

(каналдан

ўзи оқар,

насос

билан,

суғориш

қуду

ғидан,

бош

қалар)

Ер участ-

касида

жойлаш

тири-

ладиган

экин

тури

Жорий

қилина

диган

замонавий

ёмғирлатиб

суғориш

техноло-

гиялари

(кенг қамровли

фронтал ёки

айланма

ҳаракат

ланувчи,

мобиль

(тиркамали

ёки бара

банли),

стационар

ва бошқалар)

номи

раҳбари-

нинг

Ф.И.О.

ва тел

рақами

жойлаш-

ган

массив

номи

кон-

тур

ра

қами

май-

дони,

га

1

















2

























Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 июль













































Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск