ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2021 й. 445-сон "Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2021 й.

N 445




НОБАНК ВА БОШҚА МОЛИЯВИЙ

ТАШКИЛОТЛАР ШАРҲИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА СТАТИСТИК ҲИСОБОТЛАРНИ ЮРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини халқаро меъёрлар асосида шакллантириш орқали молия тизими очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан пул-кредит ва молиявий статистикани халқаро стандартлар асосида ягона форматда тайёрлаш ва даврий чоп этиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирлар олиб борилаётганлиги, шу жумладан мазкур ишлар доирасида Xалқаро валюта жамғармаси билан яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига "Молия сектори шарҳи" ва "Бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи"нинг тайёрланиши ва эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш орқали Ўзбекистон Республикаси молия статистикаси қамровининг тўлиқлигини таъминлаш вазифаси юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш, статистик ҳисоботларни текшириш, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳи ва молия сектори шарҳини эълон қилиб бориш муддатларини назарда тутувчи Нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар шарҳини шакллантириш бўйича статистик ҳисоботларни юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

а) нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар молия сектори шарҳини шакллантириш учун статистик маълумотларни:

2021 йил 1 сентябрдан - ушбу қарорнинг 2-банди билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибда даврий равишда;

2021 йил 31 декабрга қадар - 2019 ва 2020 йиллар бўйича тегишли маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этади;

б) молия сектори шарҳини шакллантириш учун статистик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ўз вақтида тақдим этиш ҳамда уларнинг ишончлилиги ва тўғри тўлдирилиши учун шахсий масъулият нобанк ва бошқа молиявий ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юкланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 июль






































Время: 0.0181
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск