ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ички ишлар вазирининг 08.07.2021 й. 231-сон "Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.07.2021 й. 2591-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2021 й.

N 2591-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

08.07.2021 й.

N 231


БУЙРУҒИ



"Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм,

гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги ЎРҚ-644-сон "Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2014 йил 3 майдаги 65-сон "Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2591, 2014 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 275-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ички ишлар вазири                                                                      П.Р. Бобожонов






Буйруққа

ИЛОВА



Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган, алкоголизм,

гиёҳвандлик ва заҳарвандликка йўлиққан шахсларга нисбатан

тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ҳамда 1-бандидаги "алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка" деган сўзлар "наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:


а) номи ҳамда муқаддимадаги "алкоголизм, гиёҳвандлик ва заҳарвандликка" деган сўзлар "наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан алкоголизмга, гиёҳвандликка ёки заҳарвандликка йўлиққан ёхуд ақли расоликни истисно этмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахслар томонидан жиноят содир этилган тақдирда, агар тиббий хулоса мавжуд бўлса, суд жазо тайинлаш билан бирга уларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини тайинлаши мумкин.";


в) 17-банддаги "алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликдан" деган сўзлар "наркологик касалликдан (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 14 июль





















































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск