ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожлантириш агентлиги Кенгаши тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 19.07.2021 й. ПФ-6264-сон Фармонига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 19 июлдаги

ПФ-6264-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожлантириш

агентлиги Кенгаши тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлиги Кенгашининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиш тартибини, шунингдек, унинг ваколатларини (кейинги ўринларда - Кенгаш) белгилайди.


2. Кенгаш юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Стратегик ривожланиш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) коллегиал бошқарув органи ҳисобланади ва унга Раис - Ўзбекистон Республикаси Президенти раислик қилади.


3. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.


4. Кенгашнинг таркибини тасдиқлаш, қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.


5. Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган баённомалар билан расмийлаштирилади.


6. Кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Агентлик томонидан амалга оширилади.



2-БОБ. КЕНГАШНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


7. Кенгаш Агентлик тақдимномасига кўра, қуйидагиларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади:

мамлакат рақобатбардошлигини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича стратегик қарорлар лойиҳалари;

ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини янада ошириш стратегияси ва сиёсати, инвестицияларни жалб қилишнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини ислоҳ қилиш, шунингдек, ҳудудларнинг инвестиция салоҳиятини ошириш бўйича стратегик вазифаларни амалга ошириш мақсадида халқаро ташкилотлар ва хорижий компаниялар билан ҳамкорлик дастурлари;

Ўзбекистон Республикасида қўшилган қиймат занжирларини интеграция қилиш имкониятларини яратиш учун минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларида инвестиция форумларини ўтказишни ташкил қилиш;

Агентлик олдида қўйилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа масалалар.


8. Кенгаш қуйидагиларни тасдиқлаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга:

Стратегик ривожланиш агентлигининг бюджетдан ташқари қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом;

Агентлик фаолиятининг устувор йўналишлари, самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари (KPI), унинг фаолияти билан боғлиқ бошқа қарорлар;

Агентлик томонидан ишлаб чиқилган таклифлар, шу жумладан лойиҳа офисларини ташкил этиш;

харажатлар сметаси, Агентлик бошқарув ходимларининг штатлар сони, шунингдек, Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбаларини;

Агентлик дастурлари ва ташаббусларини амалга ошириш учун яратиладиган лойиҳа офисларининг таркиби, уларнинг молиялаштириш манбалари.


9. Кенгаш томонидан Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар кўриб чиқилиши мумкин.


10. Кенгашнинг ваколати доирасига кирувчи соҳавий масалалар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида Кенгаш ҳузурида маслаҳат ва кенгаш қўмиталари тузилиши мумкин. Мазкур органларни шакллантириш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги қарор Кенгаш томонидан қабул қилинади.



3-БОБ. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАРТИБИ


11. Кенгашнинг мажлислари Кенгаш раиси ёки Кенгаш раисининг топшириғига кўра унинг ўринбосарларидан бири бошчилигида камида чоракда бир маротаба чақирилади ва юзма-юз ўтказилади.

Агар объектив сабабларга кўра, мажлис юзма-юз ўтказилмаса, у видеоконференцалоқа шаклида, шунингдек, реал вақт режимида алоқа қилиш имконини берувчи техник алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.

Кенгашнинг шахсан қатнашиш шаклидаги мажлислари, агар уларнинг ярмидан кўп аъзолари иштирокида бўлса, ваколатли ҳисобланади.


12. Кенгашга кўриб чиқиш учун тақдим этилган масалалар бўйича материаллар Агентлик Бош директори томонидан тайёрланади ва тақдим этилади.


13. Материаллар тўплами қуйидагилардан иборат:

Кенгаш мажлисининг кун тартиби;

муҳокама учун таклиф этилган масалалар рўйхати;

Кенгаш мажлисининг якуний баённома лойиҳаси;

кун тартибидаги масалалар бўйича ахборот материаллари ва ҳужжатлар.


14. Кенгаш йиғилиши учун материаллар Кенгаш мажлисига тайёргарлик кўриш вақтида Агентликнинг амалдаги иш юритиш тартибига мувофиқ расмийлаштирилади.


15. Кенгаш мажлисларидаги қарорлар қатнашувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кенгаш йиғилишларида Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.


16. Кенгаш раиси Кенгаш мажлислари доирасида қарор қабул қилиш бўйича ҳал қилувчи овоз бериш ҳуқуқига эга.


17. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.


18. Кенгаш мажлисининг баённомасида қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

Кенгаш мажлиси ўтказиладиган сана, вақт ва жойи;

мажлисда иштирок этган шахслар;

мажлис кун тартиби ва қабул қилинган қарорлар.


19. Баённома имзоланган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида Агентлик тасдиқланган баённома нусхаларини Кенгаш аъзоларига, давлат органлари ва ташкилотларига ижро учун юборади.


20. Агентлик Кенгаш мажлисининг баённомаси билан тасдиқланган қарорларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатади.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Ушбу Низомда назарда тутилмаган барча масалалар амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва Кенгашнинг алоҳида қарорлари билан тартибга солинади.


22. Ушбу Низом қоидаларни бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 июль

























































Время: 0.2069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск